Расмий хабарлар I Официальные новости
28.4K subscribers
31.2K photos
6.83K videos
53 files
29.2K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
24-27 февраль кунлари кутилаётган совуқ циклонда қишлоқ хўжалиги экинлари ва дарахтларни сақлаш бўйича тавсиялар

АОКАда ўтказилган брифингда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот котиби Нигора Хўжаева бу борада батафсил маълумот берди.
〰️〰️〰️〰️

❄️Гидрометеорология хизмати хабар беришича, 24-27 февраль кунлари Ўзбекистонга Волга бўйи орқали Россиянинг Европа қисми ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда.

Об-ҳавонинг кескин ўзгариши шароитида мевали боғ ва узумзорлар, эртаки картошка ва сабзавот экинларини сақлаб қолиш мақсадида қуйидаги тадбирларни зудлик билан амалга ошириш тавсия этилади:

▫️мевали боғ ва узумзорларнинг қатор ораларидан суғориш ариқлари олиниб, иложи борича кам миқдорда сув оқизиш;

▫️мевали боғ ва узумзорлар қатор ораларига маҳаллий ўғит аралаш ҳашак, пахол, шох-шаббалар уюмларини тўплаб, уларни тутатиш. Бунинг учун мевали боғ ва узумзорларга бир текисда эни 1,25-1,5 м ҳамда баландлиги 0,5-0,75 м дан тўп-тўп қилиб уйиб қўйиш;

▫️дарахтларнинг ёши ва қалин сийраклигига қараб ҳар бир гектар майдонга 100-200 та уюм ҳосил қилиш. Тутун боғ ичига яхши ёйилиши учун уюмларни мевали боғ ва узумзорларнинг шамол эсадиган томонига қўйиш ҳамда ҳаво хароратини кузатиб бориш;

▫️ҳаво очиқ бўлиб, ҳарорат +1°С га тушиши билан уюмларни тутатиш. Бунда уюмларнинг алангаланмай, тутаб ёнишига алоҳида аҳамият бериш лозим. Совуқ такрорланишини ҳисобга олиб, уюмлар оралатиб тутатиш. Агар совуқ бўлмаса уюмлардан ўғит сифатида фойдаланиш;

▫️эртаки муддатларда экилган картошка ниҳоллари ердан униб чиққан бўлса, шароитга қараб, эгат устини полиэтилен плёнка билан ёпиш ёки ёпишнинг иложи бўлмаган майдонларда кечки сув қўйишни ташкил этиш ва майдоннинг атрофига гўнг аралаш хашак, пахол ва шох-шаббалар уюмларини тўплаш ҳамда уларни тутатиш;

▫️иситилмайдиган кўчатхоналарда етиштирилаётган сабзавот ва полиз экинлари кўчатларини совуқдан асрашнинг муҳим тадбирларидан бири дугалар ўрнатиш, устини полиэтилен плёнкаси билан ёпиш, вақтинчалик иситиш мосламаларидан фойдаланиш ҳамда атрофига гўнг аралаш хашак, пахол ва шох-шаббалар уюмларини тўплаб, уларни тутатиш;

▫️иссиқсевар сабзавот экинларидан помидор, ширин қалампир ва бақлажон кўчатларини парникда тайёрлашни ҳамда бодринг ва полиз экинлари уруғларини экишни вақтинчалик тўхтатиб туриш;

▫️Совуққа чидамли сабзи, пиёз, саримсоқпиёз, ош лавлаги, карам ва кўкат сабзавотлар каби экинларга совуқ -2-3°С сезиларли таъсир этмайди.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
24-26 феврал кунлари чет тилини билиш даражасини аниқлаш учун навбатдаги тест синовлари ўтказилади

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Жавлонбек Нурматов маълум қилди.

〰️〰️〰️
🔎 «2020 йилда чет тилини билиш ва эгаллаш даражасини аниқлаш ҳамда давлат намунасидаги малака сертификати олиш мақсадида жами 1355 нафар талабгор ариза билан мурожаат қилган.

🔖 2021 йил январ ойида 437 нафар талабгор ариза топширган бўлиб, улардан 12 нафари тест имтиҳонларида қатнашмади, 176 нафари эса сертификатга эга бўлди.

✏️
Феврал ойида ўтказиладиган тест синови учун 311 нафар талабгор ариза билан мурожаат қилди. Тест синови 24-26 феврал кунлари ўтказилади».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
2021 йил 2-чоракда «TOEFL» тоифасидаги халқаро имтиҳонлар ДТМда шартнома асосида ташкиллаштирилади

Бу ҳақда АОКАда Давлат тест маркази мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди:

〰️〰️〰️
«2021 йил якунига қадар чет тилларидан янги форматдаги кўп даражали тест тизимини амалиётга жорий этилиши режалаштирилган.

🌐 Мазкур кўп даражали тест синови тизими халқаро таълим тизими имтиҳонларига мос келиши билан биргаликда CEFR шкаласининг B1-B2-C1 даражаларини ўз ичига олган ягона форматга эга бўлади. Бунда барча кўникмаларни баҳолай оладиган янги баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилади.

📄 2021 март-апрел ойларида Давлат тест маркази томонидан академик лицейларнинг иккинчи босқич ўқувчилари учун тўртинчи семестр давомида чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификатини бериш бўйича тест синовлари бепул тарзда ташкил этилади.

🎓 Тест синовидан мувафаққиятли ўтган академик лицей битирувчиларига давлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида фанлар мажмуасига киритилган мос чет тили фанидан максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи сертификат тақдим этилади.

📌 2021 йилнинг 2-чорагидан ҳалқаро таълим ташкилоти ETS (Educational Testing Service) томонидан ўтказиладиган «TOEFL ITP», «TOEIC», «TOEFL IBT» халқаро имтиҳонларини Давлат тест марказида шартнома асосида ташкиллаштириш режалаштирилмоқда».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Маматхонов Муҳаммадзокир Жўрабоевич Уйчи тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

У бунга қадар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

ЎзА

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
2000 га яқин ҳукумат қарорлари ўз кучини йўқотди.

Адлия вазирлиги бир-бирини такрорловчи ва бугунги кун талабларига жавоб бермайдиган ҳужжатларни бекор қилишни таклиф этмоқда.

Вазирлик ахборот хизмати хабар беришича, бир масала юзасидан бир нечта ҳужжатларнинг мавжудлиги фуқаролар ҳаёти ва тадбиркорлар фаолиятида қуйидаги муаммоларни келтириб чиқармоқда:

биринчидан, фуқаролар ва тадбиркорлар муайан масала бўйича айнан қайси ҳужжатга амал қилиши кераклиги юзасидан саволларни туғдирмоқда, натижада масалани тушуниш ва унга ҳуқуқий ечим топиш учун юзлаб ҳужжатларни кўриб чиқишга тўғри келмоқда;

иккинчидан, ҳуқуқий ахборотдан фойдаланишда ва ҳуқуқшунос хизматлари билан боғлиқ сарф-харажатларнинг ортишига сабаб бўлмоқда;

учинчидан, ҳужжатлар ўртасида зиддиятлар, такрорланишларни келтириб чиқармоқда, ва натижада ҳужжатларни амалиётда қўлланилишида қийинчиликлар келиб чиқмоқда.

Шу каби муаммоларниннг долзарблигини инобатга олган ҳолда Адлия вазирлиги томонидан барча соҳаларда қонунчиликни тизимлаштириш орқали қонунчилик базасини қисқартириш ёки бошқа сўз билан айтганда кесиб ташлаш (“тартибга солувчи гильотина” усули орқали) ишлари самарали йўлга қўйилган.

Шу йўналишда, жумладан, 2020 йилда 500 га яқин ҳужжатларни бекор қилишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони қабул қилинди. Шунингдек, куни кеча 2000 га яқин Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларини ўз кучини йўқотишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Шу кунларда “Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига чиқарилди.

Мазкур Фармон лойиҳасида қуйидагилар таклиф этилмоқда:

▪️тадбиркорлик, савдо, мулк ҳуқуқи, қурилиш, хусусийлаштириш, транспорт, соғлиқни сақлаш, паспорт, прописка тизими соҳасидаги ҳужжатларни тўлиқ кўриб чиқиб, ҳар бир соҳа кесимида уларни бирлаштириш;

▪️ўз аҳамиятини йўқотган, бир-бирини такрорловчи ва бугунги кун талабларига жавоб бермайдиган ҳужжатларни аниқлаш ва уларни бекор қилиш;

▪️ эскирган ҳужжатларнинг керакли қоидаларини предмети бўйича яқин бошқа ҳужжатларга кўчириш;

▪️давлат органлари фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни тизимлаштириш орқали уларнинг сонини қисқартириш;

▪️юқори юридик кучга эга бўлган ҳужжат шаклига ўтказиш орқали айрим идоравий ҳужжатларни бекор қилиш.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистонда камдан-кам учрайдиган табиат ҳодисаси кузатилди

Қорақалпоғистоннинг Чимбой тумани аҳолиси қушларнинг ўзига хос «рақс»ига гувоҳ бўлишди.

Мазкур табиат ҳодисаси мурмурация деб аталади. Бунда минглаб қушлар улкан тўда бўлиб, осмонда ғайриоддий динамик шаклни ҳосил қилади.

Улар кутилмаган томонга учиши, қисмларга ажралиб, яна динамик ҳаракатни давом эттириши мумкин. Ушбу улкан тўдаларда учиш тезлиги соатига 40 кмгача бўлади, бироқ қушлар бир-бирига урилиб кетмайди.

Видео: Николай Югай

Манба

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
🚰 Марказлашган ичимлик суви таъминоти етиб бормаган қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар

Эртага, 24 февраль куни соат 16:00 да АОКАда шу мавзуда матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Тадбирда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги мутасаддилари иштирок этади.
〰️〰️〰️

📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш Стратегиясини биргаликда шакллантиринг

❗️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш бўйича инновацион ғоялар, аниқ таклифлар ҳамда 2030 йилгача бўлган мақсадли кўрсаткичлар (аниқ индикаторлар)ни ишлаб чиқиш учун жамоатчилик вакилларини фаол ҳамкорликка чақирмоқда.

Стратегияни ишлаб чиқишдан кўзланган асосий мақсад давлат фуқаролик хизматини ўрта ва узоқ муддатда ривожлантиришнинг устувор йўналишларини, ушбу соҳада эришилиши лозим бўлган мақсадли кўрсаткичлар (аниқ индикаторлар)ни белгилашдир.

Стратегиянинг таклиф этилаётган асосий йўналишлари:

институционал ислоҳотларни амалга ошириш;

инсон ресурсларини ривожлантириш (HR);
давлат фуқаролик хизматида гендер тенгликни таъминлаш, ёшларни жалб этиш;

давлат фуқаролик хизматчиларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

коррупцияга қарши тоқатсиз муносабатни шакллантириш;

давлат органлари ва давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятини баҳолаш тизимини жорий этиш;

давлат бошқаруви тизимини рақамлаштириш ва оптималлаштириш;

давлат фуқаролик хизмати жозибадорлигини оширишга оид чоралар.

👥Жамоатчилик вакиллари ўз таклиф ва мулоҳазаларини Телеграмда қолдириши, [email protected] почтасига юбориши, агентликнинг facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали билдириши мумкин.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Табиий монополия субъектларининг Давлат реестрида 130 та хўжалик юритувчи субъект рўйхатга олинган

Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

1 февраль ҳолатига ўзгаришлар қуйидагича:

Чиқарилган:
Жиззах вилоятидаги “Даштобод темир йўл участкаси” МЧЖ ҳамда Тошкент шаҳридаги “South-West Terminal” МЧЖлар томонидан темир йўл хизматлари кўрсатмаётганлиги сабабли реестрдан чиқарилган.

Ўзгартирилган: Тошкент шаҳридаги Тошкент темир йўллари институти номи Тошкент давлат транспорт унверситетига ўзгарганлиги сабабли Реестга тегишли ўзгартиришлар киритилган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Давлат корхоналари ҳам «обнал фирма»лар билан «сохта» битим тузган

Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва бизнес учун тенг рақобат муҳитини яратиш мақсадида фаолиятида солиқларни тўлашдан қочишнинг турли хил схемаларидан фойдаланганлик ҳолатлари кузатилган “Шубҳали” корхоналар рўйхати шакллантирилди, дея хабар бермоқда Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати. Ушбу рўйхатдан 396 та корхона жой олди.

Ушбу хўжалик юритувчи субъектлар ўз фаолияти давомида қалбаки операцияларни амалга ошириб, бюджетга тўланадиган солиқ суммаларини камайтирганлар. 10 мингга яқин корхона улар билан молиявий операцияларни амалга ошириб, қарийб 1 триллион сўм миқдоридаги қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисоб (зачет)га олган ҳолда бюджетга тўламаган.

Бундай контрагентлар орасида 120 та давлат корхонаси (47,3 млрд. сўм) ва 86 та давлат улуши мавжуд (48,1 млрд. сўм) корхона аниқланди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️⚡️Марказий банк Ахборот хизмати олтин қуймаларнинг 2021 йил 24 февралдаги сотиш нархларини эълон қилди.

‼️ Халқаро қимматбаҳо металлар бозори конъюктурасидан келиб чиқиб, Марказий банк томонидан нархлар қайта кўриб чиқилиши мумкин.

#олтин_қуймалар
#золотые_слитки

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида йирик дўл ёғди.

Шу кунларда бутун Ўзбекистон бўйлаб совуқ об-ҳаво ҳукмронлик қилиши ҳақида хабар қилинган.

Манба

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
COVID-19 га қарши вакцина ҳақида нималарни билишимиз лозим?

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Ахборот
хизмати бу ҳақда мазкур видеороликни тақдим этди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Тошкент шаҳар Учтепа тумани “Боғистон” маҳалласида Давлат хизматлари марказининг биринчи филиали фаолияти йўлга қўйилди.

ДХА ахборот хизмати хабар беришича, ушбу филиал хизматларидан “Боғистон”, “Боғобод”, “Гузар”, “Кўҳна”, “Чўпон Ота” каби унга яқин жойлашган маҳаллалар аҳолиси вақти ва нақдини тежаган ҳолда фойдаланишлари мумкин.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Алишер Саъдуллаев: «Бу Финляндия эмас, ўзимизнинг Намангандаги ёшлар кутубхонаси»

«Бизда ҳам шундай кутубхоналар бўлармикан, деб роса режаларини тузар ҳам эдик. Чет эл кутубхоналарига ҳавас билан қарардик. Мана туманларда ҳам шундай кутубхоналар барпо этиляпти. Ишончим комил, бу кутубхона нафақат Наманган, балки бутун Республика ёшлари учун севимли масканга айланади! Илм-фан ривожида кутубхоналар жуда муҳим роль ўйнайди. Айниқса, нетворкинг учун жуда қулай ва шинам жой бўлган. Китоб тақдимотлари, олимлар билан учрашувлар ёки катта IT ҳакатонлар ўтказиш учун зўр жой бўлган», — дея хабар бермоқда Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Ўзбекистонда 11 та янги гидро электр станцияси қурилиб, қўшимча 587 мегаватт электр қуввати яратилади.

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

🔰Президентнинг 2017 йил 2 майдаги қарори билан 2017-2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури маъқулланган эди. Бу дастурга жами
3 млрд. 400 млн. долларлик 65 та лойиҳа киритилган бўлиб, шундан 34 таси янги қувватлар ташкил этиш, 31 таси мавжудларини модернизация қилишга қаратилган.

🔰Бугунги кунда 1 минг 100 мегаваттлик
12 та лойиҳа ишга туширилган.
950 мегаваттлик яна 20 та лойиҳа якуний босқичда амалга оширилмоқда.

🔰Жорий йилда умумий қиймати
1 млрд. 420 млн. доллар бўлган 16 та лойиҳа режалаштирилган. Хусусан, 11 та янги гидро электр станцияси қурилиб, 587 мегаватт электр қуввати яратилади. Қолган 5 та лойиҳага кўра, мавжуд станциялар модернизация қилиниб, ишлаб чиқариш имконияти кенгайтирилади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official