Расмий хабарлар I Официальные новости
27.7K subscribers
32K photos
7.21K videos
53 files
30K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
19 мамлакатнинг ҳарбий ижодий жамоалари биринчи марта "Арми-2021" Халқаро армия ўйинлари диорасида янги "Армия маданияти" мусобақасида нималарга қодирлигини намойиш этади.

Танлов тўрт босқичга бўлинган ва бу этапларда жамоалар вокал, чолғу, рақс ва кўргазма фаолияти бўйича ўз маҳоратларини намойиш этишлари керак бўлади.

Мусобақа бошланишидан олдин 19 та жамоанинг ҳар бири ўз видео табригини тақдим этади, унда томошабинларни ўз мамлакатининг маданий хусусиятлари билан таништиради.

Ватандошларимиз ҳам шундай ролик тайёрлаган. Кўришни тавсия қиламиз:

https://www.youtube.com/watch?v=vbviWNIP3I8

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Жорий йил 1 октябрдан микромолия ташкилотларини лицензиялаш тартиби тўлиқ бекор қилинади

Еттинчидан,
кўплаб мурожаатларда бизнесни молиялаштириш манбаларини янада кўпайтириш мақсадида нобанк кредит ташкилотларини очиш ва юритишга бўлган мавжуд талабларни камайтириш ва енгиллаштириш сўралган. Бу таклифлар бизга жуда маъқул.

Шунинг учун, жорий йил 1 октябрдан микромолия ташкилотларини лицензиялаш тартиби тўлиқ бекор қилинади. Энди, улар фаолиятини бошлаши учун фақатгина Марказий банк реестрига киришлари кифоя.

Шунингдек, бундан буён уларга касса хоналари ташкил этиш, ҳудудларда филиаллар очиш учун Марказий банкнинг розилигини олиш шарт бўлмайди.

Улар томонидан тадбиркорларга бериладиган микрокредит (300 миллион сўм) ва микролизинг (600 миллион сўм) учун амалдаги чекловлар ҳам олиб ташланади.

Шу билан бирга, микромолия ташкилотларига бошқа ташкилотлардан маблағлар жалб қилиш, облигациялар чиқариш ҳуқуқлари ҳам берилади.

Шунингдек, ушбу ташкилотлар худди банклар каби тўловларни қабул қилиш ваколатига ҳам эга бўладилар.

Умуман, ушбу янги имкониятлар ҳисобидан ҳам кредит бозорида тадбиркорларимиз учун йилига қўшимча 10 триллион сўм маблағ шаклланади.

Манба

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ Экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқаришга олиб келинган хом ашё импорт божидан озод этилади

Давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан учрашуви давомида иккинчи йўналиш – солиқ тизимини такомиллаштириш, бизнесга солиқ юкини имкон қадар камайтириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди:

– Маълумки, сўнгги уч йилда солиқлар тури 16 тадан 9 тага қисқарди. Кўпчиликнинг эсидан чиққан бўлиши мумкин, яқингача Пенсия, Мактаб ва Йўл жамғармаларига бизнес учун оғир юк бўлган 3,2 фоизли йиғимлар тўланар эди.

Ушбу йиғимлар корхоналарнинг фойдасидан қатъий назар, оборотдан олиниб, уларнинг миқдори корхоналарнинг камида 20-25 фоиз фойдасига тенг бўлган.

Бюджетдан ташқари жамғармаларга мазкур йиғимларни бекор қилиш ҳисобига, 7 мингга яқин корхона ҳар йили ўртача 6 триллион сўм солиқ тўлашдан озод бўлдилар.

Молк-мулк, даромад солиғи ва ижтимоий солиқлар ставкалари 2 баробарга камайтирилди. Аниқ мисоллар билан гапирадиган бўлсак, транспорт соҳасида солиқ юки – 3 баробар, озиқ-овқат саноатида – 2 баробар, тўқимачилик ва электротехника саноатида эса, 20 фоизгача камайди.

Айниқса, пандемия даврида харажатларимиз кескин ошганига қарамай, қўшилган қиймат солиғи 20 фоиздан 15 фоизга туширилди, кўпроқ зарар кўрган тармоқларга ижтимоий солиқ 12 фоиздан 1 фоизга пасайтирилиб, мол-мулк ва ер солиқлари тўловларидан буткул воз кечилди.

Бу эса, ўз навбатида тадбиркорлар ихтиёрида қолган 2 триллион сўм маблағни бизнес фаолиятига сарфлаш имконини берди.

Лекин, солиқ ставкалари ва солиқ маъмурчилиги бўйича тадбиркорлар томонидан кўтарилаётган ҳақли саволлар ҳали жуда кўп.

Биринчидан,
ўтган йили янги Солиқ кодекси амалга киритилганидан кейин, 23 та махсус иқтисодий зона иштирокчилари аввалги имтиёзларимиз сақланиб қоладими ёки йўқми, деб безовта бўлмоқдалар.

Бу борада бир фикрни аниқ қилиб айтмоқчиман: 2020 йил февраль ойида “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги қонун қабул қилингунга қадар иқтисодий зоналарда рўйхатдан ўтган тадбиркорларга берилган имтиёзлар сақлаб қолинади.

Шунингдек, ички бозорда тенг рақобат бўлиши учун экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқаришга олиб келинган хом ашё импорт божидан озод этилади.

Лекин, бир нарсани аниқ тушуниб олиш лозим. Биз қўшилган қиймат солиғининг узлуксиз занжирини яратиш бўйича катта ислоҳотларни олиб бораяпмиз.

Шу боис, махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига қўшилган қиймат солиғининг ортиқча қисмини 7 кун ичида қайтариб бериш тартиби жорий қилинади.

Ушбу тартиб тадбиркорларга бир йилда ўртача 350 миллиард сўм қўшилган қиймат солиғини қисқа муддатда қайтариб олиш ва айланма маблағларини кўпайтириш имкониятини беради.

Бундан ташқари, четдан олиб келинган товарлар учун қўшилган қиймат солиғини 120 кун давомида бўлиб-бўлиб тўлашда тадбиркорларга фоиз ҳисобланмайди ва гаров талаб этилмайди, - деди Президент.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🇺🇿🇨🇭 Ўзбекистон Швейцария фуқароларини Афғонистондан эвакуация қилишга ёрдам беради

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди:

«2021 йилнинг 19 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов ва Швейцария Конфедерацияси Ташқи ишлар федерал маслаҳатчиси (вазири) Игнацио Кассис ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Ташқи сиёсий идоралар раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Швейцария фуқароларини Ўзбекистон ҳудуди орқали Aфғонистондан эвакуация қилиш билан боғлиқ ташкилий ва техник масалаларга алоҳида эътибор қаратилди», — дейилади ТИВ хабарида.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️13 мингта умумий овқатланиш корхонаси йил якунига қадар ер ва мулк солиғидан озод қилинади

❗️Туризм компаниялари ва меҳмонхоналар туристик йиғимлардан 2 йил муддатга озод қилинади

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот чоғида маълум қилди:

«Мамлакатимизда қурилиш соҳасида ҳам, катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Маҳсулот таннархини камайтириш бўйича 50 дан зиёд қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналардан таклифлар келиб тушган.

📉 Масалан, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ цементнинг таннархида — 14 фоиз, асфальтда — 10 фоиз, қум-шағал аралашмасида — 7 фоизни ташкил этади. Шу боис, норуда қазилмаларга (қум-шағал, оҳактош, гипс, доломит каби) ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 2 баробарга камайтирилади. Бунинг ҳисобига 1,5 мингга яқин корхоналар ихтиёрида йилига 500 миллиард сўм маблағ қолади».

Президент матбуот котиби хабар беришича, давлатимиз раҳбари қуйидаги фикр ва таклифларни билдирди:

✍️ «Умумий овқатланиш ва туризм корхоналаридан ўтган йили берилган имтиёзларни узайтириш бўйича 300 дан ортиқ мурожаат келиб тушган.

📌 Шу боис, жами 13 мингта умумий овқатланиш корхонасини йил якунига қадар ер ва мулк солиғидан озод қиламиз. Бу имконият уларга 30 миллиард сўм қўшимча кўмак деганидир.

▪️Уларнинг бошқа солиқлардан мавжуд 35 миллиард сўм қарзлари муддатлари жорий йил якунигача узайтирилади, кредитларини қайтариш ҳам кечиктирилади.

📌 Шу билан бирга, туризм компаниялари ва меҳмонхоналарни туристик йиғимлардан 2 йил муддатга озод қилсак, нима дейсизлар?

▪️Бу — ҳозирги қийин шароитда тушуми камайиб кетган 2 минг нафар тадбиркор ихтиёрида 150 миллиард сўм қолади, дегани».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатларни қайси давлатлар тан олади?

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков аҳолидан келган долзарб саволларга жавоб берди.

Эмланганлик тўғрисидаги сертификатларни тан олиш масаласи Ўзбекистон ва қабул қилувчи давлатлар ўртасида эмланганлик тўғрисидаги сертификатларни тан олиш тўғрисида меморандиум имзоланганлигига боғлиқ.

Ташқи ишлар вазирлиги, хорижий давлатлардаги элчихоналар, консуллик бюролари иштирокида бу каби меморандумларни имзолаш масалалари бўйича тегишли ҳаракатлар бошланган.
〰️〰️〰️〰️

Ёлғон маълумотларни тарқатганлик учун жавобгарлик борми?

Жиноят кодексининг 244(5) моддасига мувофиқ, "Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш” учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баробаригача жаримага тортиш жазоси, 300 соат мажбурий жамоат иши, 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

Ушбу маълумотни нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки оммавий ахборот воситалари, шунингдек Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи орқали тарқатиш эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баробаридан, 400 баробаригача жаримага тортиш жазоси, 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат иши, 2 йилдан 5 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.

Расмий хабарлар | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️13 мингта умумий овқатланиш корхонаси йил якунига қадар ер ва мулк солиғидан озод қилинади ❗️Туризм компаниялари ва меҳмонхоналар туристик йиғимлардан 2 йил муддатга озод қилинади Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот чоғида маълум қилди:…
⚡️Cолиқ идораларининг камерал назорати натижасига кўра молиявий жарима қўллаш амалиёти бекор қилинади

⚡️Ҳисоботларни кечиктириб топшириш билан боғлиқ молиявий санкцияларни қўллаш тартиби тўлиқ бекор қилинади

Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот давомида солиқ маъмурчилигини соддалаштириш, солиқ идораларининг назорат функцияларини такомиллаштириш юзасидан жиддий чораларни амалга ошириш зарурлигини таъкидлади:

〰️〰️〰️
«Келгуси йил 1 январдан бошлаб солиқ идоралари ўз электрон дастурлари орқали бизнес субъектларига ҳисоботларини шакллантириш хизматини йўлга қўяди.

💵 Ҳозирда, 228 мингта кичик тадбиркорда бухгалтер йўқ. Оқибатда, солиқ ҳисоботларини камчиликлар билан топширган 32 мингга яқин тадбиркорга молиявий жарима солинган.

Ҳисоботларни кечиктириб топшириш билан боғлиқ молиявий санкцияларни қўллаш тартиби эса тўлиқ бекор қилинади.

💵 Шунингдек, солиқ идоралари қўллаётган айрим жарималар сони ва миқдорининг ортгани, мени хавотирга солмоқда. Ўтган йили камерал назорати натижасида 336 та корхонага 51 миллиард сўм молиявий жарима қўлланилган бўлса, жорий йил 6 ойда 3 мингдан зиёд тадбиркорга 900 миллиард сўмдан ортиқ жарима белгиланган.

Шунинг учун Қўчқоров, Ишметов, Қудбиев, Давлетов, Қосимов бир ой муддатда, солиқ идораларининг камерал назорати натижасига кўра, молиявий жарима қўллаш амалиётини бекор қилиш бўйича таклиф киритсин», — деди давлатимиз раҳбари.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Эмланганлик тўғрисида сохта (эмланмасдан туриб) сертификат олиш, бир турдаги вакцинани олиб, бошқа турдаги вакцина олганлиги ҳақида хужжатларни расмийлаштиришга уринишлар учун жавобгарлик белгиланган

Нурмат Отабеков, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддасига мувофиқ ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш:

🖇 Сохталаштирувчининг ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатлар тайёрлаши ёки расмий ҳужжатларни қалбакилаштириши ёхуд бундай ҳужжатларни сотиши, шундай мақсадларда корхона, муассаса ёки ташкилотнинг қалбаки штамплари, муҳрлари, бланкаларини тайёрлаш ёхуд сотиш базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади;

🖇 Ўша ҳаракатлар:

а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса
икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;

🖇 Ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, ундан фойдаланиш базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд икки йилгача озодликни чеклаш ёки икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
〰️〰️〰️〰️

АОКАда бўлиб ўтган брифингдан

Расмий хабарлар | Медиабанк
«2022 йил 1 январдан қиймати 200 миллиард сўмга тенг лойиҳалар бўйича электр, табиий газ, сув тармоқлари ва йўл инфратузилмасини етказиб бериш тўлиқ давлатнинг зиммасида бўлади. Бу имтиёз, ҳозирги кунгача фақатгина 50 миллион доллардан ошадиган хорижий инвесторлар лойиҳаларига қўлланиб келинмоқда», — деди давлатимиз раҳбари.

Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотидан:

«Электр тармоқларига уланишдаги жараёнларнинг мураккаблиги, муддатлар узоқлиги ва харажатлар юқорилиги тадбиркорларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда. Масалан, истеъмолчиларнинг 75 фоизи 20 киловаттгача қувватли электр ишлатадиган кичик цехлар, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари ҳисобланади. Лекин, уларга ҳам худди йирик корхоналар билан бир хил талаблар қўйилган. Мисол учун, оддий савдо дўконини электр тармоғига улаш учун 4 та босқичдан ўтиш, 7 миллион сўм харажат ва бунга камида бир ой вақт талаб этилади.

✔️ Энергетика вазирлиги томонидан келгуси йил бошидан ушбу масалада янги, қулай тизим жорий этилади. Бунда электр тармоғига уланиш тўлиқ электрон платформага ўтказилади ва барча жараёнлар бир босқичга туширилади.

Тадбиркорларни электр тармоғига улаш муддати 20 киловаттгача бўлган қувватлар учун — 10 кун, 50 киловаттли қувватлар учун эса — 20 кун этиб белгиланади.

📌 Агар электр таъминоти корхонаси ишларни муддатида якунламаса, улар тадбиркорларга компенсация тўлайди. Ушбу ишлар Давлат хизматлари марказлари орқали ташкил этилиб, мунтазам назорат қилиб борилади.

📝 Умуман, тадбиркорларни керакли ҳажмда энергия ресурслари билан таъминлаш масъулияти ва жавобгарлиги Энергетика вазирлиги зиммасига юкланишини қонун билан мустаҳкамлаб қўямиз».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Хусусий тадбиркорларга темир йўл вагонларини олиб келишга берилган имтиёзлар 2025 йил 1 январгача узайтирилади

Олтинчи йўналиш
транспорт-логистика масалаларига оид бўлди.

– Маҳсулотларимиз рақобатбардош бўлиши, янги бозорларга чиқиши, умуман ҳудудлараро савдо ва кооперация алоқаларини боғлашда транспорт-логистика масалалари муҳимлигини Сизлар ҳаммадан яхши тушунасизлар.

🛃 Бу борада, транспорт коридорларини ривожлантириш, юкларни божхона орқали ўтказишни соддалаштириш ва рақамлаштириш, транспорт харажатларини қисман қоплаш тизимини йўлга қўйдик. Бу тизим орқали йил бошидан буён 3 мингдан зиёд экспортёрларга 200 миллиард сўмлик молиявий ёрдам кўрсатилиши натижасида қарийб 800 миллион долларлик экспорт амалга оширилди.

🚛 Йил якунига қадар ушбу корхоналар томонидан экспорт ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш бўйича тизимли ишларни изчил давом эттирамиз. Бунинг учун, биринчидан, юк автомобилларини олиб киришга, 2 йил аввал божхона имтиёзлари берганимиз ҳисобига, автотранспортда ташиш хизматлари 2 бараварга арзонлашди, юк ҳажми эса 1,5 бараварга ошди. Лекин, бу имтиёз 4 ойдан кейин тугайди.

✍️ Шу боис, 40 дан зиёд тадбиркорлар ушбу божхона имтиёзларини узайтириш бўйича ўз таклифларини билдирган. Буларни инобатга олиб, имтиёзларни яна 3 йилга узайтириш бўйича куни кеча янги қарорни имзоладим.

🚞 Иккинчидан, “Полвонтош” (Сурхондарё), “Афросиёб парранда” (Самарқанд) корхоналари раҳбарлари ички ва ташқи темир йўл тарифлари ўртасида катта фарқ борлиги, яъни халқаро ташувлар нархи анча юқорилигини билдирганлар.

📈 Шу боис, Транспорт вазирлиги Молия вазирлиги ва Монополия қўмитаси билан бирга, икки ой муддатда темир йўл тарифларини қайта кўриб чиқсин. Бунда, тадбиркорларга ўзимизда ишлаб чиқарилмайдиган хомашё импорти учун амалдаги тарифлар камида 25 фоиз арзон бўлиши керак.

Шунингдек, Транспорт вазирлиги келгуси йил 1 январдан бошлаб, ҳар бир хизматнинг таннархи ва унинг таркибини кенг жамоатчиликка эълон қилиб боради.

🚃 Учинчидан, темир йўл соҳасида келгуси 5 йил учун 7 мингдан зиёд юк вагонларига эҳтиёж мавжуд. Бу муаммони давлат томонидан эмас, балки худди электр энергияси ёки цемент ишлаб чиқаришга ўхшаб, фақат ва фақат хусусий секторни жалб қилиш орқали ижобий ҳал қилиш мумкин.

Шунинг учун, келгуси йилда ўз вагони ва контейнерига эга бўлган хусусий логистика операторлари фаолияти йўлга қўйилади ва тарифлар иккига ажратилади.

✔️ Бунда, давлат томонидан фақатгина темир йўл инфратузилмаси ҳамда локомотив хизматлари тартибга солинади, юк вагонлари хизмати эса бозор тамойиллари асосида ташкил қилинади.

🚉 Шунинг учун, хусусий тадбиркорларга темир йўл вагонларини олиб келишга берилган имтиёзлар 2025 йил 1 январгача узайтирилади, – деди Президент.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️26 августдан янги кўринишдаги 5000 сўм ва 10 000 сўмлик пул белгилари муомалага чиқарилади

Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати маълум қилди.

Мазкур банкнотлар мавзуси (тематикаси) «Буюк Ипак йўли» ҳамда мамлакатимиз ҳудудидаги қадимий Самарқанд ва Тошкент шаҳарлари тарихига бағишланган.

👉 Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️«Снос»лар бўйича ҳокимликларнинг тадбиркорлардан 123 миллиард сўм қарздорлиги бор, 1 сентябргача ҳамма қарзлар қайтарилиши шарт

Бу ҳақда Президент тадбиркорлар мулоқот давомида қатъий топшириқ берди. Давлат раҳбари нутқидан муҳим иқтибослар:

🔹«2022 йил 1 январдан, субсидиялар ажратиш бўйича мурожаатлар «ягона дарча» тамойили асосида қабул қилинади, жараёнда иштирок этадиган давлат идоралари сони 2-3 бараварга қисқартирилади».

🔹«Келгуси йилдан бошлаб, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун барча рухсат этувчи ҳужжатлар «онлайн» тарзда расмийлаштирилади. Жорий йил якунига қадар лицензия ёки рухсатномалар сони яна камида 30 фоизга қисқартирилади».

🔹«Бугунги кунда маҳаллий ҳокимликлар бино ва иншоотларнинг бузилиши бўйича 349 нафар тадбиркордан 123 миллиард сўм қарздор. Барча вилоят ҳокимларини огоҳлантираман: 1 сентябрга қадар тадбиркорлар билан барча ҳисоб-китоблар якунига етказилиши, бир сўм ҳам қарздорлик қолмаслиги шарт!»

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКАда Давлат статистика қўмитаси мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда Ўзбекистон Республикасининг “Расмий статистика тўғрисида”ги янги қонунининг мазмун-моҳияти, аҳамияти ҳамда қонун билан амалиётга жорий этилаётган ўзгариш ва тушунчалар ҳақида маълумот берилди.
〰️〰️〰️〰️

🔰 Таъкидланишича, янги қонун 7 та боб ва 44 та моддадан иборат бўлиб, аввалги қонунимиздан тубдан фарқ қилади.

⚠️ Бундан буён ушбу қонун қоидаларига мувофиқ тайёрланмаган ҳар қандай статистика маълумоти расмий деб тан олинмайди ва мазкур тушунча ёрдамида миллий ахборот маконида расмий ва нормасий статистик маълумотларни аниқ ажратиб олиш имконияти яратилади.

Янги қонунда миллий статистика тизими субъектлари сифатида расмий статистика маълумотларини тайёрлашда бевосита иштирок этувчи 30 дан зиёд давлат бошқаруви органларининг ҳуқуқ, вазифа ва мажбуриятлари аниқ белгилаб қўйилмоқда.

📍Шунингдек, янги қонунда расмий статистик маълумотларнинг сифати ва уларни баҳолаш бўйича талаблар белгиланмоқда.

Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
📹 «Мен сиз томондаман». Президент тақдим этилаётган енгилликларга жавобан тадбиркорларни ҳалол ишлашга даъват қилди

📹 Президент: Корхоналарнинг ҳозирда эгаллаб турган ер майдонлари уларга мулк қилиб расмийлаштириб берилади

📹 Шавкат Мирзиёев: Адолатли меҳнат қилса, марҳамат, бой бўлсин. Халқ бой бўлмаса, давлат ҳеч қачон бой бўлмайди

〰️〰️〰️
▫️«Я на вашей стороне». Президент призвал предпринимателей честно работать в ответ на предоставляемые послабления

▫️Президент: Земельные участки, на которых расположены предприятия, будут оформлены предпринимателям в собственность

▫️Шавкат Мирзиёев: Если зарабатывают честным трудом, пожалуйста, пусть богатеют. Если народ не будет богатым, то и государство никогда не будет богатым

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Молия вазирлиги томонидан ташкил этилган "Ташаббусли бюджет" лойиҳасига фуқаролардан жами 41 125 та таклифлар келиб тушган

Бу ҳақда АОКАда Молия вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

🔎 Таклифларнинг энг кўпи 13 853 таси ички йўлларни таъмирлаш, 6 798 таси таклиф умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва жиҳозлаш, 5 649 та таклиф кўчаларни ёритиш тизими, 4 424 та таклиф ичимлик суви таъминотини яхшилаш билан боғлиқ муаммоларни ташкил этган.

📈 Ҳозирда ташаббусли бюджет жараёнининг 3-босқич яъни овоз бериш жараёни ўтказиляпти. Фуқаролар жорий йилнинг 2 сентябрига қадар ўзларини қизиқтирган таклифларга овоз беришлари мумкин бўлади.

📎 Ҳар бир шахс фақатгина бир маротаба овоз бериш хуқуқига эга бўлади. Бугунги кунга келиб фуқаролар томонидан 100 мингдан ортиқ овозлар берилди. Бу бўйича энг юқори кўрсаткич Фарғона вилоятига (20 446) тўғри келса, энг паст кўрсаткич Сирдарё вилоятига (1 962) тўғри келмоқда.

📌 Шу билан бирга, фуқароларга овоз бериш жараёнларида фаол иштирок этишларига имконият яратиш мақсадида 3 хил кўринишда овоз бериш шакли тадбиқ этилган бўлиб, жумладан фуқаролар порталдан рўйхатдан ўтган ҳолда, SMS-қисқа хабар орқали, офлайн кўринишда ўз овозларини беришлари мумкин.

📲 Бугунги кунга келиб жами келиб тушган овозларнинг қарийб 55 фоизи онлайн кўринишда, 45 фоизи SMS қисқа хабар орқали келиб тушган овозларни ташкил этмоқда. Овоз бериш жараёни якунларига кўра, ҳар бир туман ва шаҳарда энг кўп овоз тўплаган таклифлар ғолиб деб топилади ва ушбу тадбирларни молиялашириш учун маблағ ажратилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official