❗️Мудофаа вазирлиги қўшинлари шахсий таркибининг жанговар шайлиги синовдан ўтказиляпти
Бу ҳақда вазирлик Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти маълум қилди:
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий округларида қўшинларни жанговар шайликка келтириш бўйича амалий машғулотлар бошланди. Хусусан, мудофаа вазири раҳбарлигида Тошкент ва Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округлари ҳамда Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари ҳарбий қисм ва бўлинмаларида қўққисдан текширувлар бўлиб ўтмоқда. Бунда шахсий таркиб ва жанговар техникаларнинг шайлиги текширувдан ўтади.
Шунингдек, «Ангрен» ва «Термиз» умумқўшин дала майдонлари ҳудудида Тошкент ва Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонликлари тасарруфидаги ҳарбий қисм ва ҳамкорликдаги куч тузилмалари ўртасида ўзаро тажрибалар алмашиш ҳамда ҳаракатларни мувофиқлаштириш, ҳарбий хизматчиларнинг амалий дала кўникмаларини такомиллаштириш мақсадида батальон тактик ўқувлари ўтказилиши кўзда тутилган.
👉 Батафсил
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

⚡️Президент: 39 та тармоқ ва ҳудудий лойиҳа ишга туширилиши муддати кечикмоқда — «Uzbekistan Airports», «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» лойиҳаларида қолоқликлар бор
Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари:
«Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари билан бирга, бир ой муддатда бўш турган ва паст самарали объектларни тўлиқ хатловдан ўтказиб, электрон платформасини яратсин. Вилоят ҳокимлари бошчилигидаги комиссия ҳар бир объектга шахсан ўзи бориб, ичига кириб, тадбиркорлар билан учрашиб, аниқ чораларни белгилаган ҳолда, лойиҳаларни амалга ошириш учун кўмак ва амалий ёрдам беришлари шарт.
Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларининг инвестисиялар бўйича ўринбосарларига ҳар бир ишламаётган бундай объектлар номма-ном бириктирилади ва йил якунига қадар камида 150 минг янги иш ўрни яратишга масъул ва жавобгар бўлади», — дея таъкидлади.
Йил якунига қадар умумий қиймати 6,5 млрд долларлик 226 та йирик лойиҳани ишга тушириш ва 35 мингта янги иш ўрни яратиш зарурлиги айтилди. Мисол учун, 39 та тармоқ ва ҳудудий лойиҳаларни ишга тушириш муддатлари кечикаётгани танқид қилинди. Таъкидланишича, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари», «Uzbekistan Airports», Узумчилик агентлиги лойиҳаларида қолоқликлар мавжуд.
«Вилоят ҳокимлари иккинчи ярим йилликда 6 минг 700 дан ортиқ ҳудудий лойиҳаларни ишга тушириб, 186 мингта янги иш ўрни яратишга шахсан масъул бўлади», — деди давлатимиз раҳбари.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Инвестиция ва экспорт соҳаларидаги ишлар натижадорлиги, йил якунигача амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Президент тармоқ ва ҳудуд раҳбарларининг асосий вазифаси инвестициявий фаолликни кучайтириш билан бирга, уларнинг самарадорлигини ошириш бўлиши кераклигини таъкидлади.
Саноат бўйича ишга солинмаган имкониятларни аниқлаб, манзилли инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
—
Состоялось видеоселекторное совещание по результативности проводимой работы в сферах инвестиций и экспорта, приоритетным задачам на период до конца года.
Президент отметил, что главной задачей руководителей отраслей и регионов в этом направлении является повышение инвестиционной активности и повышение эффективности вложений.
Поставлена задача выявить незадействованные возможности для промышленности и разработать адресные инвестиционные проекты.
#Mirziyoyev #videoselektor #investitsiya #eksport
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

❓Қабул-2021: имтиҳонларни ўтказишга қанча маблағ сарфланади?
АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида ушбу саволга Давлат тест маркази директори Мажид Каримов жавоб берди:
〰️〰️〰️
🔎 «Ҳар йили олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини ўтказиш учун харажат қилинади. Бизга давлат бюджетидан энг минимал маблағ берилади. Имтиҳонларни ташкиллаштириш жараёнида ўзимизнинг таянч экспертларимиз, ташқаридан жалб қилинадиган экспертлар, чет тилидан CEFR тизими учун экспертлар ишлайди. Президент ва ихтисослаштирилган мактабларида тест ўтказилади, шунингдек, февралдан апрелгача ҳарбий қисмларга бориб тест оламиз.
💰 Бу харажатларнинг ҳаммаси — 30 миллиард сўмдан ошади. Бу фақат тест жараёнлари ва ходимларга тўланадиган маблағлар.
🛠 Бундан ташқари моддий-техник база учун сарфланадиган харажатлар ҳам бор. Ҳар йили 2 миллиондан ортиқ тест материаллари чоп этилади ва текширилади. Бунда ноёб қурилмалар, хусусан Япониядан келтирилган скантрон жиҳози қўлланади. Бу жуда нозик қурилма, ўтган йили очиқ ҳавода имтиҳон ўтказилганидан кейин, унинг заҳира қисмларини, қоғоздаги маълумотларни «ўқийдиган» сезгир оптик воситаларини тўлиқ алмаштиришга тўғри келди. Чунки очиқ ҳавода шамол бўлгани туфайли жавоб варақалари қум, чанг зарралари билан қопланган ҳолда келди.
Моддий-техник базани янгилаб бориш учун сарфланадиган шу каби харажатлар билан боғлиқ рақамлар ДТМнинг сайтида эълон қилиб борилади».
💵 Мажид Каримовнинг маълум қилишича, ўтган йили қабул жараёнларидан 90 миллиард сўм атрофида пул тушган.

«Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда глобал парламентлараро ҳамкорлик» Халқаро форуми ўз ишини якунлади
Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати маълум қилишича, бугун, 24 июнь куни Халқаро форум доирасида Бухоро декларацияси қабул қилинди.
Икки кун давомида тўпланган ва эришилган натижалар, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал қилишнинг самарали ечимлари, истиқболдаги вазифалар муҳокама қилинди.
Якунловчи сессияда Сенат Раиси Танзила Норбоева барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик ниҳоятда муҳимлигини қайд этди. Сессияда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Маматзаде форум натижаларини эътироф этди.
Тадбирда глобал форумни ҳар 2 йилда ўтказиш, ушбу даврда минтақавий ва глобал муаммоларни муҳокама қилиш, аниқ натижаларга йўналтирилган ҳамкорликдаги дастурларни қабул қилиш таклиф этилди.