Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
🇺🇿🇪🇺 Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларининг ташриф қоғози қандай бўлиши керак

📢Жорий йилнинг 7 май куни Хилтон меҳмонхонасида маҳаллий тўқимачилик саноатини ривожлантириш ва уни ГСП + тизимига асосан Европа Иттифоқи бозорида янада тарғиб қилишга бағишланган «Янги Ўзбекистон — янги тўқимачилик: Европа Иттифоқида ГСП + нинг бенефициари» тўқимачилик форумининг тўқимачилик конференцияси бошланди.

🌀Ушбу форум «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси томонидан ГИЗ билан ҳамкорликда, Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчихонаси ва экспортни ривожлантириш агентлиги кўмагида ташкил этилди.

Батафсил

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар харажатлари тўғрисидаги маълумотлар ОАВда эълон қилинади

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар беришича, Агентлик, Молия вазирлиги, ҳамда Ҳисоб палатаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган «Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.

Низомга биноан барча даражадаги бюджет маблағлари тақсимловчилар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ижро этувчи дирекцияси томонидан расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби белгиланмоқда.

Жумладан, низом билан қуйидаги тартиблар белгиланди:

🔹бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида очиқ маълумотларнинг мазмуни ва жойлаштириш муддатлари;

🔹расмий веб-сайтларга жойлаштириб бориладиган маълумотларнинг шакллари;

🔹бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида очиқ маълумотларни жойлаштириш тартиблари

Шу билан бирга қуйидаги маълумотларни жойлаштириш мажбурий қилиб қўйилди:

🔹Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Давлат божхона қўмитаси томонидан солиқ ва божхона имтиёзлари рўйхатини, шунингдек тадбиркорлик субъектларига тақдим этилган солиқ ва божхона имтиёзларининг миқдори тўғрисидаги маълумотларни;

🔹давлат органлари томонидан уларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларининг даромади ва харажатлари ҳам эндиликда ушбу Низом билан тасдиқланган тартиб бўйича ҳар чорак якунларига кўра ўзларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириб бориш.

Ушбу ўзгаришлар натижасидаб давлат органларининг юджетдан ташқари маблағлари шаклланиш йўналишлари ва ушбу маблағларни қандай мақсадларда сарфланаётганлиги бўйича маълумотларни жамоатчилик учун очиқ тарзда эълон қилинишини таъминлайди.

Шу билан бирга Молия вазирлиги бюджет ташкилотларининг харажатлари ижроси, бюджетдан ташқари маблағлар тушуми, харажатлари ҳамда давлат харидлари юзасидан маълумотларни тизимлаштирилган ҳолда туман (шаҳар)лар кесимида жойлаштириб бориши;

давлат қарзининг ҳолати ва ўзгариши тўғрисидаги маълумотларни ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги иккинчи ойнинг 25 санасига қадар "Очиқ бюджет" ахборот порталига жойлаштириб бориши белгиланди.

Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Сирдарё вилояти ҳокими матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Мирраҳимов Зафар Қаҳрамонович 1992 йил 9 майда Тожикистон Республикасида туғилган. У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

З.Мирраҳимов 2018-2020 йилларда Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Зиё садоси” медиа маркази “Зиё садоси” радиоси таҳририятида, Янгиер шаҳар ҳокимлигида турли лавозимларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
LIVE.

9 май - Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали тадбирларини қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилинг:

www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/1418718425154669

https://www.youtube.com/watch?v=MKupdXOhN9w
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан хизматни ўташ вақтида, мамлакатимизнинг иқтисодий хавфсизлиги йўлида қаҳрамонларча ҳалок бўлган божхона ходимларининг ёрқин хотирасига бағишлаб клип тайёрлади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ғалаба боғида 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев боққа ташриф буюриб, “Матонат мадҳияси” ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди.
Қуролли Кучлар тизимига кирувчи вазирлик ва идоралар вакиллари ҳам мажмуа пойига гуллар қўйди.

В Парке Победы проходят торжественные мероприятия, посвященные 9 мая – Дню памяти и почестей.
Президент Шавкат Мирзиёев возложил цветы в мемориальном комплексе «Ода стойкости».
Цветы к подножию монумента возложили также представители министерств и ведомств, входящих в состав Вооруженных Сил.

#Mirziyoyev #9may #Хotiravaqadrlash #Galaba

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter