Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиши техникалари назорати бўйича 6375 та қонунбузилиш ҳолати аниқланган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси мутасаддилари маълум қилди:

〰️〰️〰️
🔎 «Жорий йилнинг январь-май ойида тармоқ инспекторлари томонидан жами 12 801 та назорат тадбири, шундан 440 та текшириш, 12361 та мониторинг тартибидаги ўрганишлар ўтказилган.

✔️ Ўтказилган назорат тадбирлари давомида жами 6375 та, шундан 5225 таси — қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг техник ҳолатини назорат қилиш йўналишида, 14 таси — қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини ишлаб чиқариш ва етказиб берилишини назорат қилиш йўналишида, 796 таси — қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланиш, уларга кўрсатилган таъмирлаш ва сервис хизматлари сифатини назорат қилиш ва 340 таси — бошқа назорат йўналишларида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган.

🔖 Аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича 660 та ёзма кўрсатма, 167 та тақдимнома киритилган бўлса, 5515 та ҳолатда маъмурий чоралар қўлланилган, 157 та ҳолатда хужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган».

Расмий хабарлар | Медиабанк
Ўзбекистонда мавжуд барча қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларининг ягона электрон базаси ишга туширилди

Бу ҳақда АОКАда «Ўзагроиснпекция» мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди:

〰️〰️〰️
👨🏻‍💻 «Электрон база бугунги кунда 301 минг донадан зиёд техника, жумладан 14 минг дона ҳайдов, 50 мингдан ортиқ чопиқ, 71 мингга яқин транспорт тракторлари, 6 минг яқин ғалла ўриш комбайни, 31 мингдан ортиқ мелиорация ва йўл қурилиши техникалари, 1000 ортиқ замонавий юқори унумли пахта териш машиналаси ва бошқа техникалар тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни жамлаган.

🌐 Электрон база ишга туширилиши натижасида техникаларни рўйхатга олиш, рўйхатдан чиқариш, уларнинг аниқ хисоби ва техника ҳолатини ҳамда тракторчи-машинист гувоҳномасини беришни онлайн назорат қилиш йўлга қўйилди.

Техникаларнинг электрон рақамли ҳисоби юритилиши натижасида, электрон база Давлат хизматлари агентлиги ва Мажбурий ижро бюроси билан интеграция қилиш ишлари якунланди.

📩 Бунинг натижасида, шу кунгача Давлат хизматлари агентлигининг 1 млн 217 минг 280 та ҳамда Мажбурий ижро бюросининг 2 минг 355 та сўровига электрон шаклда тўғридан-тўғри, инсон фактори аралашмаган ҳолда маълумот алмашиниши таъминланди.

🛠 Шунингдек, электрон базани Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан интеграция қилиш ишлари якуний босқичда амалга оширилмоқда».

Расмий хабарлар | Медиабанк
⚡️РАСМИЙ БАЁНОТ

Саудия Арабистони ҳукуматининг «Ҳаж-2021» мавсумини ташкил этиш бўйича чиқарган қарори юзасидан

Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси Ҳаж ва умра масалалари бўйича Атташеси томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага тақдим этилган расмий маълумотга кўра, жорий йилнинг 13 июнь куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ҳаж ва умра вазирликлари томонидан Оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилган.

📝 Унда “Ҳаж-2021” мавсумини ташкил этиш масалалари ҳақида тўлиқ ахборот берилган. Жумладан, жаҳонда кузатилаётган мураккаб эпидемиологик вазият ҳамда ҳожиларнинг соғлиғини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида “Чет эл фуқаролари учун Ҳаж зиёратини чеклаш, маҳаллий аҳоли ва мамлакатда доимий яшовчи резидентлар учун Ҳаж тадбирини ўтказиш тўғрисида” ҳукумат Қарори қабул қилингани эълон қилинган.

📌 Шунингдек, расмий хатда ҳожиларнинг хавфсизлиги ва саломатлигини таъминлаш мақсадида, жорий йилги ҳаж тадбири – Саудия Арабистони Подшоҳлиги аҳолиси ва ушбу мамлакатда муқим яшаб келаётган 18 дан 65 ёшгача бўлган, энг асосийси, “COVID-19”га қарши эмланган фуқаролар (резидентлар) учун ташкил этилиши кўрсатиб ўтилган.

❗️Ўз навбатида, бу йилги Ҳаж ибодатини бажарадиган маҳаллий зиёратчиларнинг чекланган миқдордаги умумий сони 60 минг нафар этиб белгилангани, хорижий мамлакатлардан зиёратчилар қабул қилинмаслиги ҳам қайд этилган.

‼️ Саудия ҳукуматининг ушбу қарори Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Саудия уламолари Кенгаши, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, ислом мамлакатларидаги кўплаб фатво ҳайъатлари ва бошқа илмий марказлар томонидан маъқулланган.

📌 Маълумот учун, ҳозирги вақтда Саудия Арабистони Подшоҳлигида мураккаб эпидемиологик вазият сақланиб қолмоқда. Ҳар куни ўртача 1 000 дан ортиқ вирус билан касалланиш, 15-20 та ўлим ҳолати кузатилмоқда.

Юқоридагиларга асосланган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши Саудия Арабистони ҳукуматининг ҳожилар манфаатлари, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилишни таъминлаш нуқтаи-назаридан қабул қилган ушбу қарорини қўллаб-қувватлайди.

⚠️ Шунингдек, кези келганда, Жамоатчилик кенгаши ҳаж сафарига боришни режалаштирган фуқароларимизнинг навбатлари кейинги мавсум учун сақланиб қолишини эслатиб ўтади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Қашқадарёда Ўзбекистондаги энг баланд чўққига юртимиз байроғи ўрнатилди

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Шаҳрисабз шаҳрида 13-15 июн кунлари "Биз Aмир Темур авлодлари, унга издош бўламиз!" шиори остида "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" ёшлар фестивали ўтказилмоқда.

Ёшлар фестивалининг илк кунида "Ҳазрати Султон" чўққисига Ўзбекистон ва ёшлар фестивали байроқлари ўрнатилди.

❗️"Ҳазрати Султон" чўққиси 4643 метр (айрим манбаларда 4030).

Фото: У.Нормуратов.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент, Навоий, Наманган, Фарғона, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида совуқ сув балиқлари етиштирилмоқда

АОКАда "Ўзбекбалиқсаноати" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Зилола Рўзиева иштирокида ўтказилган брифинг “Совуқ сув балиқларини етиштириш ҳолати ва бу бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда совуқ сув балиқларини етиштирувчи хўжаликларга давлат томонидан ажратилаётган имтиёзлар” мавзусига бағишланди.

Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
Халқаро пресс-клуб TikTokda саҳифа очди

Халқаро пресс-клуб янгиликларини нафақат телеграм-канал, фейсбук ёки инстаграм саҳифалари, балки TikTokдаги саҳифаси орқали ҳам танишиб боришингиз мумкин!

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўн саккиз ёшгача бўлган шахс ўн олти ёшга тўлиши муносабати билан паспортни ўз вақтида олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас

Адлия вазирлигига айрим фуқаролар мурожаат қилиб, уларга чет мамлакатлардаги Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари томонидан 18 ёшга тўлмаган шахсни ўз вақтида фуқаролик паспортини олмаганлиги сабабли уни маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида огоҳлантиришлар келиб тушаётганлигини билдирмоқда.

Вазирлик ахборот хизмати маълум қилишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасига мувофиқ фуқаронинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан, доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобга турмасдан яшаши, паспортни қасддан яроқсизлантириши ёки эҳтиёт қилиб сақламаганлиги оқибатида йўқотиб қўйиши, шунингдек Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаросининг ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳақиқий бўлмаган яшаш гувоҳномаси билан яшаши, вақтинча ёки доимий пропискасиз яшаши, яшаш гувоҳномасини қасддан яроқсизлантириши, эҳтиёт қилиб сақламаганлиги оқибатида йўқотиб қўйиши учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Бироқ, мазкур кодекснинг 223-моддасининг бешинчи ва олтинчи қисмларида ўн саккиз ёшгача бўлган шахс ўн олти ёшга тўлиши муносабати билан ўз вақтида паспорт олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилмаслиги белгиланган.

Худди шундай, ўн саккиз ёшгача бўлган, Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс ўн олти ёшга тўлиши муносабати билан яшаш гувоҳномасини ўз вақтида олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди.

Шунга кўра, ўн саккиз ёшгача бўлган шахс ўн олти ёшга тўлиши муносабати билан ўз вақтида паспорт ёки яшаш гувоҳномасини (Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс) ўз вақтида олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кадастр агентлигида Матбуот котибларнинг малакасини оширишга қаратилган семинар-тренинг биринчи иш кунини якунлади.

Агентлик ахборот хизмати маълум қилишича, 14 та ҳудуддан келган матбуот котибларга Медиа тренерлар Беруний Алимов, Гулнора Нишонова ва Гулмира Шукуровалар томонидан:

🔹 Матбуот котиби, ташкилот раҳбарининг индивидуал имижи ва корпоратив имиж компонентлари.

🔹 Шахсий имижни яратиш.

🔹 Мақсадли аудиторияни аниқлаш ва у билан ишлаш усуллари.

🔹 Замонавий медиа муҳитида кризис коммуникациялар ва уларни бошқариш.

🔹 Замонавий антикризис технологиялар. Спиндокторинг – янгиликлар менежменти мавзулари бўйича тушунчалар берилди.

Семинар-тренинг 16 июнга қадар давом этиши режалаштирилган.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти ўртасида меморандум имзоланди

Вакил ахборот хизмати маълум қилишича, ҳар иккала ташкилот ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми Президент Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, маҳкумларнинг жиноят ижроия қонунчилигида белгиланган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясининг кафолатларини кенгайтириш бўйича самарали ҳамкорликни давом эттиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Хусусан, Давлат раҳбари томонидан Олий Мажлисга йўлланган Мурожаатномада қийноқларнинг олдини олиш борасида Омбудсман ваколатларини кенгайтириш, ҳар чоракда жамоатчилик вакиллари билан биргаликда тергов изолятори ва жазони ўташ муассасаларига “мониторинг ташрифлари” тизими йўлга қўйилиши ва натижалар бўйича Парламентга ахборот тақдим этиши белгиланган.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш ва коммунал хизмат, ҳудудлараро ҳамкорликка оид ҳамда тижорат банклари томонидан шакллантирилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Республика онкология ва радиология тиббиёт маркази учун янги бинолар қуриш ва жиҳозлаш бўйича лойиҳага алоҳида эътибор қаратилди. Малакали шифокорлар тайёрлашга қаратилган режалар ҳақида ҳам маълумот берилди.
Давлатимиз раҳбари лойиҳаларни танқидий баҳолаб, уларни такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с проектами в сферах здравоохранения и коммунального обслуживания, межрегионального сотрудничества, а также проектами коммерческих банков.
Особое внимание уделено строительству и оснащению новых корпусов для Республиканского медцентра онкологии и радиологии. Рассказано о планах по подготовке квалифицированных врачей.
Глава государства критически оценил проекты и дал указания по их доработке.

#Mirziyoyev #taqdimot #soqliqnisaqlash #kommunal

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Бобоев Орзиқул Мирзоевич 1962 йил 15 июнда Қашқадарё вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

О.Бобоев 1977-2019 йилларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказида турли лавозимларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
🎋2019-2028 йилларда Ўзбекистонда биологик хилма-хилликни сақлаш стратегияси доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар (АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманидан)

🔰Мамлакатимизда ўсимлик дунёси объектлари 11 минг турдан, ҳайвонот дунёси15 минг турдан ортиқ. Шулардан 314 тур ўсимлик ва 206 тур ҳайвонот дунёси объектлари Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган.

Ўзбекистон Республикасида 6 та давлат қўриқхонаси (Чотқол биосфера, Зомин, Нурота, Ҳисор, Сурхон, Қизилқум), 1 та мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси (Сайгачий), 6 та табиат боғи (Зомин, Угом-Чотқол, Зарафшон, Хоразм, Китоб, Жанубий Устюрт), 1 та миллий боғ (Дўрмон), 11 та табиат ёдгорлиги (Варданзи, Мингбулоқ, Чуст, Ёзъёвон чўли, Акбаробод, Зилха, Бўстонбува, Янгибозор, Пайкент, Варахша, Урунғоч), 2 та биосфера резервати (Қуйи Амударё ва Угом-Чотқол давлат биосфера резерватлари), 12 та буюртма қўриқхонаси (Арнасой, Денгизкўл, Каракир, Судочье, Муборак, Октау, Карнабчўл, Қўшработ, Нуробод, Қумсултон, Хадича, Омонқўтон), 1 та “Жайрон” Бухоро ихтисослаштирилган питомниги мавжуд. Уларнинг умумий майдони 3,521 млн. гектарни ташкил қилади.

👉Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
Барқарор электр таъминоти дунёнинг кўплаб мамлакатлари учун долзарб мавзу бўлиб қолмоқда

🇺🇿 Ўзбекистонда электр бозорига ўтиш жараёни учун рақобат стратегияси ишлаб чиқилган бўлиб, у 2021-2025 йилларда амалга ошириладиган уч босқичдан иборат.

📈 2030
йилга келиб ялпи ички маҳсулот — икки баробар, саноат — 2,2 баробар, аҳоли 33,5 миллиондан 40 миллион кишига ўсиши кутилмоқда.

📌 2030 йилга келиб электр энергиясига бўлган эҳтиёж 2019 йилга нисбатан 2 баробар ортади ва шу муносабат билан 106,6 миллиардга етади.

✔️ Ўзбекистон Республикасини 2020-2030 йилларда электр энергияси билан таъминлаш концепциясига мувофиқ йилига 120 млрд. кВт-соат электр энергиясини ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда:

▫️ўрнатилган қувват эса жорий 14 ГВТ.дан 2030 йилда 29,3 ГВт.гача;

▫️қайта тикланадиган энергия манбаларининг улуши 25% дан ошади.

〰️〰️〰️
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази эксперти таҳлили:

👉 Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бугун, 15 июнда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази платформасида Биринчи Ҳукумат Акселераторининг расмий очилиши бўлиб ўтади

❗️Акселератор мақсади
Муайян ижтимоий-иқтисодий муаммони ҳал қилиш

Муаммоларни ҳал қилиш
Бир неча йўналишдаги муаммолар 100 кун ичида ҳал қилинади

🇺🇸🇦🇪 Методология Гарвард университети ва БAA Aкcелератори томонидан ишлаб чиқилган

➡️ Батафсил

〰️〰️〰️
⚡️Сегодня 15 июня 2021 года совместно с Правительством Узбекистана и Объединенных Арабских Эмиратов состоится официальное открытие Первого Правительственного Акселератора на платформе Центра экономических исследований и реформ

❗️Цель Акселератора
Решить конкретную социально-экономическую проблему

Решение проблем
В течение 100 дней решаются проблемы по нескольким направлениям

🇺🇸🇦🇪 Методология разработана Гарвардским университетом и Акселератором ОАЭ

➡️ Подробнее

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official