Расмий хабарлар I Официальные новости
27.7K subscribers
31.9K photos
7.2K videos
53 files
30K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев Президент маслаҳатчиси, таниқли олим ва педагог Рустам Қосимов вафоти муносабати билан марҳумнинг оиласига ҳамдардлик билдирди.
Қуръон оятлари тиловат этилиб, дуо қилинди.
– Жуда қайғудаман. Қўлимиздан келганини қилдик. Худонинг иродаси экан. Ватанга садоқатли, фидойи, ақлли, миллатимизнинг зиёлиларидан бирини йўқотдик, – деди Шавкат Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёев выразил соболезнования семье советника Президента, известного ученого и педагога Рустама Касымова.
Были прочитаны суры из Корана и молитвы за покойного.
- Я глубоко опечален. Мы делали все, что в наших силах. Но такова воля Всевышнего. Мы потеряли преданного Родине, самоотверженного, образованного человека, одного из передовых представителей нашей нации, - сказал Шавкат Мирзиёев.

#Mirziyoyev #taziya #RustamQosimov #hamdardlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Республикамизнинг айрим вилоятларда кучли ёмғир натижасида юз берган сел тошқини оқибатлари ва уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган тезкор чора-тадбирлар

Бугун АОКАда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мурод Содиқов иштирокида ўтказилган махсус брифинг тафсилотлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:

👉 Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📢 Марказий банк аҳолини кредит бўйича қарздорликни тўлашда эътиборли бўлишга чақиради

🔎 Сўнгги пайтларда айрим фуқаролар томонидан кредит тўловларини амалга оширишда пул маблағларини банк кассасига топширмасдан, нақд шаклда банк ходимининг қўлига бериш ёки банк картаси орқали банк ҳисобварағига эмас, балки банк ходими томонидан кўрсатилган (ўзининг ёки бошқа шахсларнинг) банк картасига ўтказиб бериш ҳолатлари кузатилмоқда.

☝️Қайд этиш жоизки, қарз олувчи томонидан ҳеч қандай ҳужжатларсиз ва оғзаки келишув асосида пул маблағларини бошқа шахсларнинг қўлига топширилиши ёки банк картасига ўтказилиши, юридик жиҳатдан, қарз олувчининг банк олдидаги кредит мажбуриятлари бажарилганлигини англатмайди. Аксинча, кредит тўлови учун бошқа шахсларнинг қўлига топширилган ёки банк картасига ўтказиб берилган ушбу маблағлар кейинчалик банкка кирим қилинмаса, банк билан қарз олувчи ўртасида турли низолар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.

🏦Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати кредит тўловларини исталган тижорат банкининг касса бўлинмаси орқали ёки масофадан туриб банклар ва бошқа тўлов ташкилотларининг мобиль иловаларидан фойдаланган ҳолда, кредит (қарз) берган банкнинг ҳисобварағига тўғридан-тўғри амалга оширишни тавсия этади.

Фуқаролар томонидан мазкур тавсияларга амал қилиниши келгусида кредит тўловларининг тўланишида юзага келиши мумкин бўлган турли нохуш ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Марказий банк ахборот хизмати

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Президенти ва Қозоғистоннинг Биринчи Президенти телефон орқали мулоқот қилдилар.
Етакчилар Ғалаба куни ва яқинлашиб келаётган муборак Рамазон ҳайити билан бир-бирларини самимий табриклаб, биродар халқларимизга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.
Суҳбатда Ўзбекистон-Қозоғистон кўп қиррали ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди, Марказий Осиёдаги вазият юзасидан фикр алмашилди.

Президент Узбекистана и Первый Президент Казахстана провели телефонный разговор.
Лидеры обменялись теплыми поздравлениями в связи
с Днем Победы и приближающимся священным праздником Рамазан-хайит, искренне пожелали двум братским народам мира, благополучия и процветания.
В ходе беседы были обсуждены актуальные вопросы узбекско-казахстанского многопланового сотрудничества, состоялся обмен мнениями по ситуации в Центральной Азии.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Ўзбекистон жаҳон медиа маконида (ҳафталик дайжест)

Сўнгги ҳафтада дунё ахборот ресурсларида Ўзбекистон билан боғлиқ кўплаб мақолалар эълон қилинди. Материлларда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид муҳим воқеа-ҳодисалар тафсилоти, иқтисодий таҳлиллар ҳамда бошқа мавзулар ўрин олган.

〰️〰️〰️
🇩🇪 «Topmostpopular» ахборот агентлиги

«Ўзбекистон жаҳон туризм босқичига қайтишни режалаштирмоқда» (Uzbekistan planning a comeback on the world tourism stage) номли мақолада март ойининг ўрталаридан бошлаб мамлакатга кириш чекловларининг юмшатилиши Ўзбекистоннинг Ипак йўли йўналишидаги муҳим манзил мақомини қайтаришга ёрдам бериши таъкидланган.

〰️〰️〰️
🇰🇷 «The Korea Times» ахборот агентлиги

«Ўзбекистонда парламентаризмнинг ривожланиши: Мирзиёев президентлигининг биринчи босқичи якунлари» (Development of parliamentarism in Uzbekistan: results of first term of office of President Mirziyoyev) сарлавҳали материалда давлатимиз раҳбарининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида амалга оширган ислоҳотларига юқори баҳо берилган.

Таъкидланишича, ушбу ислоҳотларга қараб, қабул қилинган мазкур Cтратегиянинг муваффақиятига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Эришилган натижаларга парламент фаолиятидаги смарадорликка қараб ҳам баҳо бериш мумкин.

〰️〰️〰️
🇮🇹 Италиянинг «Economy» ахборот агентлиги

«Ўзбекистон итальян компанияларига ишонч билдирмоқда» (L’Uzbekistan scommette sulle imprese italiane) сарлавҳаси остида Ўзбекистоннинг Италиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Отабек Акбаров билан интервью эълон қилинди.

Суҳбат давомида икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш учун улкан имкониятлар мавжуд экани, бир қанча итальян компаниялари Ўзбекистон бозорида фаолият кўрсатаётгани ҳамда Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги савдо айланмаси мунтазам ўсиб бораётгани қайд этилган.

〰️〰️〰️
🇪🇬 Мисрнинг «Sada ElBalad English» ахборот агентлиги

«Ўзбекистон ҳар бир фуқаронинг фаровонлиги учун қайғуради» (Uzbekistan Cares about the Welfare of Every Citizen) номли материалда Ўзбекистонда барча соҳада амалга оширилган ислоҳотларга баҳо берилган.

Таъкидланишича, Ўзбекистонда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ташкил этилиши маҳалла тизими фаолиятида туб ва тарихий воқеликка айланган.

〰️〰️〰️
🇭🇷 Хорватиянинг «Post Online Media» веб-нашри

«Ўзбекистон пиёда юрган фуқароларни рағбатлантиришга қарор қилди» (Uzbekistan decides to reward citizens for taking walks) номли мақолада юртимизда бир кун давомида 10 минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ёшдан катта инсонлар рағбатлантирилиши олқишланган.

Материалда Ҳукумат томонидан одамлар эркин рўйхатдан ўтиши ҳамда электрон ҳамёнларга кунига 0,3 доллар ўтказишлари учун махсус онлайн платформа яратилгани алоҳида қайд этилган.

〰️〰️〰️
🇧🇪 Белгиянинг «The Brussels Times» нашри

«Ўзбекистон мустақил ва эркин оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш учун ислоҳотларни мустаҳкамлайди» (Uzbekistan strengthens reforms for access to independent and free media) сарлавҳали мақолада мамлакатимизда ҳуқуқий-демократик давлат қуриш, қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда иқтисодий тараққиётга эришиш йўлида амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар ҳақида сўз боради.

Хусусан, Ўзбекистонда ОАВ фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш барқарорлигини, шунингдек, сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш, журналистлар фаолияти ва касбий ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг норматив асосларини тиклаш бўйича қонунчилик базаси тизимлаштирилаётгани алоҳида эътироф этилган.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш соҳасида хусусий секторлар ҳам иштирок этиши мумкин

Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди. Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра,

2021 йил 1 июндан автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти учун лицензияга эга тадбиркорларга барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқи берилди.

🚫 Ушбу тартиб троллейбус ва трамвай транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун татбиқ этилмайди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Андижон вилояти ҳокими матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Матисақов Элёрбек Камолидинович 1989 йил 8 майда Андижон вилоятида туғилган. У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Э.Матисақов 2011-2020 йилларда Тошкент давлат аграр университети Андижон филиалида, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилояти Кенгашида ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати рахбарининг Тарихий ҳужжат ва фотолавҳалар электрон платформаси юзасидан расмий баёноти.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг instagram ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси верификация қилинди.

Яъни унга ишончлилик мақоми берилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун АОКАда "Ўзстандарт" агентлиги ахборот хизмати раҳбари Абдурауф Расулов иштирокида «Тадбиркорлар, ишлаб чиқарувчиларга кўрсатилаётган амалий кўмак ва истеъмолчиларни сифати кафолатланмаган маҳсулотлардан ҳимоя қилиш борасидаги ишлари юзасидан» мавзусида брифинг ўтказилди.

👉 Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи Азиз Абидовнинг Telegram мобил мессенжерида расмий канали очилди.

Каналга уланиш:
👉 https://t.iss.one/AzizAbidov

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хориждаги юртдошларимиз ва Ўзбекистон халқига қизиққан чет элдаги дўстлар диққатига!

Халқаро онлайн-викторинада иштирок этинг!

Викторина ҳақидаги батафсил маълумотни www.vatandoshlarfondi.uz веб-сайти ҳамда танловда иштирок этиши кўзда тутилган ватандошлар истиқомат қилаётган хорижий давлатлардаги мамлакатимизнинг дипломатик ваколатхоналари веб сайтлари, шунингдек уларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан олишингиз мумкин.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
2021 йил II чоракда ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш юзасидан инфографика

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Шоли етиштиришни янада ривожлантириш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Нигора Ходжаева иштирокида ўтказилган брифинг:

🌾 Хоразмда шолидан 1 йилда 2 марта ҳосил олиниши кутилмоқда. Интенсив шоличилик тизими хусусида

🌾 2021 йил ҳосили учун илк маротаба Хоразм вилоятида шолининг Хитойдан келтирилган янги 4 та нави, 2 та дурагайи 1200 гектар майдонда етиштирирлади

🌾 Республикада шоли уруғчилигида 7 та вилоятда 22 та уруғчилик хўжаликлари ташкил этилди

🌾 Эндиликда 1 гектар майдондаги 120 киши меҳнатини атиги 3 киши махсус техникалар ёрдамида амалга ошириши мумкин. Кўчат экиш машиналари Хитойдан келтирилмоқда.

🌾 Маҳаллий етиштирилувчиларга Вьетнам,Япония, Хитой, Корея, Филиппин, Ҳиндистон мамлакатларининг тажрибалари ўргатилмоқда

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official