Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31.1K photos
6.72K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Фарғона шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Давлат раҳбари 2020 йил сентябрь ойидан буён Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Хайрулло Бозоров номзодини Фарғона вилояти ҳокими лавозимига тавсия этди.
Овозга қўйиш натижаларига кўра, Хайрулло Бозоров Фарғона вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.

В Фергане с участием Президента Шавката Мирзиёева проходит внеочередное заседание областного кенгаша народных депутатов.
На сессии рассмотрен организационный вопрос. Глава государства представил на должность хокима Ферганской области кандидатуру Хайрулло Бозорова, исполняющего обязанности руководителя региона с сентября 2020 года.
По итогам голосования Хайрулло Бозоров утвержден хокимом Ферганской области.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #sessiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан оммавий намойишларда иштирок этмасликни, Россия Федерацияси қонунларига риоя этишни ва одамлар кўп тўпланаётган жойларга бормасликни сўради

Бу каби расман рухсат берилмаган тадбирларда қатнашиш чет эл фуқаролари учун Россия Федерацияси қонунларига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилиш ёки давлатдан мажбурий чиқариб юборишга олиб келиши мумкин, дея эслатиб ўтмоқда Агентлик ахборот хизмати.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бир қатор сектор раҳбарлари ишдан бўшатилди

Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беришича:

Қува туманининг 4 та сектор
раҳбари: ҳоким – Равшан Қурбанов, прокурор – Бахтиёр Вахобов, Ички ишлар бўлими бошлиғи – Элёр Хайдаматов, солиқ инспекцияси бошлиғи – Носир Мақсудов.

Ўзбекистон тумани 2 та сектор раҳбари: ҳоким – Қаҳрамон Жўраев, прокурор – Мирвохид Отабоев.

Ёзёвон тумани 1-сектор раҳбари, ҳоким – Йўлчибой Бойигитовлар эгаллаб турган лавозимидан бўшатилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент иштирокида ўтган халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгаши сессиясида аҳолини иш билан таъминлаш ва турмуш шароитларини яхшилаш бўйича вазифалар белгиланди.
Вилоятда 2021-2022 йилларда умумий қиймати 17 трлн сўмлик 949 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши таъкидланди. 503 километр йўлларни таъмирлаш, 16 та оилавий шифокорлик пункти ва поликлиника очиш, 19 та туман ва шаҳарларда биттадан ёшлар саноат зоналарини ташкил этиш вазифаси қўйилди.

На прошедшей с участием Президента сессии Ферганского областного кенгаша народных депутатов определены задачи по обеспечению занятости и улучшению условий жизни населения.
Отмечалось, что в 2021-2022 годах в регионе будут реализованы 949 инвестиционных проектов на сумму 17 трлн сумов. Поставлена задача отремонтировать 503 километра дорог, организовать 16 семейных врачебных пунктов и поликлиник, создать молодежные промзоны в 19 районах и городах.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #sessiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter