Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Транспорт соҳаси раҳбарларининг шахсий масъулияти оширилди

“Айрим раҳбарларнинг шахсий масъулиятини кўриб чиқиш тўғрисида” Ҳукумат қарори (43-сон, 29.01.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, транспорт соҳасидаги ишлар етарли даражада ташкил қилинмаганлиги ва мутасадди раҳбарларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш мақсадида:

Илхам Рустамович Махкамов транспорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилиб, вазирнинг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб;

Даврон Тулкунович Дехканов транспорт вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилиб, вазирнинг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб;

Абдурахман Абдуллаевич Абдувалиев транспорт вазирининг ўринбосари – Автомобиль йўллари қўмитаси раиси лавозимидан озод этилиб, вазирнинг ўринбосари - Автомобиль йўллари қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи этиб;

Толиб Эгамбердиевич Улжаев Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигининг директори лавозимидан озод этилиб, ушбу агентлик директори вазифасини бажарувчи этиб;

Дониёр Бахтиёрович Ахмедов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг бошлиғи лавозимидан озод этилиб, мазкур инспекция бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб;

Фахриддин Мухиддинович Салихов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясининг бошлиғи лавозимидан озод этилиб, мазкур инспекция бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Шунингдек, “Ўзбекистон темир йўллари” ва “Uzbekistan Airways” АЖлар акциядорлари умумий йиғилишининг навбатдан ташқари мажлисида:

Хусниддин Нуриддинович Хасиловни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси лавозимидан озод этиб, ушбу жамият бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тасдиқлаш;

• “Uzbekistan Airways” АЖ бошқарувчиси вазифасини бажарувчи Бахтиёр Ибрагимович Хакимовнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масалалари кўриб чиқилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
​​#Адлия_хабари

Тўртинчи саноат инқилоби шароитида ҳуқуқнинг келажаги қандай бўлади? Ўзбекистон ҳуқуқшунослари қандай чақириқларга тайёр бўлиши лозим?

“Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форумининг дастури эълон қилинди.

“Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форумининг бу йилги бош мавзуси “Ҳуқуқ 4.0. (Ҳуқуқ тўртинчи саноат инқилоби даврида)” деб номланган.

Тўртинчи саноат инқилоби дунёни ўзгартирмоқда. Сунъий идрок, блокчейн, нанотехнологиялар жамият ҳаётига кириб келди.

Энди роботлар юрист ва судьяларнинг ўрнини эгаллашга қодирми? Бир неча йил ичида ҳуқуқ қандай кўринишга эга бўлади? Бу ва бошқа долзарб масалалар миллий ва хорижий экспертлар, вазирлик ва давлат идоралари вакиллари ҳамда соҳа мутахассислари иштирокида 2020 йил 23-25 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган форумда муҳокама қилинади.

Форум дастурига кўра, мунозара сессиялари тўртинчи саноат инқилоби шароитида ҳуқуқшунослик касбининг янги уфқлари ва ҳуқуқ технологиялари, давлат бошқаруви, корпоратив бошқарув, қимматли қоғозлар бозори, низоларни ҳал қилишнинг муқобил усуллари, арбитраж, фуқаролик жамиятини шакллантириш билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш мавзуларига бағишланган бўлади.

Шунингдек, муҳокама марказидан рақамли муҳитда ахборот тарқатиш муаммолари (Fake News, Fake Evidence), коррупцияга қарши кураш, глобал иқтисодиётни монополияга қарши тартибга солиш, солиқ сиёсати масалалари ўрин олади.

Бундан ташқари, дунёгa мaшҳур aдвoкaтлик фирмaлaри aдвoкaтлaридaн маҳорат дарслари уюштирилиши режалаштирилган.

Форум ҳақида батафсил маълумотларни https://tashkentlawspring.uz сайти ёки Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтининг (+99871) 268-28-41, (+99871) 268-28-43 телефон рақамлари орқали олиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot