Расмий хабарлар I Официальные новости
28.7K subscribers
31.1K photos
6.76K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Токио-2020 Олимпиадасидан фактлар:

Ўзбекистон ҳисобида жами 5 та медаль (🥇3 та олтин, 🥉2 та бронза)

3️⃣2️⃣ Дунёда 32-ўрин.

1️⃣ Марказий Осиёда 1-ўрин. Ўзи биздан бошқа бирорта давлат олтин ололмади.

1️⃣ Туркий тилли давлатлар орасида 1-ўрин.

1️⃣ МДҲ давлатлари орасида 1-ўрин. Олимпия қўмиталари орасида эса 2-ўрин. Чунки биздан олдинда бўлган Россия давлат сифатида эмас, Олимпия қўмитаси сифатида қатнашди.

2️⃣ Ислом давлатлари орасида 2-ўрин.

5️⃣ Осиё давлатлари орасида 5-ўрин. Биздан олдинда Хитой (2), Япония (3), Ж.Корея (15) ва Эрон (27).

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ ОБЪЕКТЛАРИ ФАОЛИЯТИГА КАРАНТИН ЧЕКЛОВЛАРИ ТАТБИҚ ЭТИЛМАЙДИГАН ҲОЛАТЛАР БЕЛГИЛАНДИ

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмлаш жараёнларини жадаллаштириш масаласи муҳокама қилинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йил 2 август куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан карантинли ва хавфли юқумли касалликлар тарқалиши шароитида аҳолини профилактик эмлаш тартиби белгиланди.
Дунё миқёсида ҳам коронавирус инфекцияси кенг тарқалишини жиловлаш мақсадида хорижий мамлакатларда мазкур инфекцияга қарши эмлаш бўйича чора-тадбирлар жадаллашиб бормоқда. Хусусан, Франция, Греция, Италия, Латвия, Россия Федерацияси, Қозоғистон каби давлатларда ишчи ва ходимлари тўлиқ эмланган тадбиркорлик субъектлари карантин чекловлари шароитида фаолият кўрсатиши учун қўшимча имкониятлар яратилмоқда.

Пандемия билан боғлиқ мураккаб эпидемиологик вазиятда ишбилармонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида кўп сонли тадбиркорларнинг илтимос ва мурожаатларини инобатга олиб, Республика махсус комиссия йиғилишида умумий овқатланиш объектлари фаолияти учун белгиланган чекловларни юмшатиш масаласи муҳокама қилинди.

Шу муносабат билан аҳолини оммавий эмлаш коронавируснинг янги тўлқинларининг олдини олишнинг муҳим омили эканлигини ҳисобга олиб, шунингдек, тадбиркорлик субъектларини пандемия шароитида ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва эмлаш жараёнларини янада жадаллаштириш мақсадида махсус комиссиясининг қарори билан:

🗓2021 йил 10 августдан эътиборан:
📌умумий овқатланиш объектлари – ресторан, кафе, ошхона ва чойхоналарнинг ишчи ва ходимлари (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификати бўлган тақдирда, уларга нисбатан соат 8:00 дан 20:00 гача ҳамда фақат очиқ ҳавода фаолият кўрсатиши билан боғлиқ карантин чекловлари татбиқ этилмаслиги белгиланди.

📌Бунда умумий овқатланиш объектларига коронавирусга қарши вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-коди ёки сертификати мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритиш тавсия этилади (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно).

🗓2021 йил 1 октябрдан бошлаб:
📌тадбиркорлик ва хизмат кўрсатиш субъектларининг ишчи ва ходимлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлганлар бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификати бўлмаган тақдирда, уларнинг фаолият кўрсатиши вақтинчалик тўхтатилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
9 август куни ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️

● Мавзу: Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги фаолияти таҳлили, аҳоли мурожаатлари юзасидан
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Моҳрухсор Тоғаева, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиши агентлиги Ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

● Мавзу:
Мактабларда янги ўқув йилининг қандай шаклда бошланиши билан боғлиқ масалалар юзасидан
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Лайло Рустамова, Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

● Мавзу:
Аҳолини қизиқтираётган долзарб масалалар юзасидан савол-жавоблар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Севара Зокирова, Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ташкилот ҳузурида ташкил этилган “Робототехника ўқув курси”га таклиф қилмокда.

Машғулотлар профессонал тажрибага эга, дастурлаш ва моделлаштириш бўйича мутахассислар томонидан олиб борилади. Машғулот вақтини сиз ўзингиз белгилайсиз.

Робототехника курсида ўқиш истагани билдирган ўқувчи-ёшлар қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин:

📍Тошкент шаҳри Шайҳонтоҳур тумани, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси биноси.

☎️(71) 207-44-66 (ички рақам 911)

Азиз ёшлар! Биз сиз билан биргаликда юртимизда технологияларни ривожлантирамиз!

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Маслаҳат учрашуви натижалари Марказий Осиёда яшаётган биродар халқларимизнинг кўпқиррали шериклигини янада мустаҳкамлаш ишига муносиб ҳисса қўшишига ишончим комил

Президент: Уверен, что результаты Консультативной встречи станут достойным вкладом в дело дальнейшего укрепления многопланового партнерства братских народов Центральной Азии

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ярим йилда 5 миллион 700 мингга яқин истеъмолчининг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилганини аниқлади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда агентлик ахборот хизмати раҳбари Моҳрухсор Тоғаева маълум қилди.

✍️ Агентликка жорий йилнинг ўтган даври мобайнида истеъмолчилардан 15 609та мурожаат келиб тушган.

🔎 Уларнинг 52,5 фоизи уй-жой коммунал, транспорт хизматларига тўғри келса, 20,5 фоизи савдо ва умумий овқатланиш хизматлари, 13,6 фоизи алоқа, молия ва ижтимоий хизматлар ҳамда 13,4 фоизи реклама муносабатлари ва бошқа масалаларга тўғри келади.

👉 Батафсил

Расмий хабарлар | Медиаконтент
⚡️Янги 2021-2022 ўқув йилида мактабларда дарслар гибрид шаклда давом этишига тайёргарлик кўрилмоқда

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова маълум қилди:

〰️〰️〰️
«Бугунги кунда бутун дунёдаги каби юртимизда ҳам коронавирусга чалиниш ҳолатлари давом этмоқда. Энг ачинарлиси, ўтган йилдагига нисбатан мактаб ёшидаги болалар орасида ҳам касаллик тарқалиши ҳолатлари кўпайгани кузатилмоқда.

Шу боис Халқ таълими вазирлиги янги 2021-2022 ўқув йилида мактабларда дарс жараёни гибрид шаклда давом эттирилишига тайёргарлик кўраётганини маълум қилади. Бунда мактабда юзага келадиган вазиятга қараб мактаб Санитария-эпидемиология назорати Марказлари таклифига асосан маҳаллий кенгашлар қарорларига кўра айрим мактаблар карантинга ёпилиб масофавий тизимга ўтказилиши мумкин.

Бундай ҳолатларда ўқувчилар таълимни вақтинча масофавий шаклда уйдан давом эттиради. Ўқувчининг масофадан таълим олишига имконият яратиш мақсадида Миллий телерадиокомпаниянинг телеканаллари орқали «Онлайн мактаб» лойиҳаси доирасида эфирга узатилаётган дарслар давом эттирилади.

Шу ўринда Халқ таълими вазирлиги анъанавий таълимни тўлиқ тикланиши учун барча тизим ходимларини тезроқ вакцина олишларини сўраб қолади. Ҳеч қандай энг замонавий масофавий таълим тизими ҳам бевосита мактабдаги таълим ўрнини боса олмайди.

Ҳурматли ота-оналар!

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда фарзандларингизни имкониятингиз доирасида мактабга тайёрлашингиз мумкинлигини ва бунда карантин талабларига риоя қилишингизни сўраб қоламиз.

Шу ўринда бугунги мураккаб вазиятдан чиқиб кетишнинг ягона йўли бу — вакцинация, шу боис сизлардан ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини ҳимоя қилиш учун вакцинация жараёнларида фаол қатнашишингизни сўраб қоламиз».

Расмий хабарлар | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Болаларда «COVID-19»нинг энг эрта намоён бўладиган клиник белгилари қандай?

Тана ҳарорати кўтарилганда оналар уй шароитида фарзандларига қандай ёрдам беришлари лозим?

Гипертонияни даволаш учун қабул қилинадиган дори воситалари коронавирус вақтида бемор саломатлигига хавф туғдириши мумкинми?

〰️〰️〰️
📹 Ушбу саволларга ССВ ахборот хизмати ва «Ўзбекистон 24» телеканали ҳамкорлигидаги «СOVID-19: Савол-жавоб» лойиҳасида жавоб қайтарилди.

Кўрсатувда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Педиатрия кафедраси доценти, тиббиёт фанлари доктори, педиатр-гастроэнтеролог Зулфия Абдужабборова, Марказнинг Кардиология ва геронтология кафедраси доценти, тиббиёт фанлари доктори Юлдуз Толипова иштирок этди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ихтисослаштирилган мактаблар учун қолдирилган тест синовлари ОТМ қабул имтиҳонларидан кейин ўтказилади

📢 АОКАда бўлиб ўтган брифингда Халқ таълими вазирлиги матбуот котибининг маълум қилишича, жорий йил 29-30 июль кунлари ДТМ томонидан ўтказилган ихтисослаштирилган мактабларга қабул, саралаш танловлари натижалари эртага, 10 август куни соат 10:00дан кейин эълон қилинади.

📲 Сиз натижаларни my.maktab.uz сайти ёки ҳужжат топширган ихтисослаштирилган мактаб маъмурияти орқали билиб олишингиз мумкин.

🔖Саралаш танловидан муваффақиятли ўтганлар белгиланган квота доирасида баллар кетма-кетлиги асосида ихтисослаштирилган мактабларга қабул қилинади.

❗️Эслатиб ўтамиз,
вилоят марказларидан олисда жойлашган 17 та туман ва шаҳарда вақтинча қолдирилган тест синовлари ОТМга кириш имтиҳонлари якунланган сўнг бўлиб ўтади.

Расмий хабарлар | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Имконияти чекланган фуқароларнинг сайловда фаол иштирокини таъмилаш учун қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Марказий сайлов комиссияси ҳамда журналист, блогерлар ўртасида ташкил этилган “бўйинбоғсиз учрашув"дан

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун, 9 август куни Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этаётган делегациямиз ватанимизга қайтиб келади.

📌 Делегациямиз етиб келгач, олимпиячиларимиз соат 21:00 дан кўрсатилган манзил томон “Бобур”, “Нукус”, “Ойбек”, “Ш.Рашидов”, “И.Каримов” кўчалари ва А.Темур хиёбони бўйлаб икки қаватли махсус автобусларда сайрга чиқишади.

✔️ Тадбир пайти аэропорт ва Миллий Олимпия қўмитаси атрофидаги ҳаракатланиш чекланишини инобатга олиб, кўрсатилган маршрутда спортчиларимизни қўллаб-қувватлашингиз мумкин.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова аҳолидан келган долзарб саволларга жавоб қайтарди.
〰️〰️〰️

Хорижга чиқиш биометрик паспортини олишга аризани кўриб чиқиш муддати ва тўлови қанча?

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижга чиқиш биометрик паспорти маълумотларни йиғиш пункти томонидан ҳужжатлар қабул қилиб олинган кундан бошлаб ўн иш кунида, хорижда эса дипломатик почтани жўнатиш графигига мувофиқ белгиланган тартибда берилади.

Фуқарога ва унга ҳамроҳлик қилувчи шахсга (шахсларга) хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш муддати Ўзбекистондан зудлик билан чиқиб кетишни талаб қиладиган ҳолатларда, шошилинч даволаниш зарурлигини тасдиқловчи вилоят ва республика миқёсидаги давлат тиббиёт ташкилотлари томонидан берилган ҳужжатлар, яқин қариндошининг оғир касаллиги ёки вафот этганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганида, чиқиш ҳуқуқига чеклов бўлмаган тақдирда 5 иш кунидан ошмаслиги лозим.

Фуқаро хорижга чиқиш биометрик паспортини йўқотган тақдирда янги паспорт белгиланган тартибда паспорт йўқолганлиги ҳақида ариза берилган кундан бошлаб бир ой ичида берилади.

Аризани кўриб чиқиш муддати Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ узайтирилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига хорижга чиқиш учун биометрик паспорт бериш учун давлат божи БҲМнинг 1,2 баравари (294000)сўм.
〰️〰️〰️〰️

Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун электрон тарзда ариза юбориш мумкинми ва қандай ҳужжатлар керак?

Сиз Ягона интерактив давлат хизматлари порталида онлайн тарзда эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш учун ариза юбориш хизматидан фойдаланишингиз мумкин.

Ягона портал орқали ариза юборганингиздан сўнг Давлат хизматлари марказларига қуйидаги ҳужжатлар билан мурожаат қилишингиз керак:

1️⃣ Фуқаролик паспорти;

2️⃣ Эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талон;

3️⃣ Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун тўловлар тўланганлиги ҳақидаги банк муассасасининг тўлов қоғози.
〰️〰️〰️〰️

Таксичилик қилиш учун ЯТТ очиб ишласа тўлови қандай бўлади?

Мазкур фаолият билан шуғулланувчи ЯТТлар республика ҳудудида фаолиятини олиб бориш жойидан қатъи назар, 2021 йил учун ҳар ойлик 150 минг сўм миқдорида қатъий ва белгиланган миқдордаги ижтимоий солиқни тўлайди. Шунингдек, лицензия варақаси учун йилига 245 минг сўм давлат божи ундирилади.

2021 йил 1 сентябргача ЯТТ сифатида давлат рўйхатидан ўтганлик учун давлат божи ундирилмайди.
〰️〰️〰️〰️

Тадбиркорлик субъектларини қайси усуллар орқали давлат рўйхатидан ўтказиш мумкин?

Тадбиркорлик субектлари бевосита давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳолда ёки fo.birdarcha.uz веб портали орқали давлат рўйхатидан ўтиш мумкин. БҲМнинг 1 баравари миқдорида давлат божи (fo.birdarcha.uz веб портали орқали БҲМнинг 90% миқдорида) ундирилади.

Расмий хабарлар | Медиабанк
Севара Зокирова, Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари:

МТМга (боғчага) фарзандни рўйхатга қўйишда кимларга имтиёзлар белгиланган?

Электрон рақамли имзо олиш масаласи қайси қарор билан тартибга солинади ва уни қайси усуллар орқали олиш мумкин?

ИНН (СТИР)ни қандай олса бўлади?

ЭРИ калити муддати тугаган, муддатини узайтириш мумкинми?
〰️〰️〰️〰️

АОКАда бўлиб ўтган брифингдан

БАТАФСИЛ

Расмий хабарлар | Медиабанк
⚡️Ўзбекистон Президенти сайлови округлари тузилди

Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси ахборот хизмати маълум қилди. Бугун, 9 август куни Комиссия раиси З.Низомхўжаев бошчилигида ўтказилган МСК навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон Президенти сайловини ўтказиш бўйича сайлов округларини тузиш ва ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

📍Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш учун 14 та сайлов округи тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Сайлов округлари рўйхати, уларнинг чегаралари, сайловчилар сони ва округ сайлов комиссияларининг жойлашуви кўрсатилган ҳолда Марказий сайлов комиссияси томонидан эълон қилинади.

🎤 Йиғилишда 500 дан ортиқ ОАВ вакилларига аккредитациядан ўтказиш бўйича тегишли гувоҳномаларни бериш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Келгусида ОАВдан мурожааатлар бўйича МСК уларнинг аккредитациясини ўрнатилган тартибда амалга оширади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📨 Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотга тайёргарлик кўриш доирасида тадбиркорларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва таҳлил этиш бўйича келиб тушган мурожаатлар таҳлили (8 август ҳолатига кўра)

〰️〰️〰️〰️

Статистика обращений, поступивших в Штаб по сбору и анализу обращений предпринимателей в рамках подготовки к предстоящему открытому диалогу Президента Республики Узбекистан с предпринимателями (по состоянию на 8 августа)

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
💉 Оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда жорий йил 9 августдан бошлаб мамлакатимизда ZF-UZ-VAC-2001 ўзбек-хитой вакцинасининг иккинчи ва учинчи дозалари билан эмлаш 1 ҳафта муддатга вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ушбу ҳолат юзасидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков баёнот берди.

«Дунё ҳамжамиятида вакциналарга эҳтиёж кескин ортиб бормоқда. Ўзбекистонда ҳам ҳар куни 350-400 минг одам эмланаяпти.

Биламизми, эмлаш тадбирлари орқали касалликни бошқариш мумкин. Қачонки вакцинациядан кейин 50 фоиздан кўпроқ одамда иммунитет пайдо бўлса, яъни, иммуногенлик 50 фоиздан юқори бўлса, у самарадор ҳисобланади. Ҳозир бизлар ишлатаётган вакциналарнинг биринчи дозаси биланоқ биз шу самарадорликка эришаяпмиз.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ZF-UZ-VAC-2001 вакцинасининг иккинчи дозасини олиши керак бўлганларнинг 50 фоизи, учинчи дозани олиши керак бўлганларнинг 70 фоизи ўз вақтида навбатдаги вакцинани олишга келмаяпти. Агар биз уларнинг навбатдаги дозани олиши учун вакциналарни сақлаб тураверсак, вақтдан ютқазамиз.

Шу боис аҳолининг катта қисмида қисман бўлса-да иммунитет шакллантириш учун мавжуд вакциналарни фақатгина биринчи дозани олувчилар учун қўллашга қарор қилдик. Биз шу орқали касалликка қарши қисман иммунитет шакллантиришимиз ва касаллик юққан тақдирда, енгил ўтиши учун замин яратган бўламиз.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакциналар етказиб беришда муаммолар бўлса, вакциналар орасидаги белгиланган муддатни 12 ҳафтага узайтириш мумкинлигини таъкидламоқда. Бундан ташқари, ушбу ташкилот гибрид вакциналар ҳақида ҳам бош қотирмоқда. Бу — агар бирор вакцина билан эмланишни бошласак, бошқа вакцина билан якунлаш ҳам мумкин бўлади, дегани. Бу борада ҳар қандай янгиликни тезкорлик билан аҳолига етказишда давом этамиз», — дея таъкидлади Нурмат Отабеков.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📊 Тадбиркорлар, улар томонидан юборилган мурожаатлар ҳамда ҳал этилган масалалар сони ҳудудлар кесимида

〰️〰️〰️〰️

Количество предпринимателей, направленных ими обращений и решенных вопросов в разрезе регионов

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учинчи маслаҳат учрашувида билдирган ташаббуслари

«Тараққиёт стратегияси» маркази

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official