Расмий хабарлар I Официальные новости
28.4K subscribers
31.2K photos
6.83K videos
53 files
29.2K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Ўсимликларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
“Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамиятини тугатиб, унинг ваколат ва вазифаларини бошқа тузилмаларга ўтказиш таклифи маъқулланди.
Президент далагача етиб борадиган хизматлар тизимини йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади.
“Агробанк” томонидан 150 миллиард сўмлик кредит линияси очиш, хусусий сектор вакилларига молиявий имтиёзлар бериш вазифаси қўйилди.

Состоялось совещание по совершенствованию системы защиты растений.
Одобрено предложение об упразднении АО «Узагрохимоя», передаче ее полномочий и функций другим структурам.
Президент указал на необходимость организации широкой сети оказания услуг, доступной каждому фермеру.
Поставлена задача открыть кредитную линию на 150 миллиардов сумов в “Агробанке”, предоставить финансовые преференции частному сектору.

#Mirziyoyev #yigilish #qishloqxujaligi #agroxizmat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
26 май куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
СOVID-19 билан боғлиқ бугунги вазият, вакцинация жараёнлари
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Ёз мавсуми билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар, ёнғин ва бошқа турдаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чора-тадбирлари
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
〰️〰️〰️

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
📊 Инфографика: Ўзбекистоннинг Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти давлатлари билан савдоси (2020 йил)

📈 Инфографика: Ўзбекистоннинг МДҲ давлатлари билан савдоси (2021 йил, март)

〰️〰️〰️

📊 Инфографика: Торговля Узбекистана со странами Организации экономического сотрудничества (2020 г.)

📈 Инфографика: Торговля Узбекистана со странами СНГ (март, 2021 г.)

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Ўзбекистон “Ҳунарманд” уюшмаси раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Хотамова Нилуфар Мустафоевна 1976 йил 26 майда Бухоро вилоятида туғилган.

Н.Хотамова 1998-2019 йилларда Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал Демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида турли лавозимларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Давлат ва жамиятда коррупцияга қарши курашиш механизмлари ва стандартларини жорий этиш масалалари

〰️〰️〰️〰️
📢 26 май куни соат 16:00да
АОКА анжуманлар залида ушбу мавзуда матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Тадбирда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ва мутасаддилари иштирок этади.

📲 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Тошкент вилоятида 2020 йилда қурилиши бошланган 2 та 16 қаватли тураржой мажмуаси фойдаланишга топширилди

Чирчиқ шаҳрида қурилган ушбу уйлар аҳолига 20 йиллик ипотека кредитлари асосида берилди.

Ҳозирда ҳудудда яна 2 та ҳар бири 80 хонадонли 16 қаватли уйлар бунёд этилаётган бўлиб, тез кунларда тайёр ҳолда фойдаланишга топширилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон-Афғонистон бизнес-форумида 300 дан ортиқ киши иштирок этди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, ўтган 2 йил мобайнида Ўзбекистонда Афғонистон сармояси иштирокидаги корхоналар сони уч баробарга кўпайиб, ўзаро савдо ҳажми қарийб 800 млн долларни ташкил этгани маълум қилинди.

Батафсил

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Сентябрдан мактаб ўқувчиларига ҳоким стипендияси жорий этилади — Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев мактаб ўқувчиларига сентябрь ойидан жорий этилаётган ҳоким стипендияси ҳақида маълум қилди.

«Стипендия масаласи Худо хохласа ҳал бўлади. Ҳоким стипендияси масаласи бўйича биз ҳозир мактаб ўқувчиларига бу йилдан режа қилдик. Ҳар бир мактабдан 5 та фан физика, математика, биология ва кимё ҳамда бу йил чет тилини қўшдик. Бешта ўқувчига ҳоким стипендияси бўлади. Сентябрдан бошлаб ҳар битта ўқувчига ойига 500 минг сўмдан берилади» — деди Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Пойтахт ҳокимининг сўзларига кўра, мазкур стипендияни олган ўқувчиларни тарбиялаган ўқитувчиларга 1 млн сўмдан ажратилиши ҳам белгиланди.

Манба

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☑️ Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Давлат бюджетининг 2020 йилдаги ҳамда 2021 йил биринчи чоракдаги ижросини муҳокама қилишди. Бу ҳақда қуйи палата ахборот хизмати хабар берди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
"Ўзсувтаъминот": вақтинчалик сувсизлик келажакдаги сув узилишларининг олдини олади

Айни пайтда Тошкент шаҳри 5 та туманининг айрим ҳудудларида сув таъминоти вақтинча тўхтаб турибди.

"Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати маълум қилишича, пойтахтни сув билан таъминловчи катта ҳажмдаги сув қувурларида таъмирлаш ва янгилаш ишлари амалга оширилмоқда. Махсус гуруҳлар пойтахтнинг бир-бирига боғлиқ бир неча жойларида тинимсиз ишламоқда. Мақсад ишни тезроқ якунлаб, сув таъминотини тиклаш.

Маълум қилинишича, 2021-2022 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида ҳар йилгига нисбатан кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ёпқичлар ва ёнғин хавфсизлиги техникалари учун хизмат қилувчи махсус жўмраклар ва бошқа воситаларнинг янгиланиши билан бирга эскирган йирик ҳажмдаги сув қувурлари ҳам алмаштирилмоқда.

Бундай таъмирлаш ишлари аввалдан тасдиқланган жадвал асосида амалга оширилмоқда. Бу ҳақда истеъмолчилар ҳам олдиндан огоҳлантирилган. Аҳоли пунктларига махсус техникаларда сув етказилмоқда, дейилади хабарда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов иштирокида ўтказилган брифингда Ўзбекистонда COVID-19га қарши эмлаш тадбирлари ҳақида маълумот берилди.

————
📈 Кунлик эмлаш кўрсаткичлари бўйича Тошкент шаҳри, Наманган ва Тошкент вилоятлари етакчилик қилмоқда.

💉 25 май куни мамлакатимиз бўйлаб COVID-19га қарши 40372 доза вакцина қўлланилди. Бугунги кунгача жами 1 миллион 683 мингдан кўпроқ доза вакцинадан фойдаланилди ва 1 миллион 212 597 нафар шахс инфекцияга қарши эмланди. Яъни, 470 минг нафар киши икки мартадан вакция олишга улгурди.

▫️Бугунги кунгача Ўзбекистонда эмланганларнинг 62,5 фоизи ZF-UZ-VAС2001 вакцинаси, 34 фоизи “Ковишилд” ва 3,5 фоизи “Спутник V” вакцинасига билан қамраб олинган.

❗️Бир маротаба вакцина олган шахслар иккинчи марта эмланиш учун мурожаат қилиши режадан орқада қолмоқда. Биринчи бор эмланганлар 28 кун ичида тиббиёт муассаларига иккинчи бор эмланиш учун мурожаат қилишлари лозим.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
2021 йил 28 май соат 11:00 да Адлия вазирлиги марказий аппарати биносида “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ОАВни роли” мавзусида семинар ўтказиш режалаштирилган.

Вазирлик ахборот хизмати хабарига кўра, тадбирда Адлия вазирлиги масъул ходимлари иштирок этиб, ҳуқуқий мавзуларни ёритишда қонун нормаларига риоя этиш, ахборотни ёритишда ҳуқуқ, масъулият ва жавобгарлик масалалари бўйича тушунтириш беришади.

ОАВ ходимлари ва блогерларни семинар машғулотига таклиф этамиз.

Семинар вазирликнинг Facebook даги “Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией” гуруҳи ва You Tube даги “Adliya vazirligi Ministry of Justice” канали орқали онлайн ёритилади.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёз мавсумигача неча киши чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисага учраганини маълум қилди

АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутасаддилари ёз мавсуми билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ҳақида маълумот беришди.
〰️〰️〰️〰️

📢Қайд этилишича, жорий йилнинг 25 май кунига қадар ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бошқармалари Сувда-қутқарув гуруҳлари томонидан жами 26 нафар фуқаронинг чўкиши билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларга чиқишлар амалга оширилган.

🏊‍♀️Улардан 3 нафари чўмилиб, 12 нафари чўкканликда гумон қилинган, 16 нафари эҳтиётсизлик оқибатида, 1 нафари ўз жонига қасд қилиш ва 1 нафари жиноят оқибатида чўкканларга тўғри келади. Энг ачинарлиси, ушбу чўкишларнинг 14 нафари (38,5%) вояга етмаганлар ҳисобланади.

⚠️2020 йилда жами 165 нафар чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисага чиқишлар қайд этилган бўлиб, булардан 57 нафари чўмилиш қоидаларига амал қилмаслик оқибатида сувда чўкиш, 40 нафари чўкишда гумон қилинганлар, 58 нафари эҳтиётсизлик оқибатида чўкиш, 6 нафари ўз жонига қасд қилиш ва 4 нафари жиноят оқибатида чўкишларга тўғри келади. Ушбу чўккан фуқароларнинг 56 нафари (34%) вояга етмаганларни ташкил қилади.

🖇Чўмилиш мавсумида хавфсизликни таъминлаш бўйича аҳоли орасида тарғибот-ташвиқот ишларининг амалга оширилиши ҳам аҳоли, айниқса, ёшларнинг билимларини оширишга хизмат қилиб, огоҳликка чақиришда катта ўрин тутади. Айни йўналишда 2020-2021 йилларнинг шу кунига қадар республика бўйича 419 та семинар ва 18615 та суҳбат ташкил қилиниб, 496534 та эслатма тарқатилган.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Жорий йилда содир бўлган ёнғинларнинг 80,8 фоизи аҳоли яшаш жойларида, 4,8 фоизи транспорт воситаларида юзага келган

Даврон Қамбаров, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бош бошқарма бошлиғи:

🔥
2021 йилнинг ўтган 4 ойи давомида ўтказилган профилактик ишлар натижасида 6197 та бино ва иншоотда ёнғин келиб чиқиш хавфининг олди олинган.

🚒 Содир бўлган ёнғинларни ўчириш вақтида кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида 14 нафар инсон қутқарилган, 37 бош уй ҳайвони, 25 хил техника, 154 млрд. сўмдан зиёд бино ва иншоотлар қурилмалари ва 38 млрд.
сўмдан ортиқ моддий бойликлар сақланиб қолинган.

🚨Лекин, олиб борилаётган ишларга қарамасдан, 2021 йилнинг ўтган 4 ойи давомида республика ҳудудида жами 3294 та ёнғин қайд этилиб, ушбу ёнғинларда 46 нафар инсон ҳалок бўлган ва 94 нафар киши тан жароҳати олган.

🏘 Жами содир бўлган ёнғинларнинг 80,8 фоизи аҳоли яшаш жойларида, 4,8 фоизи транспорт воситаларида юзага келган.

⚠️Ёнғинларнинг 35,5 фоизи электр ускуналаридан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши, 23,3 фоизи очиқ оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, 22,8 фоизи иситиш печларининг носозлиги ёки улардан нотўғри фойдаланиш, 7,2 фоизи болаларнинг шўхлиги ва 3,7 фоизи транспорт воситаларидан фойдаланиш ва тузилиши қоидаларининг бузилишидан содир бўлган.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бюджет маблағларини ноқонуний сарфлаган ва талон-торож қилган мансабдор шахсларга кўрилган жазолар ҳақида маълумот берилди

Бугун АОКАда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов, директор ўринбосари Умида Тўхташева, бошқарма бошлиғи ўринбосари Улуғбек Дауланов иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида мавзу юзасидан маълумот берилди:

〰️〰️〰️
🔎 Коррупцияга қарши “комплаенс-назорат” тизими жорий этилиши орқали эришилган натижалар:

🔹Давлат солиқ ҳузуридаги Кадастр агентлиги тизимдаги ходимлар аттестациядан ўтказилиб, коррупцияга мойиллиги бўлган 28% (1476 нафар) ходим билан меҳнат шартномалари тугатилган.

🔹Соғлиқни сақлаш вазирлигида 16 млрд cўм молийявий хато ва камчиликлар аниқланди. 22 млрд сўм бюджет маблағларининг мақсадсиз сарфланишининг олди олинди.

🔹Халқ таълими тизимида бюджет маблағларини ноқонуний сарфлаш ёки талон-торож қилиш, ноқонуний иш хақларини тўланиши юзасидан 214 нафар мансабдор шахсга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди, 34 нафар масъул мансабдор эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Шунингдек, аниқланган ҳолатлар бўйича кўрсатиб ўтилган вақт ичида жами 78 млрд сўм молиявий хато ва камчиликлар ҳамда ноқонуний ўзлаштиришлар аниқланиб, қонуний чора кўриш учун хуқуқ-тартибот идораларига юборилди.

🔹“Ўзкимёсаноат” АЖда товар моддий бойликларини сотиб олиш жараёнида “инсон омили”ни чеклаш ва коррупцияни олдини олиш мақсадида тўғридан-тўғри сотиб олиш амалиётига чек қуйилиб, тизим корхоналари томонидан 2020 йил давомида жами 53,4 млрд. сўм харажатлар иқтисод қилинилишига эришилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болалар оромгоҳларида фавқулотда ҳолатларни пайдо бўлмаслиги учун қандай ишлар амалга ошириляпти?

〰️〰️〰️〰️

АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутасаддилари саволга жавоб беришди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official