Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
🛠 «Рақамли авлод» IT-оромгоҳида дарслар давом этмоқда

Ушбу оромгоҳ Президент таълим муассасалари агентлиги, «Замин» Халқаро жамоат фонди ва «Digital Generation Uzbekistan» ННТ билан ҳамкорликда ташкил этилди.

«Ай-Ти» оромгоҳда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, эшитишда нуқсони бор ёшлар, Агентлик тизимидаги мактаб ўқувчилари ҳамда «Ай-Ти» ва медиа соҳасига қизиқувчи ёшлар учун онлайн ва оффлайн дарслар олиб борилмоқда.

Мазкур тадбир доирасида эшитишда нуқсони бўлган болалар мактаб-интернатларининг информатика фани ўқитувчилари учун маҳорат дарслари, имконияти чекланган мактаб ўқитувчилари учун робототехника бўйича малака ошириш дарслари ҳам ўтказилди.

Оромгоҳда қатнашиш учун 3000 дан ортиқ ёшлар рўйхатдан ўтган.

Дарслар давомида иштирокчилар дастурлаш асослари (Python), Frontend (Javascript, React), Backend (Django), график дизайн (Adobe Photoshop, Sketchbook), 2D дизайн, рақамли медиа ва маркетинг каби йўналишларда билимларини мустаҳкамлашди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🎓Талаба - ўқувчилар томонидан харид қилинган имтиёзли темир йўл чипталарини қайта расмийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш мақсадида тегишли чоралар кўрилмоқда.

✍️Транспорт вазирлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан қўшимча касса терминаллари ташкил этилиб, талаба -ўқувчиларга хизмат кўрсатиш учун қўшимча ишчи-ходимлар жараёнларга жалб этилди.

Бугунги кунда Республика бўйича умумий 34 та темир йўл вокзаллари мавжуд бўлиб, 7 январь ҳолатига ушбу вокзалларда 138 та касса терминаллари ва 276 ишчи-ходим талаба-ўқувчиларнинг чипталарини қайта расмийлаштириш учун жалб қилинди.

📌7 январь куни давомида жами 9410 та талаба-ўқувчининг чегирмали чипталари тизимга (АСУ-ЭКСПРЕСС) қайтарилган. Сутка давомида 8487 та темир йўл чиптаси талаба-ўқувчиларга қайта имтиёзли чипталар расмийлаштирилди.


Телеграм | Facebook | Instagram |Медиабанк
Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқлашни назарда тутувчи Президенти Фармони лойиҳаси:

✍️ «Тараққиёт стратегияси» марказининг махсус портали орқали 8301 та таклиф билдирилди.

📊 Батафсил: инфографикада.

〰️〰️〰️
Сиз ҳам жамоатчилик муҳокамасида фаол бўлинг! Фикр-мулоҳаза ва ташаббусларингизни ёзиб қолдиринг!

https://2022-2026.strategy.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#Хабарнома

ҚИШКИ ТАЪТИЛ УЗАЙТИРИЛАДИ

Ҳурматли ота-оналар!

Халқ таълими тизимидаги директор, директорнинг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда педагог-ўқитувчиларнинг халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқарилган Миллий ўқув дастурлари асосида малакаларини ошириш курсларини ташкил этиш, шунингдек, ўқувчи - ёшлар ўртасида мавсумий грипп касаллигининг кескин кўпайишининг олдини олиш мақсадида халқ таълими вазирлиги қишки таътил кунларини 2022 йил 24 январга қадар узайтирилганини маълум қилади.

Таътил кунлари давомида, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида улар учун онлайн фан олимпиадалар, интеллектуал ўйинлар, китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган беллашувлар ва турли танловлар ташкил этилади.

Бундан ташқари халқ таълимининг ижтимоий тармоқлари ҳамда Миллий телерадиокомпаниянинг телеканаллари орқали турли тўгараклар фаолияти йўлга қўйилади.

****

ЗИМНИЕ КАНИКУЛЫ ПРОДЛЕВАЮТСЯ

Уважаемые родители!

Министерство народного образования сообщает, что в целях организации курсов повышения квалификации для руководителей общеобразовательных учебных заведений и педагогов по новой Национальной учебной программе, а также предотвращения распространения сезонного гриппа среди учащихся зимние каникулы продлеваются до 24 января 2022 года.

В эти дни для эффективного использования времени учащихся будут организованы различные онлайн олимпиады, интеллектуальные игры, а также мероприятия, направленные на развитие культуры чтения книг.

Кроме того, в социальных сетях министерства и по телеканалам Национальной телерадиокомпании планируется трансляция различных кружков для школьников.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Вазият тобора мураккаблашмоқда: кеча юртимизда қарийб 370 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

🔘2022 йил 8 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 200 341 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 14 таси – Андижон вилояти, 7 таси – Бухоро вилояти, 15 таси – Жиззах вилояти, 4 таси – Навоий вилояти, 6 таси – Наманган вилояти, 42 таси – Самарқанд вилояти, 6 таси – Сирдарё вилояти, 1 таси –Сурхондарё вилояти, 7 таси – Фарғона вилояти, 16 таси – Хоразм вилояти, 56 таси – Тошкент вилояти, 195 таси – Тошкент шаҳрида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида 121 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 197073 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

▪️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1494 нафарни ташкил қилди.


Телеграм | Facebook | Instagram |Медиабанк
🔰Омбудсман суд орқали ходимларнинг 335 млн сўмлик иш хақини ундириб берди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан 38 нафар фуқаронинг “Усмон Юсупов Агросервис машина трактор парки” масъулияти чекланган жамияти томонидан иш хақи пулларини ўз вақтида тўланмаётганлиги масаласида ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Батафсил


https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ССВ: Юртимизда Omicron штамми аниқланди, эҳтиёт чоралари кучайтирилади

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётгани, ушбу касалликка қарши зарур чоралар кўришни давом эттириш лозимлиги қайд этилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан коронавирус инфекциясининг янги Omicron штаммининг кенг тарқалаётганлиги ҳақида берган баёнотига кўра, дастлаб Африкада, кейинчалик Европа ва Осиё давлатларида аниқланган.

2021 йил декабрь ойидан бошлаб АҚШ, Дания, Жанубий Корея, Буюк Британия, Россия, Исроил, Нидерландия, Франция, Япония, Ҳиндистон каби бир қатор давлатларда коронавируснинг янги Omicron штамми кенг тарқалиб, эпидемиологик вазият кескинлашиб бораётганлиги муносабати билан бир қатор қўшимча карантин чекловлари жорий этилган.

🦠Маълум бўлишича, мамлакатимизга келган хорижий давлат фуқаросидан COVID-19нинг янги Omicron штамми жорий йилнинг 7 январь куни аниқланган.

Йиғилишда коронавирус пандемиясига қарши чоралар кўришни қатъий давом эттириш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

📌Хусусан, Республика махсус комиссиясининг қарори билан жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш устидан назорат кучайтирилмоқда.

🔺Бунда, барча ташкилот, корхона ва муассасаларда, йирик савдо мажмуалари, супермаркетлар, кўнгилочар муассасаларнинг кириш қисмида ниқобда бўлиш, ижтимоий масофани сақлаш, тана ҳароратини ўлчаш амалиётига қатъий риоя этилиши таъминланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмитанинг фуқароларимизни Умра зиёратларидан қайтишларида короновирусга ПЗР ёки экспресс тестни Саудия Арабистони ҳудудида ўзбек тиббиёт ходимлари томонидан олиниши ва манфий натижасига мувофиқ кириб келишини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

💉Аҳолини тўлиқ эмлаш ва бустер доза билан эмлаш ишлари жадаллаштирилади.

Вазирлик ва идора раҳбарлари, ташкилий шаклидан қатъий назар, барча ташкилотларда ишчиларнинг эмлангандан сўнг иш жойларига киритишга рухсат берилади. Мазкур тартибни бузган ташкилот раҳбарларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қатъий чора кўрилади.

👨🏻‍🎓Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида таътил давомида коронавирус инфекциясига қарши тўлиқ эмлаш чоралари кўрилади.
Ушбу тадбирларга ОТМ раҳбарлари шахсан масъул этиб белгиланади.

❗️Шунингдек, Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2022 йил 15 январдан бошлаб қуйидаги тартиб жорий қилинмоқда:

🛡хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчилар келишидан камида 48 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичли маълумотга эга бўлиши;

🛡коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичга эга маълумотнома бўлмаганда, аэропорт, темир йўл вокзаллари ва чегара ўтказиш пунктларида ташкил этилган коронавирус инфекциясига экспресс тест топшириши шарт.

🔻Вазирлик, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмаларида мамлакатда амал қилаётган карантин чекловлари шароитида аҳоли саломатлигини таъминлаш, мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаш мақсадларини кўзда тутиб, турли тадбирлар ташкил этиш тақиқланди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📢 ЭЪЛОН

Эртага, 10 январь куни соат 16:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида коронавирус билан боғлиқ мавжуд эпидемиологик ҳолат бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Анжуманда мамлакатимизга Omicron штамми кириб келиши, келгусида кўзда тутилаётган чора-тадбирлар ва шу йўналишдаги бошқа масалалар юзасидан маълумотлар тақдим этилади.

Иштирок этади: Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мутасаддилари ҳамда вазирлик қошидаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзолари

📹 Матбуот анжумани Агентликнинг расмий "Facebook" саҳифаси, "UzReport" ва Ўзбекистон24 телеканаллари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

✔️Тадбирга ОАВ вакиллари ва журналистлар таклиф этилади
〰️〰️〰️〰️

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🚙 “Nexia T-250” автомобили қайси ойда кўпроқ ишлаб чиқарилган?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилда ойлар кесимида ишлаб чиқарилган “Nexia T-250” автомобиллари сони:

🚙 январда – 88 дона

🚙 февралда – 3 253 дона

🚙 мартда – 3 717 дона

🚙 апрелда – 2 321 дона

🚙 майда – 1 851 дона

🚙 июнда – 2 813 дона

🚙 июлда – 499 дона

🚙 августда – 177 дона

🚙 сентябрда – 1 860 дона

🚙 октябрда – 5 099 дона

🚙 ноябрда – 4 255 дона

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📢 10 январь, душанба куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️

🔰Матбуот анжумани

📍Мавзу:
Газ балонларидан нотўғри фойдаланиш, уларни ўзбошимчалик билан ўрнатиш оқибатлари, соҳада тадбиркорларга яратилган шароитлар, давлат назорати ва ваколатлари масалалари
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Фавқулодда вазиятлар ва Ички ишлар вазирликлари, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарлари ва мутахассислари
〰️〰️〰️

🔰Брифинг

📍Мавзу:
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан 2021 йилда олиб борилган ишлар таҳлили
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Шерзод Аҳматов, вазирлик ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

🔰Матбуот анжумани

📍Мавзу:
Мамлакатда аниқланган Omicron штамми ва тизимдаги бошқа масалалар юзасидан
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мутасаддилари ҳамда вазирлик қошидаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзолари
〰️〰️〰️

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Хусусий мактабларда ҳам 24 январга қадар таътилни узайтириш тавсия этилди

Нодавлат таълим ташкилотларида ҳам қишки таътил муддатини 2022 йил 24 январга қадар узайтириш мақсадга мувофиқ, дейилади Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси баёнотида.

Шунингдек, қишки таътил даврида ўқувчиларга озиқ-овқат берилмаслиги ҳамда бошқа сарф-харажатлар қилинмаслигини инобатга олган ҳолда уларнинг ота-оналаридан шу муддатлар учун тўлов ундирилмаслиги тавсия этилган.

Телеграм | Facebook | Instagram |Медиабанк
⚡️Қишки таътил узайтирилгани ўқитувчиларнинг маошига таъсир қилмайди

Куни кеча Халқ таълими вазирлиги томонидан қишки таътил кунлари узайтирилганлиги ҳақидаги хабардан сўнг ўқитувчи ва ота-оналардан кўплаб саволлар йўлланди.

САВОЛ: Қишки таътил кунларини 24 январга қадар узайтирилгани ўқитувчиларнинг ойлик маошига таъсир қилмайдими?

ЖАВОБ:
Умумтаълим муассасалари ўқувчилари учун бериладиган қўшимча таътил кунлари давомида халқ таълими тизимида фаолият юритаётган педагог ва бошқа ходимларга амалдаги иш ҳақи тўловлари сақланган ҳолда тўлаб борилади, яъни ойлик маошга таъсир қилмайди.

Телеграм | Facebook | Instagram |Медиабанк
🦠Коронавирус билан боғлиқ вазият жиддийлашмоқда — яна 389 киши касалликка чалинди, 3 киши вафот этди

ССВ: 9 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 200730 нафарга етди.

😷 Янги касалланиш ҳолатларининг 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 18 нафари Андижон вилоятида, 10 нафари Бухоро вилоятида, 21 нафари Жиззах вилоятида, 2 нафари Навоий вилоятида, 7 нафари Наманган вилоятида, 44 нафари Самарқанд вилоятида, 5 нафари Сирдарё вилоятида, 1 нафари Сурхондарё вилоятида, 11 нафари Фарғона вилоятида, 25 нафари Хоразм вилоятида, 51 нафари Тошкент вилоятида,193 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.

✔️Кеча кун давомида 109 нафар бемор тузалди. Касалликни енгиб ўтганларнинг жами сони 197182 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи — 98 фоиз.

▪️Афсуски, кеча яна 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди, касалликдан вафот этганлар сони 1497 нафарни ташкил қилди.

Телеграм | Facebook | Instagram |Медиабанк
Ўзбекистон Президенти Қозоғистон халқи ва Президентига таъзия йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мактубида қардош Қозоғистон ҳудудидаги фожиали воқеалар ва уларнинг натижасида кўплаб ҳарбийлар ва аҳоли вакиллари нобуд бўлгани ҳамда оғир жароҳатлар олгани, кўрилган катта талофатлар муносабати билан Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга ва дўст Қозоғистон халқига чуқур таъзия изҳор этилган.

Давлатимиз раҳбари Ватан осойишталиги ва мамлакат халқининг ҳимояси йўлида қурбон бўлган фидойи фарзандларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тез фурсатларда шифо топишларини тилаган.

Телеграм | Facebook | Instagram |Медиабанк
Бугун юртимизга 500 400 доза Moderna вакцинаси олиб келинди.

ССВ ахборот хизмати маълум қилишича, бу 2022 йил ҳисобидан келтирилган илк вакцинадир.

Телеграм | Facebook | Instagram |Медиабанк
#матбуот_анжумани

🔥 Газ «заправка»лар томонидан автомобилларга меъёридан ортиқ газ тўлдириш оқибатида 23 та фуқаро вафот этган, 20 та фуқаро оғир тан жароҳати олган.

Таҳлилларга кўра автомобил баллонларининг портлашига қуйидагилар сабаб бўлмоқда:

● сифатсиз (металлокомпозит) баллонлардан фойдаланиш;
● баллонларни ишлаб чиқариш жараёнида технологик камчиликлар;
● автомобилларга баллонларни ўрнатиш ва синов ишларининг сифатсизлиги;
● автомобилларга сиқилган газ қуйишда рухсат этилганидан ортиқча босимда газ қуйилиши.

〰️〰️〰️
АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси масъул ходими Жамшид Усмонов мавзу юзасидан маълумот берди:

📌 Батафсил
_______________

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк