Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Ўзбекистон ва Россия Президентларининг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Давлат раҳбарлари мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги суръатини мамнуният билан қайд этдилар.
Афғонистоннинг шимолий ҳудудларидаги аҳвол ёмонлашиши билан боғлиқ Марказий Осиёдаги вазиятнинг ривожига алоҳида тўхталиб ўтилди. Ўзбекистон ва Россиянинг ваколатли идора ва ташкилотлари ўртасидаги яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Состоялся телефонный разговор Президентов Узбекистана и России.
Лидеры с удовлетворением отметили текущую динамику развития многопланового сотрудничества между двумя странами.
Президенты отдельно остановились на вопросах развития ситуации в Центральной Азии в связи с ухудшением обстановки в северных районах Афганистана. Достигнута договоренность о тесном взаимодействии по линии уполномоченных ведомств и организаций Узбекистана и России.

#Mirziyoyev #muloqot #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Тезкор хабар

ССВ: ЮРТИМИЗДА БАРЧА ТУРДАГИ ОММАВИЙ ТАДБИРЛАР ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛДИ

Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик барқарорликни таъминлаш мақсадида масъул ташкилотларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда, Республика махсус комиссияси томонидан очиқ майдонлар ёки ёпиқ мажмуаларда бўлишидан қатъий назар, юртимизда барча турдаги оммавий байрам тадбирлари, спорт мусобақалари, шунингдек, концерт, фестиваль, театр ва кино дастурлари вақтинча тўхтатилиши белгиланди.

📌Спорт турлари бўйича мусобақаларни мухлисларсиз ўтказишга рухсат берилди.

❗️Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 1 майидан концерт-томоша дастурларини ёпиқ маданият саройларида ўтказилиши вақтинчалик тўхтатилган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️1 августдан бошлаб тўй ва маросимлар 50 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказилади

Республика махсус комиссияси томонидан жорий йилнинг 1 августидан бошлаб тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 50 кишидан кўп бўлмаган (яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилди.

Шу пайтгача 100 кишига рухсат берилганди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
6 июль куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

Мавзу: Дин соҳасидаги долзарб масалалар юзасидан
● Вақти: 11:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Илҳом Маърупов, Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Давлат солиқ хизмати органлари фаолияти билан боғлиқ муҳим масалалар юзасидан савол-жавоблар
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Музаффар Назаров, Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
Мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар ва янги тартиблар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Адлия вазирлиги, Олий суд, Кадастр агентлиги
〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Ўзбекистон СOVID-19 қарши кураш доирасида қилинаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Нурмат Отабеков, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси
〰️〰️〰️

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
🔹Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги “Маҳалла раиси — ислоҳотчи” шиори остида Наманганда ОАВ вакиллари иштирокида пресс-тур ўтказди.

Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Темир дафтарданман". Навбатдаги сон қаҳрамони - Сирдарё туманида яшовчи Шаҳноза Ҳусанова "Темир дафтар"дан сўнг ҳаётида нималар ўзгаргани ҳақида сўзлаб беради.

Проект "Темир дафтарданман". Героиня очередного выпуска - жительница Сирдарьинского района Шахноза Хусанова расскажет о том, что изменилось в её жизни после включения в "Железную тетрадь".

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Кеча юртимизда 496 нафар кишида коронавирус, 172 нафар кишида пневмония аниқланиб, 3 нафар бемор вафот этди

🔹2021 йил 5 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 113 568 (+496) нафарни ташкил этмоқда.

✔️Касалликдан соғайганлар жами 109349 (+281) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

▪️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 754 нафарни ташкил қилди.

Манба

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКАда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати раҳбари Илҳом Маърупов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

🔰Брифингда янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига шарҳ берилди.

“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун шарҳи билан 👇қуйидаги ҳаволалар орқали батафсил танишиш мумкин:

📝 Матн

🇷🇺Рус тилида матн

📹Видео

Расмий хабарлар | Медиабанк
Сўнгги 5 йилда мамлакатда кўчмас мулк билан боғлиқ масалаларда 20 дан ортиқ норматив ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган

АОКАда "Мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар ва янги тартиблар" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
〰️〰️〰️〰️
Соҳага оид қандай ислоҳотлар амалга оширилган?

1️⃣ Ўзбекистон Президентининг тегишли Фармони ва Ҳукумат қарорига асосан 2019 йилнинг 1 майига қадар республика миқёсида бир марталик умумдавлат акцияси ўтказилди;

2️⃣ Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармаси ташкил этилди;

3️⃣ Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш тартиби янада такомиллаштирилди;

4️⃣ “Мулкдорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш
ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”
Қонун қабул қилинди;

5️⃣ “Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.

Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
Айни дақиқаларда АОКАда "Мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар ва янги тартиблар" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

〰️〰️〰️〰️

Снослар қайси ҳужжатлар асосида тартибга солинади?

Батафсил — инфографикада

Расмий хабарлар | Медиабанк
⚡️2016-2020 йилларда 846 ҳолатда кўчмас мулк объектлари уларнинг мулкдорларини хабардор этилмаган ҳолда бузиб ташланган;

1 388 ҳолатда
мулкдорларни хабардор қилиш муддати бузилган;

1 244 ҳолатда кўчмас мулк объектлари баҳоланмаган ҳолда бузиб ташланган;

430 та кўчмас мулк объектлари тегишли компенсация берилмаган ҳолда бузиб ташланган.

Батафсил — инфографикада

—————-

АОКАда "Мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар ва янги тартиблар" мавзусида ўтказилган матбуот анжуманидан.

Расмий хабарлар | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вақтинчалик молиявий қийинчиликка учраган 473 та корхоналарнинг 33,9 млрд.сўм солиқ қарзи тўлов муддатлари узайтирилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Давлат солиқ қўмитаси матбуот котиби Музаффар Назаров маълум қилди.

👉 Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
Ўзбекистон Президенти ва Қозоғистоннинг Биринчи Президенти телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлатимиз раҳбари Элбошини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, биродар Қозоғистон халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
Етакчилар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, минтақавий кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.

Президент Узбекистана и Первый Президент Казахстана провели телефонный разговор.
Глава нашего государства сердечно поздравил Елбасы с днем рождения, искренне пожелав ему крепкого здоровья, благополучия и больших успехов, а также мира и процветания братскому народу Казахстана.
Лидеры обсудили актуальные вопросы многопланового сотрудничества между Узбекистаном и Казахстаном. Состоялся также обмен мнениями по региональной повестке.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
14 июль куни Тошкент шаҳрида ва республика бўйича рақамли теледастурларни (МТРК теледастурларидан ташқари) тарқатиш вақтинча тўхтатилади.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, «РРТМ» ДУКнинг рақамли теледастурларни шакллантириш қурилмаларида, телерадио узаткичларида, антенна-фидер тизимларида ва сунъий йўлдош қабул қилиш-узатиш қурилмаларида ярим йиллик профилактика ишлари жорий йилнинг 6-30 июль кунлари ўтказилади (жадвал).

14 июль куни соат 01:00 дан 06:00 гача (13 июлдан 14 июлга ўтар кечаси) рақамли теледастурларни шакллантириш қурилмаларида ва соат 01:00 дан 10:00 гача телерадио узаткичларда ярим йиллик профилактика ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу вақтда Тошкент шаҳрида ва республика бўйича рақамли теледастурларни тарқатиш вақтинча тўхтатилади.

Бунда Тошкент шаҳрида ва бир қатор вилоятларда Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг теледастурларини тарқатиш тўхтатилмайди, лекин айрим сифат пасайиши ҳолатлари кузатилиши мумкин.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ҳам 6-28 июль кунлари соат 01:00 дан 10:00 гача давлат, нодавлат, маҳаллий ва “Уздигитал ТВ” МЧЖнинг тижорат телеканалларини узатадиган рақамли телеузаткичларда жадвал асосида ярим йиллик профилактика ишлари ўтказилиши режалаштирилган.

Тўхталишлар кузатилган вақтда абонент ускунаси (тюнер ва телевизор) созламаларини ўзгартириш тавсия этилмайди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Нега кескин, қаттиқ карантин чоралари белгиланмаяпти?

Оммавий тадбирлар чекланди, деб эшитдик. Сир бўлмаса қайси тадбирлар қанча муддатгача чекланди?

Кунлик коронавирус инфекцияси билан касалланганлар статистикаси орасида COVID-19 юқтирмаган беморлар бўлиши мумкинми?

Кейинги вақтларда ўлим кўрсаткичи ортиб бормоқда, асосан кимлар вафот этяпти?

Эмлаш тадбирлари жуда суст олиб борилаяпти. Эмлашни мажбурий ва пуллик қилиб қўйса бўлмайдими?

Ўзбекистонда ишлатилаётган вакциналарнинг қайси бирини тавсия қилган бўлардингиз?

Карантин тадбирларини бажармаслик, бошқаларга касаллик юқтириш хавфини юзага келтирганлик учун маъмурий жазо қўлланилишидан хабаримиз бор. Эмланмаганлик учун бошқаларга касаллик юқтириш эҳтимолини юзага келтириш учун чора кўрилса бўлмайдими?
〰️〰️〰️〰️

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков пандемия шароитида долзарб бўлган саволларга батафсил жавоб берди.

📹Брифинг видеоси

Расмий хабарлар | Медиабанк