Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31.1K photos
6.72K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Олимпия ўйинларида иштирок этган спортчи ва мураббийлар билан учрашди.
Тадбирда Миллий Олимпия қўмитаси ва спорт федерациялари раҳбарлари, спортчиларнинг ота-оналари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам қатнашди.
Спортчи ва мураббийларга фахрий унвонлар, орден ва медаллар тантанали равишда топширилди.
Тадбирда 2024 йилда Парижда бўладиган Олимпия ўйинларига тайёргарлик борасидаги вазифалар ҳам кўрсатиб ўтилди.

Президент провел встречу со спортсменами и тренерами, участвовавшими в Олимпийских играх.
На мероприятии присутствовали также руководители Национального олимпийского комитета и спортивных федераций, родители спортсменов, представители государственных и общественных организаций.
Спортсменам и тренерам торжественно вручены знаки почетных званий, ордена и медали.
В своем выступлении глава государства обозначил задачи по подготовке к Парижской Олимпиаде 2024 года.

#Mirziyoyev #uchrashuv #olimpiyachilar #sharaflash

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон» боғида олиб борилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.
Боғда манзарали дарахтлар ва гуллар экилиб, сўлим ҳудудлар барпо этилган. Байрам тадбирлари ўтказиш учун 5 минг ўринли очиқ амфитеатр қурилмоқда. «Истиқлол» мажмуасининг асоси тикланиб, қуриш ва пардозлаш ишлари давом эттирилмоқда.
Президентимиз ушбу мажмуадан ўрин оладиган барельеф ва безак намуналари билан танишди. Мутасадди ва қурувчиларга ўз тавсияларини берди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с созидательной работой, проводимой в парке “Новый Узбекистан”.
Здесь высаживаются декоративные деревья и цветы, создаются зеленые зоны. Возводится амфитеатр на 5 тысяч мест. Установлены основные конструкции комплекса “Истиклол”, продолжаются монтажные работы.
Президент ознакомился с эскизными образцами барельефов и элементов оформления комплекса, дал рекомендации ответственным лицам и строителям.

#Mirziyoyev #tanishuv #bog #Istiqlol

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📉 2017-2020 йилларда солиқ ва йиғимлар 35 тадан 16 тага қисқартирилди (4 йиллик сарҳисоб)

«Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан тақдим этилган таҳлилга кўра, фойда солиғи ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини унификациялаш, норезидентлар соф фойдасига солиқ ҳамда айрим йиғимларни бекор қилиш ҳисобига 2018 йилда солиқ ва йиғимлар сони 35 тадан 30 тага қисқартирилди.

2019 йилда давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар, ижтимоий суғурта бадали ва бошқа бир қатор йиғимлар олиб ташланиши натижасида солиқ ва йиғимлар сони 22 тагача қисқартирилди.

Солиқлар сонини қисқартириш 2020 йилда ҳам давом эттирилди. Хусусан, қўшимча фойда солиғи, бозорлар даромадидан ажратма, уяли алоқа компанияларининг абонент рақамларидан фойдаланганлик учун тўлови каби йиғимларни бекор қилиш ҳисобига солиқ ва йиғимлар сони 16 тага туширилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
2021 йил Ўзбекистон энергетика соҳасида энг йирик лойиҳалар йили бўлиб, шунга ўхшаш лойиҳалар мамлакатда аввал амалга оширилмаган. Энергетика вазирининг матбуот котиби Эльмира Бекмуродова видеобаёнот берди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Токиода бўлиб ўтган XXXII ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон спорт делегацияси вакиллари билан учрашувдаги нутқи


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Зокирова Севара Муродовна 1985 йил 14 августда Андижон вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

С.Зокирова 2009-2019 йилларда Тошкент шаҳар адлия бошқармасида ва Адлия вазирлигида фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” томонидан Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси конларида табиий газ қазиб чиқарилиши ҳолати ўрганилди

Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” томонидан белгиланган кўрсаткичларни амалга ошириш бўйича қилинаётган ишлар ҳолати таҳлилий ўрганилди. Айнан ушбу бошқармадаги 8 та кондаги 90 та қудуқда мукаммал таъмирлаш ва интенсификация ишларини бажариш бўйича вазифалар белгилаб берилди. Бу ҳақда "Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати хабар берди.

🔹Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан 9,1 млрд куб метр табий газ қазиб чиқариш (ўсиш суръати 100%) белгиланган бўлиб, бунинг учун 3 та конда III чоракда – 9 та, IV чоракда – 18 та, жами 27 та янги қудуқларни бурғилаб ишга тушириш белгиланган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
ССВ: Статистика, 13 август ҳолати

🦠Кеча юртимизда 966 нафар кишида коронавирус аниқланди,

📈 Жами коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 142 124 нафарни ташкил этмоқда.

Касалликдан соғайганлар жами 135228 (+921) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

▪️Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 970 нафарни ташкил қилди.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий хабарлар I Официальные новости
ССВ: Статистика, 13 август ҳолати 🦠Кеча юртимизда 966 нафар кишида коронавирус аниқланди, 📈 Жами коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 142 124 нафарни ташкил этмоқда. Касалликдан соғайганлар жами 135228 (+921) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи…
❗️Янги касалланиш ҳолатлари:

🔹88 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
🔹37 нафари Андижон вилоятида,
🔹25 нафари Бухоро вилоятида,
🔹68 нафари Жиззах вилоятида,
🔹22 нафари Қашқадарё вилоятида,
🔹21 нафари Навоий вилоятида,
🔹40 нафари Наманган вилоятида,
🔹96 нафари Самарқанд вилоятида,
🔹27 нафари Сирдарё вилоятида,
🔹98 нафари Сурхондарё вилоятида,
🔹91 нафари Фарғона вилоятида,
🔹43 нафари Хоразм вилоятида,
🔹101 нафари Тошкент вилоятида,
🔹209 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

✔️Кеча кун давомида соғайганлар:

▫️Қорақалпоғистон Республикасида 83 нафар,
▫️Андижон вилоятида 40 нафар,
▫️Бухоро вилоятида 18 нафар,
▫️Жиззах вилоятида 63 нафар,
▫️Қашқадарё вилоятида 29 нафар,
▫️Навоий вилоятида 28 нафар,
▫️Наманган вилоятида 30 нафар,
▫️Самарқанд вилоятида 177 нафар,
▫️Сирдарё вилоятида 42 нафар,
▫️Сурхондарё вилоятида 91 нафар,
▫️Фарғона вилоятида 86 нафар,
▫️Хоразм вилоятида 24 нафар,
▫️Тошкент вилоятида 87 нафар,
▫️Тошкент шаҳрида 123 нафар бемор тузалди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🩺 2021 йил 13 август куни 529 нафар кишида пневмония аниқланди

🛏 Жами беморлар сони 17414 нафарга етди. Кеча уларнинг 521 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 10023 нафарни ташкил қилмоқда.

▪️Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 117 нафарга етди.

Манба

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Азму шижоатли, ватанпарвар спортчи ёшларимиз – энг катта бойлигимиз, миллатимизнинг “олтин фонди”дир

Шавкат Мирзиёев: Целеустремленная, преданная Родине молодежь – самое большое наше богатство, «золотой фонд» нации

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️ 14 август куни Республикамизга COVAX дастури доирасида Франциядан 276 480 доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинди

🛩 Жами келтирилган вакциналар миқдори 14 миллион 856 минг 540 дозага етди. Улардан:

🇷🇺 370 000 дозаси "СПУТНИК V",
🇫🇷 986 480 дозаси AstraZeneca,
🇨🇳10 500 000 дозаси ZF-UZ-VAC2001,
🇺🇸 3 000 060 дозаси Moderna вакцинасидир.

Манба

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official