Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Қиличбозлик: Малика Ҳакимова Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензияни қўлга киритди

Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 25 март куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
"Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент Фармони мазмун-моҳияти ва аҳамияти
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Адлия вазирлиги, Пенсия жамғармаси, ДХА

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
СOVID-19 билан боғлиқ бугунги вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси

〰️〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини жорий йилда амалга ошириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида қўйилган вазифалар
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Молия, Қурилиш, Энернетика, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирликлари

📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган, "Амирсой" сиҳатгоҳига олиб борувчи йўлда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилди.

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ахборот хизмати хабар беришича, йўл чўкиш ҳолати кузатилганлиги боис, зудлик билан ФВВ ва бошқа идоралар ҳамкорлигида тезкор чоралар кўрилмоқда.

Шу сабабли, дам олишга борувчилар туман ҳудудидан ўтган 4R-6 "Тошкент-Чимён" автомобиль йўлининг 72-километрида ортга қайтарилмоқда.

Йўл созлаш ишлари амалга оширилиб, ҳаракат тикланганидан сўнг қўшимча маълумот берилади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Эльмира Бекмуродова янги таъсис этилган «Энергетика вазири стипендияси» соҳиби бўлиш шартлари юзасидан тушунтириш берди.

Видеони кўриш, Матнни ўқиш.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
26 март куни соат 10.00 да жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида (Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 62 уй) судлар фаолиятининг очиқлиги, ошкоралиги ва шаффофлигини ошириш мақсадида

🔸Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди,

🔸Фуқаролик ишлари бўйича Якксарой туманлараро суди,

🔸Тошкент туманлараро маъмурий суди ҳамда

🔸Тошкент туманлараро иқтисодий суди

томонидан оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик вакиллари учун ташкил этилган брифинг бўлиб ўтади.

☎️ Маълумот учун телефонлар:
(99) 007-72-91,
(71) 253-53-41,
(71) 253-48-83.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш бўйича аҳоли ва тадбиркорларга берилаётган енгилликлар

Айни пайтда АОКАда Адлия вазирлиги, Пенсия жамғармаси, ДХА мутасаддилари иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида мавзу юзасидан маълумот берилди:

〰️〰️〰️
Президент Фармонидан кўзланган асосий мақсад — аҳолини қийнаб келаётган бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда аҳоли ва тадбиркорларни идорама-идора сарсон бўлиб юришига чек қўйишдан иборат.

Фармон билан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига бир қатор енгилликлар яратилмоқда.

Хусусан, 2021 йил 1 июндан:

📝 7 та турдаги
фуқаролик ҳолати далолатномасини (туғилиш, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралиш, ўлим, исм ва фамилияни ўзгартириш, оталикни белгилаш ҳамда фарзандликка олишни) қайд этиш;

🩺 никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш;

📕 хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш экстерриториал тамойил асосида амалга оширилади.

〰️〰️〰️
🌐 Шунингдек, нотариал ҳаракатларни амалга оширишда ФҲДЁ билан боғлиқ барча маълумотлар нотариал идоралар томонидан мустақил равишда, фуқаролардан ортиқча маълумот талаб қилмасдан, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали олинади.

💵 Тадбиркорлик субъекти бўлган юридик шахсларга давлат хизматларидан фойдаланиш учун белгиланган йиғим ва давлат божи тўловларини тўлашда уларнинг вакили томонидан нақд пул шаклида тўловни амалга оширишга рухсат берилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
"БАА ва Белоруссия ўтган йили атом электр станциясини ишга туширди. Навбат кимга?"

✍️ "Uzatom" агентлиги ахборот хизмати
хабарига кўра, март ойи бошида ядро энергетикасига янги кириб келаётган 30 та давлатдан 100 нафар иштирокчи Халқаро атом энергияси агентлигининг ядро энергетикаси инфратузилмасини ривожлантиришга бағишланган йиллик йиғилишида онлайн тарзда иштирок этди.
__________________________

ОАЭ и Беларусь в прошлом году ввели атомную энергетику. Кто следующий?

✍️ Как сообщают в пресс-службе Агенства "Uzatom", в начале этого месяца 100 участников из 30 стран-новичков собрались онлайн на главном ежегодном совещании МАГАТЭ по развитию ядерной инфраструктуры.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини амал қилиш муддати 2022 йилнинг 1 январига қадар узайтирилган

Бу ҳақда айни дақиқаларда давом этаётган матбуот анжуманида Давлат хизматлари агентлиги бўлим бошлиғи Аброр Мақсудов маълум қилди.

«Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини амал қилиш муддати 2022 йилнинг 1 январига қадар узайтирилган. Уларни алмаштириш бўйича Давлат хизматлари агентлигига мурожаат қилиш лозим.

💰 Тўлов — базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 фоизи миқдорида ундирилади. Хизмат кўрсатиш муддати — 20 дақиқадан ошмайди».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🔴 #DXA_live #Эфирда_ДХА!

Давлат хизматлари марказларида Тошкент шаҳрида доимий ва вақтинчалик пропискага қўйиш хизмати ишга туширилди

Давлат хизматлари агентлиги хабарига кўра:

Тартиб анча соддалаштирилди.

Пойтахтимизда прописка олишнинг осон йўллари ҳақида билмоқчи бўлсангиз, телеграм каналимизда синов тариқасида ўтказилаётган илк оммавий чатимизга қўлишинг!

❗️Телеграм каналга @davixzmat ҳаволаси ёки суратда кўрсатилган QR-код орқали уланиш мумкин.

📆 Жонли мулоқот 25 март куни Тошкент вақти билан 17:00 да бўлиб ўтади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётган беморларнинг 85 нафари — ўта оғир, 191 нафари — оғир аҳволда

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ботир Қурбонов маълум қилди:

〰️〰️〰️
📈 «Бугунги ҳолатга кўра, дунё бўйича 219 та давлатда 125 миллион 424 мингдан ошиқ кишида коронавирус қайд этилган. Касалликдан 2 млн 726 мингдан ортиқ бемор вафот этган.

🌎 Касалланиш кўрсаткичи юқори бўлган АҚШ, Бразилия, Ҳиндистон, Франция ва Россия Федерациясида ҳар куни 60 мингдан 8 мингтача ҳолатда вирус аниқланяпти. Шунингдек, ҳар куни минглаб ўлим кўрсаткичлари қайд этиляпти.

🛏 Ҳозирда Ўзбекистонда коронавирусни сифатли ва самарали даволашга мўлжалланган махсус шифохоналарда 1049 нафар бемор даволанмоқда ва улардан 85 нафари — ўта оғир, 191 нафари — оғир, 773 нафари — қониқарли ҳолатда».

Батафсил: брифинг видеосида

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий хабарлар I Официальные новости
Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётган беморларнинг 85 нафари — ўта оғир, 191 нафари — оғир аҳволда Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ботир Қурбонов маълум қилди: 〰️〰️〰️ 📈 «Бугунги ҳолатга кўра, дунё бўйича 219…
Коронавируснинг Европада тарқалган штаммлари Ўзбекистонда ҳам аниқланяптими?

АОКАда ўтказилган брифингда Ботир Қурбонов саволларга жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️
«Инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги Республика илғор технологиялар марказида касалликни мутацияга учраган турларини аниқлаш йўлга қўйилган. Ўзбекистонда ҳам «британча», Бразилия, Жанубий Америка штамми ва бошқа мутацияга учраган штаммларни аниқлаш имконияти мавжуд. 2021 йил 10 январида бир нечта штаммлар мамлакатимизда биринчи марта аниқлангани тўғрисида расмий баёнот берилган эди».

〰️〰️〰️
Коронавируснинг янги штаммини юқтирган инсонни қандай тасвирлаб берасиз?

«Вируснинг янги ёки эски штаммига қарамасдан, касалланган беморлар тиббиётга мурожаат қилишлари ва махсус шифохона ёки уй шароитида даволанишлари лозим.

Уй шароитида даволанаётганлар ва у билан мулоқотда бўлганлар ҳам тўлиқ назоратга олинади».

〰️〰️〰️
Карантин чоралари қатъийлаштирилаётгани оммавий эмлаш билан боғлиқми?

«Йўқ, бунга умуман боғлиқ эмас. Оммавий эмлаш тадбирлари бу барчамиз масъул бўлган тадбирлар. Оммавий эмлаш тадбирларини ўтказиш барчамиз учун ҳам қарз, ҳам фарз».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️"Ёшлар – келажагимиз" жамғармаси томонидан ўтган қарийб 3 йил давомида 42 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди

2018 йил Ўзбкистонда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида "Ёшлар – келажагимиз" жамғармаси ташкил қилинган эди.

🔰Ташкилот томонидан ўтган давр мобайнида ёшларнинг 8 635 та бизнес лойиҳаларига жами 1 трлн. 830 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратиш орқали 42 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди.

☝️Охирги 2 йилда ҳудудларда жами 19 та "Yosh tadbirkorlar" коворкинг-марказлари ҳамда 202 та «Yoshlar mehnat guzari» комплекслари фойдаланишга топширилган.

Батафсил ушбу ҳаволада.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
“Амирсой” тоғ-чанғи курортига олиб борувчи автомобиль йўли ҳудудида содир бўлган кўчки юзасидан Автомобиль йўллари қўмитаси ахборот хизмати расмий изоҳ берди

Жорий йилнинг март ойида “Амирсой” тоғ-чанғи курорти ҳудудида кўп миқдорда қор ва ёғингарчилик кузатилиб, намгарчилик меъёридан ортиши сабабли ҳудуддаги грунт ва тоғ жинсларида геологик силжиш содир бўлган.

Автомобиль йўли ва йўлга ёндошган қияликлар лёссимон тоғ жинсларидан (суглинкалар, супеслар) ва сунъий тўлдирилган тоғ жинсларидан ташкил топган, остида неоген ётқизиқлари песчаник ва алевролитлар тарқалган.

Ушбу геологик силжиш оқибатида кўчки ёриқларидан таҳминан ҳажми 50 000 м3 гача бўлган кўчки фаоллашган. Ўзбекистон Республикаси хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизматининг маълумотларига кўра ушбу ҳудудда хавфли геологик жараёнлар фаоллашишининг реал хавфи туғилиб, кўчки ёриқларида 6 март кунидан бошлаб олиб борилган кузатиш натижалари ва ўрнатилган топогеодезик реперлар кўрсаткичига кўра суткасига 10-20 см гача сурилиш, 1,0 м гача чўкишлар давом этмоқда.

Юқоридаги ҳолатдан келиб чиқиб, “Амирсой” ҳудудига олиб борувчи автомобиль йўлининг 15-16 пикет, 19-20 пикет ва 33-34 пикет оралиқ қисмларида вақтинчалик йўловчи ва автотранспорт воситалари ҳаракати чекланди.

Мазкур ҳолат ҳозирда турли интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин этилаётганлиги кузатилмоқда. Шу ўринда бир жиҳатни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчимиз тоғ ва тоғ олди ҳудудларида бу каби жараёнлар мунтазам равишда содир бўлиб туради. Тоғ жинсларининг силжиши, кучли сел келиши, грунтнинг ўта даражада меъёридан ортиқ намланиши таъсирида грунт кўчкиси ва бошқа табиий офат оқибатлари натижасида йўлларнинг вақтинча бир неча кунлаб ёпилиб қолиш ҳолатлари кузатилади. Бу каби табиий офатлар ўз кўламига қараб автомобиль йўллари ҳолатига ва йўл бўйи инфратузилмаларига ҳам турли кўринишда таъсир ўтказади. Ўз вақтида кўрилган чора тадбирлар натижасида эса йўллардаги ҳаракат мунтазамлиги таъминлаб келинмоқда.

Ҳозирда “Амирсой” тоғ-чанғи курортига олиб борувчи автомобиль йўли ҳудудида содир бўлган табиий ҳодиса Ўзбекистон Республикаси хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси вакиллари ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг мутахассислари билан биргаликда жойида ўрганилмоқда.

Ўрганишлар натижалари бўйича киритилган тегишли хулоса ва тавсиялар асосида содир бўлган табиий офат оқибатлари бартараф этилади ва қисқа муддатларда автомобиль йўлида тиклаш ишлари амалга оширилиб, автотранспорт воситалари ҳаракати қайта тикланади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилда 8 мингдан ортиқ маҳалла ва қишлоқ обод бўлади

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Молия вазирлиги департамент директорининг биринчи ўринбосари Бобур Худойберганов қуйидагиларни маълум қилди:

〰️〰️〰️
«2021 йилда ҳудудлардаги қишлоқ ва маҳалларда аҳоли шароитини яхшилашга жами 21 трлн сўм маблағ йўналтирилиши белгиланди. Ушбу маблағ қарийб 8 мингдан ортиқ маҳалла ва қишлоқлар учун ажратилиши кўзда тутилган бўлиб, бевосита «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастури учун 3,3 трлн сўм маблағ ажратилиши белгиланган.

💰 Дастурга йўналтириш кўзда тутилган маблағни 2 трлн қисми давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. 1 трлн сўм қисми республика бюджетидан ва қолган 1 трлн сўм қисми маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ва ўзларининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ҳоким ўринбосарлари «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурига ажратилган маблағлар шаффофлиги бўйича депутатларга ҳисобот беради», — Молия вазирлиги

Бобир Худайберганов, Молия вазирлиги департамент директорининг биринчи ўринбосари:

«Ажратилаётган маблағ — йирик маблағ. Шу боис унинг сарфланишида шаффофликни таъминлаш ҳам асосий масала ҳисобланади.

Бу йилги «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларининг олдингиларидан фарқи — қайси қишлоқ ёки маҳаллани ободонлаштириш ишларини олиб бориш бевосита маҳаллий кенгашлар томонидан белгиланади.

Чунки депутатлар ҳудудлардаги муаммоларни яхши билади. Қайси муаммони қандай ва қанча маблағ эвазига ҳал этишни ҳам улар яхши билишади. Шаффофлик шу тизим орқали шаклланади.

Ушбу маблағлар сарфланиши бўйича жамоатчилик назорати ўрнатилади. Ҳоким ўринбосарлари ҳар ой ва чорак якуни бўйича жратилган маблағларнинг сарфланиши ҳақида ҳисобот бериб борадилар».

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманидан

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Коммунал соҳада Сизни қандай муаммолар қийнаяпти? Уйингиз иссиқми? Қишлоғингизга тоза ичимлик суви етиб борганми? Ширкатингиз кўрсатаётган коммунал хизматлар сизни қониқтирадими?

〰️〰️〰️

Эртага, 26 март куни соат 14:00 да АОКАда бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида шу каби муҳим саволларга жавоб олишингиз мумкин.

▪️Иштирок этади:

Шерзод Ҳидоятов, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири;

Соҳиб Саифназаров, «Ўзсувтаъминот» АЖ раиси, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари;

Қурбон Турсунов, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари.

〰️〰️〰️
📢
Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати хабар берди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун, 26 март куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Коммунал соҳадаги муаммоларни бартараф этиш учун амалга оширилаётган ишлар, янги лойиҳалар, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ва вазир ўринбосарлари

〰️〰️〰️

🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Пахта техник чигитидан аҳоли саломатлиги учун хавфсиз маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишлар
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, "Ўзстандарт" агентлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати
〰️〰️〰️〰️

📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун парламент ОАВ, журналист ва блогерлар билан ишлашни қандай йўлга қўяди?

Одилжон Тожиев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари:

〰️〰️〰️
✔️ «Ўзбекистонда биргина «Telegram» ижтимоий тармоғининг ўзида 18 миллионга яқин аккаунт бор экан. Агар биз қонунлар ва юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тарғиботини йўлга қўйишда «Telegram»дан фойдалансак, 18 миллион аҳолини қамраб оламиз. «Facebook» ёки «Одноклассники» тармоқларида ҳам мамлакатимиз бўйича 10 миллиондан ошиқ фойдаланувчи бор.

Жамиятда юз бераётган барча долзарб масалалар, муаммолар, ислоҳотларни халққа ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали етказиш, тушунтириш, бунда депутатларнинг фаол иштирокини таъминлашни йўлга қўймоқчимиз.

Ҳар бир депутат журналистлар билан тўғридан-тўғри мулоқотда бўлиш тизими жорий этилади».

Халқаро пресс-клуб

https://t.iss.one/aoka_uz