Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31.1K photos
6.72K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев рақамли технологияларни жорий этиш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди.
Лойиҳаларни жадаллаштириш, ҳудудларда электрон хизматлар қамровини кенгайтириш бўйича топшириқлар берилди.
Мобил илова орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари сонини 100 тага етказиш, хусусан, коммунал соҳа, кадастр, солиқ, божхона, пенсия ва меҳнатга оид маълумотларни олишда қулайликларни ошириш зарурлиги таъкидланди.
__

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о мерах по внедрению цифровых технологий.
Даны поручения по ускорению проектов цифровизации, расширению оказания электронных услуг в регионах.
Указано на необходимость довести до 100 число госуслуг, оказываемых через мобильное приложение, в том числе повысить удобство получения сведений касательно коммунальной, кадастровой, налоговой, таможенной сфер, пенсионного обеспечения и труда.

#Mirziyoyev #taqdimot #raqamlashtirish #ehukumat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Hudud Inform
⚡️Тошкентда Ўзбекистон—Покистон тўқимачилик форуми бўлиб ўтади

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 15-16 июль кунлари Тошкентда “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтади.

▶️ Конференция доирасида Покистон Ислом Республикаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг тўқимачилик саноати вакиллари ва бизнес гуруҳлар иштирокида Тўқимачилик саноати форуми ташкил этилмоқда.

Форум бугун, 14 июль куни соат 11.00 "Wyndham Tashkent" меҳмонхонасининг конференциялар залида очилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
14 июль куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰Брифинг

Мавзу: Ўзбекистонда СOVID-19га қарши кураш доирасида қилинаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Нурмат Отабеков, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Қирғиз миллий маданий маркази фаолияти таҳлили
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Раҳматулла Жабборов, Ўзбекистон қирғиз миллий маданий маркази раҳбари
〰️〰️〰️

🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
Тиббий-ижтимоий хизматлар соҳасини ривожлантиришга қаратилган ҳужжатлар ижроси, амалга оширилаётган ишлар таҳлили
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги мутасаддилари
〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Сайлов жараёнлари билан боғлиқ долзарб масалалар
● Вақти: 17:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Жалолиддин Усмонов, Марказий сайлов комиссияси ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
⚡️ССВ: Статистика, 13 июль ҳолати:

🦠Коронавирус - 491 нафар;

😷Пневмония - 391 нафар кишида аниқланди;

▪️3 нафар бемор коронавирусдан вафот этди (умумий вафот этганлар 781 нафар).

📈 Умумий коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 117409 нафар.

🛏 Касалликдан соғайганлар - 112546 (+528) нафар. Соғайиш кўрсаткичи 96%.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий хабарлар I Официальные новости
⚡️ССВ: Статистика, 13 июль ҳолати: 🦠Коронавирус - 491 нафар; 😷Пневмония - 391 нафар кишида аниқланди; ▪️3 нафар бемор коронавирусдан вафот этди (умумий вафот этганлар 781 нафар). 📈 Умумий коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 117409 нафар. 🛏 Касалликдан…
🔘 Янги касалланиш ҳолатлари:

🖇40 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
🖇32 нафари Андижон вилоятида,
🖇21 нафари Бухоро вилоятида,
🖇52 нафари Жиззах вилоятида,
🖇17 нафари Қашқадарё вилоятида,
🖇12 нафари Навоий вилоятида,
🖇45 нафари Наманган вилоятида,
🖇32 нафари Самарқанд вилоятида,
🖇20 нафари Сирдарё вилоятида,
🖇31 нафари Сурхондарё вилоятида,
🖇29 нафари Фарғона вилоятида,
🖇10 нафари Хоразм вилоятида,
🖇57 нафари Тошкент вилоятида,
🖇93 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.


✔️Кеча кун давомида касалликдан соғайганлар:

▫️Қорақалпоғистон Республикасида 67 нафар,
▫️Бухоро вилоятида 19 нафар,
▫️Жиззах вилоятида 99 нафар,
▫️Қашқадарё вилоятида 18 нафар,
▫️Навоий вилоятида 12 нафар,
▫️Наманган вилоятида 45 нафар,
▫️Сирдарё вилоятида 28 нафар,
▫️Сурхондарё вилоятида 74 нафар,
▫️Фарғона вилоятида 48 нафар,
▫️Хоразм вилоятида 20 нафар,
▫️Тошкент вилоятида 37 нафар,
▫️Тошкент шаҳрида 61 нафар бемор тузалган.

Манба

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Электротехника саноати иқтисодиётнинг муҳим “драйвери” сифатида жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин олмоқда

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиси Мирзиёд Юнусовнинг «Экономическое обозрение» журналига берган
интервьюси

❗️Интервьюдан тезислар:

✔️2024 йил 1 январга қадар электротехника маҳсулотларини қўшни давлатларга ҳам экспорт қилишда транспорт харажатларининг 50 фоизигача қисми қоплаб бериладиган бўлди.

Бу ўз ўрнида хорижий давлатларда маҳсулотларни рақобатбардошлигини ошишига олиб келади.

✔️1 апрелдан бошлаб юқори технологияли ишлаб чиқаришни жорий этган корхоналар мисни биржа орқали харид қилганда тўловнинг 25 фоизини дастлабки тарзда, қолган 75 фоизини мис олгандан сўнг 90 иш куни ичида ҳар ойда тенг улушларда амалга ошириш тартиби йўлга қўйилмоқда.

✔️2024 йилга қадар электротехника маҳсулотларини сотишдан тушган тушуми умумий тушумининг 80 фоизидан кам бўлмаган тармоқ корхоналарига фойда солиғи ва мол-мулк солиғидан 50 фоиз миқдорида имтиёз берилади.

✔️Дарҳақиқат, инвестиция – бу иқтисодиётнинг юраги. Электротехника саноатига ҳам киритилаётган ҳар бир сармоя ва уларнинг салмоғи, кутилаётган натижалар, албатта, ҳаммамизга қизиқ ва бу жуда муҳим.

Бу йил якунига қадар 142,7 млн доллар инвестиция ўзлаштириш вазифаси олдимизда турибди. Ушбу инвестицияларни ўзлаштириш эвазига ишлаб чиқариш ҳажмларини 15 трлн.сўмга етказишни олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз.

✔️Эътиборли жиҳати, бугун тайёрланаётган аксарият маҳсулотларимизнинг асосий ташқи ва ички эҳтиёт қисмлари ҳамда бутловчи материаллари корхоналаримизнинг ўзида маҳаллийлаштирилган.

✔️Экспорт географиямиз кенгаймоқда. Авваллари қўшни мамлакатлар, МДҲ давлатларига чиққан бўлсак, бугун айрим Европа давлатларига, хусусан Германия, Недерландия ва Литва бозорларига кириб боряпмиз.

Ундан ташқари Мисрга экспорт бошладик ва ҳозирда у орқали Африка давлатларига чиқиш бўйича ишларни бошлаганмиз.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Коронавирусга чалинган беморларнинг 500 нафардан кўпроғи ўта оғир аҳволда қолмоқда

АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

———-
Отабековнинг қайд этишича, коронавирусга чалинганлар мамлакатимизнинг барча ҳудудларда аниқланяпти ва касаллик даражаси ортиб боряпти.

🦠«Бугунги кунда Ўзбекистон шифохоналарида 4 минг 82 нафар бемор даволанмоқда. Уларнинг 514 нафари ўта оғир аҳволда, 1 минг 158 нафари эса касалликни оғир ўтказмоқда.

Куни кеча, 28 нафар бемор реанимацияга олинган, 21 нафари эса реанимациядан оддий палаталарга ўтказилган.

💉Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари бошланганига уч ойдан ошди. Мамлакатимизда ҳар бир эмлаш пунктида яратилган шароитлар туфайли кунига 70 нафар одамни эмлаш имконияти мавжуд. Бироқ афсуски, фуқаролар бу имкониятнинг ярмидан фойдаланяпти, холос, яъни, бир кунда битта пунктда 35-37 нафар киши эмланяпти.

❗️Агар аҳвол шу тартибда кетадиган бўлса, оммавий эмлаш ўз самарасини бермаслиги мумкин. Негаки, оммавий эмлаш қачонки қисқа муддатда катта миқдордаги аҳоли эмланса, кўзланган самарасини беради», — деди Нурмат Отабеков.

Расмий хабарлар | Медиабанк
АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков иштирокида ўтказилган брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

———-

Коронавирусга қарши эмланганлар ҳам инфекцияга чалинаётгани ростми?

Инсон қачон тўлиқ эмланган деб ҳисобланади?

Коронавирусга қарши эмланганлик ҳақидаги сертификат олганларга қандай имтиёзлар мавжуд? Чегарадан ўтаётганда вакцина олганлардан ПЦР тест натижасини талаб қилиш қанчалик тўғри?

Вакциналарнинг қандай ножўя таъсирлари бор?

Аҳолида вакцинани танлаш имконияти борми?

🔗 Ушбу саволларга жавобларни мазкур линк орқали билиб олишингиз мумкин.

Расмий хабарлар | Медиабанк
ССВ: ФУҚАРОЛАРИМИЗНИ КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИ ВА ЧЕКЛОВЛАРИГА ҚАТЪИЙ РИОЯ ЭТИШГА, ОММАВИЙ ТЎПЛАНМАСЛИККА ЧАҚИРАМИЗ

Бир неча кун муқаддам Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика махсус комиссияси томонидан мавжуд эпидемиологик вазият туфайли юртимизда барча турдаги оммавий байрам тадбирлари, спорт мусобақалари, шунингдек, концерт, фестиваль, театр ва кино дастурлари вақтинча тўхтатилиши белгиланган эди.

Бундан ташқари, 50 нафардан кўп бўлган кишилар бир жойда, бир вақтнинг ўзида тўпланмаслиги тавсия этилмоқда.

1 августдан бошлаб эса тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фақатгина 50 кишидан кўп бўлмаган ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилган. Ушбу чора-тадбирларнинг барчаси ягона мақсад — аҳоли саломатлигини асрашга қаратилган.

Бироқ шунга қарамай, айрим ҳолларда карантин қоидалари ва чекловлари қўпол равишда бузилаётган ҳолатлар ҳам кузатилмоқда.

Хусусан, кеча, 13 июль куни Тошкентдаги Амир Темур хиёбонида Instagram ва Youtube ижтимоий тармоқларида “Субо” номи билан танилган россиялик блогер С.Мамедовни кутиб олиш учун 150-200 нафарга яқин ёшлар йиғилган. Ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларида тарқалган ушбу тадбир акс этган видеотасвирлардан кўриш мумкинки, бу йиғинда иштирок этган ёшлар томонидан мамлакатимизда ўрнатилган ижтимоий масофа сақлаш, ниқоб тақиш каби карантин қоидаларига мутлақо риоя этилмаган.

Айтиш керакки, бу ҳолат коронавирус инфекциясининг янада кенг тарқалиши ва эпидемиологик вазият янада оғирлашишига олиб келиши мумкин. Касалликнинг янги штаммлари тез юқиши, жадал ривожланиши ҳамда яширин равишда организмни кучли жароҳатлаши кузатилмоқда. Инсон ўз организмида кечаётган жараённи билмай қолиши ҳам мумкин.

Шу боис, барча фуқаролардан карантин қоидалари ва чекловлари, санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этишга, оммавий тўпланмасликка чақирамиз. Ота-оналар ўз фарзандларига бу борада тегишли тушунтириш беришлари, кўпчилик тўпланадиган жойлардан узоқ бўлишларига эътибор қаратишларини сўраймиз.

Зеро, биргина эътиборсизлик, лоқайдлик, ўзимиз ва яқинларимиз саломатлигини хавф остига қўйиши, “COVID-19” инфекциясини юртимиз аҳолиси орасида янада кенг тарқалиб кетишига сабаб бўлиши мумкин.

❗️Ёдда тутинг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ, эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузиш тегишли тартибда жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Энергетика вазирлиги ОАВ вакилларини “Ўзбекистонда экологик тоза энергетика тизимига ўтиш учун қайта тикланувчи энергия манбаларининг ривожланишини жадаллаштириш” мавзусидаги халқаро давра суҳбатида иштирок этишга таклиф этади.

Муҳокама Ўзбекистон ҳукумати, Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ва Жаҳон банки гуруҳи (ЖБГ) ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Давра суҳбати 2021 йилнинг 14 июль куни онлайн тарзда ўтказилади. Рўйхатдан ўтиш Тошкент вақти билан соат 14:30да бошланади.

Давра суҳбати давомида қайта тикланувчи энергия манбалари лойиҳалари ва келгусидаги режалари, шунингдек стратегия, сиёсат, меъёрий ҳужжатлар, замонавий технологиялар, хусусий сектор иштироки ва инновацион молиялаштириш механизмлари бўйича энг яхши амалиётлар тақдим этилади.

Тадбирда рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги ҳаволага киринг: https://us02web.zoom.us/webinar/register/WN_qlFC7cCSSj-PlmqsTxYo5A

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🔰 Ўзбекистонда 51 та мактабда таълим қирғиз тилида олиб борилади ва улар учун қирғиз тилида дарсликлар чоп этилади.

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Ўзбекистон қирғиз миллий маданий маркази раҳбари Раҳматулла Жабборов Марказ фаолияти ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистонда 300 минг нафар қирғизлар истиқомат қилади. Бугунги кунга келиб, Ўзбекистон қирғиз миллий маданий маркази Андижон, Фарғона,Наманган, Жиззах, Сирдарё вилоятларидаги бешта бўлинмасининг фаолиятини мувофиқлаштиради.

Президентимизнинг ташаббуси билан “30 июль – Ҳалқлар дўстлиги куни” илк маротаба байрам сифатида белгилангани катта тарихий воқеа бўлди.

Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
АОКАда Тиббий-ижтимоий хизматлар соҳасини ривожлантиришга қаратилган ҳужжатлар ижроси, амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган матбуот анжумани ўтказилмоқда.

Анжуманда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги мутасаддилари иштирок этди.

————-
📎 “Саховат” интернат уйлари саёҳатга мўлжалланган автобуслар билан таъминланди, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийларнинг ҳар бирини саёҳатга мўлжалланган автобуслар билан таъминлаш учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан зарур маблағлар ажратилди.

📎 “Саховат” интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатида яшовчи ёлғиз пенсионерларга шахсий сарф-харажатлари учун камида тўланадиган ойлик пенсия миқдори нақд пул кўринишда 10 фоиздан 20 фоизгача оширилди.

📎 Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари, уруш ва меҳнат фахрийлари санаторийлари, ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказлари ҳудудларида манзарали ва мевали дарахтлар экилиши, кўкаламзорлаштирилиши ва ободонлаштирилиши таъминланди.

📎 Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Журналистлар ижодий уюшмаси билан биргаликда тиббий-ижтимоий муассасаларда концерт дастурлари, маънавий-маърифий, маданий тадбирларни йил давомида ўтказиб борилиши юзасидан режа-жадвал тасдиқланиб унга мувофиқ жойларда маданий кўнгилочар дастурлар ташкил этилмоқда.

📎 35 та муассасада 428 млрд.сўмлик қурилиш-реконструкция ишларини олиб бориш ва уларни 40,2 млрд.сўмлик жиҳоз ва техникалар билан таъминлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этишни назарда тутувчи Тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

Расмий хабарлар | Медиабанк
#Инфографика

⭕️ Ўзбекистоннинг Жанубий Осиё мамлакатлари билан савдоси

🔷 Сўнгги йилларда Ўзбекистон билан Жанубий Осиё мамлакатлари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашди.

📊Сўнгги йиллар давомида Ўзбекистоннинг Жанубий Осиё мамлакатлари билан савдосидаги асосий ўзгаришларни CERR инфографикасида кузатинг.

⬆️Тўрт йилда Ўзбекистоннинг Жанубий Осиё мамлакатлари билан савдо алоқаси 35% га ўсди.

📊2020 йилда Ўзбекистоннинг Жанубий Осиё мамлакатлари билан ташқи савдосининг умумий ҳажми 1,38 млрд. долларни ёки ташқи савдо умумий ҳажмининг 3,8% ни ташкил этди.

📈Жанубий Осиё мамлакатларига экспортининг ўсиши 21%
📈Жанубий Осиёдан Ўзбекистонга импортнинг ўсиши 23 %

⬆️Ўзбекистоннинг Жанубий Осиё мамлакатлари билан савдо айланмасида энг катта ҳажмни ташкил этади:
▫️Афғонистон — 56,2%
▫️Ҳиндистон — 32%
▫️Покистон — 8,9%

Манба: https://t.iss.one/yangiuzbekiston_uz/2334

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Жалолиддин Усмонов, Марказий сайлов комиссияси ахборот хизмати раҳбари:

Марказий сайлов комиссияси жорий йил октябрь ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловига қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Сайловларни Миллий сайлов қонунчилик ва умуэътироф этилган халқаро демократик стандартларга мос, очиқ, ошкора ўтказишда ОАВнинг аҳамияти катта. Шу боис, Марказий сайлов комиссияси ўз фаолиятида бу масалага алоҳида эътибор қаратади.

Шу муносабат билан, Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, “Дунё” ахборот агентлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, “UzReport” ахборот агентлиги ҳамда “ЗЎР ТВ телеканали” билан шу йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарликнинг бориши ва ўтказилишини кенг, холис ва тезкор ёритиш бўйича икки томонлама меморандум имзоланди.


📹
Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
Жаҳон банкининг қўллаб-қувватлаш жамғармаси кўмагида ишлаб чиқилган “Кадастр ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизими” орқали Республика бўйича солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган 93 487 та фермер хўжаликлари ихтиёридаги қишлоқ хўжалиги ерларини жорий йилнинг 1 майидан давлат рўйхатидан ўтказиш тизими йўлга қўйилган.

Кадастр агентлиги ахборот хизмати маълум қилишича, бугунга қадар Геопорталга умумий киритилган ер участкалари сони82 461 та бўлиб, уларнинг ҳужжат бўйича ер майдони4 742 986 гектарни, амалдаги ер майдони эса – 4 928 842 гектарни ташкил этади.

📝 Давлат рўйхатидан ўтказилган фермер хўжаликлари сони 57 707 тани ташкил этади ва уларнинг ҳужжат бўйича умумий майдони3 512 854 гектарни, амалдаги умумий ер майдони эса3 480 177 гектарни ташкил этиши маълум бўлди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official