Расмий хабарлар I Официальные новости
28.3K subscribers
31.3K photos
6.88K videos
53 files
29.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
⚡️Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш 22 июлга қадар узайтирилди

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.
〰️〰️〰️〰️

Давлат раҳбарининг тегишли қарори билан Олий таълим муассасаларига 2021/2022 ўқув йилида ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари ва вазифалари белгиланди.

Мазкур Қарорга мувофиқ:

🔹2021/2022 ўқув йили учун умумий қабул квотаси 170 655 нафар этиб белгиланди;

🔹абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш 22 июлга қадар (22 июль куни ҳам) сурилди;

🔹давлат гранти асосида кадрларни тайёрлаш бўйича давлат буюртмаси республикада фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотлари учун ҳам шакллантириладиган бўлди.

Расмий хабарлар | Медиабанк
⚡️53 нафар афғон чегара қўшинлари ҳарбийлари ва маҳаллий қуролли гуруҳлар Ўзбекистон ҳудудига ўтган

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий баёнот орқали маълум қилди:

«Ўзбекистон Афғонистондаги, жумладан, чегарадош шимолий вилоятлардаги ҳарбий-сиёсий вазиятнинг ривожланишини диққат билан кузатиб бормоқда.

Қўшни мамлакатда зўравонликнинг ортиши чуқур хавотир уйғотмоқда. Коронавирус пандемиясининг янги тўлқини шароитида кескинликнинг кучайиши афғон халқи ҳаётини янада мураккаблаштирмоқда.

Ихтилофга алоқадор барча томонларни куч ишлатишдан тийилишга ҳамда тинч аҳоли орасида қурбонлар келиб чиқишига йўл қўймасликка чақирамиз.

2021 йилнинг 23 июнь куни 53 нафар афғон чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва маҳаллий қуролли гуруҳлар Шўртепа тумани ҳудудидан Ўзбекистонга ўтди.

Зарурий суриштирув ва тергов тадбирлари ўтказилганидан сўнг ушбу афғон фуқаролари ватанига қайтарилди.

Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний киришга қилинган ҳар қандай уринишлар қатъий бартараф этилади, давлат чегарасини бузганларга эса энг кескин чоралар кўрилади.

Ўзбекистон томони Афғонистон билан анъанавий дўстона ва яхши қўшничилик муносабатларини асраш, бетарафликни сақлаш ҳамда қўшни мамлакат ички ишларига аралашмаслик тарафдори эканлигини қатъий маълум қилади.

Ўзбекистон ҳукумати биродар афғон халқини ҳар томонлама иқтисодий ва гуманитар ёрдам кўрсатиш, жумладан, мамлакатда мустаҳкам ва кенг қамровли тинчлик ўрнатилишига хизмат қиладиган йирик энергетика ва транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга ошириш орқали кўмак беришда давом этади».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистонда коронавируснинг ўта хавфли ҳиндча штамми тарқалгани ростми?

Коронавирус аниқланаётган беморларда «қора моғор» касаллиги белгилари учраётгани, тана ҳарорати бир неча кун 39-40 даражадан тушмаётгани айтилмоқда. Бу қанчалик ҳақиқат?

Яқин ойларда Ўзбекистон 2020 йилнинг ёзидаги каби даҳшатни бошидан кечириши мумкин, деган мақола эълон қилинди. Шунга изоҳ берсангиз?

Коронавирусга қарши иммунитет вақт ўтиши билан табиий равишда йўқ бўлиши, ҳимоя хусусияти йўқолиши айтилмоқда? Шу маълумот тўғрими?

〰️〰️〰️
Бугун АОКАда Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида ўтказилган брифингда шу каби долзарб саволларга қайтарилган жавоблар билан махсус видеолавҳа орқали танишишингиз мумкин:

👉 БАТАФСИЛ

Расмий хабарлар | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миллий сертификат саволлари сотилгани ҳақида хабарлар тарқалди, ДТМ бу бўйича текширув ўтказаётганини айтганди. Шунча вақт ўтди, нега текширув натижалари ҳали эълон қилинмади?

〰️〰️〰️
АОКАда 2021/2022 ўқув йилида ОТМларга қабул параметрлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида шу кеча-кундузда ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган масала юзасидан изоҳ берилди.

Расмий хабарлар | Медиабанк
2021/2022 ўқув йилида ОТМларга қабул параметрлари мавзусида АОКАда ўтказилган матбуот анжуманидан

🔹2021/2022 ўқув йили қабулидан бошлаб:

✔️филиаллар ва нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрларни тайёрлаш бўйича давлат буюртмаси вазирлик, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади;

✔️филиаллар ва нодавлат олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган ва ўқишни тамомлагандан сўнг кадрлар буюртмачиси тизимида 5 йилдан кам бўлмаган муддат давомида ишлаб бериш истагини билдирган абитуриентлар билан уч томонлама (кадрлар буюртмачиси–талаба–олий таълим ташкилоти) шартнома тузилади;

✔️филиаллар ва нодавлат олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган абитуриентлар буюртмачи билан шартнома имзолаш истагини билдирмаган тақдирда, шартнома тузиш ҳуқуқи кириш имтиҳонларида тўплаган баллар кетма-кетлигига мос равишда кейинги ўриндаги абитуриентга берилади;

✔️давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилинган талабаларнинг ўқитиш харажатлари буюртмачилар томонидан Давлат бюджети ҳисобидан қопланади.

Расмий хабарлар | Медиабанк
2021/2022 ўқув йилида ОТМларга қабул параметрлари мавзусида АОКАда ўтказилган матбуот анжуманидан:

📌Рўйхатдан ўтиш жараёнида танланган бакалавриат таълим йўналишлари устуворлигига қараб дастлаб давлат гранти, кейинчалик тўлов-контракт асосида танловда иштирок этиш бўйича қўшимча имконият берилади.

📌Шу билан бирга магистратура (клиник ординатура) мутахассисликларига қўшимча қабул параметрлари асосида ўқишга қабул қилинган абитуриентларнинг тўлов-контракт суммаси бир талабага тўғри келадиган реал харажатлардан келиб чиқиб, олий таълим муассасаси томонидан мустақил белгиланади.

📌Давлат ОТМнинг магистратура (клиник ординатура) мутахассисликларига ўқишга қабул қилиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

▫️биринчи босқичда давлат ОТМ томонидан танланган мутахассисликка мос фанлар бўйича кириш имтиҳонлари топширилади;

▫️иккинчи босқичда Давлат тест маркази томонидан чет тили бўйича тест синовлари ўтказилади.
〰️〰️〰️〰️

🔹Алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилишда касбий (ижодий) имтиҳонлардан сўнг мажбурий учтаона тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанлари бўйича тест синовлари ўтказилади;

🔹2021 йил 15 июлдан бошлаб хорижий мамлакатлар олийгоҳларида ўқиётган талабалар ўқишини кўчириш алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар, бошқа таълим йўналишлари бўйича тест синовлари ўтказилган ҳолда амалга оширилади.

Бундан кейин талабалар ўқишини хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларидан республикамиз давлат ОТМнинг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.

🔹Жорий ўқув йилидан бошлаб, Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари ва жаҳон чемпионатларида охирги уч йилда ғолиб ва совриндор бўлган спортчи-ўқувчилар давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклларига қўшимча давлат гранти асосида кириш имтиҳонларисиз қабул қилинади.

Расмий хабарлар | Медиабанк
⚡️2017 йилдан буён Ўзбекистон иқтисодиётига 83 миллиард доллар инвестициялар жалб қилинган

Айни вақтда Президент раислигида инвестиция ва экспорт соҳаларида олиб борилаётган ишлар ва йил якунига қадар амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Қайд этилишича, 2017 йилдан бошлаб барча манбалар ҳисобидан 716 триллион сўм (83 миллиард доллар) ёки олдинги даврга нисбатан 2 баравардан зиёд инвестициялар ўзлаштирилган. Шундан 26,8 миллиард доллари — хориждан жалб қилинган маблағлар.

Тўғридан-тўғри инвестициялар — 10,6 миллиард доллар, давлат кафолати остидаги лойиҳалар учун — 8,4 миллиард доллар, кафолатсиз кредитлар — 6,6 миллиард доллар, банк ва корхоналарнинг халқаро облигациялари — 1,2 миллиард долларлик маблағ жалб қилинган. Ўзлаштирилган инвестицияларнинг қарийб 65 фоизи саноат ва инфратузилма лойиҳаларига тўғри келади.

Натижада сўнгги 4 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулоти таркибида саноатнинг улуши 25 фоиздан 33 фоизга, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 1,3 бараварга ўсди.

Жумладан, автомобилсозликда ишлаб чиқариш — 3,4 баравар, электротехника — 2 баравар, фармацевтика ва қурилиш материаллари — 1,4 баравар, металлургия — 1,2 бараварга ошди. Тайёр тўқимачилик ва маиший техника маҳсулотлари экспорти 5 бараварга ўсди.

Ушбу даврда 441 триллион сўмлик 47 мингдан зиёд йирик, ўрта ва кичик лойиҳалар ишга туширилиб, 680 мингдан ортиқ доимий янги иш ўринлари яратилди.

Шунингдек, сўнгги 4 йилда маҳаллий саноат, қишлоқ хўжалиги ва сервис соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун 100 триллион сўм (10 миллиард доллар) инвестициялар йўналтирилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Инвестициялар бўйича ҳоким ўринбосарларига ҳар бир ишламаётган объектлар номма-ном бириктирилади

Президент раислигида инвестиция ва экспорт соҳаларида олиб борилаётган ишлар ва йил якунига қадар амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.


"Ҳар бир доллар давлатимизга фойда келтириши керак. Инвестиция инвестиция учун эмас, иш ўрни яратилиши, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш учун ўзлаштирилиши керак. Лойиҳаларнинг самарали ишлаши учун эса корхонанинг айланма маблағи, гази, электр энергияси, экспорти нима бўляпти- булар билан доим шуғулланиш лозим", - деди Президент.

Айни пайтда республика бўйича 19 мингта бўш турган ва паст қувватларда ишлаётган объект мавжуд.

Шавкат Мирзиёев бир ой муддатда бўш турган ва паст самарали объектларни тўлиқ хатловдан ўтказиб, электрон платформасини яратиш бўйича раҳбарлар ва ҳокимларга топшириқ берди.

Давлат раҳбарининг кўрсатмасига кўра, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларининг инвестициялар бўйича ўринбосарларига ҳар бир ишламаётган бундай объектлар номма-ном бириктирилади ва йил якунига қадар камида 150 минг янги иш ўрни яратишга масъул ва жавобгар бўладилар.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент мебелсозлик истиқболи бор соҳа эканини таъкидлади

Президент раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидан:

"Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатимизда қўшниларни ҳам ҳисобга олганда, мебель маҳсулотлари бозори 2,5 миллиард долларга тенг ва бу биз учун жуда катта имконият. Лекин, бугунги кунда республика бўйича 5,5 мингта мебель корхонасидан 1,5 мингтаси аҳоли хонадонларида жойлашган бўлиб, уларни саноатлаштириш орқали, камида мингта лойиҳаларни амалга ошириш мумкин. Мисол учун, Хоразмдаги мебелсозларнинг 44 фоизи Хонқада жойлашган. Тумандаги “Истиқлол”, “Баркамоллик”, “Пахтагул” ва “Ватанпарвар” маҳаллаларида 100 дан зиёд оила ўз хонадонларида мебель ишлаб чиқаради"

Давлат раҳбари 15 та ҳудуд – Нукус, Андижон, Олтинкўл, Ромитан, Қарши, Кармана, Пастдарғом, Узун, Бағдод, Ўртачирчиқ, Хонқа туманлари, Жиззах, Қарши, Наманган ва Янгиер шаҳарларида кластер шаклидаги мебелчилик кичик саноат зоналари ташкил этилиб, 200 миллион долларлик 450 та лойиҳа жойлаштирилиши ва камида 7,5 мингта янги иш ўринлари яратилиши бўйича топшириқ берди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Мудофаа вазирлиги қўшинлари шахсий таркибининг жанговар шайлиги синовдан ўтказиляпти

Бу ҳақда вазирлик Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти маълум қилди:

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий округларида қўшинларни жанговар шайликка келтириш бўйича амалий машғулотлар бошланди. Хусусан, мудофаа вазири раҳбарлигида Тошкент ва Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округлари ҳамда Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари ҳарбий қисм ва бўлинмаларида қўққисдан текширувлар бўлиб ўтмоқда. Бунда шахсий таркиб ва жанговар техникаларнинг шайлиги текширувдан ўтади.

Шунингдек, «Ангрен» ва «Термиз» умумқўшин дала майдонлари ҳудудида Тошкент ва Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонликлари тасарруфидаги ҳарбий қисм ва ҳамкорликдаги куч тузилмалари ўртасида ўзаро тажрибалар алмашиш ҳамда ҳаракатларни мувофиқлаштириш, ҳарбий хизматчиларнинг амалий дала кўникмаларини такомиллаштириш мақсадида батальон тактик ўқувлари ўтказилиши кўзда тутилган.

👉 Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Президент: 39 та тармоқ ва ҳудудий лойиҳа ишга туширилиши муддати кечикмоқда — «Uzbekistan Airports», «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» лойиҳаларида қолоқликлар бор

Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари:

«Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари билан бирга, бир ой муддатда бўш турган ва паст самарали объектларни тўлиқ хатловдан ўтказиб, электрон платформасини яратсин. Вилоят ҳокимлари бошчилигидаги комиссия ҳар бир объектга шахсан ўзи бориб, ичига кириб, тадбиркорлар билан учрашиб, аниқ чораларни белгилаган ҳолда, лойиҳаларни амалга ошириш учун кўмак ва амалий ёрдам беришлари шарт.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларининг инвестисиялар бўйича ўринбосарларига ҳар бир ишламаётган бундай объектлар номма-ном бириктирилади ва йил якунига қадар камида 150 минг янги иш ўрни яратишга масъул ва жавобгар бўлади», — дея таъкидлади.

Йил якунига қадар умумий қиймати 6,5 млрд долларлик 226 та йирик лойиҳани ишга тушириш ва 35 мингта янги иш ўрни яратиш зарурлиги айтилди. Мисол учун, 39 та тармоқ ва ҳудудий лойиҳаларни ишга тушириш муддатлари кечикаётгани танқид қилинди. Таъкидланишича, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари», «Uzbekistan Airports», Узумчилик агентлиги лойиҳаларида қолоқликлар мавжуд.

«Вилоят ҳокимлари иккинчи ярим йилликда 6 минг 700 дан ортиқ ҳудудий лойиҳаларни ишга тушириб, 186 мингта янги иш ўрни яратишга шахсан масъул бўлади», — деди давлатимиз раҳбари.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official