Расмий хабарлар I Официальные новости
28.3K subscribers
31.3K photos
6.88K videos
53 files
29.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Янги 2021-2022 ўқув йили қандай ташкил этилади?

📣 Ушбу мавзуга доир муҳим масалалар бўйича Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бошчилигида ҳудудий халқ таълими бошқармалари, мактаб директорлари, ўқитувчилар ва ота-оналар иштирокида ОЧИҚ МУЛОҚОТ ўтказилади!

Очиқ мулоқотда:

Янги 2021-2022 ўқув йилини бошлаш;
«Мустақиллик дарси»ни ташкил этиш;
Мактабда кийиниш маданияти (жумладан, мактаб формаси ва рўмол масалалари);
Онлайн савол-жавоблар бўлиб ўтади.

〰️〰️〰️
❗️Очиқ мулоқотни 4 сентябрь соат 11:00 дан бошлаб Халқ таълими вазирлигининг расмий фейсбук саҳифасида жонли кузатиш мумкин.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Талабалар Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналарида амалиёт ўтайди

ОТМларда халқаро муносабатлар соҳасида ўқиётган талабаларнинг амалиёти мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ёки халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналарда ташкил этилади. Бу Ҳукуматнинг 31 августдаги қарорида қайд этилган.

Амалиёт бир ўқув йилида бир марта 10 кундан кам бўлмаган ва 30 кундан кўп бўлмаган муддатларда, 2 босқичда амалга оширилади. Бу даврда стипендиялар сақлаб қолинади.

1️⃣ Биринчи босқичда ОТМ хорижий тилларни мукаммал ўзлаштирган иқтидорли 3-курс талабаларининг рўйхати ва уларга берилган тавсияномалар ҳар йили 1 июлгача ТИВга тақдим этилади.

📌 Саралаб олишда талабалардан С1 даражасидаги сертификат, ўзлаштириш кўрсаткичлари 80 балл ва ундан юқори бўлиши, фанлардан қарздорлик бўлмаслиги талаб этилади.

2️⃣ Иккинчи босқичда номзодлар ТИВда қабул қилувчи ташкилот талаблари ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда тақсимланиб, 20 июлгача суҳбатдан ўтказилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
💉 Ўзбекистонда 2 миллионга яқин аҳоли коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

ССВ ахборот хизмати маълум қилишича, 2 сентябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 142 479 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

▫️1-босқич эмланганлар — 35 314 нафар,
▫️2-босқич эмланганлар — 89 665 нафар,
▫️3-босқич эмланганлар — 17 500 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 14 772 332 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар — 9 603 290 нафар,
2-босқич эмланганлар — 3 806 199 нафар,
3-босқич эмланганлар — 1 362 843 нафарни ташкил этди.

Тўлиқ эмланганлар — 1 988 158 нафар.

⬆️ Эмлаш кўрсаткичлари ҳудудлар кесимида: (батафсил инфографикада).

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Фарзанди вакцина олганидан кейин вафот этганини айтган онахоннинг мурожаати ССВ назоратига олинди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи аёл Т.Қ.нинг мурожаати тарқалди. Унда фуқаро фарзанди С.Қ.нинг тиббий кўрикдан ўтказилмасдан эмлангани, натижада аҳволи оғирлашиб вафот этгани ҳақида гапиради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, мазкур ҳолат тўлиқ назоратга олинган. Вазиятни ўрганиш мақсадида тезкор гуруҳ тузилиб, Ўрта Чирчиқ туманига юборилди.

Ўрганишлар натижаси ҳақида батафсил маълумот берилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Расман: «Мандат» бугун эълон қилинади

2021-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари 3-сентябрь куни эълон қилинади.

ЖАДВАЛ:

⌚️15:00 дан — Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий, Бухоро, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари;

⌚️16:00 дан — Фарғона, Aндижон ва Наманган вилоятлари;

⌚️17:00 дан — Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
💼 4 йилда Ўзбекистонда 2,5 миллиондан ортиқ доимий иш ўрни яратилган

«Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан тақдим этилган таҳлилга кўра, Ҳаракатлар стратегияси доирасида аҳоли бандлигини таъминлаш борасида ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, 2017-2020 йилларда 2,5 миллиондан ортиқ муносиб меҳнат шароитларига эга бўлган доимий иш ўринлари яратилган. Жумладан:

2017 йилда — 404,2 минг;
2018 йилда — 551,4 минг;
2019 йилда —797,9 минг;
2020 йилда — 651,3 минг.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Адлия вазирлиги томонидан жорий қилинган ахборот тизимлари

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️ИТБ электрон тўлов платформасини ишга туширди

Ислом тараққиёт банки Бошқарув кенгашининг Тошкентда ўтказилаётган 46-йиллик йиғилиши доирасида молиявий самарадорликни оширишга қаратилган янги платформани жорий этиш масаласига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Таъкидланишича, платформа фойдаланувчиларга реал вақт режимида тўлов талабномаларининг ҳолатини кузатиб бориш ва хавфсизликни таъминловчи шарт-шароитларда тўлов билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун лойиҳавий гуруҳлар билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилиш имконини беради.

ИТБга аъзо мамлакатлар ривожланиш йўлидаги мақсадларига эришишда ушбу янги тизимнинг имкониятларидан самарали фойдаланишлари мумкин.

Батафсил
_____________

https://t.iss.one/aoka_uz
🌾2022 йилда ғалла ҳосили учун минимал нарх маълум қилинди

💰Жаҳон бозори ҳамда минтақавий товар биржаларидаги ғалла харид нархлари таҳлил қилинди ва маҳаллий харажатларни инобатга олган ҳолда келгуси 2022 йил ғалла ҳосили учун кутилаётган минимал нархлар ишлаб чиқилди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши 2022 йил кутилаётган минимал нарх 1 тонна ғалла ҳосили учун 2,5 млн сўм бўлишини эълон қилади.

⚠️Мазкур минимал нарх тавсиявий характерга эга бўлиб, ғалла етиштирувчи ва уни қабул қилувчи субъектлар шартномавий муносабатлар доирасида ғалла харид нархларини ўзаро манфатли келишув асосида мустақил равишда белгилайдилар.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Нурхон Қурбонова кумуш медални қўлга киритди

ТОКИО 2020
- Пара енгил атлетиканинг Ф54 классида аёллар ўртасида найза улоқтириш бўйича финал баҳсларида қатнашган ҳамюртимиз Нурхон Қурбонова 18.38 метр натижа қайд этиб кумуш медални қўлга киритди.

Медалларимиз сони 18 тага етди:
🥇🥇🥇🥇🥇🥇🥇
🥈🥈🥈🥈🥈
🥉🥉🥉🥉🥉🥉
Мактабда оқ ва очиқ рангларда миллий рўмол ва дўппида бўлишга рухсат этилади.

Кўпчилик ота-оналарнинг мурожаатларини инобатга олиб, миллий қадриятларимизни инобатга олган ҳолда қизларимиз учун истисно тариқасида мактабда оқ ва очиқ рангларда миллий рўмол (бошнинг орқа томонига ўралган ҳолатда) ва дўппида бўлишларига рухсат этилади.

Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов айни дамда вазирликнинг расмий Фейсбук саҳифасида ўтказилаётган очиқ мулоқот вақтида маълум қилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🥇Гулжаной Наимова Паралимпия ўйинларида пара таэквондо бўйича аёллар ўртасида +58 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Cambridge Assessment ташкилотининг таълим йўналиши бўйича бош маслаҳатчиси Стив Кинг Президент мактабларининг эришган натижаларини эътироф этди.

"Очилганига эндигина 3 йил бўлган Президент мактабларининг ўқувчилари A левел имтиҳонларида тарихий натижа қайд этиб, битирувчиларнинг катта қисми хорижий ўқув юртларига ўқишга қабул қилинди", дейди ҳайратланиб Стив Кинг.

Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📈 Туркий Кенгаш давлатларининг асосий иқтисодий кўрсаткичлари

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️1-курсга қабул қилинган талабалар учун таништирув ҳафталиги 6 сентябрдан бошланади

2021/22-ўқув йилида талабаликка тавсия этилганлар (1-босқич талабалари) учун ОТМда 6 сентябрдан дастлабки таништирув ҳафталиги (хусусан, мустақиллик дарслари), 13 сентябрдан эътиборан ўқув режага мувофиқ дарс машғулотлари бошланади.

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

👨🏻‍💻 Вазирликнинг қайд этишича, янги ўқув йилидан бошлаб барча олий таълим муассасаларининг 1-курс талабалари учун ўқув жараёни кредит-модул тизими орқали ташкил этилади.

📄 Таништирув ҳафталигида талабалар кредит-модул тизимининг мазмун-моҳияти, ўқув жараёнига татбиқ этилиш тартиби, ОТМнинг ички тартиб-қоидалари ва шу каби зарурий ахборотлар билан таништирилади.

📍Шу билан бирга, таништирув ҳафталигини ташкил этишда доимий яшаш манзилидан, хусусан, республиканинг бошқа ҳудудларида бўлган талабаларнинг ОТМга етиб келиши, турар жойларига жойлашиши учун вақт ажратилиши инобатга олинади.

🗓 Юқори курс (1-курсдан ташқари) талабалари учун эса дарс машғулотлари умумий тартибда 6 сентябрдан бошланади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган лойиҳанинг навбатдаги қаҳрамони - Халқаро пресс-клуб раиси, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа.

Герой очередного выпуска проекта, посвященного 30-летию независимости Республики - председатель Международного пресс-клуба, ректор Университета журналистики и массовых коммуникаций Узбекистана Шерзодхон Кудратхужа.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️ ҲОЗИРГИНА ЮРТИМИЗГА КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ZF-UZ-VAC2001 ВАКЦИНАСИНИНГ ЯНА 1,5 МИЛЛИОН ДОЗАСИ КЕЛТИРИЛДИ.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Шундай қилиб, юртимизга келтирилган жами вакцина 19 миллион 446 минг 540 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:
💉460 000 дозаси "Sputnik V",

💉986 480 дозаси AstraZeneca,

💉15 000 000 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,

💉 3 000 060 дозаси Moderna вакцинасидир.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 15 004 856 доза вакцинадан фойдаланилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 2 123 460 нафарни ташкил қилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Тест синовлари натижаси бўйича апеллация шикоятларини кўриб чиқиш тартиби қандай?

🔰 Бу ҳақда Давлат тест маркази ахборот хизмати маълумот берди. Қонунчиликка кўра, тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар апеллация комиссиясига апеллация шикоятини бериш ҳуқуқига эга.

📅 Aпеллация шикоятини берган абитуриентларга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади. Aбитуриент хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, хабарнома ва абитуриент рухсатномаси билан Давлат тест марказига келиши шарт.

🔖 Aпеллация шикояти кўрилаётган абитуриентга унинг жавоблар варақаси нусхаси, тест топшириқлари нотўғри бажарилган жавоблар рўйхати ҳамда тест синовларида абитуриентга тақдим этилган тест топшириқлари китоби берилади.

🗓 Тақдим этилган ҳужжатлар асосида абитуриент ўзининг ҳар бир нотўғри деб ҳисобланган тест топшириғига жавобларини ёзма равишда баён қилади ва қабул қилиб олган барча тест материаллари билан бирга апеллация комиссиясига тақдим этади.

Aпеллация шикояти апеллация комиссияси томонидан фақат абитуриент иштирокида, унинг ёзма жавоблари асосида кўриб чиқилади.

Aбитуриентнинг ёзма жавоблари ўз тасдиғини топмаган бўлса, апеллация комиссияси тест синовлари натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апеллация шикоятини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

📋 Aбитуриент мурожаат қилганда унга апеллация шикояти бўйича қабул қилинган қарордан кўчирма берилади.

❗️ Aбитуриентнинг жавоблар варақаси, тест топшириқлари китоби Давлат тест марказига белгиланган тартибда етказилмаган, йиртилган бўлса, шунингдек, тест синовларидан четлаштирилган ёки ўзининг жавобларини ёзма равишда баён қилмаган абитуриентнинг апеллация шикояти кўриб чиқилмайди.

Aпеллация комиссиясининг қарори бўйича маълумот Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига апеллация шикоятларини кўриб чиқиш тўлиқ якунланганидан сўнг, беш иш куни ичида тақдим этилади.

📌 Aпеллация комиссиясининг қарори Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқлангандан сўнг кучга киради.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🥇Гулжаной Наимова — Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари чемпиони!

Пара таэквондо бўйича аёллар ўртасида +58 кг вазн тоифасидаги финал жангида вакилимизга бразилиялик Менезес Безерра рақиблик қилди. Ҳамюртимиз мусобақанинг иккинчи рақамли спортчисини 8:4 ҳисобида мағлубиятга учратди ва олтин медалга сазовор бўлди.

〰️〰️〰️
Делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 19 тага етди — 8 та олтин, 5 та кумуш, 6 та бронза.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official