Расмий хабарлар I Официальные новости
28.1K subscribers
31.4K photos
6.95K videos
53 files
29.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Бундай шаклдаги учрашув илк бор ўтказилди ва унда жами ўн мингга яқин тадбиркор иштирок этди.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида соҳадаги муаммоларни ҳал қилишга қаратилган 7 та муҳим йўналишни кўрсатиб ўтди, янги ташаббусларни илгари сурди.
Мулоқотда тадбиркорлар сўзга чиқиб, фаолиятида дуч келаётган муаммоларни, таклиф ва мулоҳазаларини айтди. Улар тармоқ мутасаддилари ва ҳокимлар иштирокида муҳокама қилинди.

Президент провел открытый диалог с предпринимателями. В мероприятии, впервые прошедшем в таком формате, приняли участие около 10 тысяч представителей бизнеса.
В своем выступлении глава государства обозначил 7 важных направлений решению проблем в сфере и выдвинул новые инициативы.
Выступившие предприниматели рассказали о проблемах в своей деятельности, высказали свои мнения и предложения. Они рассмотрены с участием ответственных лиц и хокимов.

#Mirziyoyev #uchrashuv #tadbirkorlik #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Абдулазиз Камилов АҚШ Давлат котиби ўринбосари Уэнди Шерман билан суҳбатлашди

2021 йилнинг 20 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби ўринбосари Уэнди Шерман билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат чоғида ўзаро манфаатли Ўзбекистон-Америка ҳамкорлигининг турли масалалари муҳокама қилинди. Минтақадаги вазият ва Афғонистондаги воқеалар ривожи юзасидан фикр алмашилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент тадбиркор кўтарган масалани чуқур ўрганиб, таклиф киритишга кўрсатма берди

Президент поручил глубоко изучить поднятый предпринимателем вопрос и внести предложение

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Охирги бир неча кун ичида Ўзбекистон ҳудуди орқали 1982 нафар чет эл фуқароси Афғонистондан эвакуация қилинди

Ўзбекистон Республикаси қўшни Афғонистонда сақланиб турган мураккаб вазият муносабати билан, чет эллик ҳамкорларнинг мурожаатларига жавобан, шунингдек, халқаро гуманитар ҳуқуқ тамойилларига содиқлик руҳида қатор давлатлар билан уларнинг фуқароларини Афғонистондан эвакуация қилиш масаласи бўйича яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.

Ҳозирги вақтда Германия, Россия, Швейцария, Австрия, Дания, Польша, Словакия, Қозоғистон каби давлатлар билан аэропорт инфратузилмасидан фойдаланиш хизматларини тақдим этиш, ҳаво макони орқали учишга рухсат бериш, аэропортга учиб келиш, қўниш, зарур техник ва логистика ёрдамини кўрсатиш бўйича биргаликда саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Хорижлик ҳамкорлар билан биргаликда дастлабки тарзда келишилган мамлакатларга жўнатилаётган ҳам чет эл фуқаролари, ҳам Афғонистон фуқароларини Афғонистондан эвакуация қилиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзитини амалга ошириш бўйича тартибли ишлар йўлга қўйилган.

Охирги бир неча кун ичида Ўзбекистон ҳудуди орқали 1982 нафар чет эл фуқаросини эвакуация қилиш таъминланди.

Эвакуация қилинаётган фуқароларга Ўзбекистон ҳудудида қисқа муддатли бўлиб туриш пайтида карантин чораларига қатъий риоя этган ҳолда барча зарур ёрдам кўрсатилмоқда, шундан сўнг кечиктирилмасдан режалаштирилган манзил-мамлакатига жўнатилмоқда.

Бундан ташқари, “Толибон” ҳаракати вакиллари билан шу кескин кунларда Ўзбекистон-Афғонистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтган Афғонистон фуқароларининг хавфсизлик кафолатларини олиш бўйича кўп ишлар қилинди.

“Толибон” раҳбарияти вакиллари билан ушбу тоифадаги шахсларга нисбатан ҳар қандай зўравонлик, тазйиқ ва таъқибларнинг олдини олиш бўйича келишувлар натижасида 150 нафар Афғонистон фуқароси ўз хоҳиши билан ватанига қайтарилди.

Афғонистонга қайтган фуқаролардан олинган маълумотларга кўра, уларга нисбатан расмий процессуал чоралар кўрилгандан сўнг, уларнинг ҳаммаси уйларига қўйиб юборилган ва ҳозирда улар ўз оилалари бағрида тўлиқ хавфсиз ҳолда бўлиб турибди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
21 август куни ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️

● Мавзу: Аҳолидан тушаётган мурожаатлар юзасидан савол-жавоб
● Вақти: 11:00
● Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

● Мавзу:
Ўзбекистонда амалга оширилаётган давлат-хусусий шериклик лойиҳалари
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Ислом Норбобоев, Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги масъул ходими
〰️〰️〰️

● Мавзу:
Комплаенс назорат хизматининг фаолияти таҳлили юзасидан
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Мастура Ҳайитова, "Ўзкимёсаноат" АЖ ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Инновацион ривожланиш вазири матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдуқундузова Назокат Усмонқуловна 1975 йил 21 августда Наманган вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Н.Абдуқундузова 1998-2019 йилларда Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигида ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида меҳнат қилган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолидан тушган муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

—————

Болани боғчага қабул қилишда қандай имтиёзли тоифалар бор? — Батафсил

Таълим кредити ажратишнинг янги тартиби ҳақида маълумот берсангиз? — Батафсил

Менинг розилигимсиз ободанлаштириш ва яна бошқа сабаблар билан маошимдан пул олиб қолишлари мумкинми? — Батафсил

Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиққанимдан 5 ой ўтди. Декрет пули учун мурожаат қилсам бўладими? — Батафсил

Йиллик меҳнат таътилнинг бир қисмини олиш тартиби қандай? — Батафсил

Автомобилларни техник кўрикдан ўтказишнинг янги тартиби жорий этилдими? — Батафсил

Безорлик ҳаракатлари учун қонунчиликда қандай жавобгарлик чоралари мавжуд? — Батафсил

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга дарслик тўпламлари учун тўловда имтиёз борми? — Батафсил

Ҳашар ва мажбурий меҳнатнинг ўзаро фарқи нимада? — Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
🦠Кеча юртимизда 881 нафар кишида коронавирус аниқланди

2021 йил 20 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 148203 нафарни ташкил этмоқда.

✔️ Кеча кун давомида 853 киши соғайди ва 140941 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

▪️Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди, касалликдан вафот этганлар сони 1015 нафарни ташкил қилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🎙 Бугун АОКАда Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги масъул ходими Ислом Норбобоев иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда давлат-хусусий шериклик соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда лойиҳалар бўйича маълумот берилди.

👉 Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
«Ўзтрансгаз»га янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Нарматов Бехзот Рахматиллаевич “Ўзтрансгаз” АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди.

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Б.Нарматов Андижоннефт АЖ бошқаруви раиси, Энергетика вазирлигининг Геология, нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Тайинловга қадар Энергетика вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🎙Бугун АОКАда "Ўзкимёсаноат" АЖ ахборот хизмати раҳбари Мастура Ҳайитова иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда комплаенс назорат хизматининг фаолияти таҳлили юзасидан маълумотлар тақдим этилди.

👉 Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔸Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан номинал қиймати 5 000 сўм ва 10 000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги пул белгилари муомалага чиқарилмоқда.

🔸Марказий банк ахборот хизмати ушбу пул бирликларининг муомалага киритилиши билан боғлиқ саволлар юзасидан Марказий банк масъул ходими Зафар Асадовдан маълумот олди.

Каналга аъзо бўлиш 👇👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Бош директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Расулов Рауфжон Ғафурович 1971 йил 22 августда Тожикистон Республикасида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Р.Расулов 1994-2019 йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида турли лавозимларда меҳнат қилган.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Молия вазирлиги ахборот хизмати 2021-2022-ўқув йилида тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган талабалар учун таълим кредити ажратадиган тижорат банклари рўйхатини эълон қилди.

Каналга уланиш 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Кеча юртимизда 855 нафар кишида коронавирус аниқланди.

🦠 21 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 149058 нафарни ташкил этмоқда.

✔️ Кеча кун давомида:
804 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 141745 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

▪️Афсуски, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1021 нафарга етди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
2021 йил 21 август куни 371 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 20764 нафарга етди.

✔️Кеча уларнинг 449 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 13378 нафарни ташкил қилмоқда.

▪️Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 141 нафарга етди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📍“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” эзгу ғояси асосида ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашари якунлари бўйича

🖇 Мамлакатимиз маҳаллалари бўйлаб ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашари давомида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

▫️ 14 минг 71 гектардан ортиқ майдонлар ободонлаштирилди
ва санитар тозаланди;
▫️ 12 минг 60 тоннадан зиёд чиқиндилар чиқариб ташланди;
▫️ 12 минг 419 км узунликдаги ариқ ва лотоклар тозаланди;
▫️ 9 минг 287 та қабристон ва 711 та зиёратгоҳлар ободонлаштирилиб, тартибга келтирилди;
▫️ 5 млн 250 мингдан зиёд дарахтлар оқланиб, уларга шакл берилди.

✔️ Ушбу тадбирларни амалга ошириш учун 8 минг 460 та техника воситалари жалб этилди.

🔘 Шунингдек, ҳашар куни аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига беминнат мурувват ёрдамлари кўрсатиш бўйича қуйидаги тадбирларни амалга оширилди:

🏚 5 минг 947 та кам таъминланган оилаларнинг 168 минг м2дан зиёд уй-жойлари ҳашар йўли билан таъмирланди;

💳 10 минг 297 нафар эҳтиёжманд оилаларга, шундан 3456 нафар ногирон ва ёлғиз қарияларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ёрдамлар кўрсатилди.

🔹Мазкур хайрия тадбирлари орқали 3 млрд. 193 млн сўмдан ортиқ, шундан 189,0 млн. сўмдан ортиқ маблағ “Маҳалла” фонди ҳисобидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига беминнат мурувват ёрдамлари кўрсатишга сарфланди.

Бундан ташқари, ҳашар куни маҳаллаларда 141 та савдо
ва маиший хизмат кўрсатиш ва бошқа объектлар, шундан:

22 та маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари (гўзаллик салони, сартарошхона, кутубхона, дорихона, новвойхона, нуронийлар маркази ва бошқалар);

25 та савдо объектлари, 9 та ишлаб чиқариш цехи, 34 та маҳалла биноси, 7 та болалар спорт майдончалари, 44 та бошқа объектлар фойдаланишга топширилди.

Ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашарида 9 млн. 700 мингдан зиёд фуқаролар, шундан 5 млн. 664 минг нафардан ортиқ ёшлар иштирок этишди.

📢Маълумот учун: август ойи давомида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва тозалик ойлиги тасдиқланган режа асосида кам таъминланган оилалар, ёлғиз қариялар, ногиронлар ҳолидан хабар олиш, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, янги маҳалла биноси, гузарлари ва болалар майдончаларини қуриш ва таъмирлаш ишлари билан давом этади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official