Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from Bandlik vazirligi
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг карантин даврида иш берувчиларга тавсиялари

- йиғилишлар, учрашувлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш таъқиқланади (7-10 кишидан кўп бўлмаган иш тартибидаги йиғилишлар бундан мустасно);

- шошилинч хизмат сафарларидан ташқари, чел элга ва ҳудудларга хизмат сафарларини тўхтатиш мақсадга мувофиқ;

- хорижий ҳамкорлар, шунингдек, давлат ва ижро ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан аудио ва видео алоқа орқали дистанцион ҳолатда музокаралар олиб бориш;

- биноларга қўллар учун антисептик воситалар жойлаштириш, ходимларни инфекциядан ҳимояловчи воситалар билан таъминлаш, шунингдек, дезинфекция чораларини амалга ошириш;

- иш жойида ходимларнинг тана ҳароратини ўлчаш учун шароит яратиш, иш жойида иситмаси бўлган ходимларни ишдан четлатилишини таъминлаш.

#тавсия
#иш_берувчи