Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.72K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Ҳудуд ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Биринчи чоракда ялпи ички маҳсулот 3 фоизга, саноат 3,8 фоизга, қишлоқ хўжалиги 3,1 фоизга ўсгани қайд этилди.
Давлатимиз раҳбари қолоқликликларни бартараф этиш, қўшимча захираларни топиб, амалда ишга солиш зарурлигини таъкидлади.
Инвестиция лойиҳалари ижросини назоратга олиб, корхоналарни ишга туширишни жадаллаштириш бўйича топшириқлар берди.

Состоялось видеоселекторное совещание по обеспечению экономического роста в регионах и отраслях.
Отмечалось, что в первом квартале ВВП вырос на 3 процента, объем промышленного производства, на 3,8 процента, сельского хозяйства – на 3,1 процента.
Глава государства указал на необходимость устранения задержек, изыскать и задействовать дополнительные резервы.
Поручено усилить внимание реализации инвестиционных проектов и ускорить ввод предприятий.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #sanoat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АОКАда «Самарқанд вилоятида эксперимент тариқасида маҳаллабай ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори мазмун-моҳиятига бағишланган брифинг ўтказилди.

👉 Батафсил

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
💰2021 йилнинг январь-апрель ойларида республикамизга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми қарийб 1,99 млрд. долларни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 663 млн. долларга ёки 50 фоизга ошган бўлса, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан эса 34 фоизга ошди.

💵Чет элга юборилган халқаро пул ўтказмалари миқдори 478 млн. долларга етди.

📈Натижада трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо қарийб 1,52 млрд. долларга етди.

Марказий банк ахборот хизмати

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида қарор бекор қилинибди, "Аёллар дафтари" энди қайси ҳужжат асосида давом эттирилади?

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева саволга батафсил жавоб берди.
〰️〰️〰️〰️

Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 8 январдаги 2-сон қарори Вазирлар Маҳкамасининг “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 28 апрелдаги 250-сон қарор асосида "ўз кучини йўқотган” деб белгиланди.

✔️Янги қарор билан
“Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Вақтинчалик тартиб” ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

🌀Мазкур Вақтинчалик тартибга кўра, ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида туман (шаҳар)лар ҳокимликлари, инвестиция бўлимлари, аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, тижорат банклари билан ҳамкорликда тармоқ ва ҳудудий инвестиция дастурларига киритилган лойиҳалар доирасида хотин-қизлар учун янги иш ўринларини яратишга алоҳида эътибор беради.

📍“Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга томорқадан ва деҳқончиликдан даромад манбаи сифатида фойдаланиш учун зарур кўмак берилади.

Бунда енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, парранда, асалари, қуён, балиқ ва бедана боқишни йўлга қўйиш, деҳқончилик билан шуғулланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш ишларида ҳар томонлама ёрдам берилади.

💰«Аёллар дафтари»га киритилган ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваригача миқдорда кредит маблағлари ажратилади.

❗️Кредитларнинг фоиз ставкаси бўйича, истисно тариқасида, 2022 йил 1 январга қадар Марказий банкнинг асосий ставкаси белгиланади.

Шунингдек, янги тартибга кўра, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга белгиланган тартибда турли моддий ёрдамлар кўрсатилади, турар жой ижара компенсациясини тўлаб берилади, ҳамда тиббий, ҳуқуқий, психологик ёрдамлар кўрсатилади.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саодат Боймирзаева, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари:

Маҳаллалардаги “маҳаллабай” ишлар қай тартибда шакллантирилади?

Маҳалланинг паспорти ишлаб чиқилади. Унга маҳалладаги хонадон, оила, аҳоли ва ишсизлар сони, уларнинг мутахассисликлари, касб малакаси, ҳудуддаги маҳалла фаоллари, тадбиркорлар сони ва уларнинг фаолият турлари, таълим муассасалари, маҳалланинг ер майдони, томорқа ерлар, бўш бино ва иншоотлар, инфратузилма объектлари тўғрисидаги асосий маълумотлар киритилади.

Батафсил
〰️〰️〰️〰️

Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси тугатилганлиги ҳақидаги хабарлар ростми? Оғир аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар энди қайси жамғарма орқали ижтимоий ҳимояга олинади?

Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси сифатида қайта ташкил этилди.

Батафсил

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазири Ёсихидэ Суга билан телефон орқали мулоқот қилди.
Ўзбекистон-Япония стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, халқаро кун тартиби, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Томонлар “Марказий Осиё + Япония” форматидаги ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканликларини қайд этдилар.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев провел телефонный разговор с Премьер-министром Японии Ёсихидэ Сугой.
Обсуждены актуальные вопросы дальнейшего развития узбекско-японских отношений стратегического партнерства
и многопланового сотрудничества.
Состоялся также обмен мнениями по международной повестке, вопросам обеспечения региональной безопасности
и стабильности. Выражена готовность расширять взаимодействие в формате «Центральная Азия + Япония».

#Mirziyoyev #muloqot #Yaponiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Қуддусдаги вазият бўйича Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди:

«Ўзбекистон Республикаси Шарқий Қуддусдаги вазиятнинг кескин тус олиши сабабли чуқур хавотирда эканини билдиради.

Томонларни зўравонликка чек қўйиш, вазиятни беқарорлаштиришдан сақланиш ва бундан буён қон тўкилишига йўл қўймаслик ҳамда мусулмон олами учун муқаддас ҳисобланган Ийд ал-Фитр арафасида можарони ҳал этиш бўйича барча имкониятларни сафарбар этишга чақирамиз.

Ал-Ақсо масжиди ва Қуддусдаги бошқа муқаддас қадамжоларнинг дахлсизлигини — статус-квога риоя этилишини таъминлаш зарур, деб ҳисоблаймиз.

Фаластин-Исроил муаммоси халқаро ҳуқуқ меъёрлари, БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан аввал қабул қилинган резолюциялар ҳамда «икки халқ учун икки давлат» тамойили асосида ҳал этилиши лозим», — дейилдаи ТИВ ахборот хизмати тақдим этган баёнотда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official