Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.78K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
2021 йил 1 июндан бошлаб давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан бир қатор ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади.

Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

❗️Юқорида кўрсатилган ҳужжат ёки маълумотларнинг давлат органлари ва ташкилотлари томонидан аҳолидан талаб қилиниши давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш деб ҳисобланади.

#Бу_муҳим

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Телеграм мессенжери орқали эълон қилинган "Мерседес Бенз ЛФ" русумидаги автобус иштирокида бўлган йўл транспорт ҳодисаси юзасидан

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати расмий муносабат берди. Унга кўра, жорий йилнинг 28 апрель куни соат 13:45 атрофида, 86-сонли йўналишда ҳаракатланувчи ҳайдовчи автобусни ТҲАЙ кўчаси бўйлаб бошқариб бораётган вақтда, Юрак қон томир жарроҳлик клиникаси бекатида унга нисбатан олдинда кетаётган транспорт воситаси кескин тўхтаб қолиши натижасида автобусни ўнгга бурган ва бекат ёнида турган 2 та пиёдани туртиб юбориши натижасида Йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖнинг “Йўловчи транспортида ҳаракат хавфсизлигини назорат этиш бошқармаси” ходимлари томонидан тезкор суриштирув тадбирлари ўтказилди. Тезкор тадбир натижасида мазкур автобус "12-Автобус саройи" МЧЖ тасарруфидаги, сарой рақами 594 бўлган, 86-сонли йўналишда ҳаракатланувчи "Мерседес Бенз ЛФ" русумли автобус ҳайдовчиси М.А эканлиги аниқланди.

Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланувчи пиёдалар Н.Д ва О.Л ларга йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида енгил тан жароxати етказилган ва 16-Тез тиббий ёрдам кўрсатиш шифохонасига етказилиб,тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Айни пайтда жабрланувчи пиёдаларнинг аҳволи яҳши эканлиги айтилмоқда.

Ҳозирда ушбу ҳуқуқбузарликни амалга оширган автобус ҳайдовчиси М.Ага нисбатан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 133-моддаси аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, маъмурий иш қўзғатилган ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
“Ўзбекнефтгаз”: ОАВ вакиллари ва блогерлар учун “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводига пресс-тур ташкил этилди (фото+видео)

“Ўзбекнефтегаз”АЖ Ахборот хизматининг маълум қилишича, “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводининг 24 йиллик тарихи давомида илк бор ташкил этилган пресс-тур, завод маъмурияти ҳамда ишчи-ходимлари учун ҳам ўзига хос аҳамият касб этди.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Энергетика вазири матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Бекмуродова Эльмира Руслановна 1989 йил 3 майда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Э.Бекмуродова 2009-2019 йилларда Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари Миллий Ассоциациясида турли лавозимларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Технопарк ходимларидан саноат роботлари бўйича инновацион ихтиролар

✍️ "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси ахборот хизмати хабарига кўра, электроника саноатида робототехника йўналишидаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича Тошкентдаги “ТЕХНОПАРК” МЧЖ ходимлари Акмал Шавкиев ҳамда Фаёз Хайдаровлар Турин Политехника университети талабалари Шеҳроз Деҳқонов ва Ҳафиз Озодовлар билан ҳамкорликда бир қатор инновацион лойиҳалари устида иш олиб бормоқда.

Ҳозирги кунга келиб улар томонидан қарийб 10 дан зиёд робототехника ва роботлаштириш лойиҳалари якунланиш арафасида.

Рақамли технологияларни ривожлантириш, ишчи ходимлар билим ва кўникмаларини ошириб бориш учун “ТЕХНОПАРК” ҳузурида ўқув маркази ташкил этилган. Ушбу марказда Фаёз Ҳайдаров "КУКА" роботлари бўйича 50(эллик)соатга мўлжалланган амалий ҳамда назарий билимларини тингловчиларга ўргатиб келмоқда.

- Келажакда, албатта, биз ушбу лойиҳалардан керакли натижалар олишимизга ишонамиз, - дейди ёш ихтирочилар.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 3 май куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Мулк ижараси шартномасига оид низолар хусусусида
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Азиз Обидов, Олий суд ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
COVID-19 билан боғлиқ бугунги вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси

〰️〰️〰️
🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
Электрон ҳукуматни амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: АКТ вазирлиги, Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази раҳбарлари

〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Бу
ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жамшид Бабажанов Тошкент вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Тайинловга қадар, Жамшид Бабажанов «Миллий PR маркази» ДУК директори лавозимида фаолият юритган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2021-2023 йилларда газтранспорт тизими самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастурига мувофиқ, 315 км магистрал газ қувури қуриш кўзда тутилган.

“Ўзтрансгаз” АЖ томонидан республика бўйлаб амалга оширилаётган магистрал газ қувурларини қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари юзасидан ташкилот раҳбарининг матбуот котиби Шаҳноза Равшанова баёнот берди

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 3 май — Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан АОКА барча ҳамкасбларга, журналист ва блогерларга, ОАВ таҳририятлари жамоаларига барқарорлик, фаровонлик, ижодий юксалишлар, мушкул ва олижаноб ишларида муваффақиятлар тилайди.

https://t.iss.one/aoka_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Сизларни менга кўмакчи, елкадош, ҳам ютуғимизни, ҳам камчилигимизни халқимизга адолатли етказаётган куч деб биламан

Президент: Я вижу в вас своих помощников и соратников, силу, которая справедливо доносит до народа как наши успехи, так и недостатки

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2021 йилда мулк ижараси билан боғлиқ низолар сони кескин ортган. Биринчи чоракда 504 та низо кўриб чиқилган.

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов мулк ижараси шартномасига оид низолар хусусусида маълумот берди.

🤝Мулк ижараси шартномаси ҳақ эвазига тузиладиган шартнома ҳисобланади, шу сабабли ижарага олувчининг асосий мажбуриятларидан бири мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни, яъни ижара ҳақини ўз вақтида тўлашдир.

🌀Шунингдек, ижарага берувчи ижарага топширилган мулкдан фойдаланишга халақит бераётган нуқсонлар, шу жумладан, шартнома тузиш чоғида аниқланмаган нуқсонлар учун ҳам жавобгар саналади.

Батафсил

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов навбатдаги брифингини ўтказди. Журналистларни Жаҳон матбуот эркинлиги куни билан табриклаб, ўтган ҳафтада бўлган тадбир ва воқеалар тўғрисида маълумот берди.

Жорий ҳафтада коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича видеоселектор ўтказилиши, чет тилларини ўқитиш тизимини такомиллаштириш, Токио Олимпиадасига спортчиларимизни тайёрлаш масалалари бўйича йиғилишлар, қишлоқ хўжалиги техникаси корхоналарини трансформация қилиш бўйича тақдимот ўтказилиши режалаштирилгани таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Ҳамюртимиз Осиё бокс конфедерацияси вице-президенти лавозимига сайланди

Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, Осиё бокс конфедерацияси Ижроия Қўмитаси аъзоси, Осиёда боксни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш фонди раҳбари Сакен Полатов Осиё бокс конфедерациясининг вице-президенти лавозимига сайланди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Африканча штамм дори воситаларига турғун, бироқ вакцинация олганларда у енгил кечиши мумкин

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева коронавирусга қарши вакцинация жараёнлари ва ҳолатлар ҳақида маълумот берди.
〰️〰️〰️〰️

Ҳозирги кунда қўлланилаётган вакциналар африканча штамга ҳам самаралими?

Бугунги кунда ишлаб чиқилган вакциналар бирламчи пайдо бўлган коронавирусга қарши ишлаб чиқилган.

💉Вакциналар айнан бирламчи коронавирус инфекциясига қарши бўлса-да, британча штаммга таъсир этаётгани ҳақида маълумотлар мавжуд.

⚠️Лекин, африканча штамм ўзига хос кечуви, дори воситаларига турғунлиги ва вакцинациянинг бу штаммга таъсири бугунги кунда ўрганиш жараёнида.

🧬 Баъзи олимлар тахминига кўра африканча штамм баъзи беморларда дори воситаларга турғунлиги кузатилаётган бўлсада, вакцинация олганларда у штамм билан касаллансалар, касалликни енгил кечувини ўтишига эришиш мумкин.
〰️〰️〰️〰️

Ўзбекистон аҳолиси қачон тўлиқ вакцина қилинади. Муайян муддат режалаштирилганми?

Аҳоли орасида оммавий иммунитет ҳосил қилиб касалликни назорат қилиш имкони яралгунига қадар вакцина давлатимизга олиб келинади. Бунинг учун йиллар керак бўлар балки.

🌀Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, давлатимизда бошқа инфекцияларни олдини олиш мақсадида Миллий эмлаш жадвали шакллантирилган ва у вакциналар ҳам давлатимиз томонидан олиб келинади ҳамда болалар туғилганидан Миллий эмлаш жадвали асосида бепул эмланади.
〰️〰️〰️〰️

Ўзбекистонда эмланганлар орасида турли вирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этиляпти. Бу бизга олиб келинаётган вакциналарнинг самарасизлиги эмасми?

🔎 Мазкур ҳолат бўйича аниқлик киритиш керак
, сабаби эмланганларда эмлашдан кейинги тўлиқ иммунитет шу вакцина билан белгиланган тартиб бўйича 2 ёки 3 босқичдан эмлангандан сўнг ҳосил бўлади.

📢Биринчи босқич эмлашдан ўтган фуқароларимиз эмлашдан сўнг доимий равишда ўз саломатликларини ҳимоя қилишлари, одамлар кўп жойларда бўлмасликлари, доим ниқобларда юришлари ҳамда бошқа турли хил инфекцияларни организмга тушишидан сақланишлари талаб этилиши борасида бир неча бор айтиб ўтганмиз.

📍Албата бу қоидаларга риоя қилмаслик, организмида коронавирус инфекциясига қарши антитаначалар пайдо бўлишига ёрдам беради, бироқ бошқа вируслардан ҳимоя қилмайди. Бу фуқаронинг организмига бошқа вирус инфекциясини ҳам тушиши мумкин ва инсон бошқа вирусли инфекция билан касалланиши мумкин.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

Ўзбекистонда амалга оширилаётган вакцинация жараёни ҳалқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ҳам назорат қилинадими?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига вакцинация жараёни борасида кундалик эълон қилинаётган расмий маълумот ва ҳисоботлар тақдим этиб борилади.

Ўзбекистонда эмланганлар орасида ўлим ҳолати қайд этилгани кузатилдими?

Вакцина билан боғлиқ бўлган ўлим ҳолати хали қайд этилмади.

Аҳолини коронавирусга қарши эмлаш жараёни ҳар йили ўтказиладими?

Вакцинадан кейин ҳосил бўлган иммунитет қанча муддатга сақланишини хали тўлиқ аниқлагани йўқ, Инфекцияга қарши антитаначалар узоқ муддат сақланмаса, демак худди грипп вирусида ҳар йили унинг янги штаммига қарши эмланиш керак бўлганидек, коронавирусга қарши ҳам эмланиш талаб этилиши мумкин.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Сўз эркинлиги ва масъулият

Юртимиздаги барча матбуот ходимлари, журналистларга, фаол жамоатчилик вакилларига 3 май – Жаҳон Матбуоти эркинлиги куни муборак бўлсин!

Мамлакатимизда оммавий ахборот воситаларининг ва матбуотнинг жамиятдаги ўрни, инсоният дунёқарашининг кенгайишидаги роли беқиёс. Шу жиҳатдан, соҳанинг ҳуқуқий, қонунчилик базаси ҳам мукаммал шаклланди.

Дадил, тезкор ва креатив ёндашувчан кучли журналист ҳамда блогерларимизнинг медиасалоҳияти ортмоқда. Ахборотларни таҳлил қилиш, улардан тўғри фойдаланиш эса ҳар биримиздан мустақил фикр, билим ва тафаккурни талаб этади.

Ҳурматли соҳанинг жонкуяр вакиллари!

Ўткир қаламингиз, кучли нигоҳингиз, танқидий-таҳлилий ёндашувингиз билан халқ манфаатларини ҳимоя қилишдан асло чарчаманг. Шижоатли ишингизда сизларга метиндек мустаҳкам саломатлик, ижодий парвозлар тилаб қоламан!

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️2021 йил I чоракда электрон хизмат кўрсатувчи хорижий компаниялар Ўзбекистон давлати бюджетига 4,3 млрд сўм солиқ тўлаган

Бу ҳақда Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси Матбуот хизмати маълум қилди.

Ўтган 2020 йилда эса хорижий компаниялар тўлаган солиқлар миқдори қуйидагича:

▫️Facebook — 5 млрд 981 млн сўм;
▫️Google — 3 млрд 453 млн сўм;
▫️Apple — 1 млрд 934 млн сўм;
▫️Netflix — 190 млн сўм;
▫️BookingCom — 181 млн сўм;
▫️Яндекс — 136 млн сўм.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📲 Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталининг янги талқини ишлаб чиқилади

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.

🖥 Маълум қилинишича, Давлат статистика қўмитаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталининг янги талқини ишлаб чиқилмоқда.

🔄 Ушбу янгиланган портал давлат органларининг ахборот тизимлари интеграциясини назарда тутади ва маълумотларни ўз вақтида янгилашнинг мониторинг тизимини таъминлайди.

👥 Бугунги кунга қадар порталда 149 та давлат идоралари томонидан 11 мингдан ортиқ маълумотлар тўплами жойлаштирилган бўлиб, улардан фойдаланишлар сони 7,5 миллиондан ортиқдир.

📊 Шунингдек, Давлат органларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳамда ҳудудларнинг рақамли ривожланиши ҳолатларининг “диагностикаси”ни ўтказиш, муаммоли масалаларни аниқлаш ва бугунги кунда уларни ҳал қилиш йўлларини аниқлаш мақсадида махсус баҳолаш методикалари ишлаб чиқилди.


🖇 Мазкур методика доирасида давлат органларида рақамлаштириш даражасини рейтингли баҳолашни автоматлаштирилган тарзда олиб бориш ҳамда рақамлаштириш ҳолати юзасидан долзарб маълумотларни бир жойда сақланишига қаратилган NIS.UZ идоралараро автоматлаштирилган ахборот тизими жорий қилинди.


🔎 2020 йил декабрь ойида ушбу методика асосида баҳолаш жараёни амалга оширилди. Баҳолаш натижасига кўра давлат органлари орасида 16 та (27,1%) ташкилот “яхши”, 9 та (15,3%) ташкилот “қониқарли”, 34 та ташкилот (57,6%) “қониқарсиз” баҳо олган. Хўжалик органлари орасидан “яхши” баҳони 5 та (10,4%) ташкилот, “қониқарли” баҳони 12 та (25%) ва “қониқарсиз” баҳони 31 та (64,6%) хўжалик органи олган.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📧 Электрон ҳукумат хизматларини ривожлантириш: давлат хизматларидан фойдаланишда тизим қандай йўлга қўйилган?

http://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official