Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31.1K photos
6.73K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ФВВ ахборот хизмати томонидан вазирлик таркибида фаолият кўрсатаётган Фуқаро муҳофазаси институтига пресс-тур ташкил этилди. Бир қатор етакчи телеканаллар ва интернет нашрларининг журналистлари сўнгги 3-D комплекс ва кўплаб мамлакатларда ўхшаши йўқ бошқа замонавий технологиялар билан танишиш имкониятига эга бўлдилар.
- - - - - - - - - -
Пресс-служба МЧС организовала пресс-тур в Институт гражданской зашиты, функционирующий в составе министерства. Журналисты из ряда ведущих телеканалов и интернет-изданий смогли ознакомиться с новейшим 3-D комплексом и другими обучающими технологиями, которые не имеют аналогов во многих странах.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
“Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш” автоматлаштирилган ахборот тизими ишга туширилди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, ушбу тизим инвестиция лойиҳаларининг ҳафталик мониторингини олиб боришни кўзда тутади, унинг мақсади эса пандемиядан кейинги даврда лойиҳаларнинг кечикиб ишга тушириш хавфини олдини олишдан иборат.

Айни пайтда ахборот тизими пилот режимида ишлаяпти. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, маҳаллий ҳокимият органлари ҳамда тижорат банклари ходимлари томонидан жорий этилаётган лойиҳалар ижроси юзасидан ҳафталик мониторинги олиб борилмоқда. Корхоналарга бириктирилган мутасаддилар ҳар ҳафтада жойларга чиқиб, қурилиш ишлари боришини, асбоб-ускуналар етказиб бериш ва ўрнатишнинг ҳозирги ҳолатини ҳамда қурилаётган ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш билан боғлиқ бошқа вазифалар ижросини ўрганмоқда.

Автоматлаштирилган тизимни штат режимида тўлиқ ишга тушириш жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб режалаштирилган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бир йилда вакциналар харид қилиш учун 20 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағ сарфланади

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков юқумли касалликларга қарши эмлаш жараёнлари борасида маълумот берди.
〰️〰️〰️〰️

Олиб келинаётган вакциналар учун харажатлар ким томонидан қопланади?

Режали эмлаш билан боғлиқ харажатларнинг барчаси давлат томонидан қопланади.

💰Бир йилда вакциналар харид қилиш учун 20 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағ сарфланади.
〰️〰️〰️〰️

Эмлашнинг қандай турлари бор, нега баъзи ҳолатларда ёш болалар, баъзи ҳолатларда фақат катталар эмланади?

Бугунги кунда, замонавий тиббиётда -

🔺режали эмлаш (эмлаш календарига мувофиқ) – даставвал аҳолини 6 турдаги юқумли касалликларга қарши режали эмлаган бўлсак, эндиликда эмлаш календарига мувофиқ 13 турдаги юқумли касалликларга қарши эмлаш ишлари йўлга қўйилган.

🔺мавсумий касалликларга қарши эмлаш – грипп касаллигига, вирусли гепатитнинг А турига қарши эмлаш киради.

🔺эпидемик кўрсатмага асосан эмлаш – куйдирги, менингит, шол, қизамиқ, қизилча касалликларига қарши эмлаш ёки қўшни давлатларда юқумли касалликлар бўйича вазият мураккаблашиб, унинг республикамизга четдан кириб келиш хавфи юзага келганда амалга оширилади.

🔺профилактика мақсадида – менингит,сариқ иситма, вирусли гепатит А, қутуриш каби касалликларга қарши эндемик ҳудудларга боришдан ва янги жамоалар шаклланишидан аввал эмланади;

🔺
соғломлаштириб эмлаш – тез-тез касалликга чалинадиган болалар, тинимсиз тиббий чекловлар белгиланадиган шахслар учун мўлжалланган эмлаш мавжуд.
〰️〰️〰️〰️

Мактаб болалари бир йилда неча маротаба эмланадилар ва эмлаш жараёнининг фасллар билан боғлиқлиги борми?

👧🏻 Мактаб болалари айнан мактаб даврида 4 маротаба эмланадилар:

▫️1-синфда сентябр ойида АДС-М ва Полиомиелит;

▫️ 9-синфда май ойида – АДС-М билан;

▫️3 -синф ўқувчи ( 9 ёшли) қизлар-октябрь ва ноябрь ҳамда апрель ва май ойларида ВПЧ вакцинаси билан эмланадилар.

Режали эмлаш жараёнининг фаслларга боғлиқлик жойи йўқ.
〰️〰️〰️〰️

2020-2021 йилларда республика бўйича қанча болалар юқумли касалликларга қарши эмланди?

💉 Республика бўйича ҳар йили камида 4,5-4,7 миллион болалар 13 турдаги юқумли касалликларга қарши режали эмланадилар. Бу рақам ҳар йили туғиладиган болалар сонидан келиб чиқиб, ўзгариб туриши мумкин.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нурмат Отабеков, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

Мактаб ўқувчилари эмланишлари учун молиявий имкониятлари бўлмаса у ҳолда қандай йўл тутилади?

Ўзбекистонда болаларни эмлаш жараёнлари бепул.

Бола у ёки бу касалликга қарши эмланганидан сўнг ножўя таъсирлар ҳам кузатилиб турадими?

Эмлашдан кейин ножўя таъсирлар кузатилиб туриши табиий ҳол. Ножўя таъсирларнинг барчаси рўйхатга олинади ва мониторинг қилиб борилади.

Эмлаш тадбирлари ва вакциналарнинг самарадорлиги бўйича қандай статистик рақамларни айта оласиз?

Ҳозир республикамизда шол (полиомиелит), бўғма (дифтерия), чақалоқлар қоқшоли (столбняк), 20 ёшгача бўлганлар орасида вирусли гепатит В, бактериал менингит касалликлари, шунингдек, 5 ёшгача бўлган болалар орасида ротовирус касаллигидан ўлим ҳолатлари умуман қайд этилмаяпти.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маҳмуджон Каримов, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бошқарма бошлиғи:

🔰“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарорига мувофиқ жорий йилда ҳудудларда паст ва ўрта кучланишли 15 минг км электр узатиш тармоқлари ҳамда 4 мингта трансформатор пунктларини янгилаш ва модернизация қилиш ишлари “Махаллабай” шакллантирилди.

Батафсил
〰️〰️〰️〰️
АОКАда бўлиб ўтган брифингдан

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
АОКАда Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи Абдуназар Эрдонов иштирокида брифинг ўтказилди.

————

Кўп квартирали уйларнинг ертўлаларидан фойдаланилса бўладими?

✔️ Албатта, кўп квартирали уйларнинг ертўлаларини ижарага олувчилар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ва унга носаноат хусусиятига эга бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларни жойлаштириш учун фойдаланиш ҳуқуқига эга.

⚠️ Бунинг учун ертўлаларни ижарага олувчилар 4 та асосий қонуний талабларга риоя этишлари лозим бўлади.

1️⃣ Кўп квартирали уйдаги ертўлалар шу жой мулдорларининг умумий мулки ҳисобланади.

Шунинг учун ертўлалар – шу мулкнинг иштирокчиси бўлган мулкдорларнинг бир овоздан қабул қилинган умумий йиғилиш қарори билан, жой мулкдорларининг келишувига кўра фойдаланишга, ижарага ёки бошқа шахслар фойдаланишига берилиши мумкин.

2️⃣ Ертўлаларда алоҳида кириладиган эшик, табиий ёритиш ва вентиляция мосламалари, ёнғинга қарши ҳамда қурилиш нормалари талабларига мувофиқ жойнинг девори, шифти, поли қопланган ва пардозланган бўлиши керак.

3️⃣ Кўп квартирали уйларнинг ертўлаларини ижарага олувчи:

🔹ўзига тегишли бўлган ертўла қисмини зарур жорий таъмирлашни ўз ҳисобидан амалга ошириши ва жойни ўз ҳисобидан сақлаши;

🔹ертўладаги санитария-техника асбоб-ускуналари ва бошқа ускуналарга (сув қувури, канализация, марказий иситиш, иссиқ сув таъминоти, газ асбоб-ускуналари ва бошқаларга) эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиши;

🔹электр ва иссиқлик энергиясини, сув, газни тежаб сарфлаши, уларнинг бекор оқиши ва беҳуда сарфланишига йўл қўймаслиги, электр, газ ҳисоблагичлар ўрнатиши;

🔹ёнғин хавфсизлигига, ертўладан техник фойдаланиш қоидаларига риоя қилиши;

🔹 авария ҳолатларида аварияларни бартараф этиш учун тегишли авария-таъмирлаш хизматлари вакилларини киришини таъминлаши;

🔹 ертўлани сақлаш ва таъмирлаш, коммунал хизматлар бўйича харажатларни белгиланган тартибда ва муддатда тўлаши лозимлиги талаб этилади.

4️⃣ Ертўлаларни бошқа мақсадда қайта жиҳозлаш, ўзгартириш ёки реконструкция қилиш бинонинг конструктив схемасини бузмасдан, бинонинг олд кўриниши ва ташқи қиёфасини, муҳандислик коммуникацияларини зарар келтирмаган ҳолда амалга оширилиши керак.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
“Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Адлия вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, қонун лойиҳасида ер участкасини компенсация эвазига олиб қўйиш ташаббусининг очиқ муҳокамасини ўтказишга оид қуйидаги мисли кўрилмаган стандатлар белгиланган:

▫️ташаббускор томонидан очиқ муҳокама ўтказилиши жараёнининг мажбурий тартибда аудио- ва видео қайд қилиниши таъминланиши;

▫️очиқ муҳокама оммавий ахборот воситалари иштирокида ўтказилиши ва уларнинг иштироки ташаббускор томонидан таъминланиши шартлиги;

▫️очиқ муҳокамани ўтказиш жойи кўпчилик ҳуқуқ эгаларининг яшаш жойига яқин бўлиши кераклиги;

▫️ очиқ муҳокамада ҳуқуқ эгаларининг учдан икки қисми қатнашганда очиқ муҳокама ўтказилган ҳисобланиши;

▫️ташаббускор ҳуқуқ эгаларига очиқ муҳокамада онлайн қатнашиш имкониятини яратиши шартлиги.

Батафсил

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
​​РАСМИЙ БАЁНОТ

Куни кеча «Чегара билмас мухбирлар» нодавлат ташкилоти эълон қилган матбуот эркинлиги рейтингида Ўзбекистон 157-ўринда қайд этилди. Бироқ ташкилот томонидан юртимизда ахборот соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўлақонли ўз аксини топмагани ва муносиб баҳоланмагани афсусланарли.

Мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлиги, очиқлик — давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланган. Журналист ва блогерлар ҳуқуқлари қонун доирасида ҳимоя қилинаётгани, ахборот хизматлари ва давлат тузилмаларининг матбуотдаги танқидларга конструктив жавоб қайтараётгани натижасида аҳолининг хабардорлик даражаси ошиб бормоқда.

Мураккаб пандемия шароитида Ўзбекистонда ОАВ, ижтимоий тармоқлар ҳамда мессенжерлар имкониятларидан самарали фойдаланиб, медиа маконда тарқалган ва муҳокамаларга сабаб бўлган ҳар бир маълумотга ўз вақтида расмий муносабат, изоҳ, тушунтиришлар бериб борилди. Агентликда барча давлат органлари ва идоралари билан биргаликда брифинг ҳамда матбуот анжуманларини тизимли ўтказиш йўлга қўйилди. Аҳоли ўзини қизиқтирган саволларга мутасаддилар ҳамда мутахассислардан бевосита жавоб олишни бошлади. Худди шундай амалиёт ҳудудларда ҳам жорий этилди, махсус медиа-режалар асосида журналистлар учун тадбирлар мунтазам ўтказиб бориляпти.

Бундан ташқари, амалдаги қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, жиноий жавобгарлик либераллаштирилди. Хусусан, туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси бекор қилинди.

Бугун Ўзбекистоннинг янги очиқлик ва ошкоралик сиёсатида ахборот соҳасидаги баҳсли масалалар, томонлар ўртасида пайдо бўладиган ҳар қандай низоли вазиятлар мавжуд қонунлар, шунингдек, суд тизими доирасида ҳал қилиниши йўлга қўйилди. Бу борада Агентлик ахборот соҳасидаги ваколатли орган сифатида ишончли ва холис ахборот тарқатаётган журналистлар, блогерлар, ОАВ ходимларининг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишига ҳар томонлама кўмаклашишга тайёр.

Умид қиламизки, «Чегара билмас мухбирлар» ташкилотининг кейинги рейтингларида Ўзбекистонда ахборот эркинлиги соҳасидаги барча ислоҳотлар ўз аксини топади ва муносиб баҳосини олади.
Бизнес-омбудсман Тошкент шаҳрида ташқи реклама конструкциялари бузиб юборилиши қонунийлигини ўрганмоқда.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида юзлаб ташқи реклама конструкциярлари ҳеч қандай ҳуқуқий асослар кўрсатилмасдан бузиб ташланаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Бизнес-омбудсман ахборот хизмати баёнотида таъкиданишича, маҳаллий ҳокимият органларининг ушбу харакатлари тадбиркорлар орасида кескин норозиликларни келтириб чиқараётганлигини инобатга олган ҳолда, Бизнес-омбудсман девони масъул давлат органлари иштирокида ушбу ҳаракатларнинг қонунийлигини ўрганиб чиқмоқда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон халқаро ислом академияси "Times Higher Education Impact Ranking" рейтингига киритилди

Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати маълум қилишича, Буюк Британиянинг олий таълим соҳасига оид муҳим масалаларни ёритувчи ва университетлар фаолиятини баҳолаб борувчи Times Higher Education ташкилоти ўзининг навбатдаги THE Impact Ranking рейтинги натижаларини эълон қилди.

Жами 20 минг ОТМда олиб борилган ўрганишлар натижасида бу галги рейтингга фақат 1115 та ОТМ киритилди. Мазкур рейтингда Ўзбекистон ОТМлари ичида Ўзбекистонда Халқаро ислом академияси учинчи бўлиб 47,5 балл билан 801-1000+ гуруҳига киритилган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Электротехника саноати корхоналарининг 2021 йил январь-март ойларидаги кўрсатгичлари

✍️ Элтехсаноат уюшмаси ахборот хизмати маълумоти

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 22 апрель куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Фанлар академияси олимлари томонидан СOVID-19 қарши яратилган "Рутан" воситаси ва унинг самарадорлиги хусусида
● Вақти: 10:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Фанлар академияси ва соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутасаддилари
〰️〰️〰️

🔰Брифинг

● Мавзу:
Ахборот технологиялари соҳасидаги телекоммуникация йўналишидаги ислоҳотлар, Самарқанд вилоятида телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва соҳада кадрларни тайёрлаш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Шерзод Аҳматов, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Умумтаълим мактабларининг карантин туфайли ёпилаётгани, бу жараёнда ўқув жараёнларини ташкил этиш масалалари хусусида
● Вақти: 17:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова

〰️〰️〰️〰️

📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
⚡️Саноқли дақиқалардан сўнг Тошкент шаҳрида “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми бошланади

Адлия вазири матбуот котиби Севара Уринбаеванинг маълум қилишича, Форум Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан БМТ Тараққиёт дастури, ЕХҲТ ва қатор ҳамкор ташкилотлар кўмагида иккинчи маротаба ташкил этилмоқда.

“Tashkent Law Spring” нинг мақсади — ҳуқуқни ривожлантириш муаммолари ва замонавий тенденцияларини муҳокама қилиш учун етакчи халқаро ва маҳаллий экспертларни жамлаган ҳолда очиқ мулоқот майдончасини яратиш, шунингдек, халқаро ҳамжамиятга Ўзбекистонда олиб борилаётган ҳуқуқий ислоҳотларни намойиш этишдан иборат.

📹 Онлайн-трансляция: https://youtu.be/Czbx2CGc_rQ
___________

⚡️Через считанные минуты в Ташкенте начнется II Международный юридический форум «Tashkent Law Spring»

Форум во второй раз проводится Министерством юстиции Республики Узбекистан при содействии основных партнеров ПРООН, ОБСЕ и ряда других международных организаций.

«Tashkent Law Spring» станет открытой диалоговой площадкой для ведущих международных и национальных экспертов, обсуждения современных тенденций развития права и применения передовой практики в модернизации национального права, а также информирование международного сообщества о реализуемых в стране правовых реформах Узбекистана.

📹 Онлайн-трансляция: https://youtu.be/Czbx2CGc_rQ

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ташқи реклама фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари Савдо-саноат палатаси томонидан ўрганилмоқда

CCПга Реклама индустрияси миллий Ассоциациясининг тадбиркорлик субъектларига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган Тошкент шаҳридаги ташқи реклама объектлари (конструкциялари) номаълум сабабларга кўра бузиб ташланаётганлиги тўғрисидаги мурожаати келиб тушган.

Палата ахборот хизмати маълум қилишича, палата томонидан зудлик билан ушбу масалани текшириш ва тадбиркорларнинг ҳусусий мулкини ҳимоя қилиш мақсадида Бош прокуратурага хат юборилган. Шунингдек, масалага ойдинлик киритиш мақсадида реклама объектларини демонтаж қилишга асос бўлган ҳуқуқий ҳужжатни ва шунга оид бошқа маълумотларни олиш юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлигига сўров юборилди.

Ҳозирда Палатага аъзо бўлган 2 та тадбиркорлардан ушбу масала юзасидан келиб тушган мурожаатлар асосида судларга даъво аризалар киритиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
💊 Рутан препарати SARS-CoV-2 вирусига қарши ягона самарали дори воситаси

Бу ҳақда АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Қайд этилишича, Рутан препарати антиоксидантлик ва антигипоксик хусусиятларга эга бўлиб, SARS-COV-2 вирусининг 2 та муҳим фермент тизимини ингибирлайди.

🧬 Вируснинг ҳужайрада кўпайиши ва тарқалиши ҳамда патологик ва яллиғланиш жараёнини чақирувчи оқсиллар ҳосил бўлишини тўхтатади ва касаллларда салбий ҳолат — «цитокинин бўрони»нинг олдини олади. Натижада, SARS-CoV-2 вирусига чалинган беморларнинг соғайиш муддати қисқаради ва бемор ўз ҳолатига тез қайтади.

🛡 Рутан препарати 103 та короновирус инфекцияси билан касалланган ўртача оғирликда кечаётган беморларда кайд этилган дозада синалганда, СОVID-19 орқали чақирилган яллиғланиш жараёнининг асосий воситачиси бўлмиш С-реактив оқсили миқдорининг статистик аҳамиятли камайиши кузатилди ва бу орқали унинг аниқ яллиғланишга қарши таъсирга эга эканлиги аниқланди. Рутан қабул қилган бирон-бир беморга касаллик давомида оксигенацияга муҳтожлик бўлмади.

🧪 Рутан препаратини қабул қилган синов гуруҳи беморларини протокол даволаш фонида касалликнинг 4-5 куни давомида улардан СОVID -19 вирусига олинган ПЗР-тест таҳлили салбий бўлди.

Клиник синов натижаларига кўра, «Рутан таблеткалари, 0,1 г» №20 ўртача оғирликда кечаётган ўпка яллиғланиши 30% бўлган COVID-19 касаллигига ҳамда гриппнинг барча штаммларига қарши дори воситаси сифатида қўллаш учун рухсат этилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ҳарбийларимиз АҚШда “Илғор жангчи” мусобақасининг яна иккита шарти бўйича рекорд натижаларни янгилади

Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, Америка Қўшма Штатларининг Миссисипи штатидаги “Camp Shelby” ҳарбий ўқув базасида бўлиб ўтаётган “Илғор жангчи” мусобақасининг яна 4 та йўналишдаги баҳслари якунланди.

Баландлиги 8 метр бўлган мураккаб шаклдаги ёғоч тўсиққа чиқиш ва тўрли арқондан фойдаланиб ундан тушиш, кенглиги чамаси 20 метр бўлган сув ҳавзасидан арқон ёрдамида ўтиш, нотекис ва ностандарт мувозанатга эга бўлган турли сунъий тўсиқлардан ўтиш каби кишидан катта жисмоний куч талаб этадиган ушбу мажмуавий машқларда ҳамюртимиз кичик сержант Хайрулло Олимов 9 дақиқаю 20 сония вақт сарфлаб, мусобақа рекордини янгилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутасаддилари иштирокида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

🔰Бугунги кунда олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малака ошириш тизими амалиётга жорий этилди.

▫️Раҳбар ва педагог кадрларнинг узлуксиз малакасини ошириш тизими:

мутахассислик бўйича мустақил малака ошириш;

муқобил малака ошириш;

таълим дастурлари асосида ихтисослаштирилган қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасаларида бевосита ўқиш шаклларини ўз ичига олади.

📈 Раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларида ишдан ажраган ҳолда тўғридан-тўғри (бевосита) ўқиш умумий давомийлиги 288 соатдан (2 ойдан) 144 соатга (1 ойга) камайтирилди.

❗️Тингловчилар билимини баҳолаш тизими тўлиқ рақамлаштирилди, инсон омили аралашувига чек қўйилди.

🌐 Масофадан ўқитиш курсларининг онлайн ва оффлайн технологияларига асосланган дастурий платформаси, ўқув-методик ресурслари яратилди, шунингдек, онлайн маъруза ва консультациялар, вебинар каби замонавий шакллари амалиётга жорий этилди.

▪️Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ўқув жараёнига замонавий таълим ва инновациялар соҳасидаги илғор хорижий тажрибаларни татбиқ этиш мақсадида охирги уч йилда 604 нафар хорижлик мутахассислар ўқув жараёнига жалб қилинган бўлиб, уларнинг 143 нафари Европа, 90 нафари Америка, 155 нафари Осиё, 216 нафари МДҲ мамлакатлари профессор-ўқитувчилари ва соҳа мутахассислари ҳисобланади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official