Расмий хабарлар I Официальные новости
28.4K subscribers
31.2K photos
6.83K videos
53 files
29.2K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
2021 йилда 16,4 млн тонна цемент ишлаб чиқарилади

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан ОAВ вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилди. Бу ҳақда уюшма ахборот хизмати хабар берди.

Aнжуманда дастлаб уюшма томонидан 2021 йилда амалга ошириладиган ишлар ҳақида маълумот берилди. Шу билан бирга мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган қурилиш материалларининг жаҳон талабларига жавоб бериши, йирик заводлар фаолияти, экспорт кўрсаткичлари ҳақида тўхталиб ўтилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Бозорларда ёғ учун яна турнақатор навбатлар пайдо бўлмоқда" деб номланган постда келтирилган маълумотлар бўйича Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ўрганиш олиб борилмоқда

Қўмита ахборот хизмати маълум қилишича, ўрганиш натижаларини қўмитанинг веб-сайт ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида эълон қилинади.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Самарқанд вилояти ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Мирзаев Манучехр Боборахимович 1983 йил 8 апрелда Сурхондарё вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

М.Мирзаев 2001-2019 йилларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Сурхондарё ҳудудий бўлимида, Сурхондарё вилояти ҳокимлигида ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги этиб қайта номланди

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонида маълум қилинган.

🔸Фармонга кўра, “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали таъсис этилади ва 2021 йилдан бошлаб мунтазам ўтказиб борилади.

🔸 Ўзбекистон кино саноати вакиллари уюшмаси нодавлат нотижорат ташкилоти ташкил этилади.

🔸 Кинематография йўналишида таълим олаётган талабаларни қўллаб-қувватлаш учун Худойберган Девонов номидаги давлат стипендияси таъсис этилади.

🔸 “Олтин Хумо” миллий кино мукофоти тақдимоти ҳар йили анъанавий равишда ўтказиб борилади.

🔸 “Кинематография фидокори” кўкрак нишонини таъсис этилади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ангрен шаҳрида барпо этилган “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖ фаолияти юзасидан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров томонидан эълон қилинган маълумот асосида ижтимоий тармоқларда ёритилган мақолаларга “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти муносабат билдирди.

Завод йиллик 3,0 млн. дона автомобиль шиналари, 200 минг дона қишлоқ хўжалиги шиналари ва 100 минг погон метр конвейер ленталарини ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, лойиҳа бўйича корхона қувватларни ўзлаштириш маҳсулот сифатини таъминлаш мақсадида босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати ахборот хизмати таъкидлашича, ҳақиқатдан, 2020 йилда ишлаб чиқариш қувватларини ўзлаштириш режаси 40% ўрнига 15%ни ташкил этди. Бунинг асосий сабаби коронавирус пандемияси даврида жорий этилган чекловлар оқибатида аксарияти хорижий мамлакатлардан олиб келинадиган хом ашё ва материалларнинг импорти чекланди, ишлаб чиқаришда тўхталишлар юзага келди, маҳсулот сотуви пасайди ва айланма маблағларнинг танқислигига олиб келди.

2021 йилда корхона томонидан умумий қиймати 538,6 млрд. сўм бўлган 1,6 млн. дона автомобиль шиналари, 30 минг дона қишлоқ хўжалиги шиналари ва 73,5 минг погон метр конвейер ленталари ишлаб чиқарилиши ва шу билан биргаликда жами 47 турдаги янги турдаги харидоргир маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, ишлаб чиқариш қувватларини ўзлаштириш режаси 40%га етказилади.

Маълум қилинишича, корхонада ишлаб чиқарилаётган автомобиль шиналари республика ҳудудига импорт қилинаётган аксарият маҳсулотлардан сифат кўрсаткичлари бўйича юқори бўла туриб, нарх жиҳатидан уларга нисбатан арзон.

Мисол учун, “Bars” бренди остида ишлаб чиқарилаётган оммабоп 195/60R15 ўлчамли автомобиль шинаси нархи 31 долларни ташкил этса, ҳудди шундай ўлчамли ва сифат кўрсаткичли Кореяда ишлаб чиқарилганлари 45 доллар, Европа мамлакатларида ишлаб чиқарилганлари 35-45 доллар, Россияда ишлаб чиқарилганлари 33 доллар ва сифат кўрсаткичлари паст бўлган Хитойники 32 долларни ташкил этади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Навоийда мактаб директорига “Президент совғаси” — “Спарк” автомобили топширилди. Лойиҳа давом этади

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, Навоий вилояти Кармана туманидаги 2-сон умумтаълим мактабига раҳбарлик қилаётган Турсуной Халилова “Бир миллион дастурчи” лойиҳасида мактаб ўқувчилари қайд этган юқори натижалари учун “Президент совғаси” — “Спарк” автомобили билан тақдирланди.

Ҳозирда Навоийда 35 мингдан ортиқ ўқувчи замонавий дастурлашни ўрганмоқда, 18 567 нафари “Бир миллион дастурчи” лойиҳа доирасида сертификатларини қўлга киритган.

Мактабнинг бир қатор информатика фани ўқитувчиларига “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони, ноутбук ҳамда фахрий ёрлиқлар топширилди.

Таъкидлаш жоизки, 2020 йил якунлари бўйича “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида энг фаол информатика ўқитувчилари Навоий ҳиссасига тўғри келган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун, тахминан 10:40да Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши техник сабабларга кўра тўхтатилди.

Барча йўловчилар эвакуация қилинди. Сергели метро йўналиши бўйлаб автобуслар ҳаракати ташкил етилмоқда. Айни вақда, "Тошкент метрополитени" УК раҳбарияти воқеа жойида вазиятнинг сабабларини аниқламоқда.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ахборот хизмати батафсил маълумотлар тақдим этилишини маълум қилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
“Биринчи резинотехника заводи” МЧЖ АВТОВАЗ компаниясидан 10 минг дона ва Giant Motors компаниясидан 76 минг дона автомобил шиналари учун буюртма олган

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда “Ўзкимёсаноат” АЖ Ахборот хизмати раҳбари Мастура Ҳаитова маълум қилди.
〰️〰️〰️〰️

🌀Қайд этилишича, Хитойнинг LingLong компаниясининг техник кўмаги билан жорий йилнинг сентябридан бошлаб Damas автомобиллари учун йил якунига қадар 60 минг дона автомобил шинаси етказиб берилади. 2023 йилга келиб эса “UzautoMotors” АЖга
7 турдаги 37,4 млн. доллар қийматидаги 1,2 млн. дона автомобил шинаси етказиб бериш режалаштирилган.

📈2021 йилда корхона томонидан умумий қиймати 538,6 млрд. сўм бўлган 1,6 млн. дона автомобиль шиналари, 30 минг дона қишлоқ хўжалиги шиналари ва 73,5 минг погон метр конвейер ленталари ишлаб чиқарилиши ва шу билан биргаликда жами 47 турдаги янги турдаги харидоргир маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, ишлаб чиқариш қувватларини ўзлаштириш режаси 40%га етказилади.

2021 йилда қиймати 581 минг долларлик маҳсулотлар экспорти режалаштирилган бўлиб, ҳозирда АВТОВАЗ (Россия Федерацияси) компаниясидан 10 минг дона ва Giant Motors (Озарбайжон) компаниясидан 76 минг дона автомобил шинаси учун буюртма келиб тушган.

📍Бугунги кунда корхона 837 нафар маҳаллий аҳолини доимий иш билан таъминлади, 35 млрд. сўм миқдорида давлат бюджетига солиқ тўлади, саноат тармоқлари эҳтиёжлари учун зарур бўлган биргина конвейер ленталар импортини 10 млн. долларга қисқартиришга эришди ҳамда экспорт ҳисобидан 288,6 минг доллар валюта тушуми таъминланди. Давлат кафиллиги асосида олинган кредит маблағлари ҳам ўз вақтида тўлаб борилмоқда.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Депутатлар туризм ва спорт вазири лавозимига номзодни маъқуллади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати хабар беришича, навбатдаги мажлисида депутатлар бош вазир ўринбосари – туризм ва спорт вазири лавозимига Азиз Абдуҳакимов номзодини кўриб чиқди ва ушбу номзод маъқулланди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига кўра 7 794 та қишлоқ ва маҳалла таъмирланиб ободонлаштирилади

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соҳага оид қонунчиликдаги сўнгги ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.
〰️〰️〰️〰️

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига қайси ҳудудлар киритилади, бунинг аниқ мезонлари қандай?

✔️ Ушбу дастурлар доирасида қуйидаги мезонлар асосида қишлоқ ва маҳаллалар рўйхати шакллантирилади ва ушбу ҳудудлардаги ижтимоий инфратузилма муаммолари ўрнатилган тартибда бартараф этилади:

🔹биринчиси, олис ва иқлими оғир ҳудуддалиги;

🔹иккинчиси, халқ қабулхоналари ва ҳокимликларга аҳоли томонидан йўл транспорт тузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектлари бўйича келиб тушган мурожаатлар сони;

🔹учинчиси, аҳоли ва тадбиркорлар ўзлари истиқомат қилаётган ёки жойлашган қишлоқ ва маҳалла ҳудудини биргаликда ободонлаштириш юзасидан ташаббусларининг мавжудлиги;

🔹тўртинчиси, ҳудуднинг “Туризм маҳалласи”, “Туризм қишлоғи” ёки “Туризм овули” мақомига эгалиги;

🏗 Қарорга кўра, жорий йилда мазкур тоифаларга кирувчи 7 794 та қишлоқ ва маҳаллаларда қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.

🏘 Шунингдек, 710 та маҳалла биноси, 114 та маҳалла гузари қурилади ва таъмирланади.

📍Жорий йилнинг январь ойидан бошлаб, мамлакатимиздаги шароити оғир, кўп миллатли, энг олис ва чегара ҳудудларида жойлашган, ижтимоий аҳволи оғир бўлган 968 та қишлоқ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари амалга оширилаяпти.
〰️〰️〰️〰️

⚠️ Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва ҳудудий ҳокимликлар томонидан аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида, янги ташкил этилган аҳоли яшаш мавзелари ҳамда мавжуд маҳаллаларда оилалар ва фуқаролар сонининг кўпайиши натижасида қатор маҳаллалар ташкил этилди.

Жорий йилнинг 15 март ҳолати бўйича маҳаллалар сони 31 тага кўпайиб, республика бўйича жами фуқаролар йиғинлари сони
9 199 тага етди. Уларнинг: 8 900 таси маҳалла фуқаролар йиғини; 161 таси овул фуқаролар йиғини; 95 таси қишлоқ фуқаролар йиғини; 43 таси шаҳарча фуқаролар йиғинларидан иборат.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бола пули ва бошқа ижтимоий нафақа тўловлар нега маҳалла томонидан берилмаяпти?

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева саволга жавоб берди.

📹 Батафсил видеода

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️2021 йилнинг ўтган даврида ўрмон фондига 600 миллион сўмдан ошиқ зарар келтирилган

Бу ҳақда АОКАда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.

——

🌲Таъкидланишича, йилнинг ўтган даврида республика ўрмон хўжаликларида жами 181 та қонунбузарлик аниқланиб, ушбу қонунбузарлик оқибатига ўрмон фондига 600 млн. сўмдан ошиқ зарар келтирилган. Яъни: 119 та – дарахт кесиш, 50 та ҳолатда – мол боқиш, 3 та ҳолатда – ов қилиш ва бошқа ҳолатлар.

📲Ўрмон фонди майдонларида аниқланган ўрмон қонунбузарликларини онлайн тарзда расмийлаштириш дастури ишлаб чиқилиб 2020 йилнинг декабр ойида тест режимида Сирдарё вилоятида ишга туширилди.

🌐 Дастур жорий этилгандан сўнг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш ва унга тегишли бўлган расмийлаштирилиши лозим бўлган ҳужжатлар учун сарфланадиган вақтнинг 30 фоизга қисқаришига эришилмоқда.

⚠️ Дастурни кунлик такомиллаштириш, аниқланган камчиликларни доимий равишда тезкорлик билан бартараф этиш ишлари олиб борилиб, апрель ойидан республика ўрмон хўжалиги тизимига жорий этилмоқда.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️⚡️Метронинг Сергели йўналишида поезд ҳаракати яқин бир неча соат ичида тикланади

Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишидаги ҳаракатини тўхтатиш сабаби контакт релсининг кронштейни ушлаб туриш қурилмаларидан чиқиб кетиш оқибатида носозлик чиқиб келган. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” унитар корхонаси маълум қилди.

Воқеа юзасидан расмий тергов давом этмоқда, сабаблари ўрганилмоқда. Яқин бир неча соат ичида Сергели линиясида метро поездлари ҳаракати тикланади.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга бағишланган Президент раислигидаги видеоселектор бошланди

〰️〰️〰️
⚡️Началось видеоселекторное совещание под
председательством Президента по вопросам поддержки малого и среднего бизнеса, обеспечения занятости населения

https://t.iss.one/aoka_uz
Сергели йўналишида метро ҳаракати тикланди

Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишида поездлар ҳаракати соат 16:45да тикланди. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” унитар корхонаси маълум қилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❗️Қашқадарё ва Навоий вилояти ҳокимларига «ҳайфсан» берилди, айрим масъуллар эса лавозимидан озод этилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бугун, 8 апрель куни тадбиркорликни ривожлантириш ва жорий йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси бўйича устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда юқоридаги камчиликларга йўл қўйгани сабабли Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, солиқ бошқармаси бошлиғи, марказий банк бошқармаси бошлиғи, Навоий вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, марказий банк бошқармаси бошлиғи ва солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Қашқадарё вилояти ҳокими З.Мирзаев, вилоят прокурори, ички ишлар бошқармаси бошлиғига, шунингдек, Навоий вилояти ҳокими Қ.Турсунов ва вилоят прокурорига “ҳайфсан” берилди.

Президент қатъий огоҳлантириш олган раҳбарлар чорак якунигача ўзгариш қилмаса, барчаси ишдан кетишини таъкидлади.

https://t.iss.one/aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент: «Ўтган йилда кичик бизнес субъектларига жами 120 триллион сўмлик кредит ва молиявий ёрдам ажратилди»

Натижада пандемиядан зарар кўрган 104 мингдан ортиқ корхона фаолияти тикланиб, хусусий корхоналар пул айланмаси ўтган йилга нисбатан 33 фоизга ўсди. Тадбиркорлик учун ажратилган кредитлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13 фоизга (25,6 триллион сўм берилган) ўсди.

Жорий йил биринчи чорагида 27 мингта янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️Президент Бизнес-омбудсман ва Савдо-саноат палатаси фаолиятини танқид қилди

⚡️⚡️⚡️Президент подверг критике работу Бизнес-омбудсмана и Торгово-промышленной палаты

@maxsus_rakurs
Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️Қашқадарё ва Навоий вилояти ҳокимларига «ҳайфсан» берилди, айрим масъуллар эса лавозимидан озод этилди Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бугун, 8 апрель куни тадбиркорликни ривожлантириш ва жорий йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси бўйича…
⚡️Тадбиркорлик соҳаси шахсан Президент назоратида бўлади

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди:

«Ҳамма ҳудуд ва сектор раҳбарлари бир ҳақиқатни тушуниб олишлари шарт: тадбиркорни қўллаб-қувватламасак, ишчи жойи яратмасак, натижамиз яхши бўлмайди», — деди давлат раҳбари.

❗️Президентимиз қанча кўп маблағ берилгани, шарт-шароит яратилгани билан вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарларининг дунёқараши ўзгармаётгани, яратилган имкониятлардан ҳалигача тўлиқ фойдалана олмаётганини қаттиқ танқид қилди.

Шавкат Мирзиёев соҳадаги камчиликларга тўхталиб, бу борада Қашқадарё ва Навоий вилоятларида аҳвол оғир эканини қайд этди.

📉 Салоҳияти юқори бўлган Қашқадарё вилоятида кичик бизнес ишлаб чиқарган саноат маҳсулотлари ҳажми аҳоли жон бошига атиги 1,9 миллион сўмга тўғри келиб, бу — республика кўрсаткичидан 2 баравар паст (3,5 миллион сўм). Қашқадарёда аҳоли жон бошига йиллик хизмат кўрсатиш ҳажми 3 миллион сўмдан ошмаган ёки бошқалардан 2 баравар кам.

Ушбу вилоятда ҳар минг нафар аҳолига тўғри келадиган кичик бизнес субъектлари сони атиги 4 та, уларда ишловчилар сони 16 нафардан иборат (республикада ҳар минг аҳолига 6 та тадбиркорлик субъекти ва уларда ишловчилар сони 30 тани ташкил қилади).

Навоий вилоятидаги 7 мингдан ортиқ тадбиркор муаммолар ечилмаётгани, улар фаолиятига тўсқинликлар бўлаётгани тўғрисида мурожаат қилган. Вилоятдаги жами 10 та кичик саноат зонасининг 72 гектар ёки 66 фоиз ерига бирорта лойиҳа жойлаштирилмаган.

«Бу — ҳудудлар ичида энг салбий кўрсаткич», — деди Президент.

Йиғилишда ўртача битта кичик бизнес субъектидан тушаётган солиқ тушуми Сирдарё, Бухоро ва Сурхондарёда — 40 миллион сўмни ташкил қилиб, республика кўрсаткичидан 1,5 баравар камлиги қайд этилди.

Давлат томонидан берилган ҳар 1 миллиард сўм молиявий кўмак ҳисобига Бухорода — 35 та, Андижонда — 27 та, Сурхондарёда — 23 та иш ўрни яратилган. Навоийда — бор-йўғи 15 та.

💼 Ҳудудий дастурлар доирасида 2 мингта лойиҳага кредит тўлиқ ажратилган бўлса-да, улар ишга тушмаган. Уларнинг асосий қисми Наманган (309 та), Сурхондарё (293 та), Қашқадарё (280 та), Хоразм (268 та)га тўғри келади.

Бу вилоят, туман (шаҳар) раҳбарлари жойларда кичик бизнес вакиллари билан етарли даражада мулоқот қилмаётганидан далолат бериши қайд этилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🌙 Рамазон ойининг бошланиши 13 апрелга тўғри келади

«Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–5062-сон, 08.04.2021 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Қарорга кўра, Рамазон ойи карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда, миллий анъана ва қадриятларга мос равишда ўтказилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official