Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️К ситуации на государственной границе с Афганистаном

14 августа 2021 года на одном из участков Государственной границы с Афганистаном группа военнослужащих ВС Афганистана в количестве 84 человек пересекла линию госграницы и была задержана пограничными нарядами ПВ СГБ, при этом нарушители границы сопротивления не оказывали и обратились с просьбой о помощи, в том числе медицинской, для трех раненых.

С данными афганскими гражданами проведены необходимые фильтрационные процедуры и санитарно-эпидимиологические мероприятия, некоторым оказана медицинская помощь, а также предоставлено питание и организовано их временное размещение.

В это же время на афганской части моста «Термез-Хайротон» отмечено скопление военнослужащих правительственных войск Афганистана. Указанным лицам принимаются меры по оказанию гуманитарной помощи.

МИД Узбекистана проводит переговоры с афганской стороной по возвращению афганских граждан на родину и урегулированию ситуации в районе моста «Термез-Хайратон».

Кроме того, в течение 14 августа было организовано возвращение граждан Республики Узбекистан из числа обслуживающего персонала участка железной дороги «Термез-Мазари-Шариф».

Необходимо отметить, что защита и охрана государственной границы осуществляется в усиленном режиме, приняты все необходимые меры безопасности. В Термезе развернут оперативный штаб, в состав которого вошли руководители силовых структур и представители органов государственной власти.

Министерство иностранных дел

https://t.iss.one/aoka_uz
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёноти

2021 йил 15 август соат 10.00 ҳолатига кўра, Термиз-Ҳайратон кўприги ҳудудида вазият юмшади.
Хусусан, кўприкнинг Афғонистон қисмида тўпланган Афғонистон фуқароларининг асосий қисми кўприкни ва унга туташ ҳудудни мустақил равишда тарк этган. Бунга фаол сиёсий ва дипломатик саъй-ҳаракатлар, шунингдек, олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида эришилди.


Заявление Министерства иностранных дел Республики Узбекистан

По состоянию на 10.00ч. 15 августа 2021 года отмечается разрядка ситуации в районе моста «Термез-Хайратон».
В частности, основная часть граждан Афганистана, скопившихся на афганской части моста, самостоятельно покинула мост и прилегающую к нему территорию. Это стало возможным в результате принятых активных политико-дипломатических мер, а также проведенной разъяснительной работы.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Алимов ҳазратлари оғир хасталикдан сўнг вафот этдилар.

Аллоҳ таоло Муфтий ҳазратларини Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Ҳақ таоло ҳазратимизнинг барча солиҳ амалларини, динимизга қилган хизматларини, илм-маърифат, зиё таратиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, чеккан дардларини барча саҳву хатоларига каффорат қилиб, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!

Аллоҳ таоло Муфтий ҳазратларининг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари, сафдошлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан муфтий Усмонхон Алимовнинг оила аъзолари, фарзандлари, сафдошлари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📸"Нигоҳ" телеграм каналида эълон қилинган эксклюзив фотосуратларда акс этганидек, "Термиз-Ҳайратон" кўприги атрофидаги вазият бутунлай барқарорлашди. Ҳаммаси тинч ва хотиржам!

Аввалроқ ТИВ кўприкнинг Афғонистон қисмида тўпланган афғон фуқаролари кўприк ва унга туташ ҳудудни тарк этишганини хабар қилган эди.

— — —

Как видно на полученных нами эксклюзивных фотографиях, ситуация вокруг моста Ҳайратон полностью стабилизировалась. Все тихо и спокойно!

Напомним, ранее МИД сообщал, что граждане Афганистана, скопившиеся на афганской части моста, покинули мост и прилегающую к нему территорию.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасидаги ҳозирги вазият ҳақида видеолавҳа

📹 Ўзбекистон 24 телеканалидан видеорепортаж

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Суҳбатда Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Давлат раҳбарлари Афғонистонда юзага келаётган вазият бўйича фикр алмашдилар.
Минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш борасида яқин алоқалар ва ҳамкорликни давом эттириш юзасидан келишувга эришилди.

Президенты Узбекистана и России провели телефонный разговор.
В ходе беседы рассмотрены вопросы дальнейшего развития узбекско-российских отношений стратегического партнерства и союзничества.
Лидеры обменялись мнениями по складывающейся ситуации в Афганистане.
Достигнута договоренность о продолжении тесных контактов и взаимодействия по вопросам обеспечения региональной безопасности и стабильности.

#Mirziyoyev #muloqot #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов вафоти муносабати билан ҳамдардлик

Соболезнования в связи с кончиной председателя Управления мусульман Узбекистана, муфтия Усмонхона Алимова

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📢 ОAВ ва ижтимоий тармоқларда 28-Халқаро Математика мусобақаси ғолибларини тақдирлаш юзасидан тарқалган маълумотлар бўйича расмий муносабати

Батафсил

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
16 август куни ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️

● Мавзу: Ўзбекистонда СOVID-19га қарши кураш доирасида қилинаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси
〰️〰️〰️

● Мавзу:
Жамоатчиликни қизиқтираётган долзарб мавзуларда савол-жавоблар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Озод Ражабов, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

● Мавзу:
Маъмурий судга мурожаат қилиш тартиблари
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Азиз Обидов, Олий суд ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Салар" каналида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда

Яккасарой туман ҳокимлиги томонидан “Қушбеги”, “Бошлиқ” ва “Армуғон” маҳалла ҳудудларидан оқиб ўтувчи “Салар” канали ва канал бўйларида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, канал бўйларида аҳоли учун сайлгоҳ ташкил этилади. Унга 50 нафардан зиёд қурувчилар, 10 га яқин махсус техникалар жалб этилиб, бугунги кунда қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
ССВ: Статистика, 15 август ҳолати

🦠Кеча юртимизда 877 нафар кишида коронавирус аниқланди

📈2021 йил 15 август ҳолатига кўра жами коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 143918 нафарни ташкил этмоқда.

Касалликдан соғайганлар жами 136572 (+708) нафар ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоиз

▪️Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 981 нафарни ташкил қилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий хабарлар I Официальные новости
ССВ: Статистика, 15 август ҳолати 🦠Кеча юртимизда 877 нафар кишида коронавирус аниқланди 📈2021 йил 15 август ҳолатига кўра жами коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 143918 нафарни ташкил этмоқда. Касалликдан соғайганлар жами 136572 (+708) нафар…
🔘Янги касалланиш ҳолатлари:

🖇81 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
🖇34 нафари Андижон вилоятида,
🖇20 нафари Бухоро вилоятида,
🖇65 нафари Жиззах вилоятида,
🖇20 нафари Қашқадарё вилоятида,
🖇21 нафари Навоий вилоятида,
🖇42 нафари Наманган вилоятида,
🖇90 нафари Самарқанд вилоятида,
🖇22 нафари Сирдарё вилоятида,
🖇87 нафари Сурхондарё вилоятида,
🖇76 нафари Фарғона вилоятида,
🖇32 нафари Хоразм вилоятида,
🖇93 нафари Тошкент вилоятида,
🖇194 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

✔️Кеча кун давомида соғайганлар:

▫️Жиззах вилоятида 20 нафар,
▫️Қашқадарё вилоятида 54 нафар,
▫️Навоий вилоятида 25 нафар,
▫️Самарқанд вилоятида 151 нафар,
▫️Сирдарё вилоятида 81 нафар,
▫️Фарғона вилоятида 80 нафар,
▫️Хоразм вилоятида 36 нафар,
▫️Тошкент вилоятида 127 нафар,
▫️Тошкент шаҳрида 134 нафар бемор тузалди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🩺 2021 йил 15 август куни 479 нафар кишида пневмония аниқланди

📈Жами беморлар сони 18395 нафарга етди. Кеча уларнинг 475 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 10977 нафарни ташкил қилмоқда.

▪️Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 123 нафарга етди.

Манба

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Омбудсман: сайлов жараёнларида сайлаш ҳуқуқига эга маҳкумларга ҳам барча шароитлар яратилиши зарур

Омбудсман ахборот хизмати маълум қилишича, ҳозирда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) жазони ижро этиш муассасаларига мониторинг ташрифлари давомида сайлаш ҳуқуқига эга бўлган маҳбус ва маҳкумларга уларнинг Президент сайловида иштирок этиши тушунтирилиб, сайловга тайёргарлик жараёнларида инсон ҳуқуқларининг тўлиқ таъминланиш ҳолатлари ўрганилмоқда.

Белгиланган тартибга кўра, сайлаш ҳуқуқига эга маҳкумлар қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган сайлов участкаларидаги сайловчилар рўйхатига киритилади.

Сайловчиларнинг рўйхатлари эса мазкур муассасалар раҳбарлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида участка сайлов комиссияси томонидан тузилади ва сайловчилар ягона электрон рўйхатига киритилади. Агарда ҳаракатланиш эркинлиги чекланган муассасаларда маҳкумнинг сайлаш ҳуқуқи бўла туриб унда иштирок этишига тўсқинлик қилиш ҳолатлари бўйича мурожаатлар келиб тушса, улар дарҳол жойига чиқиб ўрганилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
ZF-UZ-VAC-2001 вакцинанинг 1-босқичи билан эмландим, лекин чет давлатга чиқиш учун Америка ёки Германия вакцинаси билан эмланган бўлиш керак экан. Сизлар икки хил вакцина билан эмланиш мумкинмаслигини айтяпсизлар. Мен эмланган вақтимда бошқа вакцина турлари йўқ эди.

Хитой-ўзбек вакцинасини олганлар хорижга чиқолмаслиги ростми?

Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

💉 Бошқа давлат фуқароси сифатида сиз бораётган давлат талабларига риоя қилишингиз керак бўлади ва албатта шу давлатларда белгиланган вакциналар рўйхати бўйича эмланиб боришингиз мақсадга мувофиқ.

⚠️Бундай ҳолатда чет эл фуқароси сифатида шу давлат аҳолиси орасида COVID-19 касаллигини тарқатувчиси бўлмаслигингиз жуда муҳим ҳисобланади.

Ҳозирда Ўзбекистон-Хитой вакцинасини 1-босқичи билан эмланган бўлсангиз, шу вакцина билан тўлиқ эмланишингиз талаб этилади. Бу вакцина рўйхатига киритилган давлатлар ҳам кўп, шу давлатларга бемалол боришингиз мумкин.

🩺 Агар сиз режа қилган давлатнинг рўйхатида бу вакцина бўлмаса, тўлиқ вакцинациядан ўтгандан сўнг 3-6 ой ўтиб, оилавий шифокорга учрашишингиз, организмдаги ҳосил бўлган антитаначалар ва саломатлигингиз ҳолати баҳоланган ҳолда мос келадиган турдаги вакцинани олишингиз мумкин.
〰️〰️〰️〰️

Биз оиламиз билан Модерна вакцинаси билан эмландик. Ушбу вакцинанинг 2-дозаси таъминотида узилиш бўлмайдими?

🔎 Давлатимизда вакциналар келиши ва эмланиш жараёни борасида логистик тақсимот ва назоратини олиб бориш учун электрон назорат тизими мавжуд. Мазкур тизим асосида захирадаги вакциналар ва эмланаётганлар сони ва таъминот ўз вақтида бўлиши олиб борилади.

🔘Модерна вакцинаси олиб келинди, сиз бу вакцина билан эмланганинган бўлсангиз, логистик рўйхатга киритилгансиз ва кейинги босқич вакцинацияга келиш санангиз ҳам белгиланиб қўйилган. Биринчи доза вакцинани олганлар учун иккинчи доза таъминоти албатта бўлади.

❗️Агар захирадаги вакциналар миқдори рўйхатдан ўтган 2-доза олувчилар сонига тенглашса, вакцинани биринчи марта олувчилар учун эмлаш тўхтатилади.
〰️〰️〰️〰️

АОКАда бўлиб ўтган брифингдан

Расмий хабарлар | Медиабанк
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев илк марта босма нашрга интервью берди

Шерзод Асадов Президентнинг ҳафталик иш режаси билан таништирди.

Ҳудудий электр тармоқлари корхоналарини трансформация қилиш, ўқув-тарбия жараёнлари сифатини ошириш, ер ҳисобини юритиш соҳасидаги ишлар натижадорлиги юзасидан тақдимотлар ўтказилиши мўлжалланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар билан “очиқ мулоқоти”га фаол тайёргарлик кўрилмоқда.

17 август куни “Янги Ўзбекистон” газетасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг интервьюси чоп этилади. Газета бош муҳаррири Салим Дониёров билан бўлган ушбу суҳбатда Ўзбекистоннинг охирги 5 йилликдаги ривожланиш йўли, ички ва ташқи сиёсати, ҳозирги кундаги устувор вазифалар ҳақидаги сўз боради.

«Ишончим комилки, бу суҳбат кенг қамровлилиги, фактларга бойлиги ва дастурий аҳамиятга эгалиги билан барча ватандошларимизда, шунингдек, хорижий экспертларда катта қизиқиш уйғотади», деди Президент матбуот котиби.

https://t.iss.one/aoka_uz