Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.69K videos
53 files
28.9K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Россия элчиси Владимир Тюрденевни қабул қилди.
Давлатимиз раҳбари Россиянинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонасига 11 йилдан ортиқ вақт мобайнида раҳбарлик қилаётган Владимир Тюрденевнинг икки томонлама дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссасини алоҳида қайд этиб, учрашув якунида элчини Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирлади.

Президент Шавкат Мирзиёев принял посла России Владимира Тюрденева.
Глава нашего государства особо отметил личный вклад Владимира Тюрденева, более 11 лет возглавляющего дипломатическое представительство России в Узбекистане, в дело укрепления двусторонних отношений дружбы, стратегического партнерства и союзничества между странами, и в завершение встречи наградил посла Почетной грамотой Республики Узбекистан.

#Mirziyoyev #qabul #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Канадада ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

✍️ Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати
хабарига кўра, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Канада иш берувчилари билан музокаралар ўтказмоқда.
Айни пайтда Канада иш берувчилари пайвандчилар, саноат қассоблари ва ҳар қандай мураккабликдаги том ёпиш ишлари амалиётига эга бўлган мутахассисларга қизиқиш билдирмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Канада иш берувчиларига тақдим этиш учун мазкур давлатда ишлаш истагида бўлган фуқаролар базаси шакллантирилмоқда.

Изоҳ: Ушбу маълумот Канададаги иш берувчиларнинг талабларига тўғри келадиган номзодларни аниқлаш ва уларнинг базасини шакллантириш учун эълон қилинмоқда.

Талаблар:
I. Пайвандчи:
TIG (Tungsten Inert Gas) ва MIG (Metal Inert/Active Gas) да ишлаш малакаси бор ва алюминий билан пайвандлаш бўйича камида 1 йиллик тажрибага эга бўлиши.
Қушимча талаблар:
- инглиз тилини билиши (энг камида - IELTS 4 даража);
- фотосурат (3х4) ва резюме;
- паспорт нусхаси;
- расмий иш тажрибасига эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;
- ишлаш жараёни кўрсатилган қисқа видео маълумот (3 дақиқа).

II. Cаноат қассоблари - фақат музлатилган мол ёки қўй гўштини майдалаш (чўчқа ва парранда гўштини майдалаш, жониворларни сўйиш ишлари эмас), иш вақти соат 7:30 дан 15:30 гача (ўзгарувчан графикда), иш жойи ҳарорати паст хонада ишлашга чидамли (тахминан +8°C) ва жисмоний юкламага қодир бўлиши.
Қўшимча талаблар:
- инглиз тилини бошланғич даражада билиши ва рус тилида гаплаша олиши;
- фотосурат (3х4) ва резюме;
- паспорт нусхаси;
- расмий иш тажрибасига эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжат (ишлаб чиқаришда қассоб ёки суяк тозаловчи сифатида иш стажи);
- ишлаш жараёни кўрсатилган қисқа видео маълумот (3 дақиқа).

III. Том ёпиш ишлари: Mеталочерепица ўрнатиш тажрибаси бўлиши шарт.
Қўшимча талаблар:
- инглиз тилини билиши (энг камида - IELTS 5 даража);
- фотосурат (3х4) ва резюме;
- паспорт нусхаси;
- расмий иш тажрибасига эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;
- ишлаш жараёни кўрсатилган қисқа видео маълумот (3 дақиқа).

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

Соғлиғи тўғрисидаги тиббий маълумотномаларга эга бўлиши;

Судланмаган бўлиши;

Қўшимча муҳим маълумотлар:

Номзодлар томонидан Канада давлатида ишлашга виза ҳужжатларини тайёрлаш, ишга жўнатишдан олдин эксперт тайёрлов тренингларини ўтказиш, ишга жалб этиш учун рухсатнома (work permit) расмийлаштириш, шунингдек, номзод мактаб ва лицей/касб-ҳунар коллежини тамомлаганлигини тасдиқловчи шаҳодатнома/дипломлар, паспорт ва бошқа ҳужжатларни таржима қилиш, нотариал тасдиқлатиш, апостиль қилдириш, авиачипта ва суғурта расмийлаштириш каби маъмурий харажатларни амалга ошириши лозим бўлади.

Ушбу музокаралар Агентликнинг Канада давлатидаги ҳамкор ва ишончли вакили «SOBIROVS LAW FIRM» юридик компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда

Мурожаат учун: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Манзил: Тошкент шаҳри Олмазор тумани Қамарнисо кўчаси 1.
Телефон рақамлари: +998 71 202-33-55 (ички рақам 23), 1282 (қисқа рақами), + 998 98 111 12 91 (Рўзиев Алишер, Шамситдинов Ҳамид)
E-mail: [email protected], [email protected]
Рўйхатдан ўтиш: https://events.sobirovs.com/kanada

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Шаҳрисабздаги коллеж ўқитувчиларининг маошлари эртага тўланади

Интернет нашрларида Шаҳрисабз туманидаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқитувчилари 6 ойдан буён маошсиз ишлаётгани ҳақида хабар берилган эди. Қурилиш вазирлиги ушбу материалга муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, айрим сабабга кўра, сўнгги уч ой учун педагог-ходимларга ойлик маошлари берилмаган.

Мазкур масала тўғрисида вазирликнинг жорий йил 14 мартдаги мурожаатига асосан, Қашқадарё вилояти тегишли мутасаддилари Наврўз байрамига қадар барча қарздорликларни узишни режалаштиришганини маълум қилишган.

Ушбу ҳолат Қурилиш вазирлиги томонидан тўлиқ назоратга олинган ва 18 март куни барча ходимларга ойлик маошлари тўлаб берилиши таъминланади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Савдо, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларига давлат тилида ном бериш хизмати кўрсатилади

“Савдо, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларига ном беришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (144-сон, 16.03.2021 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.

📝 Қарорга кўра, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан савдо, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларига давлат тилида ном бериш (нейминг) хизмати кўрсатилади.

🔰 Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмаларига бу бўйича қуйидаги қўшимча вазифалар юкланди:

● давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқ келадиган, миллий қадриятларга мос ҳамда объектларга қўйиш тавсия этиладиган номлар захирасини онлайн режимида шакллантириш ҳамда уни доимий янгилаб бориш;
● ташқи ёзув, пешлавҳа, реклама ва эълонлар матнини тайёрлаш, шунингдек, уларнинг давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқлиги, номларнинг бир хил ёки ўхшашлик даражаси юзасидан лингвистик экспертиза ўтказиш;
● объектлар учун давлат тилида номлар яратиш ва танлаш бўйича шартнома асосида хизматлар кўрсатиш.

⚠️ Объектларга ном бериш “Давлат тили ҳақида”, “Фирма номлари тўғрисида” ва “Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида”ги қонунлар талабларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 18 март куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
2021/2022 ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул тест синовларини ўтказиш билан боғлиқ янгиликлар, тайёргарлик жараёнлари
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат тест маркази

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Суд тизимида тайинловларнинг очиқлиги ва шаффофлиги
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Турсунали Акбаров, Судьялар олий кенгаши ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги Президент Фармони мазмун-моҳияти ва ижроси
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Молия вазирлиги
〰️〰️〰️〰️

📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Чиноз туманига келиб, сув хўжалигида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.
Туманнинг Янгиобод қишлоғида 1 млн 350 минг доллар инвестиция эвазига 850 гектар ер қайта ўзлаштирилган. Жами 202 минг куб метр сиғимга эга 3 та сув ҳавзаси барпо этилиб, экинларни томчилатиб суғориш йўлга қўйилган.
Қайта фойдаланишга киритилган бу ерларда 220 киши доимий, 1 минг 200 дан зиёд аҳоли мавсумий иш билан таъминланади.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Чиназский район Ташкентской области для ознакомления с работой, проводимой в водохозяйственной сфере.
В селе Янгиабад района за счет привлечения инвестиций на 1 млн 350 тысяч долларов освоено 850 гектаров земли. Построены три водохранилища общей емкостью 202 тысячи кубометров, внедрено капельное орошение.
На освоенных землях постоянной работой будут обеспечены 220 человек, сезонной - более 1,2 тысячи человек.

#Mirziyoyev #safar #Toshkentviloyati #suvxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❗️Бу йилги тест синовлари ҳам стадионлар ва хиёбонларда ўтказилиши мумкин

Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Фарҳод Мирзаевнинг айтишича, айни пайтда Давлат тест маркази томонидан тестларни ўтказиш бўйича икки хил сценарий устида иш олиб борилмоқда;

👉 Тест синовларини анъанавий шаклда катта сиғимли биноларда ўтказиш

👉 Пандемия шароитида тест синовларини 2020 йилдаги каби очиқ майдонларда ўтказиш.

❗️Бунинг учун тест синови ўтказиладиган жойлар танланиб, режа-чизмалари тайёрланди. 50 460 нафар абитуриент учун мўлжалланган 103 та катта сиғимли ёпиқ бино, 60 570 нафар абитуриентга мўлжалланган 66 та стадион ва хиёбон тайёрланяпти.

Мирзаев, шунингдек, абитуриентларга олий таълим муассасаларига кириш учун имтиёз бериш ва уларни тасдиқлаш ваколатига эга бўлган масъул вазирлик ва идоралар билан имтиёзлар реестри шакллантирилаётганини қўшимча қилди.

Бунинг учун Давлат тест маркази томонидан махсус платформа ишлаб чиқилган ва тегишли вазирлик ва идораларга имтиёзларни киритиш учун керакли маълумотлар тақдим этилган.

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОТМга кириш имтиҳонлари саволлари мактаб дарсликларидан олинмаслиги, шу сабабли ўқувчилар репититорга қатнашга мажбур бўлаётгани ростми?

АОКАдаги матбуот анжуманида ДТМ бошқарма бошлиғи Бекзод Тошпўлатов саволга жавоб берди:

〰️〰️〰️
📂 «Давлат тест маркази томонидан тест саволлари базаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган дастурлар асосида шакллантирилади. Ўша дастурларда белгиланган адабиётлардан келиб чиқиб, экспертлар тест саволларини тузади.

📖 Ўтган йили аппеляция жараёнида абитуриентлар томонидан саволлар бўйича эътирозлар бўлганда ҳам, айнан ўша дастурга киритилган адабиётлардан маълумотлар исбот сифатида сифатида кўрсатилган».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official