Ичимлик ва иссиқ сув тармоқларига уланиш ҳамда ҳисоблагичларни қиёслаш муаммоси: аҳоли нимадан норози?
Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати хабар беришича, 2020 йил давомида Агентлик томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг ичимлик ва иссиқ сув тармоқларига уланиш, шунингдек ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш жараёни мониторинг қилиниб, бир қатор муаммолар аниқланган.
Биринчидан, соҳада мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари бузилиши ҳолатлари тез-тез учраб, бунга коммунал ташкилот ходимларининг мурожаатларга бирламчи вазифа сифатида қарамаслиги, мурожаатларни ўз муддатида бажарилишига моддий-техник базанинг мустаҳкам эмаслиги ҳамда ходимларнинг етишмаслиги сабаб бўлиб келмоқда.
Иккинчидан, айрим ходимларнинг бепарволиги, масъулиятсизлиги ва сусткашлиги натижасида фуқароларнинг мурожаатларига ўз вақтида ва белгиланган тартибда жавоб берилмаган.
Давлат хизматлари агентлиги томонидан қандай чоралар кўрилди?
2020 йилда Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан коммунал ташкилотларда 20 минга яқин қонунбузилиш ҳолатлари, яъни муддат бузилиши, рад этишнинг белгиланган тартибини бузиш ва бошқалар аниқланган.
Аксарият қонунбузилиш ҳолатлари хизмат кўрсатиш муддатларини бузганликда ифодаланган.
Масалан,фуқаро А.Ш томонидан 2020 йил 29 сентябрда ичимлик суви ҳисоблагичини қиёслашдан ўтказиш юзасидан юборган аризаси бугунги кунга қадар кўриб чиқиш учун қабул қилинмаган.
Давлат хизматларини кўрсатиш тартиби ҳамда муддатларини бузганлиги учун Агентлик томонидан ижро қилиниши мажбурий бўлган 31 та тақдимнома ҳамда 11 та огоҳнома киритилди.
Натижада, 67 нафар айбдор шахсга нисбатан маъмурий жарима ва 33 нафар шахсга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди.
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

Каналга уланиш:
👇👇👇t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 21 январь куни режалаштирилган тадбирлар:
〰️〰️〰️〰️
🔰Брифинг
● Мавзу: "Аҳоли бандлиги тўғрисидаги" Қонуннинг кучга кириши, мазмун-моҳияти
● Вақти: 11:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Раҳимжон Маҳкамов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️〰️
🔰Брифинг
● Мавзу: Тадбиркорлар билан тузилган шартномаларни ўз вақтида бажарилмаётгани, янги келган ҳокимлар аввалги ҳокимнинг қарорларини бекор қилиши натижасида айрим тадбиркорларга ажратилган ерлар кайтариб олинаётгани, натижада тадбиркорлар зарар кўраётганлиги масалалари
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Давронбек Қурбонов, Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони бош инспектори
〰️〰️〰️〰️
🔰Матбуот анжумани
● Мавзу: “Ўзбеккўмир” АЖ: 2020 йил якунлари ва 2021 йилдаги устувор вазифалар, аҳоли мурожаатлари юзасидан кўрилаётган чоралар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: “Ўзбеккўмир” АЖ мутасаддилари
〰️〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
🎤 ОАВ ходимлари қатнашиб, саволларига жавоб олиши мумкин.
@aoka_uz

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Бухоро вилоятига жўнаб кетди.
Сафар давомида агросаноат, тўқимачилик, ахборот технологиялари, тиббиёт соҳаларидаги корхоналар фаолияти, шаҳар ва туманлардаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.
—
Президент Шавкат Мирзиёев отбыл в Бухарскую область для ознакомления с развитием региона и жизнью населения.
В ходе поездки намечено посещение предприятий агропромышленности, текстильного производства, информационных технологий, медицинского обслуживания, ознакомление с созидательной работой в городах и районах.
#Mirziyoyev #safar #Buxoro
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

⚡️Ишсизлик нафақаси энди 13 ҳафта эмас, 26 ҳафта давомида тўланади
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Раҳимжон Маҳкамов маълум қилди:
〰️〰️〰️
🗓 «Бугун, 21 январдан кучга кирган «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги қонун билан ишсизлик нафақасини тўлаш тартиби ўзгарди. Хусусан, ишсизлик нафақаси илгари ишламаган ва биринчи бор иш қидираётганларга 12 ойлик давр мобайнида фақат 13 ҳафта тўланган бўлса, эндиликда ишсизлик нафақаси барча тоифадаги ишсиз шахсларга 12 ойлик давр ичида 26 календар ҳафта давомида тўланиши белгиланмоқда.
Ишсизлик нафақалари қуйидаги миқдорларда тўланади:
💵 ишдан ва иш ҳақидан сўнгги 12 ой давр ичида маҳрум бўлган шахсларга — аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 50%, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан оз бўлмаган ва нафақани ҳисоблаш пайтидаги ўртача иш ҳақидан ортиқ бўлмаган миқдорда;
💵 ишдан ва иш ҳақидан маҳрум бўлган ҳамда узоқ (1 йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсларга — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1 баравари миқдорида (1 февралдан 747 300 сўм);
💵 илгари ишламаган ва биринчи марта иш қидираётган шахслар учун — белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг камида 75% миқдорида.
📌 Мазкур чоралар натижасида ишсизлар иш қидириш даврида моддий қўллаб-қувватланади ва 80 мингга яқин ишсизга нафақалар тайинланади.
Иш қидираётган ва ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби ҳам такомиллаштирилди».
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг йиғилиши ўтказилмоқда. Бу ҳақда банк ахборот хизмати хабар берди.
🔸Унда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
🔸Тафсилотлар билан соат 15:00 да ўтказиладиган Матбуот анжуманида танишишингиз мумкин, дейилади хабарда.
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🔸Унда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
🔸Тафсилотлар билан соат 15:00 да ўтказиладиган Матбуот анжуманида танишишингиз мумкин, дейилади хабарда.
РАСМИЙ ХАБАРЛАР
👇👇👇t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давронбек Қурбонов, Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони бош инспектори:
➖Бизнес-омбудсман девонига келиб тушаётган мурожаатлар бўйича асосан
3 та йўналишда ишлар ташкил этилади.
Биринчидан, келиб тушган мурожаат ҳар томонлама ўрганилиб, уни қонун доирасида ижобий ҳал этиш чоралари кўрилади.
Иккинчидан, тадбиркорни ҳуқуқ ёки қонуний манфаати бузилганлик ҳолатлари аниқланганда, бундай ҳолатларни келгусида такрор содир этилишини олдини олиш мақсадида тегишли ташкилот масъул шахсларига нисбатан таъсир чоралари қўлланилади.
Учинчидан, мурожаатлар таҳлил этилиб, тизимли муаммолар аниқланади ва уларни бартараф этиш юзасидан амалдаги қонунчиликка тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.
🎥Батафсил видеода
〰️〰️〰️〰️
АОКАда ўтказилган брифингдан
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
➖Бизнес-омбудсман девонига келиб тушаётган мурожаатлар бўйича асосан
3 та йўналишда ишлар ташкил этилади.
Биринчидан, келиб тушган мурожаат ҳар томонлама ўрганилиб, уни қонун доирасида ижобий ҳал этиш чоралари кўрилади.
Иккинчидан, тадбиркорни ҳуқуқ ёки қонуний манфаати бузилганлик ҳолатлари аниқланганда, бундай ҳолатларни келгусида такрор содир этилишини олдини олиш мақсадида тегишли ташкилот масъул шахсларига нисбатан таъсир чоралари қўлланилади.
Учинчидан, мурожаатлар таҳлил этилиб, тизимли муаммолар аниқланади ва уларни бартараф этиш юзасидан амалдаги қонунчиликка тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.
🎥Батафсил видеода
〰️〰️〰️〰️
АОКАда ўтказилган брифингдан
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига келиб, вертолётда Олот туманига йўл олди.
2020 йил 27 апрель куни Бухоро вилоятига жанубдан кучли шамол кириб келган эди. Уй-жойлар, инфратузилма ва экинларга катта зарар етказганди.
Бу галги сафар чоғида давлатимиз раҳбари вертолётда табиий офат оқибатларини бартараф қилиш, турар жойлар ва ижтимоий объектларни таъмирлаш бўйича қилинган ишларни кўздан кечирди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев по прибытии в Бухарскую область отправился на вертолете в Алатский район.
27 апреля 2020 года в Бухарскую область с юга ворвались ветра штормовой силы, которые нанесли серьезный урон жилью, инфраструктуре и посевам.
Сегодня глава государства с вертолета осмотрел проделанную здесь работу по ликвидации последствий стихийного бедствия, ремонту жилья и социальных объектов.
#Mirziyoyev #safar #Buxoro #bunyodkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
2020 йил 27 апрель куни Бухоро вилоятига жанубдан кучли шамол кириб келган эди. Уй-жойлар, инфратузилма ва экинларга катта зарар етказганди.
Бу галги сафар чоғида давлатимиз раҳбари вертолётда табиий офат оқибатларини бартараф қилиш, турар жойлар ва ижтимоий объектларни таъмирлаш бўйича қилинган ишларни кўздан кечирди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев по прибытии в Бухарскую область отправился на вертолете в Алатский район.
27 апреля 2020 года в Бухарскую область с юга ворвались ветра штормовой силы, которые нанесли серьезный урон жилью, инфраструктуре и посевам.
Сегодня глава государства с вертолета осмотрел проделанную здесь работу по ликвидации последствий стихийного бедствия, ремонту жилья и социальных объектов.
#Mirziyoyev #safar #Buxoro #bunyodkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️2020 йилда Ўзбекистонда 791,9 млрд сўмлик кўмир ишлаб чиқарилган
Бу ҳақда АОКАдаги матбуот анжуманида «Ўзбеккўмир» АЖ директори ўринбосари Эркин Ёқубов маълум қилди:
〰️〰️〰️
📈 «Ўтган йили кон устини очиш ишлари 23,1 млн куб метр, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 113 фоизни ташкил қилди.
Кўмир қазиб олиш 3,9 млн тоннага, кўмир етказиб бериш 4,2 млн тоннага етди, жумладан:
▪️иссиқлик электр станцияларига — 2,8 млн тонна;
▪️аҳолига — 940 минг тонна;
▪️ижтимоий соҳа ташкилотларига — 412,8 минг тонна;
▪️иқтисодиётнинг реал секторига — 87,4 минг тонна.
2020 йил давомида корхонада саноат маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 791,9 млрд сўмни (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 119,3 фоизни);
💰 Маҳсулот сотиш ҳажми 811,6 млрд сўм (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 123,4 фоизни);
📉 Маҳсулот таннархини пасайтириш 70,5 млрд сўм (ёки 10,0 фоиз)ни ташкил этди».

«Энди кўмир истеъмолчига етиб боргунга қадар майдаланиб кетмайди» — «Ўзбеккўмир»
Эркин Жўраев, «Ўзбеккўмир» бош геологи:
〰️〰️〰️
🥢 «Истеъмолчилар талабларидан келиб чиққан ҳолда, «Ангрен» кўмир конидаги Қўнғир кўмирида янги марка жорий этилди. Ушбу марка «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланди ва 2021 йилдан бошлаб истеъмолга киритилади.
Яъни, янги маркага кўра, кўмир размери 300 мм.дан 700мм.га узайтирилди.
🔎 Шу пайтга бўлган асосий шикоятлар — кўмирнинг ҳажми кичкина экани билан боғлиқ. Янги марка асосида ишлаб чиқарилаётган кўмирлар истеъмолчининг омборига қадар етиб боргунча майдаланиб кетмайди»
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Эркин Жўраев, «Ўзбеккўмир» бош геологи:
〰️〰️〰️
🥢 «Истеъмолчилар талабларидан келиб чиққан ҳолда, «Ангрен» кўмир конидаги Қўнғир кўмирида янги марка жорий этилди. Ушбу марка «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланди ва 2021 йилдан бошлаб истеъмолга киритилади.
Яъни, янги маркага кўра, кўмир размери 300 мм.дан 700мм.га узайтирилди.
🔎 Шу пайтга бўлган асосий шикоятлар — кўмирнинг ҳажми кичкина экани билан боғлиқ. Янги марка асосида ишлаб чиқарилаётган кўмирлар истеъмолчининг омборига қадар етиб боргунча майдаланиб кетмайди»
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓Аҳолига кўмир кўмир қай тартибда тарқатилади?
Аслан Қаюмов, "Кўмир таъминот" МЧЖ бош директори:
«Маҳалла МФЙлар туман (шаҳар) ҳокимликларига кўмирга эҳтиёжманд хонадонлар ва эҳтиёж ҳажми ҳақида рўйхат тақдим этади.
➖Туман (шаҳар) ҳокимликлари ушбу рўйхатни тасдиқлатиш учун вилоят хокимлигига юборади. Вилоят хокимиятлари энергетика вазирлиги билан хамкорликда режа-график ишлаб чиқади. Ишлаб чиқилган графиклар “Ўзбеккумир” АЖ ва “Кўмир таъминот” МЧЖ билан келишилади.
➖График тасдиклангандан кейин маҳалла фукаролар йиғини томонидан фукароларга рўйхат асосида талон берилади.
Фуқаролар ушблу талон орқали “Кўмир таъминот” МЧЖ тегишли омборларидан МФЙ раислари иштирокида кўмир сотиб олади».

❓Эрта-индин Ўзбекистонга совуқ циклон кириб келиши кутиляпти. Шу вақтда аҳолига кўмир таъминотида узилишлар бўлмаслиги учун қандай чоралар кўрилган?
Узоқ қишлоқларни кўмир билан таъминлаш бўйича аниқ режалар борми?
Аслан Қаюмов, "Кўмир таъминот" МЧЖ бош директори:
➖Бу бўйича чоралар кўрябмиз. Шу кеча-кундузда импортдан ташқари 105 минг тонна маҳаллий кўмир мавжуд.
Бизда график бор. Ҳар бир вилоятга 7 кундан 60 кунгача етадиган омборхоналаримизда етарли захира бор.
Ундан ташқари 56 минг тонна импорт кўмир ҳам мавжуд.