Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятида ҳамда электр энергетикаси тармоғида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Қашқадарёда 11 трлн 300 млрд сўмлик 1 минг 125 та ҳудудий лойиҳа шакллантирилгани маълум қилинди.
Магистрал электр тармоқлари ва подстанциялар қуриш ва янгилаш режалари муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией инвестиционных проекты, которые планируется реализовать в Кашкадарьинской области и электроэнергетической отрасли.
Для осуществления в регионе сформировано 1 125 проектов на сумму 11 триллионов 300 миллиардов сумов.
Обсуждены планы по строительству и обновлению магистральных электросетей и подстанций.

#Mirziyoyev #taqdimot #Qashqadaryo #elektrtarmoqlari

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг «Сўғдиёна» – «Турон» учрашувига муносабати

Вазирлик ахборот хизмати хабарига кўра, Жиззахда бўлиб ўтган футбол бўйича Ўзбекистон суперлигасининг 2-тури доирасидаги «Сўғдиёна» – «Турон» учрашувидан кейин содир бўлган воқеалар жамоатчилик томонидан кенг муҳокама қилинмоқда.

Мазкур ҳолат Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ҳам эътиборидан четда қолмади. Бугун Ҳакамлик қўмитаси «Сўғдиёна» – «Турон» учрашувини бошқариб борган бош ҳакам Виктор Серазитдиновнинг ўйин давомидаги ҳатти-ҳаракатларини атрофлича ўрганиб чиқди ва якуний қарорини эълон қилди. Унга кўра, «Сўғдиёна» – «Турон» учрашувида бош ҳакам қўпол хатоларга йўл қўйганлиги ҳамда ушбу хатолар ўйин натижасига таъсир ўтказганлиги сабабли В.Серазитдинов ҳакамлик фаолиятидан номуайян муддатга четлатилди.

Нафақат юртимизда, балки бутун дунёда миллионлар ўйини бўлмиш футболни янада оммалаштириш ва ривожлантириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ҳакамларнинг савиясини ошириш учун кўплаб халқаро семинарлар ташкил этилмоқда. Шунингдек, футбол учрашувларининг адолатли ва шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида 2021 йилдан бошлаб ФИФА билан ҳамкорликда Ўзбекистон суперлигасида VAR (Video Assistent Referee) тизимидан фойдаланиш амалиётга жорий этилди. Бу эса футбол ўйинларида ҳакамлик савияси ва сифатининг ортишига хизмат қилади. Ҳозирча Суперлига доирасидаги барча ўйинларда VAR тизимини амалиётга жорий этишнинг имкони йўқ. Бироқ, Ўзбекистон футбол ассоциацияси босқичма-босқич Суперлига ва мамлакат кубоги учрашувлари, қолаверса Про-лига доирасидаги ўйинларга VAR тизимини максимал даражада кўпроқ жорий этиш чораларини кўрмоқда. Бундан кўзланган мақсад, учрашувларда адолатни таъминлаш ва ҳакамликда инсон омилининг минимумга келтириш.

Равшан Эрматов (Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари) – Ўзим ҳам футбол ўйнаганман, ҳакамлик қилганман. «Сўғдиёна» – «Турон» учрашувидан кейин «Турон» клуби бош мураббийи Ислом Исмоиловнинг эҳтиросга берилиб билдирган фикрларини яхши тушуниб турибман. Футбол – бу жамоавий ўйин, унда бир мақсад йўлида бутун жамоа ҳаракат қилади, футболчилардан тортиб шифокору массажчи, клубнинг техник ходимигача. Албатта, ҳакамнинг билиб ёки билмасдан йўл қўйган хатоси туфайли бутун жамоанинг меҳнати йўққа чиқарилишини кескин қоралайман. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳакамлар масаласига ҳар қачонгидан жиддий эътибор қаратган ҳолда ўйинлардаги ҳакамлик сифатини ошириш ҳамда адолатли ва шаффоф ўтишини таъминлаш чораларини кўрмоқда.

Кези келганда шуни ҳам таъкидлашим керак, футбол учрашувларидаги ҳар бир расмий шахс ҳох у футбол майдонида, ҳох ундан ташқарида бўлсин, ўзини масъулиятни ҳис қилган ҳолда ҳамда муносиб тутиб, этика қоидаларига риоя қилиши шарт.

Мақсадимиз – ўзбек футболининг мавқеини кўтариш, болалар футболини тизимли ривожлантириш ва мухлислар орзиқиб кутаётган жаҳон чемпионатига чиқиш орзусини руёбга чиқариш.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
“Экологик аудит тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–678-сон, 15.03.2021 й.) Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.

📋 Қонунга кўра, экологик аудит экологик аудиторлик ташкилоти ва экологик аудит буюртмачиси ўртасида тузиладиган, экологик аудит ўтказиш муддатлари ва бошқа шартлари белгиланадиган шартнома асосида ўтказилади.

🚫 Экологик аудит субъектининг фаолияти тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлган тақдирда, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан бир йил давомида текширилмайди.

☑️ Экологик аудит ихтиёрий ёки мажбурий шаклда ўтказилиши мумкин.

📌 Атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш хавфи кам бўлган ёки унчалик кам бўлмаган (локал таъсирга эга) экологик аудит субъектларининг фаолиятига нисбатан экологик аудит ихтиёрий тартибда ўтказилади.

🔎 Атроф-муҳитга юқори ва ўртача таъсир кўрсатиш хавфига эга бўлган экологик аудит субъектлари ҳар йилги мажбурий экологик аудитдан ўтказилиши лозим.

📂 Экологик аудит ўтказиш якунлари бўйича экологик аудит хулосаси тузилади.

❗️Ушбу хулоса махфий ҳужжат бўлиб, экологик аудит буюртмачисининг розилигисиз ошкор қилинишига йўл қўйилмайди.

Қонунга кўра, экологик аудиторлик ташкилотлари ўз фаолиятини амалга ошириш чоғида мустақилдир.

🧾 Экологик аудиторлик хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартнома фақат экологик аудиторлик ташкилотининг фуқаролик жавобгарлиги суғурта полиси мавжуд бўлган тақдирда тузилади.

🏢 Экологик аудиторлик ташкилотлари Давлат хизматлари агентлигида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Экологик аудиторлик ташкилотлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ташкил этилиши мумкин эмас.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 16 март куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Ижтимоий тармоқларда кўтарилаётган долзарб масалалар юзасидан савол-жавоблар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Халқ таълими тизимида малакали кадрлар тайёрлаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Халқ таълими вазирлиги

〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
Божхоначилар қарийб 9 млрд. сўмлик “парфюмерия” операциясига чек қўйишди
Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабарига кўра, хориждан Наманган вилоятида фаолият олиб борувчи жамиятлардан бирининг номига келтирилган 4 та юк контейнерларини тегишли тартибда божхона кўригидан ўтказишди.

Натижада, контейнерларда юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган ва кўрсатилганидан ортиқча бўлган қиймати 7 млрд. 764 млн.сўмлик 883 минг 105 дона парфюмерия воситалари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда Наманган вилоятида фаолият олиб борувчи жамият номига келтирилган юк контейнери кўздан кечирилганда, контейнерларда юк-кузатув ҳужжатларида қайд этилмаган умумий қиймати 1 млрд. 123 млн. сўмлик 744 минг 546 дона парфюмерия воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
2022 йилдан банк картаси сифатида фойдаланиш мумкин бўлган электрон чипли махсус пенсия картаси жорий этилади

Бу ҳақда Пенсия жамғармаси ахборот хизмати маълум қилди.

〰️〰️〰️
Янги Қарор лойиҳасига кўра:

👨🏻‍💻 2022 йил 1 апрелдан бошлаб пенсияларни ҳисоблаш фуқароларнинг «Ягона меҳнат миллий тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритилган меҳнат стажи, олий ўқув юртларидаги кундузги таълим ва ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги электрон маълумотлари асосида амалга оширилади.

💳 Фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини босқичма-босқич жорий этиш, жумладан пенсияларни тайинлаш учун фақат паспорт ёки идентификация ID-картаси билан мурожаат қилиш кифоя бўладиган тизимни жорий этилади.

2022 йил 1 январдан бошлаб:

🏦 Пенсия жамғармаси томонидан молиялаштириладиган пенсия ва нафақалар тўлаш ҳар уч йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича алоҳида ўтказиладиган тендер асосида танланган тижорат банки томонидан амалга оширилади;

💵 пенсия ва нафақалар етказилгани учун хизмат ҳақини тўлаш учун фуқароларнинг ҳар ойлик пенсия ва нафақа миқдорига қўшимча 1 фоиз устама жорий қилинади ҳамда тўловларни нақд пулсиз шаклда олиш ёки арзонроқ хизматдан фойдаланиш ҳисобига иқтисод қилинган маблағ пенсия ва нафақа олувчининг ихтиёрида қолдирилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
– Субсидия ўзи нима?

– Субсидия ва ипотека олиш тартиби қандай бўлади?

– Субсидия олишда ўзгаришлар борми?

Агентлик ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу ва мавзуга оид бошқа саволларга оид маълумотни Давлат хизматлари агентлигининг фейсбукдаги расмий саҳифасидаги жонли эфир орқали олишингиз мумкин.

📆 Жонли мулоқот 16 март куни Тошкент вақти билан 17:00 да бўлиб ўтади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жамоат жойларида тиббий ниқобсиз юриш жаримага тортишга сабаб бўлади, қонунчиликда белгиланган жавобгарлик бекор бўлгани йўқ

Бу ҳақда АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди:

〰️〰️〰️
«Маъмурий жавобгарик тўғрисидаги кодексининг 54-моддасида эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланган.

Ушбу моддага кўра, Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача (1 млн 225 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
«Ёшлар дафтари»га киритилганларга қандай моддий ёрдам ва имтиёзлар берилади?

АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида ўтказилган брифингдан:

〰️〰️〰️
«Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор (11 март, 2021) билан тасдиқланган Низомга кўра, «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади:

🔹«Ёшлар дафтари»га киритилган моддий аҳволи қийин ёшларга БҲМнинг 4 бараваригача миқдорда бир марталик моддий ёрдам кўрсатишга;

🔹ёшларни тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотларига сарфланадиган харажатларнинг 75 фоизигача қисмини қоплашга;

🔹«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолияти ҳамда ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида нотурар жойнинг 12 ойгача ижара харажатларини кўпи билан бир йилда БҲМнинг 25 бараваригача миқдорда қоплашга;

🔹«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини-ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун БҲМнинг 40 бараваригача миқдорда субсидия ажратишга;

🔹мамлакатимиздаги ОТМда ўқиётган «Темир дафтар»га киритилган оилалар фарзандлари тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, аммо БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда тўлаб беришга;

🔹«Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг аҳволи оғир бўлган бемор фарзандларига мамлакатда ёки хорижий давлатда даволаниш билан боғлиқ харажатларни БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда қоплашга».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ижтимоий тармоқларда жамоатчилик олдида «самосуд» қилиш орқали жазолаш ҳолатлари кўп учрамоқда. Бунинг учун қонунчиликда қандай жавобгарлик белгиланган?

АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида ўтказилган брифингдан:

〰️〰️〰️
⚔️ «Ўзича судлаш (самосуд), яъни қонун тили билан айтганда «ўзбошимчалик» Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 200-моддасига мувофиқ, ўзбошимчалик, яъни ўзининг ҳақиқий ёки назарда тутилган ҳуқуқини фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатларига, давлат манфаатлари ёки жамоат манфаатларига жиддий зарар ёки зиён келтирмаган ҳолда ўзбошимчалик билан амалга оширса фуқароларга БҲМнинг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

✔️ Шунингдек, Жиноят кодексининг 229-моддасига кўра, ўзбошимчалик, яъни ҳақиқий ёки фараз қилинган ҳуқуқларни ўзбошимчалик билан амалга ошириш фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса — БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши белгилаб ўтилган.

❗️Самосуд қилиш натижасида ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказганлик учун ҳам қонунчиликда жавобгарлик белгиланган. Яъни Жиноят кодексининг 103 моддасига кўра, шахсни қўрқитиш, унга раҳмсиз муомала қилиш ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда камситиш натижасида уни ўзини ўзи ўлдириш даражасига ёки ўзини ўзи ўлдиришига суиқасд қилиш даражасига етказиш, — 3 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

▪️Самосуд оқибатида қасддан одам ўлдириш жинояти содир этилса, Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилиб, ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши, жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдирса, Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисмининг «л»-банди, яъни безорилик оқибатида қасддан одам ўлдириш, ўн беш йилдан йигирма беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланиши белгиланган».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Таълим тизимининг бугунги ночор аҳволга тушиб қолишига нима сабаб бўлган?

«Биринчидан, таълим тизимининг ёмон аҳволга тушиб қолишининг энг асосий сабабларидан бири — етарли даражада молиялаштирилмагани. Мисол учун, Андижонда битта коллежнинг қурилишига 3 миллион доллар сарфланган бўлса, бутун вилоятнинг таълим тизимига ҳам ана шунча маблағ ажратилган.

Иккинчидан, таълим тизими ходимларининг асосий қисми текин ишчи вазифасини бажариб келган. Ўқитувчи ва мураббий сифатида ҳурмати қолмаган. Ҳурмат йўқ жойга камдан-кам одам бориб ишлагиси келади.

Учинчидан, жамиятда таълимга нисбатан муносабат яхши бўлмаган. Одамлар ўқимоқчи бўлган фарзандларини бу йўлдан қайтарганлар — «ўқиб нима бўлардинг, ундан кўра бозорга чиқсанг бир ҳафтада ўқитувчидан кўпроқ пул топасан».

Улуғбек Қосимхўжаев, Тошкент халқаро таълим университети ректори, АОКАдан ўтказилган матбуот анжуманидан

http://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Тошкент шаҳар ҳокимлиги ўз тизимида йиғилишлар ва мажлислар ўтказишни вақтинчалик чеклади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва унинг тизимидаги барча бошқарма ва ташкилотлар, туман ҳокимликларида йиғилиш ва мажлислар ташкил этиш ҳамда ўтказиш вақтинчалик тақиқланди.

Бу ҳақда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекцияси янги штаммлари кенг тарқалишини олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар штабининг йиғилишида маълум қилинди.

Зарур ҳолларда йиғилишлар онлайн тизимда ўтказилиши таъкидланди.

Шунингдек, олий таълим муассасалари ва уларнинг ётоқхоналарида карантин ва санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
«Олий таълим муассасаларига кириш тизимидаги муаммолар туфайли репетиторларга эҳтиёж сезилмоқда», — Халқ таълими вазирлиги

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Лазиз Хўжақулов олий таълим муассасаларига кириш тизимидаги муаммолар туфайли репетиторларга эҳтиёж сезилаётганини айтди.

«Биринчи масала, бугунги кунда олий таълим муассасаларига ўтказилаётган тест синовлари мактаб дарсликларидан олиняптими, йўқми, бу ҳам жиддий савол.

Иккинчидан, репетитор ва ўқитувчи аксарият ҳолларда бир инсон. Репетиторлар билимни эмас, тест ечишни ўргатади. Масалан, инглиз тили бўйича тузилган тест саволларининг асосий қисми грамматика.

Одамлар репетитордан қори бўлиб чиқяпти.
Яъни, бу — қабул жараёнларидаги муаммолар. Агар мактабда берилаётган билимни баҳолаш орқали иш битганида эди, репетиторлик бозори бўлмаган бўларди».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Энергетика вазирлигида тайинлов амалга оширилди

Исақулов Сардор Дадажонович Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг Марказий диспетчерлик бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

С.Исақулов бунга қадар Энергетика вазирлигининг Электр тармоқларини ривожлантириш, халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармаси бош мутахассиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️«Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги Қонун лойиҳаси эълон қилинди

Қонун лойиҳаси билан қуйидаги ҳавола орқали тўлиқ танишишингиз мумкин:

➥ Батафсил

Лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этинг!

https://t.iss.one/aoka_uz
Президент Шавкат Мирзиёев Россиянинг “ЛУКОЙЛ” компанияси президенти Вагит Алекперовни қабул қилди.
Учрашувда пандемия оқибатларини енгиб ўтиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Қўшма лойиҳаларнинг самарадорлигини ошириш ва “ЛУКОЙЛ” компанияси билан стратегик ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган идоралараро ишчи гуруҳ тузиш ва “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олинди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял президента российской компании «ЛУКОЙЛ» Вагита Алекперова.
В ходе беседы особое внимание было уделено вопросам преодоления последствий пандемии и реализации совместных проектов.
Достигнута договоренность о создании межведомственной рабочей группы и принятии «дорожной карты» по повышению эффективности проектов и расширению стратегического сотрудничества с компанией «ЛУКОЙЛ».

#Mirziyoyev #qabul #LUKOIL #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
“Давлат ташқи қарзи: қарз маблағларини сарфлаш йўналиши ва лойиҳаларнинг самарадорлиги” мавзусида очиқ мулоқот

Wyndham меҳмонхонасида Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзEОАВМА) томонидан ташкил этилган “Давлат ташқи қарзи: қарз маблағларини сарфлаш йўналиши ва лойиҳаларнинг самарадорлиги” мавзусида брифинг бўлиб ўтди.

Тадбирда бир қатор вазирлик ва идоралар, иқтисод ва молия, инвестициялар ва ташқи савдо, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт вазирликлари таркибий бўлинмаларининг 100 дан ортиқ вакиллари, мамлакат парламентининг қуйи палатаси депутатлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда нодавлат телерадиоканаллари – ЎзEОАВМА аъзолари иштирок этди.

Кун тартибидаги асосий масала – Ўзбекистон Республикасининг давлат ташқи қарзини шакллантириш жараёни, унинг динамикаси ва тузилиши, лойиҳаларни танлаш ва молиялаштириш, қарз маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг самарадорлигини таъминлашдан иборат бўлди.

Ўзбекистон Республикасининг Молия вазири Тимур Ишметовнинг таъкидлашича, давлат қарзи – бу ҳар қандай давлатнинг, давлат иқтисодий сиёсатининг ажралмас ва муҳим қисмидир. “Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра давлат ташқи қарзи қолдиғИ 21,1 млрд. долларни ёки ЯИМнинг 36,5 фоизини ташкил этди. Сўнгги йиллардаги ўсишига қарамай, халқаро стандартларга мувофиқ, мамлакатимизнинг давлат ташқи қарзи мўътадил даражада сақланиб қолмоқда. Давлат томонидан олинган ташқи қарз маблағлари, асосан, иқтисодиётнинг асосий тармоқлари – энергетика, транспорт, муҳандислик ва телекоммуникация, кимё, таълим, қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлаш соҳаларини ривожлантиришга йўналтирилган. Хусусан, 2020 йил сўнгида электр энергияси саноатига 14,6 фоиз ёки 3,1 млрд. доллар, энергетика (нефть ва газ) соҳасига – 12,4 фоиз ёки 2,6 млрд. доллар, транспорт ва транспорт инфратузилмасига – 11,5 фоиз ёки 2,4 млрд. доллар, уй-жой коммунал хўжалигига 9,4 фоиз ёки 2 млрд. доллар йўналтирилган” – деб таъкидлади Ишметов.

Тадбир давомида асосий кредиторлар номи ҳам аниқланди. Қарз маблағларини етказиб берадиган халқаро ташкилотлар орасида – Осиё тараққиёт банки (5 млрд. АҚШ доллари), Жаҳон банки (3,7 млрд. АҚШ доллари), Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (2 млрд. АҚШ доллари), Хитой Эксимбанки (2 млрд. АҚШ доллари) ва Хитой давлат тараққиёт банки ва бошқалар (2 млрд. АҚШ доллари), халқаро инвесторлар (1,7 млрд. АҚШ доллари), Иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик жамғармаси ва бошқалар (1 млрд. АҚШ доллари), Ислом тараққиёт банки (0,9 млрд. АҚШ доллари), Япония халқаро ҳамкорлик банки ва бошқалар (0,4 млрд. АҚШ доллари) ва бошқа халқаро молиявий ташкилотлар (2,4 млрд АҚШ доллари) ўрин олган.

Маълумот учун: “Фитч Ратингс” халқаро рейтинг агентлигининг 2020 йил октябрь ойидаги ҳисоботига кўра, Ўзбекистон Республикаси паст даражадаги давлат ташқи қарзига эга. Агентликнинг таъкидлашича, Ўзбекистон Республикаси давлат қарзи ўрта муддатда «ББ» рейтингига эга мамлакатларнинг ўртача кўрсаткичидан паст даражада сақланиб қолади.

Брифингда парламент қуйи палатасининг Буджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси Шароф Назаров асосий эътиборни давлат ташқи қарзи ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларни танлаш, уларни молиялаштириш ва самарали бажарилишини таъминлашга қаратди. “Бундай маблағ билан барча лойиҳалар Ҳисоб палатаси томонидан мажбурий текширувдан ўтказилади, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва фуқаролик жамияти вакиллари иштирокида муҳокама қилинади. Автоматлаштирилган ДМФАС-6 дастурий таъминоти (“Қарзларни бошқариш ва молиявий таҳлил тизими”) фойдаланишга топширилди. Молия вазирлигининг расмий веб-саҳифалари ва бошқа манбаларда Ўзбекистон Республикаси давлат қарзининг ҳолати ва динамикаси ҳақидаги шарҳлар мунтазам равишда эълон қилиб борилмоқда”, – деб қайд этди Ш. Назаров.