Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков бошчилигида Хоразм вилояти ҳокимлиги биносида тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтмоқда.

💻📲 Тадбирни Facebook ва Instagram расмий саҳифалари орқали онлайн кузатишингиз мумкин

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) директори Маттео Мекаччи бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди

Марказий сайлов комиссияси ахборот хизмати хабарига кўра, ташриф доирасида, 28 апрель куни делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Раиси Зайниддин Низамходжаев билан учрашди.

Учрашувда томонлар 2019 йилги парламент сайловлари якунлари бўйича ДИИҲБ тавсияларини амалга ошириш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилди.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Чироқчида пиёдалар йўлакчасида ЙТҲ содир бўлган ҳудудда мактаб қурилиши бу йилги дастурга киритилган ва бундан аҳоли хабардор қилинган эди

Халқ таълими вазири матбуот котиби Лайло Рустамова
нинг маълум қилишича, 21 апрель куни Қашқадарёнинг Чироқчи туманида А-378 «Самарқанд—Ғузор» йўлидан Самарқанд томон ҳаракатланиб келаётган Isuzu юк машинаси пиёдалар йўлакчаси орқали йўлни кесиб ўтаётган болани уриб юборган.

Халқ таълими вазири ўринбосари Иброҳим Жўраев ушбу ҳудудда бўлиб ҳолатни ўрганди.

Маълум бўлишича, бола мазкур мактабга тайёрлов гуруҳига қатнаётганда пиёдалар йўлакчасидан йўлни кесиб ўтаётган вақтда ЙТҲда ҳалок бўлган.

Айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг 12-13 ноябрь кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида ажратилган қўшимча маблағ ҳисобига мазкур ҳудудда 99-мактаб филиали ўрнига 176 ўринли тўлақонли мактаб янги ўқув йилигача қурилиши режага киритилган ва бу ҳақда ҳудуд аҳолиси хабардор бўлган. Айни дамда мактабнинг лойиҳа-смeта ҳужжатлари тайёр ва мактаб қурилиши бўйича тендерга қўйилган.

Янги мактаб қурилиши натижасида “Истиқлол” маҳалласининг болалари йўлни кесиб ўтмасдан ўзининг ҳудудидаги мактабга қатнаш имкони бўлади ва ушбу мактаб филиалига тўлақонли мактаб мақоми берилади.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Ветеренария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Суюнов Анвар Иброҳим ўғли 1983 йил 29 апрелда Самарқанд вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

А.Суюнов 2005-2019 йилларда “Адолат” газетасида, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Сирдарёга электр ускуналари ортилган катта юк карвони етиб келди

Бугун вилоятимизга 9 та турли хил қувватдаги трансформатор подстанциялари, 13,1 км узунликдаги замонавий кабеллар, 2 та ямабур техникаси ва бошқа зарур электр ускуналар ортилган катта юк машиналар карвони етиб келди, деди “Сирдарё ҲЭТК” АЖ директори А.Хайдаров.

Маълум қилинишича, юртимизда 4 мингдан зиёд маҳалланинг эса электр таъминотини тубдан яхшилаш зарур.

“Ҳудудий электр тармоқлари” томонидан бу йил мамлакат бўйлаб 5377 та маҳалладаги 15 минг километр электр узатиш тармоқлари ҳамда 4 мингдан ортиқ трансформаторларни янгилаш режалари белгиланган бўлиб, бу ишлар «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» Давлат дастурларига асосан амалга оширилади.

Сирдарё вилоятида 2021 йилда 148 та маҳалла ҳудудларида 986,5 км узунликдаги электр тармоқлари ва 263 дона трансформатор пунктларини реконструкция қилиш ва янгидан қуриш режалаштирилган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 29 апрель куни режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️

● Мавзу: Маҳалла бинолари ва оилавий ажримлар бўйича мурожаатлар юзасидан
● Вақти: 10:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Саодат Боймирзаева, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

● Мавзу: Соҳага оид долзарб мавзулар бўйича савол-жавоб
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

● Мавзу: Тизимда бизнес жараёнларга замонавий АКТни жорий қилиш истиқболлари
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Беҳзод Бозоров, "Ўзсаноатқурилишбанк" ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

● Мавзу: 2016-2021 йилларда амалга оширилган инвестиция лойиҳалари натижасида иссиқлик электр станцияларда электр энергияси ишлаб чиқиш учун жорий этилган замонавий, энерготежамкор технологиялар
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Муҳаммаджон Бекмуҳаммедов, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️〰️

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади.
Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан икки томонлама учрашув ўтказилиши кўзда тутилган.
Музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган.
Давлат раҳбарлари Туркманистон етакчисининг отаси хотирасига бағишланган тадбирларда иштирок этадилар.

Сегодня Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев посетит с рабочим визитом Туркменистан.
Предусмотрено проведение двусторонней встречи с Президентом Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедовым.
В повестку дня переговоров включены вопросы дальнейшего укрепления узбекско-туркменских отношений дружбы, добрососедства и стратегического партнерства.
Лидеры двух стран примут участие в мероприятиях, посвященных памяти отца главы Туркменистана.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️118 нафар қидирувдаги шахс Маҳалла ходимлари томонидан ушланган, 869 та жиноят ҳолати улар томонидан фош этилган

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбариСаодат Боймирзаева маҳалла фаолиятига оид саволлар юзасидан маълумот берди.
〰️〰️〰️〰️

👮🏻‍♂️Қайд этилишича, маҳаллаларда профилактика инспектори лавозими бўйича қўшимча 2 573 та штат бирлиги жорий этилиб, барча фуқаролар йиғинларида уларнинг тўлиқ фаолият юритиши таъминланган.

🧑🏻‍🚀Шунингдек, криминоген вазияти оғир бўлган
2 450 та қизил ҳудудга Миллий гвардия ходимлари бириктирилган.

📉 “Ижтимоий профилактика” тизимининг профилактик тадбирлари натижасида 9 216 та маҳалланинг 6 542 тасида (71%) жиноят содир этилишининг олди олинди, 790 тасида эса жиноятчилик камайишига эришилди.

🛡Зўравонликдан жабр кўрган 11 070 нафар хотин-қизга ҳимоя ордери берилди. Жиноятчиликни олдини олиш бўйича 569 615 та объектга видеокузатув камералари ўрнатилиши ташкил этилди.

⚠️ Маҳалла ходимлари томонидан 118 нафар қидирувдаги шахслар ушланди, 869 та жиноят улар томонидан фош этилди.

2509 нафар шахслар реабилитация марказларига жойлаштирилди. 2 957 нафар қаровсиз вояга етмаганлар ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларига жойлаштирилди.

📍Профилактик ҳисобда турган 423 нафар аёлга шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни қайта тиклашда кўмак берилди.

🌀Низоли оилалардаги муҳитни соғломлаштириш борасидаги ишлар натижасида 3 756 та оиланинг нотинчлигига барҳам берилиб, 1 330 та оилада ажримларнинг олди олинди.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саодат Боймирзаева, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари:

🏣 500 та МФЙ биносида ишсиз хотин-қизлар ва ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ташкил этилади

📹Батафсил видеода

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
👩🏻‍🏫 Умумтаълим мактабларда ахборот коммуникация технологиялари, интернет ва рақамлаштириш қай даражада?

Кутилган натижалар ва истиқболдаги режалар

〰️〰️〰️

Бугун, 29 апрель куни соат 14:00 да АОКАда бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида шу каби муҳим саволларга жавоб олишингиз мумкин.

▪️Иштирок этади: Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари

〰️〰️〰️
📢
Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Адлия органлари ва муассасалари томонидан I чоракда амалга оширилган ишлар юзасидан вазирлик ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева баёнот берди

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ижтимоий тармоқлар орқали фуқароларнинг жамоат жойида ўзаро уришиб, жанжаллашгани акс этган хабарлар тарқалмоқда. Мазкур ҳолатлар учун қонунчиликда қандай жавобгарлик бор?

АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева саволларга жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️
⚠️ «Қонунчиликка кўра, жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик мазкур ҳолатларни содир этиш безорилик ҳисобланди.

🔘 Ушбу қилмишни содир этиш шахсларга жарима ёки мажбурий жамоат ишлари ёхуд ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланишга сабаб бўлади.

🔘 Агарда безорилик ҳаракати натижасида бошқа оғир оқибатлар келиб чиқса, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий хабарлар I Официальные новости
Ижтимоий тармоқлар орқали фуқароларнинг жамоат жойида ўзаро уришиб, жанжаллашгани акс этган хабарлар тарқалмоқда. Мазкур ҳолатлар учун қонунчиликда қандай жавобгарлик бор? АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева…
Бола ва чақалоқларни сотиш ҳолати тез-тез учраяпти. Бунинг учун қонунда қандай жавобгарлик бор?

Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида АОКАдаги брифинг. Савол-жавоблар:

〰️〰️〰️
«Жиноят кодексининг 135-модддасида одам савдоси жиноятини содир қилганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланган.

⚔️ Ушбу моддага кўра, одам савдоси, яъни одамни олиш-сотиш ёхуд одамни ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».

〰️〰️〰️
Дўстимга тилхат асосида қарз бергандим. У тилхатда кўрсатилган муддатда қарзини қайтармади. Нотариал тасдиқланмаган тилхат қарзни ундириш учун асос бўла оладими?

✏️ «Фуқаролик кодексининг 108-моддасига асосан фуқаролар ўртасидаги белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан ортиқ суммадаги битимлар оддий ёзма шаклда тузилиши керак. Оддий ёзма битим нотариал тасдиқланиши шарт эмас.

📄 Фуқаролик кодексининг 107-моддасига кўра, «хатлар, телеграммалар, телефонограммалар, телетайпограммалар, факслар ёки субъектларни ва улар хоҳиш-иродасининг мазмунини ифодалайдиган бошқа ҳужжатларни ўзаро айирбошлаш, агар қонун ҳужжатларида ёки тарафларнинг келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ёзма шаклда тузилган битимга тенглаштирилади».

❗️Шу сабабли Сиз ва дўстингиз ўртасидаги тилхат нотариал тасдиқланмаган бўлса ҳам, қарзни ундиришга асос бўлади.

Лекин айрим олди-сотди муносабатларида (мошина, уй-жой ва б) белгиланган тартибдаги шартномаларни тасдиқлаш лозим».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий хабарлар I Официальные новости
Бола ва чақалоқларни сотиш ҳолати тез-тез учраяпти. Бунинг учун қонунда қандай жавобгарлик бор? Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида АОКАдаги брифинг. Савол-жавоблар: 〰️〰️〰️ «Жиноят кодексининг 135-модддасида одам савдоси…
Хорижда пулсиз қолган ватандошларимиз қай тартибда ёрдам олиши мумкин?

АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида ўтган брифингдан:

〰️〰️〰️
«Жорий йил 12 апрель куни қабул қилинган ҳукумат қарори асосида «Ўзбекистон фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.

📝 Низомга кўра, консуллик округи ҳудудига вақтинча кирган фуқаро яшаш учун маблағларсиз қолганда, муассасага молиявий ёрдам сўраб мурожаат қилиши мумкин.

🔎 Муассаса 2 иш кунида фуқародан ариза ва бошқа ҳужжатларни қабул қилади, аризадаги келтирилган асослар тўғрилигини текширади, унинг хорижда бўлиш шароитларини аниқлайди (сафар мақсади, виза, яшаш шароити).

Ҳужжатлар ўрганилиши натижасида фуқарога қарз маблағини бериш ёки рад этиш бўйича хат юборади.

🛒 Хат олганидан сўнг 1 иш кунида муассаса фуқаро билан қарз шартномасини тузади. Озиқ-овқат маҳсулотлари, турар жой, кийим-кечак ва транспорт харажатлари учун тўлов ўтказади.

💸 Қарз олган фуқаро 30 кунда республика бюджетига қарзни қайтаради».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️«Йил охирига қадар Ўзбекистонда оптик тола кириб бормаган мактаб қолмайди», — Халқ таълими вазирлиги

Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов маълум қилди.

🌐 «2020 йилда оптик толали алоқа линияларини тортиш ишлари 7155 та (71 %) мактабларда амалга оширилган. Жорий йил якунига қадар бу кўрсаткич 10 008 та (100 фоиз)га етказиш кўзда тутилган.

▫️Бугунги кунда интернет тармоғига уланган мактаблар “EDUCATION” тарифига уланган ва мактаб қувватидан келиб чиқиб, 10/40/100 Мбит/с тезликда ишлайди.

📡 Бугунги кунда мактабларда ички локал тармоқ ускуналари ҳамда Wi-Fi қурилмалар билан таъминланган мактаблар сони 4000 мингдан ошди. 2021 йил якунига қадар 7 мингга яқин мактабларни ички локал тармоқ инфатузилмаси билан таъминланади.

📈Шунингдек, келгусида барча мактабларни ва улардаги компьютерларни боғловчи ягона “Электрон таълим” корпоратив тармоғи яратилиши кўзда тутилган».

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🌐 Халқ таълими вазирлиги «Maktab.uz» масофавий таълим платформасини ишлаб чиқмоқда

🖥 Мактаблардаги информатика хоналарини замонавий компьютер техникалари билан таъминлаш даражаси — 56,7 фоиз. Бу кўрсаткич жорий йилда 70 фоизга етказилади.

📲 Халқ таълими тизимида умумтаълим мактабларининг битирувчилари тўғрисидаги маълумотларни рақамалаштириш мақсадида “Аттестат”, фан олимпиадаларини ўтказиш мақсадида “Олимпиада” ягона ахборот тизими ишга туширилган.

⌨️ Бугунги кунда масофавий таълим учун яратилаётган шароит яратиш мақсадида Maktab.uz масофавий таълим платформаси ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирда контент яратиш ишлари олиб борилмоқда.

〰️〰️〰️
АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманидан

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий хабарлар I Официальные новости
Хорижда пулсиз қолган ватандошларимиз қай тартибда ёрдам олиши мумкин? АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида ўтган брифингдан: 〰️〰️〰️ «Жорий йил 12 апрель куни қабул қилинган ҳукумат қарори асосида «Ўзбекистон фуқароларига…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қишлоқда масжид очиш учун қаерга мурожаат қилсак бўлади ва тартиби қанақа? 👉 Жавоб

Кадастр ҳужжати яроқсиз ҳолга келган. Уни янгилаш учун қаерга мурожаат қилиш ва қанча тўлов тўлаш керак? 👉 Жавоб

Турмуш ўртоғим чет элда. Бизни ёнига чақирди. Ўғлим чет элга чиқиши учун отасининг розилиги талаб қилинаркан. Чет элда туриб ишончнома ёзилса, факс орқали жўнатиладими ёки асли бўлиши шартми? 👉 Жавоб

Ногиронларнинг ишга кириши бўйича қандай имтиёзлар мавжуд? Иш масаласида қаерга мурожаат қилсам бўлади? 👉 Жавоб

〰️〰️〰️
📹 АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзсаноатқурилишбанк"да CRM тизими ҳамда кредит конвейерини жорий қилинади

Беҳзод Бозоров, "Ўзсаноатқурилишбанк" ахборот хизмати раҳбари:

🏦
2021 йилда банк томонидан:

🔹Электрон савдо майдончасини кенгайтирилади;

🔹Электрон савдо майдончаси орқали ипотека кредитларини ажратиш йўлга қўйилади;

🔹WAY4 карта процессинги билан интеграциялашув лойиҳаси жорий этилади;

🔹“Смарт офис”лар ташкил этиш орқали банк хизматларини аҳолига янада яқинлантириш мақсад қилинган.

Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Президенти ва ХХР Раиси телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлат раҳбарлари бўлажак муҳим саналар муносабати билан бир-бирини самимий табриклаб, эзгу тилаклар билдирдилар. Дўст халқларимизга тинчлик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.
Мулоқотда икки томонлама ва халқаро кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Етакчилар бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.

Президент Узбекистана и Председатель КНР провели телефонный разговор.
Главы государств обменялись теплыми поздравлениями и наилучшими пожеланиями в связи с предстоящими важными юбилейными датами. Пожелали двум дружественными народам мира, благополучия и процветания.
В ходе разговора были обсуждены актуальные вопросы двусторонней и международной повестки. Лидеры рассмотрели график предстоящих мероприятий на высшем уровне.

#Mirziyoyev #muloqot #Xitoy #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Ашхободга жўнаб кетди.
Давлат раҳбарларининг учрашувида икки мамлакат ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.
Ашхободдаги “Туркманбоши руҳи” мажмуасида хотира тадбири бўлиб ўтади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев отбыл в Ашхабад.
Главы государств проведут двустороннюю встречу, на которой будут обсуждены вопросы дальнейшего укрепления отношений дружбы, добрососедства и стратегического партнерства, развития сотрудничества в различных сферах.
С участием лидеров состоятся поминальные мероприятия в комплексе “Туркменбаши Рухы” в Ашхабаде.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter