Расмий хабарлар I Официальные новости
28.1K subscribers
31.4K photos
6.92K videos
53 files
29.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на 46-й сессии Совета по правам человека Организации Объединенных Наций

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Азиз Абидов: блогерлар судьянинг суд жараёнларини видеотасвирга туширишга рухсат бермаганини нотўғри талқин қилишмоқда

Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Абидов соҳага оид долзарб муаммо ҳақида мақола ёзибди.

Унинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда одил судловни амалга оширувчи судлар фаолиятига асоссиз аралашувлар, судьялар ва суд ходимларига нисбатан тазйиқ ёки босим ўтказиш, судьяга нисбатан ҳурматсизлик кўрсатиш каби салбий ҳолатлар юз бераётганига кўз юмиб бўлмайди.

“Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 68-моддасида белгилаб қўйилганидек, “Давлат органлари ва бошқа органлар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар, фуқаролар судьяларни ҳурмат қилиши ва уларнинг мустақиллигига риоя этиши шарт. Судьяга нисбатан ҳурматсизлик қилиш, шунингдек, уни очиқдан-очиқ менсимасликдан далолат берувчи хатти-ҳаракатлар қилиш қонунга биноан жавобгарликка сабаб бўлади”.

Келинг, сўнгги пайтларда авж олган айрим блогерлар томонидан ижтимоий тармоқларда ёритилаётган суд жараёнларини видеотасвирга олиш билан боғлиқ вазиятлар хусусида мулоҳаза юритайлик.

Аксарият ҳолларда ўзини блогер деб таништирган шахслар судьянинг суд жараёнларини видеотасвирга туширишга рухсат бермаганлигини нотўғри талқин қилиб, судьяни нохолислик, нопрофессионалликда айблаётганларига барчамиз гувоҳмиз.

Хўш, блогерлар, ОАВ вакилларининг суд жараёнларини видеотасвирга тушириш тўғрисидаги илтимосномаси қандай ҳолларда суд томонидан қаноатлантирилади ва аксинча қачон рад этилади? Бу борада судлар Олий суд Пленумининг “Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида” ги қарорининг 14-бандидан ўрин олган тушунтиришга риоя қиладилар.

Мазкур бандда “очиқ суд мажлисини фототасвирга тушириш, видеоёзувни амалга ошириш, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида трансляция қилишга қуйидаги тартибда йўл қўйилади:

фуқаролик ишини кўриш пайтида – суд мажлисида раислик қилувчининг тарафлар розилиги олингандан кейин берган рухсати билан;

жиноят, маъмурий, иқтисодий ишни ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш пайтида – суд мажлисида раислик қилувчининг тарафлар фикрини эшитгандан кейин берган рухсати билан” дея белгилаб қўйилган.

Айнан ушбу тушунтиришга риоя этган ҳолда видеоёзувни амалга ошириш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантиришни рад этган судьяга нисбатан ҳурматсизлик кўрсатиш, уни очиқдан-очиқ менсимасликдан далолат берувчи хатти-ҳаракатлар қилиш нечоғлик ўринли? Суд жараёнларини видеотасвирга тушириш тўғрисидаги илтимосномалари рад этилган (баъзан эса ҳатто илтимоснома билан мурожаат этмаган ҳолда) айрим блогерларнинг ижтимоий тармоқлардаги норозиликлари, ҳатто тартибсизлик қилишлари, албатта, ножоиз.

Батафсил

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон очиқ маълумотлар манбалари сони бўйича жаҳонда 6-ўринда

Бу ҳақда АОКАда Давлат статистика қўмитаси мутасаддилари иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди:

〰️〰️〰️
💻 Лондондаги Очиқ маълумотлар Институти (ODI) баҳолаш тизими бўйича Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси расмий веб-сайти (stat.uz) энг юқори — «Платина» (PLATINUM) даражага эришган.

📌 БМТнинг «Электрон ҳукумат кузатуви 2020»да «Очиқ давлат маълумотлари индекси» бўйича Ўзбекистон энг юқори (Very High OGDI) кўрсаткичига эга бўлган жаҳоннинг 41 та мамлакати орасидан жой олган. Жами ушбу индексда 193 та мамлакат баҳоланган ҳамда Ўзбекистон энг юқори балл тўплай олган.

🌎 Очиқ маълумотлар рейтингида (Open Data Inventory — ODIN) Ўзбекистон 63 баллни тўплади ва рейтингда 125 та позицияга кўтарилиб, дунёда 44-ўринни, Марказий Осиёда эса 1-ўринни эгаллади.

📝 Ўзбекистон Халқаро очиқ маълумотлар хартиясига қўшилган жаҳондаги 23 мамлакат, Осиёда Жанубий Корея ва Филиппиндан кейинги учинчи давлат бўлди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
2021 йил 1 августга қадар очиқ маълумотлар порталининг янги версияси ишлаб чиқилади

Бу ҳақда АОКАда Давлат статистика қўмитаси мутасаддилари иштирокида ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди:

〰️〰️〰️
«Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг очиқ маълумотлар портали — data.gov.uz да жами 11 мингга яқин маълумотлар тўплами 3 тилда (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) жойлаштирилган.

2021 йил 1 августга қадар очиқ маълумотлар порталининг янги версиясини ишлаб чиқиш ва фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Ўтган давр мобайнида очиқ маълумотлар соҳасида етакчи халқаро экспертлар иштирокида «Open Data Tashkent 2019» очиқ маълумотлар бўйича халқаро конференция, «Open Data Week Uzbekistan 2019» очиқ маълумотлар ҳафталиги, «Open Data Day Tashkent 2020» семинари, «Open Data Uzbekistan Workshop Agenda» онлайн-тадбири, «Дунё ва Ўзбекистонда COVID-19 пандемиясининг тарқалиши даврида очиқ маълумотлар асосида ечимлар» мавзуларида конференция ва бошқа тадбирлар ўтказилди».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Инфографика

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги нутқи

Манба

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Давлат иштирокидаги корхоналарнинг расмий веб-сайларига қўйиладиган талаблар тўғрисида Низом тасдиқланди

Давлат иштирокидаги корхоналарида корпоратив бошқарувни янада такомиллаштириш, улар фаолиятининг очиқлиги ва шафофлигини таъминлаш мақсадида 2021 йил 19 февралда Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналарининг расмий веб-сайтларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 81-сонли Қарори қабул қилинди. Унга кўра:

📝 давлат иштирокидаги корхоналарнинг расмий веб-сайтларида ахборотларни жойлаштириш бўйича талаблар;

🛠 давлат иштирокидаги корхоналарнинг расмий веб-сайтини юритиш бўйича талаблар;

👨🏻‍💻 давлат иштирокидаги корхоналарнинг расмий веб-сайти мазмунига қўйиладиган талаблар белгиланди.

〰️〰️〰️
Қарорга кўра давлат иштирокидаги корхоналарнинг расмий веб-сайтида қуйидаги ахборот ва ҳисоботлар жойлаштирилиши мажбурий ҳисобланади:

📌 корхона фаолиятининг асосий йўналишлари ва мақсадлари, устав фонди ва унинг тақсимланиши, корхона устави, шунингдек, ташкилий тузилмалар, раҳбарият, соҳага оид қонунлар, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, корхона фаолиятига оид маълумотлар ва ҳоказолар доимий тартибда;

📌 ҳар чорак якунлари бўйича ҳисобот даврининг кейинги ойи давомида бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар, харидлар тўғрисида маълумотлар ва умумий йиғилишларда қабул қилинган қарорлар;

📌 йил якунлари бўйича кейинги молия йилининг 25 февралига қадар молиявий натижалар ва шунга оид маълумотлар;

📌 муҳим фактлар юз берганда икки иш кунида маълумотларни жойлаш талаб этилади.

〰️〰️〰️
Шунингдек, давлат иштирокидаги корхоналарнинг расмий веб-сайтида қуйидаги асосий функциялар жорий этилиши ҳам мажбурийдир:

🔎 расмий веб-сайти бўйича излаш;

📲 мобил қурилмалар учун соддалаштирилган дизайнли корхона расмий веб-сайти версияси;

⚠️ имконияти чекланган шахслар учун қўшимча қулайликлар яратиш (контрастни қўшимча қилиш, шрифтни катталаштириш, овоз жўрлиги ва ҳ.з);

🗣 жамоатчилик фикрини ўрганиш ва корхона фаолиятига тегишли масалаларни муҳокама қилиш воситалари (онлайн сўровлар, блоглар, форумлар);

📊 ташрифларни ва статистикани назорат қилиш воситалари.

〰️〰️〰️
✔️ Давлат иштирокидаги корхоналарнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилган ахборот ишончли бўлиши ва корхона фаолияти холисона ёритилган бўлиши керак. Шунингдек, давлат сири ва хизматда фойдаланиш учун тегишли бўлган ахборотлар ва қонун ҳужжатларига мувофиқ эълон қилиш ҳамда тарқатиш тақиқланган бошқа ахборотлар жойлаштирилмаслиги лозим.

Қарорга мувофиқ Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади

🔰"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлади.

🔘 Қуйидагилар меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари ҳисобланади:

🔹болалар, ака-укалар, опа-сингиллар ва набиралар
16 ёшга тўлмаган ёки 16 ёшдан катта бўлса ҳам, шунингдек, 16 ёшгача бўлган ногиронлиги мавжуд шахслар
;

🔹ота, она, ўгай ота, ўгай она, хотин, эр, шунингдек, улар 7-моддада назарда тутилган пенсия ёшига тўлган ёки ногирон бўлсалар;

🔹ёшидан ва меҳнат қобилиятидан қатъий назар, ота ва онадан бири ёки эр (хотин) ёхуд бува, буви, ака-ука ёки опа-сингил, агар у вафот этган боқувчининг болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ёки набираларини, ишловчиларга болага қараш учун иш ҳақи сақланмаган таътилда бўлиш ҳуқуқини берадиган ёшга тўлгунга қадар боқиш билан машғул бўлса ва ишламаса;

🔹бува ва буви агар қонунга мувофиқ уларни боқиши шарт бўлган кишилар бўлмаса.

✔️Ўқувчилар 18 ёшга тўлгунга қадар боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эгадирлар.

⚠️Боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлган вояга етмаган фарзандлар, улар фарзандликка олинганларида ҳам бу ҳуқуқни сақлаб қоладилар.

🖇 Боқувчисини йўқотганлик пенсияси — пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб, лекин пенсия тайинланиши учун мурожаат этишдан олдинги 6 ойдан ошмаган муддатдан эътиборан тайинланади.

📍Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ марҳумнинг оила аъзоси меҳнатга қобилиятсиз деб ҳисобланган бутун давр учун эркаклар — 60 ёшга, аёллар — 55 ёшга тўлган аъзолари учун эса умрбод тайинланади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Авторақамлар нархи сунъий оширилмайди» – Ўзбекистон республика товар хомашё биржаси ахборот хизмати раҳбари Хикматилло Тиллабоев миш-мишларни рад этди

Манба

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Навоий вилоятида ҳамда гидроэнергетика тармоғида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.
Жорий йилда Навоий вилоятида 576 та лойиҳа амалга оширилиши мўлжалланган.
Гидроэнергетика соҳасида умумий қиймати 1 млрд 420 млн доллар бўлган 16 та лойиҳа режалаштирилган.
Давлатимиз раҳбари лойиҳаларни сифатли, илмий ёндашган ҳолда амалга ошириш, замонавий технологияларни жалб этиб, қўшимча қиймат яратиш юзасидан кўрсатмалар берди.

Состоялась презентация инвестиционных проектов для Навоийской области и гидроэнергетической сферы.
В текущем году в Навоийской области намечено реализовать 576 проектов.
В гидроэнергетике планируется осуществить 16 проектов на общую сумму 1 млрд 420 млн долларов.
Глава государства дал указания по качественной и научно обоснованной реализации проектов, привлечению современных технологий и выпуску продукции с высокой добавленной стоимостью.

#Mirziyoyev #taqdimot #Navoiy #gidroenergetika

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ Бошқарув раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Маметова Меҳрибон Рауфовна 1986 йил 23 февралда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

М.Маметова 2006-2019 йилларда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, “Ўзбекенгилсаноат” АК ва бошқа ташкилотларда ишлаган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ахборот хизмати бошлиғи аҳолига ўзбошимчалик билан турар-жой биноларининг кириш қисмига сунъий тўсиқларни ўрнатмасликни сўраб мурожаат қилди.

‼️Бу, кўп ҳолларда, ёнғин-қутқарув экипажининг тезкор ҳаракатланишига тўсқинлик қилмоқда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Халқ билан" лойиҳасининг навбатдаги сони. Президент билан учрашуви ҳақида ёш қаҳрамонимиз сўзлаб беради.

Очередной выпуск нового проекта "С народом". О своей встрече с Президентом расскажет наша молодая героиня.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 23 феврал куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари бузилишини олдини олиш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича кўрилаётган чоралар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Олим Муродов, Савдо-саноат палатаси бошқарма бошлиғи
〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Об-ҳавонинг кескин совиб кетиши кутилаётгани туфайли қишлоқ хўжалиги экинларига зарар етишининг олдини олиш бўйича муҳим тавсиялар
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Нигора Хўжаева, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Чет тилни билиш ва эгаллаш даражасини баҳолаш бўйича 2020 - 2021 йилларда ўтказилган тест синовлари ҳисоботи ва таҳлили ҳамда соҳага оид бошқа долзарб масалалар
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Давлат тест маркази

〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz