Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Бугун АОКАда ўтказилган брифингда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов аҳолидан тушган муҳим саволларга жавоб қайтарди.

〰️〰️〰️

Ички ишлар ходимларидан бирор масалада изоҳ сўрасак, улар ахборот хизматига мурожаат қилинг дейишади. Шу тўғрими?

✍️ Агар ИИО ходимига шикоят, савол ёки ариза билан мурожаат қилсангиз, сизга ёрдам беришга мажбур. Бу ходимларининг тўғридан-тўғри вазифаси.

🖇 Лекин ходимларнинг хизмат фаолияти билан боғлиқ ҳаракатларига муносабат, изоҳ ёки ахборот олиш мақсадида мурожаат қилсангиз, ИИО тўғрисидаги қонунга асосан, ходим Сизга тушунтириш беришга мажбур эмас. Сиз бундай масалалар бўйича расмий ахборот беришга маъсул бўлган ИИОларининг Ахборот хизматларига мурожаат қилишингиз керак.

〰️〰️〰️

Йўлларда ЙҲХ ходимидан ташқари, масалан, ППС ходимлари автомашинамнинг ҳужжатларини текширишга ҳақлими? Боди камераси бўлмаса-чи? ГАИ ходими қоидабузарни шахсий транспортида таъқиб қилиши мумкинми?

📎 “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонунга кўра, ҳар бир ИИО ходимига, хизматга тегишлилигидан қатъий назар, “зарур бўлган ҳолларда, транспорт воситаларини тўхтатиш, ҳайдовчини ва юкнинг ҳужжатларини текшириш ҳамда транспорт воситасини ва юкларни ташқи кўздан кечириш” ҳуқуқи берилган.

🔎 Ҳар бир ИИО ходими, хоҳ у ППХ, Профилактика, Жиноят қидирув ва бошқа бўлсин, вазият тақозо қилса, Сизни ёки автотранспортингизни текшириши мумкин.

🚔 Ундан ташқари, ИИО ходимига, ўз хизмат вазифасини бажариш чоғида, ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий фойдаланиш ҳуқуқи берилган.

❗️Бу — қонуний талаб. Яъни, ходим, хизматни нафақат ўзининг шахсий транспортида, балки Сизнинг транспортингиздан фойдаланган ҳолда ҳам амалга ошириши мумкин.

🔗 Агар бўйсунмасангиз қонуний жавобгарлик бор. Бу жараёнда транспортингизга шикаст етса, зарар ўрнатилган тартибда қопланади. Ходимларнинг ҳаракатидан норози бўлсангиз шикоят қилишингиз мумкин.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКАда ўтказилган брифингда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шохруҳ Ғиёсов аҳолидан тушган муҳим саволларга жавоб қайтарди.

〰️〰️〰️

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Қашқадарё вилоятидаги йиғилишига Kun.uz мухбири нега киритилмади?

📈 Йиғилишда ички ишлар органларининг хизматига оид маълумотлар муҳокама этилганлиги учун, унга ОАВ таклиф этилмаган эди.

🖊 Kun.uz мухбири мурожаат қилган заҳоти, ИИБ ахборот хизмати томонидан, журналистга Ички ишлар вазирининг ташриф мақсади ва вазифалари ҳақида маълумот ва фотосуратлар ҳам берилган.

❗️Журналистни ички ишлар органи биносига киритмаслик, бу унинг журналистик фаолиятига тўсқинлик қилиш эмас. Сабаби, Ички ишлар органларининг бинолари махсус тоифаланган, қўриқланадиган объект ҳисобланади ва унга кириш-чиқишнинг махсус режими жорий этилади. Алоҳида таклифсиз у ерга киритилмайди. Шикоят, ариза ва мурожаат билан келган фуқаролар бундан мустасно.

〰️〰️〰️

Зангиота туманида профилактика инспекторининг фаолиятини “Facebook”да тўғридан-тўғри эфирга узатган блогер Отажоновни нега 10 суткага қамаб қўйилди?

🔗 21 апрель куни блогер Отажоновга Зангиота туманинг «Сарбозор» МФЙ профилактика инспекторининг қонуний талабларини бажармаганлиги ва хизмат бурчини бажаришга қаршилик кўрсатгани учун қонуний чора кўрилган. Блогер ўз қилмишидан пушаймон бўлган.

📹 ИИО ходимларини хизмат вазифасини бажараётган чоғида тасвирга олиш, тасвирни ижтимоий тармоқларга жойлаш ҳам тақиқланмаган. Фақатгина тасвирга олиш жараёнида ходимнинг ишига халақит бермаслик, жамоат тартибини бузмаслик, ҳуқуқбузарлик содир бўлган жойни тарк этиш бўйича талабларини бажаришингиз шарт бўлади.

〰️〰️〰️

Қурилиш моллари дўкони сотувчисиман. Бир ой аввал дўконимизга блогер келиб, «цементга кул аралаштиргансанлар», деб съёмка қилиб кетди. Мен унга тайёр маҳсулот олиб сотаман, мени айбим йўқ, интернетга расмимни қўйма десам ҳам суратимни интернетга тарқатибди. Нимага ундай қилдинг десам, «Президент блогерларга рухсат берган» – деб айтди. Шу тўғрими?

Нотўғри. Ҳеч бир фуқарони уларнинг рухсатисиз тасвирга олиш ва уни ижтимоий тармоқларда тарқатиш мумкин эмас.

🔰Фуқароларнинг шахсига оид маълумотлар – махфий. Шу жумладан, шахснинг тасвири ҳам унинг шахсига оид идентификацион белгиси ҳисобланади.

▪️Фуқароларни шахсига оид маълумотларини, уларнинг розилигисиз тарқатиш маъмурий ва жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Ўзбекистонда ёшлар сиёсати: янги истиқболлар

Халқаро пресс-клубнинг ёшлар масалаларига бағишланган навбатдаги сессиясида «Ёшлар дафтари», «Ёшлар дастурлари», «5 та ташаббус» ва бошқа кўплаб лойиҳаларнинг самарадорлиги муҳокама қилинади.

📺 Бугун соат 11:15 да «Ўзбекистон 24» ва «UzReport» телеканалларида тўғридан-тўғри томоша қилинг.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати ННТда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

Батафсил - Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати лавҳасида

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро пресс-клубнинг «Ўзбекистонда ёшлар сиёсати: янги истиқболлар» номли сессиясидан

Алишер Саъдуллаев, Ёшлар ишлари агентлиги директори:

«Президентимиз ўтган йили 25 декабрдан ҳозирги кунга қадар ёшлар масалалари бўйича 10 тадан кўп учрашув ўтказдилар. Давлат раҳбарининг ўзи шу соҳада ёшлар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиб чиқиши бу мамлакатдаги ёшларга бўлган эътиборнинг катта намунасидир».

📹 Батафсил видеолавҳада

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
ЕТТБ Ўзбекистонни углерод нейтраллигига эришишда қўллаб-қувватлайди

Энергетика вазирлиги Ахборот хизматининг
хабар беришича, Ўзбекистон Ҳукумати ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида 2050 йилга бориб миллий энергетика сектори углерод нейтраллигига эришиш мақсадида узоқ истиқболли ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Томонларнинг ҳамкорлиги Ўзбекистоннинг мамлакат энергетика секторини уни аста-секин декарбонлаш учун ўзгартириш бўйича стратегиясини илгари суришга қаратилган.

Келишув доирасида ЕТТБ молиялаштириш, хусусан қайта тикланувчи энергия манбалари (ҚТЭМ) асосида кенг кўламли электр станциялари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, замонавий электр тармоқларини модернизация қилишга оид ечимларни амалга ошириш, эски, самарасиз иссиқлиқ электр станцияларни фойдаланишдан чиқариш, шунингдек газ генерацияси паркини модернизация қилиш ва қайта ихтисослаштиришда техник кўмак ва ёрдам кўрсатишни режалаштирмоқда.

ЕТТБ биринчи вице-президенти Юрген Ригтеринкнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон энергетикасини декарбонлаш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш “Банкнинг мамлакатдаги стратегик устувор йўналишларини акс эттириб, Япония ҳуқумати томонидан қўллаб-қувватланган”.

ЕТТБ сўровига кўра Япония ҳукумати Ўзбекистон энергетика тармоғининг паст углеродли келажакка ўтиши бўйича “йўл харитаси”ни тайёрлашда молиявий кўмак кўрсатди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон ва ЕТТБ ҳамкорлиги 2017 йилда янги сурат билан ривожланишни бошлаганини қўшимча қилмоқчимиз. Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлагандан то ҳозирги вақтга қадар ЕТТБ 92 та лойиҳа учун 2 миллиард евродан ортиқ, жумладан умумий қиймати қарийб 1 миллиард доллар бўлган 7 та лойиҳага сармоя киритган.

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги паст углеродли энергетика ҳақида 2020 йилнинг майида эълон қилган эди. Мамлакатимиз углерод чиқариш даражаси паст бўлган энергия манбалари, жумладан атом энергиясидан тинчлик мақсадларда фойдаланиш, қуёш, гидро ва шамол энергиясини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратишни мақсад қилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💉 Дунё миқёсида 961 млн 231 минг киши коронавирус инфекциясига қарши эмланган

Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

🦠Бугунги кунга қадар бутун дунёда 147 млн 539 мингдан ошиқ кишида ушбу касаллик қайд этилган. Улардан 657 минг 510 нафарида шу кеча-кундузда аниқланганлиги вазият ҳамон долзарблигича қолаётганидан далолат беради.

Касалликни олдини олишда энг долзарб профилактик чора тадбирлар сифатида вакцинация дунё миқёсида 961 млн 231 минг кишида амалга оширилган.

📹Батафсил видеода

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
«Хориждаги ватандошлар орасида ўзбек миллий қадриятларига, маънавий ва диний эҳтиёжларига зарурат сезилмоқда»

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси бўлим бошлиғи Зокир Абидов «Bugun.uz»га Ватандошлар жамоат фонди фаолияти тўғрисида мақола тақдим этди.

Таъкидланишича, бугун дунёнинг 100 га яқин мамлакатида 10 миллиондан ортиқ этник ўзбекистонлик ватандошлар мавжуд бўлиб, уларнинг катта қисми Марказий Осиёнинг Ўзбекистон билан чегарадош давлатларида, Европа ва Осиё мамлакатлари ва Америкада истқомат қилиб келмоқда.

Кундан кунга хорижда истоқомат қилиш, таълим олиш ва ишлашни хоҳловчи ватандошларимиз кўпайиб бормоқда. Шунингдек, хорижда туғилиб ўсаётган ватандошларимиз ҳам бугунги кунда кўпчиликни ташкил қилади.

Шу билан бирга, ватандошлар билан алоқаларни ривожлантиришнинг аҳамияти ва долзарблиги ошаётган бир пайтда, хориждаги ватандошларимиз орасида ўзбек миллий-маданий қадриятларга, маънавий-маърифий ҳамда диний эҳтиёжларга зарурат сезилмоқда.

Ватандошлар илтимосига кўра, Қўмита томонидан хориждаги ватандошларни ва уларни фарзандларини ўзбек тилидаги адабиётлар, дарсликлар, журнал ва газеталар билан таъминлаш, уларни тарихимиз, маданият ва урф одатларимизга содиқ қилиб тарбиялаш, ўзбекона меҳр-оқибатли қилиб улғайишига кўмаклашиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, 1000 га яқин ўзбек тили ва адабиёти китоблари, 10 га яқин ўзбек миллий либослари ва 2 та мусиқа чолғу асбоблари ватандошларга юборилди. Бу кўрсаткичлар ватандошлар эхтиёжи қондирилганини тахминан 8% га яқинини ташкил этди.

Батафсил

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Адлия вазирлиги: янги қонун лойиҳаси ерга бўлган ҳуқуқни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, Миллий матбуот марказида “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳасига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида вазирлик масъул ходимлари томонидан бир қатор саволларга жавоб берилди. Жумладан:

Ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга эҳтиёж мавжуд эдими?

Ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда чет эл тажрибаси таҳлил қилиндими?

Қонун лойиҳасида “жамоат эҳтиёжлари” тушунчасига аниқлик киритилмоқда. Хўш “жамоат эҳтиёжлари” деганда нимани тушуниш мумкин?

Шу ва бошқа долзарб саволларга берилган жавобларни қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони 4 миллионга яқинлашди

2021 йил 1 апрель ҳолатига кўра, пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 3,9 млн. нафарга етди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ижро этувчи директори Абдулазиз Ҳайдаров маълум қилди.

▫️Қайд этилишича, нафақа ва пенсия олувчилар умумий аҳоли сонидаги улуши 11,2 фоизни ташкил қилган. Шундан, 3,5 млн. нафарга яқини пенсия ва 400 минг нафардан ортиғи нафақа олувчилар.

💰Йилнинг 1-чорагида 86 535 нафар фуқароларга пенсия ва нафақалар тайинланди. Шунингдек, 4 892 нафардан ортиқ фуқароларнинг пенсия ишларини текшириш натижасида аниқланган 12,0 млрд. сўмлик ортиқча тўловлар ҳисобдан чиқарилди.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Фуқаролар томонидан пенсия ва нафақа тайинлаш учун тақдим этиладиган қоғоз шаклидаги ҳужжатлардан воз кечиш, ушбу жараёнда инсон омилини камайтириш, аризалар ижроси устидан автоматик камерал назорат ўрнатиш мақсадида “Pensiya” дастурий мажмуасида электрон “Қайд этиш китоби (Книга регитрация)” модули яратилди.

Шунингдек, 2,7 млн. нафардан ортиқ пенсия ва нафақа олувчиларнинг мобиль телефонлари “SMS-pensiya” интерактив хизматига уланган ҳолда СМС хабарномалар юборилди.

Жорий йилнинг январь-март ойларида 1,5 миллион нафардан ортиқ ижтимоий нафақа ёки моддий ёрдам олиш учун мурожаат этган оилаларнинг аризалари “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали инсон омилисиз кўриб чиқилди.

————-
АОКАда ўтказилган матбуот анжуманидан

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Олий суд ахборот хизмати Зафар Жўраевга оид жиноят иши юзасидан баёнот берди

Маълум қилинишича, Жиноят ишлари бўйича Косон туман судининг 2021 йил 11 мартдаги ҳукмига асосан Зафар Жўраев (1989 йилда Қарши шаҳрида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, олий маълумотли, оилали, ишсиз, муқаддам судланган) га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “б”, “в” бандлари билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Суднинг ҳукмига кўра З. Жўраев 2019 йил 9 декабрдан 2020 йил 24 июлга қадар Муборак туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари-матбуот котиби вазифасида ишлаб келиб, ўзининг хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда фуқаро М. Ўриновга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши, яъни савдо дўкони қуриши учун кимошди савдоси орқали Муборак тумани марказидан ер майдони олиб беришни ваъда қилган.

Шу йўл билан унинг ишончига кириб, 2020 йил 10 март куни “Миллий банк” ТИФ Муборак тумани филиали маъмурий биноси олдида М. Ўриновдан 2 миллион 400 минг сўм миқдоридаги маблағни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликда айбли, деб топилган.

Батафсил

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#инфографика

Ўзбекистонда пенсия ва нафақа тўловларига оид энг муҳим маълумотлар

Манба
: Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Импорт ҳамда экспорт қилинувчи мева-сабзавот ва ўсимлик маҳсулотларини лаборатория экспертизасидан ўтказиш хизмати расман пуллик бўлди

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова маълум қилди.

📢 Маълум қилинишича, 1 майдан эътиборан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан мамлакатимизга импорт бўлувчи ҳамда экспорт қилинувчи мева-сабзавот ва ўсимлик маҳсулотларини лаборатория экспертизасидан ўтказиш хизмати расман пуллик этиб белгиланди.

🧮 Унга кўра, лаборатория хизматлари нархида ҳар бир намуна учун 88 563 сўм миқдорида тўлов жорий этилиб, ушбу нархга кимёвий реактив ва бир марталик ишлатиладиган маҳсулотлар нархи алоҳида ҳисоблаб қўшилади. Тўлов шартнома асосида амалга оширилади.

🔎Лаборатория таҳлиллари ва экспертизалари ишончлилигини таъминлаш ҳамда республикадаги фитосанитария ҳолатини яхшилаш мақсадида бир қатор ривожланган давлатларнинг фитосанитария соҳасида илғор хорижий тажрибалари жойларда ўрганилиб, бугунги кунда ҳалқаро стандартларга мос келадиган замонавий илғор лаборатория ускуналари ва техник воситалар билан жиҳозланган Марказий карантин лабораторияси ташкил этилди. Шу билан бир қаторда, Марказий карантин лабораторияси жорий йил март ойида халқаро стандартлар асосида аккредитациядан ўтказилди.

✔️ Шу билан бир қаторда, Республиканинг 6 та вилоятида (Андижон, Фарғона, Хоразм, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент вилоятлари) стационар карантин лаборатория ташкил этилди ва миллий аккредитациядан ўтказилди.

🔬Экспортга юкланаётган маҳсулотларни лаборатория экспертизасидан ўтказишни тезлаштириш мақсадида, ҳудудий ўсимликлар карантини давлат инспекцияларида 15 та замонавий сайёр (мобил) лабораториялар ташкил этилди.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
В тоннеле метро остановился поезд. Всех пассажиров благополучно эвакуировали

Как сообщает пресс-служба АО "Узбекистон темир йуллари", сегодня, около 17:50, на Чиланзарской линии Ташкентского метрополитена между станциями «Миллий бог» и «Новза» по техническим причинам остановился один подвижной состав.

Всех пассажиров благополучно эвакуировали. Работа столичного метрополитена продолжает работу, в отдельных участках по однопутной линии.

Руководство УП «Тошкент метрополитени» приносит свои извинения пассажирам и сообщает, что по выяснению ситуации оперативно создана рабочая группа. Результаты расследования будут объявлены общественности в официальных источниках.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official