Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
#Савол_жавоб
#Маҳалла

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг матбуот котиби Саодат Боймирзаева жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Менинг эгизак фарзандимларим бор. Шуларнинг бирига икки ёшга тўлгунча она пули олганман. Иккинчисига ҳам она пулини олишим мумкинми?

➡️
Фуқароларнинг бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа олиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда белгилаб берилган.

Мазкур Низом талабларига кўра, болали оилаларга нафақа ва моддий ёрдам 6 ой муддатга, бола парвариши бўйича эса 12 ойга тайинланади, бироқ бола икки ёшга тўлган ойдан кейинги ойга ўтмаслиги керак.

Агар туғилган, фарзандликка олинган ёки васийликка қабул қилинган икки ва ундан ортиқ болалар парвариш қилинса, у ҳолда бола парвариши бўйича нафақа кичик бола икки ёшга тўлгунга қадар бир баравар миқдорда тўланади.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Савол_жавоб
#Маҳалла

📥 АОКА штабига келиб тушган саволга Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаеванинг жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

Чирчиқ шаҳридан мурожаат қиляпман. Пандемия туфайли 14 ёшгача бўлган болаларга “Маҳалла” фонди томонидан 350 минг сўм миқдорида ёрдам берилиши керак, деб эшитдик. Бу қанчалик тўғри?

Юртимиздаги пандемия шароитида аҳолига кўмак бериш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги 213-сонли Фармойиши билан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви, фонднинг ҳудудий бўлинмалари ҳузурида “Саховат ва кўмак” жамғармаси ташкил этилди.

💠 Жамғарма маблағлари тегишли тартибда “Маҳалла” фонди Васийлик кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар кенгашларининг тасдиқланган қарор ва рўйхатлари асосида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп фарзандли оилалар, ногиронлиги бўлган, ёлғиз яшовчи, шунингдек, вақтинча ишсиз фуқароларни пул маблағлари, кундалик истеъмол товарлари, дори воситалари, шунингдек, бошқа турдаги зарур маҳсулотлар билан таъминлаш учун сарфланади

Бу тоифага мансуб оилалар рўйхати Сектор аъзолари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари иштирокида тузилган Ишчи гуруҳлар томонидан уйма - уй юрган ҳолда тузилади.

🔷 Сиз мазкур турдаги ижтимоий ёрдамларни олиш мақсадида ўзингиз яшаб турган фуқаролар йиғинига мурожаат қилишингиз мумкин. Сизнинг мурожаатингизга кўра, Ишчи гуруҳ вакиллари томонидан оилангиз ижтимоий ҳолати мавжуд вазиятдан келиб чиққан ҳолда ўрганиб чиқилади ҳамда ўрнатилган тартибда хулоса берилади.

❗️Бундан шундай хулосага келиш мумкинки, 14 ёшгача бўлган болаларга 350 минг сўм миқдорида ёрдам берилиши кўзда тутилмаган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#брифинг #маҳалла

● Ногиронлиги бор 669 нафар кексаларга реабилитация воситалари (ногиронлик аравачалари, ҳасса ва қўлтиқтаёқ, эшитиш мосламалари), 6 443 нафар ёлғиз кексаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди, 3 180 нафари эса зарур дори-дармон воситалари билан таъминланди.

● Ёлғиз яшовчи 2 825 нафар кексаларнинг хонадонларида ҳашарлар ўтказилди, 81 нафар ёлғиз кексаларнинг юбилей кечалари ўтказилди.

Турли миллат вакиллари истиқомат қилувчи 604 та маҳаллада «Ўзбекистон — умумий уйимиз» шиори остида маданий-маърифий тадбирлар, 506 тасида амалий санъат, ҳунармандчилик буюмлари, миллий маҳсулотлар кўргазмаси намойиши ўтказилди.

〰️〰️〰️〰️
АОКАда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати ходими Фарҳод Эшмўминов иштирокида ўтказилган брифинг тафсилотлари:

📄 Батафсил

〰️〰️〰️〰️
Рамий хабарлар | Медиабанк