Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
UZ: Президент совғалари топширилди: "Юртбошимиз бемор болалар қалбига умид ва қувонч олиб келдилар"

Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

RU: Вручены подарки Президента: Глава нашего государства привнес надежду и радость в сердца детей, больных онкологией

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Баҳодир Йўлдошев вафоти муносабати билан ҳамдардлик

Соболезнования в связи с кончиной заслуженного деятеля искусств Республики Узбекистан Баходира Юлдашева

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Халқаро имтиҳон тизимларида юқори балл тўплаган ёшларга харажатларни қоплаб бериш бўйича давлат хизмати ишга туширилди

Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги маълум қилди.

Бунда, имтиҳон топшириш харажати компенсация қилинадиган халқаро имтиҳон тизимлари рўйхати тасдиқланган. Мазкур рўйхатга GMAT, IELTS, TOEFL, GRE, SAT каби имтиҳонлар киритилган. Имтиҳон топшириш харажати 2021 йил 1 майдан бошлаб компенсация қилиниши бошланади.

CAE, DAF, JLPT, HSK ва бошқалар бўйича харажатлар 2022 йил 1 январдан бошлаб компенсация қилинади.

❗️Ариза берувчи имтихон топшириш вақтида 31 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиши мумкин.

Ушбу давлат хизмати учун Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали мурожаат қилиниши мумкин бўлади.

Имтихон харажатлари Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан қопланади.

Батафсил

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📢 Эълон!

Ҳурматли ОАВ ходимлари ва блогерлар!

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан 2021 йил 17 май куни соат 14:00 да ўтказилиши режалаштирилган матбуот анжумани бошқа муддатга кўчирилди.

Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати маълум қилди.

📌 Матбуот анжумани санаси, вақти ва жойи ҳақида хабар берилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 17:00да "Ўзбекистон 24", "Маҳалла" ва "UZTV" телеканалларида Тошкент шаҳри секторлари раҳбарлари билан жонли мулоқот эфирга узатилади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Термиздаги мактабда ёнғин содир бўлди. Тан жарохати олганлар йўқ

2021 йил 17 май куни соат 10:00да Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар С.Термизий кўчасида жойлашган 6-умумтаълим мактабида ёнғин содир бўлган.

ФВВ ахборот хизмати маълум қилишича, ҳодиса жойига Термиз шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 6 та ёнғин-қутқарув гуруҳлари соат 10:05да етиб боришиб, соат 10:15да ёнғин қуршаб олинган ва соат 10:40да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин натижасида бино 2-қаватининг тахминан 120 кв.м майдонда ички ва том қисми ёниб зараланган.

Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

Ёнғин оқибатида тан жарохат олганлар йўқ.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар дунё миқёсида касалланганларнинг 53 фоизини ташкил этади

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов маълум қилди.
〰️〰️〰️〰️

🌀Маълум қилинишича, дунё миқёсида ушбу касаллик 219 дан ортиқ мамлакатда қайд этилган бўлиб, бугунги кунгача касалланганлар 163 млн 724 мингдан ошди; 3млн 393 мингдан ортиқ бемор вафот этган.

🇮🇳Касалланиш кўрсаткичларига кўра биринчи ўринни Ҳиндистон давлати эгаллайди, кунлик коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 281 860 нафарни ташкил этади. Бу кўрсаткич дунё бўйича касалланганларнинг 53 фоизини ташкил этди. Ҳиндистонда ҳозиргача касалланганлар қарийб 25 миллионга етди.

🇧🇷Кейинги ўринда Бразилия давлатида мураккаб эпидемиологик вазият сақланиб қолмоқда. Кунлик касалланиш кўрсаткичи 36 863 ҳолатни ташкил этиб, жами касалланганлар - 15 млн 627 минг киши.

🇺🇸Кейинги ўринда АҚШ: касалланганлар 33 млн 715 мингдан ортиқ. Франция ва Туркия давлатларида ҳам эпидемиологик вазият оғирлигича сақланиб қолмоқда.

🇷🇺Россия давлати муракккаб эпидемиологик вазиятдан барқарор вазиятга ўтди. Умумий касалланганлар сони 4 млн 940 мингдан ортиқ; кунлик 8554 нафарни ташкил этмоқда.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

📌Юртимиздаги эпидемиологик вазият қай ҳолатда?

📌 Вакцинация жараёнлари касалланиш кўрсаткичларини камайтирдими?

📌Аҳолининг неча фоизи коронавирусга қарши эмланди?

📹Батафсил видеода

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги брифингда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўтган ҳафтада бўлган ва яқин кунларда кутилаётган расмий тадбирлар ҳақида маълумот берди.

Facebook|Instagram|Twitter
Ҳарбий ОТМларга жорий йилда қабул қай тарзда амалга оширилади?

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Баҳром Зулфиқоров ҳарбий ОТМларга қабул, муддатли хизматга чақирув ва соҳага оид бошқа долзарб саволларга жавоб берди.
〰️〰️〰️〰️

👮🏼‍♀️Ҳарбий ОТМга танлаш тадбирлари икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда:

🔹фуқаро ёшлар учун — туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлимларда,

🔹ҳарбий хизматчилар учун — ўз хизмат ўташ жойида 1 февралдан 31 мартга қадар амалга оширилади. Ушбу босқичда қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:

▫️ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;

▫️якка тартибда суҳбатлашиш;

▫️бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш
.

🌀Иккинчи босқич фуқаро ёшлар ва ҳарбий хизматчилар учун мудофаа ишлари бўйича бошқармаларда 1 апрелдан 31 майга қадар амалга оширилади ҳамда ушбу босқичда қуйидаги тадбирлар ташкил этилади
ва ўтказилади:

▫️индивидуал-психологик ўрганиш;

▫️умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш;

▫️якуний тиббий кўрикдан ўтказиш (ҳарбий округ ҳудудида жойлашган ҳарбий госпиталларда).

✔️Дастлабки танлаш тадбирларидан муваффақиятли ўтган номзодларни давлат тест синовларини июль-август ойларида бўлган муддатда республикамизнинг барча олий таълим муассасаларига ўтказиладиган тест синовлари билан бир вақтда Давлат тест маркази томонидан жойларда ўтказилади.
〰️〰️〰️〰️

Мактабга 6 ёшдан чиққанман. Ҳозир 15 ёшдаман. Агар 9-синфни тамомлаганлик тўғрисидаги шаҳодатномага эга бўлсам, 15 ёшимда "Темурбеклар мактаби"га ўқишга киришим мумкинми?

Сиз “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига ўқишга киришингиз мумкин.

🔰 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сон қарорига билан тасдиқланган “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи тўғрисидаги низомнинг
15-банди талабларига асосан
“Темурбеклар мактаби”га жорий йилда умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактаб-интернат мактабларининг 9-синфини тамомлаганлик тўғрисидаги шаҳодатномага эга, соғлиғининг ҳолатига кўра ўқишга яроқли деб топилган ҳамда ҳаққоний ва шаффофлик тамойилларига асосланган саралаш танловидан муваффақиятли ўтган, эркак жинсли Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ўқишга қабул қилинади деб белгиланган.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлатимиз раҳбари Президент Қасим-Жомарт Тоқаевни таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва муваффақият тилади.
Мунтазамлик касб этган ва ишончга асосланган олий даражадаги мулоқотлар Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларининг жадал суръатда ривожланишига хизмат қилаётгани таъкидланди.
Икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Президенты Узбекистана и Казахстана провели телефонный разговор.
Глава нашего государства искренне поздравил Президента Касым-Жомарта Токаева с днем рождения, пожелав ему крепкого здоровья, благополучия и успехов.
Подчеркнуто, что регулярные и доверительные контакты на высшем уровне способствуют поддержанию высокой динамики узбекско-казахстанских отношений.
Рассмотрены актуальные вопросы двусторонней и региональной повестки.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
"Бир ойлик армия" учун оилавий шароити оғир ёки айрим сабабларга кўра вақтинча бадал пулини тўлай олмайдиганларга қандай енгилликлар бор?

Баҳром Зулфиқоров, Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари:

Фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматга чақириш бўйича мудофаа ишлари бўлими ҳузурида туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари раислигида Ҳудудий комиссия тузилади.

Ҳудудий комиссия чақирилувчиларнинг тиббий кўрик хулосасига, уларнинг маънавий ва касбий хусусиятларига, оилавий, моддий шароитига, оила аъзоларининг ижтимоий ҳолатига қаратилади, ўрганиш жараёнида тиббий кўрик хулосасига кўра ҳарбий хизматга яроқли бўлиб, лекин оилавий-моддий шароити оғир бўлган чақирилувчилар аниқланган ҳолларда, Ҳудудий комиссия томонидан уларни сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олмаслик чоралари кўрилади.
〰️〰️〰️〰️

Сафарбарлик чақирув резервида “бир ойлик армия” учун пул тўланганидан кейин қанча вақт давомида хизматга бориш мажбурий ҳисобланади? Пул тўлаб қўйилганидан кейин ёши 27 дан ошиб кетса ҳам СЧРга бориш керакми ёки тўланган пул қайтариладими?

“Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасида фуқаролар СЧР хизматини 18 ёшдан 27 ёшга қадар ўташлари белгилаб қўйилган. Шунга мувофиқ, СЧР пул бадалини тўлиқ тўлаган фуқаролар 27 ёшга тўлгунга қадар ойлик ҳарбий йиғинга жалб этилади.

Пул бадалларини тўлаган, бироқ ҳарбий йиғинлардан ўтмаган сафарбарлик чақируви резерви хизматчисига тўланган маблағлар, агар у ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилганда ва унга тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЭК) томонидан 27 ёшгача I, II ёки III гуруҳ ногиронлиги берилган ҳолатда ёки вафот этган тақдирда тўланган пул бадаллари белгиланган тартибда қайтариб берилади. Бошқа ҳолатларда Махсус ҳисоб рақамга ўтказилган пул бадаллари қайтариб берилмайди.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Собиқ Совет Иттифоқи даврида Афғонистонда ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчилар тўғрисидаги архив ҳужжатлар қаердан олинади?

Ҳудудий (туман) мудофаа ишлари бўлимлари орқали Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги марказий архивидан архив маълумотномасини олиш мумкин.

Қандай ҳолларда контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар оилавий шароитига кўра хизмат жойини ўзгартириши мумкин?

Ҳарбий тиббий комиссия хулосасига мувофиқ ҳарбий хизматчи оила аъзоларининг (эри, хотини, фарзандлари ва ҳарбий хизматчининг қарамоғидагилар) ушбу жойда яшаш имконияти бўлмаганда...

📹Батафсил видеода

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📍6 799 ҳолатда жами 1467 гектар ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган

Бу ҳақда бугун АОКАда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов иштирокида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.

👉 Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Андижон вилояти Андижон тумани “Қорақалпоқ” МФЙ ҳудудидаги Зарипак кўчасида жойлашган дала шийпонида беш нафар эркак 18 ёшли келинни зўрлагани ва жабрланувчи қонунбузарларга нисбатан чора кўрилишини сўраб мурожаат қилгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.

Олий Мажлис Сенатининг ахборот хизмати маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси томонидан назоратга олинган.

Шунингдек, 2021 йил 17 май куни Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан ўрнатилган тартибда қўмитага дастлабки маълумотлар тақдим этилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Андижон вилояти ИИБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати: О.Сатторийнинг суд ишига ҳокимликнинг алоқаси йўқ

Депутат Расул Кушербаев “Сўз блогерларга” кўрсатувида блогер Отабек Сатторий ва унинг суд жараёни ҳақида сўз юритаркан, “Сурхондарё вилояти ҳокимига шу масалада алангали салом, деб қўймоқчи эдим. Отабек Сатторийнинг қандай жигарлари, фарзандлари бўлса, у кишининг ҳам худди шундай яқинлари бор. Бу дунё қайтар дунё эканлигини унутмаслик керак. Буни нима учун айтаётганимни у киши жуда яхши билиб турибдилар, менимча. Қолганларга ҳам инсоф берсин”, дея таъкидлайди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати Р. Кушербаевнинг вилоят ҳокимига нисбатан билдирган фикрлари юзасидан расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, депутат ОАВдаги ўз чиқишида Сурхондарё вилояти ҳокимига нисбатан “У кишининг ҳам худди шундай яқинлари бор, қайтар дунё бу” дея мавҳум айблов қўйиб, томошабинларда гўёки, блогер О.Сатторийнинг суд ишига вилоят ҳокими алоқадордек фикр уйғотди.

"Депутат томонидан Сурхондарё вилояти ҳокимига нисбатан қўйилаётган бу асоссиз айблов депутатлик одоби қоидаларига мутлақо тўғри келмайди", дейилади ахборот хизмати хабарида.

Таъкидланишича, вилоят ҳокимлиги томонидан блогер Отабек Сатторийга қарши ҳеч қандай ҳаракат амалга оширилмаган, вилоят ҳокимлигининг ушбу ишга алоқаси йўқлиги боис, суд жараёнида ҳокимлик ҳатто гувоҳ сифатида ҳам чақирилмаган.

Қолаверса, одил судлов фақат суд органлари томонидан амалга оширилади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўзларига қонун билан белгилаб берилган ваколатлардан фойдаланган ҳолда иш юритади, суд органларининг ишларига аралашиш ҳокимлик ваколатига кирмайди.

Ҳокимлик хабарида депутатлик одоби қоидаларига кўра, депутат оммавий ахборот воситаларида чиқишда давлат органлари ва бошқа органларнинг фаолиятига муносабат билдирганда, ҳақоратомуз ибора ва сўзларни қўллашга, асоссиз айбловларга йўл қўйишга ҳақли эмаслиги белгилаб қўйилгани эслатиб ўтилган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☑️ Коронавирус инфекциясига қарши курашишнинг асосий йўли бу – эмлаш эканлиги мутахассислар томонидан такрорланиб келинмоқда. Республикамизда ўтказилаётган эмлаш ишлари ҳам аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилмоқда.

🔹Шу ўринда вакцина жараёнларида иштирок этган юртдошларимизда турли саволлар туғилиши табиий. Ана шундай саволлардан бири вакцина қабул қилгандан сўнг нималарга эътибор қаратиш керак? Мабодо тана ҳарорати 38 даражагача кўтарилса нима қилиш лозим? Айнан шу саволларга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ахборот хизмати томонидан тақдим этилган видеороликдан билиб олишингиз мумкин.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
“Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинди

“Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–690, 12.05.2021 й.) Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали маълум қилди.

🔄 Қонунга “маълумотларни билган ҳолда тиббий аралашувга ихтиёрий равишда розилик бериш”, “психиатрия ёрдами”, “руҳий ҳолатнинг бузилиши” ва бошқа бир қатор асосий тушунчалар киритилди.

☑️ Мазкур Қонун билан руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг ҳуқуқлари кенгайтирилди.

➡️ Хусусан, улар ўзида мавжуд бўлган руҳий ҳолати бузилишининг хусусияти ва қўлланилаётган даволаш усуллари ҳақидаги ахборотни ўзи учун тушунарли шаклда, ўз вақтида ҳамда тўлиқ олиш, шунингдек стационар шароитларда психиатрия ёрдами кўрсатадиган тиббиёт муассасасида фақат психиатрия ёрдами кўрсатиш учун зарур бўлган муддат мобайнида бўлиш ҳуқуқига эга.

🔎 Қонунга кўра, психиатрия текширувидан ўтказиш текширилаётган шахсда руҳий ҳолати бузилишининг мавжудлигини, психиатрия ёрдами кўрсатишга бўлган заруриятни аниқлаш, шунингдек бундай ёрдам тури ҳақидаги масалани ҳал қилиш учун амалга оширилади.

📂 Бундан ташқари, психиатрия ёрдами кўрсатиш бўйича фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга шахслар доираси аниқ белгилаб қўйилди.

👨‍⚕️ Унга кўра, махсус олий тиббий маълумотга эга тиббиёт ходимлари (шифокор-психиатр, тиббий психолог ва психотерапевт) психиатрия ёрдами кўрсатиш бўйича шифокорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.

🖥 Қонун билан диспансер кузатувида турган руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг ягона электрон реестри юритилиши белгиланди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг:

https://youtu.be/YCbpBvziyEM


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрологияга оид тақдимот билан танишди.
Санитария-эпидемиологик хулоса олинадиган маҳсулотлар рўйхатини мақбуллаштириш, қўшимча мувофиқлик сертификати талабини бекор қилиш бўйича топшириқ берилди.
Халқаро талаблар билан уйғунлашмаган 11 мингта миллий стандарт ўрнига халқаро стандартларни қабул қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Президент ознакомился с презентацией о мерах по совершенствованию технического регулирования, стандартизации, сертификации и метрологии.
Поручено оптимизировать перечень продукции, подлежащей санитарно-эпидемиологической экспертизе, рассмотреть вопрос об отмене дополнительного требования о наличии сертификата соответствия.
Подчеркнута важность принятия международных стандартов взамен 11 тысяч национальных стандартов, негармонизированных с международными требованиями.

#Mirziyoyev #taqdimot #standartlashtirish #sertifikatlashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter