Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
⚡️2020 йилда 8 310 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди. 1992-2016 йилларда 482 киши қабул қилинган эди

Дилшодбек Муродбеков, ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари:

🔰 2020 йилда 8.310 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди ва 141 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бу борадаги илтимосномалари қаноатлантирилмасдан қолдирилди.

2016 й. – 179 нафар;
2017 й. – 1.064 нафар;
2018 й. – 2.760 нафар;
2019 й. – 6.318 нафар;
2020 й. – 8.310 нафар киши Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинган.

📈 1992 йилдан 2016 йилга қадар республикамизда жами 482 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган.

🖇 Президентимизнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга ва халққа йўллаган Мурожаатномасида фуқаросизликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган туб ислоҳотларни изчил давом эттириш мақсадида қуйидагилар таклиф этилди:

2005 йил 1 январга қадар Ўзбекистон ҳудудида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ва бошқа давлат фуқаролигини қабул қилмаган фуқаролиги бўлмаган шахсларни,

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида узлуксиз 15 йил давомида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатда туриб, Ўзбекистон Республикасида фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш гувоҳномаси ёки идентификация ID-картаси асосида яшаб турган ва чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олиш.

Таклиф этилган ўзгаришлар натижасида 2005 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган тахминан 20 минг нафарга яқин фуқаролиги бўлмаган шахслар истак билдирган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олинадилар.

✔️ Бундан ташқари ўрганиш натижаларига кўра, ҳар йили тахминан 1 ярим минг нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларни Республика ҳудудида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганликларига 15 йил муддат тўлишини инобатга олсак, ушбу шахсларни ҳам Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олиш имконияти яратилади.

〰️〰️〰️
АОКАдаги брифингдан

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дилшодбек Муродбеков, ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари

«Чет элга чиқиб кетган Ўзбекистон фуқароси фуқароликдан чиқмаган ҳолда чегарадан чет давлат паспорти билан кириб келса у Ўзбекистон фуқароси сифатида тан олинади.

🔰 Яъни рўйхатга олишда мигрантнинг паспорти амал қилиш муддати тугаган ёки йўқолган бўлса унга янги Ўзбекистон фуқаролиги паспорти расмийлаштирилади. Фуқаро хоҳишига кўра хорижга чиқиш паспорти ҳам расмийлаштирилади.

❗️Агар Ўзбекистон фуқаролигидан чиққан бўлса у вақтинча рўйхатга олиниб, келгусида доимий яшашга рухсатнома ҳам берилиши мумкин.

〰️〰️〰️
АОКАдаги брифингдан

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хорижга чиқиш паспортини вақтинча рўйхатдан ўтган турар жойдан олишга доир лойиҳа ишлаб чиқиляпти, дедингиз. ID-карталар бўйича ҳам шундай енгиллик яратиладими? Яъни фуқаролар мамлакатнинг исталган ҳудудидан ID-карта олиш имконига эга бўладими?

〰️〰️〰️
АОКАдаги брифингда ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси мутасаддилари Фазлиддин Усмонов ва Бурхон Акрамов саволларга жавоб қайтарди:

💳 «Фармонга кўра, ID-карта олиш жараёни эктерриториал хусусиятга эга. Яъни хоҳлаган тумандан ID-карта олиш учун имконият яратилган.

📍Тошкент шаҳридами ё бошқа вилоят миқёсидами, фуқаролар ўзи истаган, яқин миграция бошқармасига мурожаат қилиши мумкин.

📗 Бунинг учун паспорт ё унинг ўрнини босувчи ҳужжатни тақдим қилиш кифоя».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
14 ёшгача бўлган болаларга белгиланган моддий ёрдам кимларга берилади?

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақалар ва кам таъминланган оилаларига моддий ёрдам тайинлаш Вақтинчалик Низом асосида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар нафақалар ва моддий ёрдам тайинлашни сўраб, ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

Вақтинчалик низомнинг 7-бандига мувофиқ, нафақалар ва моддий ёрдам оиланинг ҳар бир аъзосига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ўртача ойлик 0,527 баравар миқдори (358 007 сўм) дан ортиқ бўлмаган миқдорда тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромадга эга бўлган оилаларга тайинланади.

Батафсил

http
://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🔰 Судьялар олий кенгашининг тегишли қарорларига мувофиқ:

Жамшид Хайриддинович Ботиров - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Дилшод Тулкунджанович Камилов - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, беш йил муддатга Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг раиси лавозимига;

Дилмурод Абдумаликович Мадаминов - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, беш йил муддатга Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Поп туман судининг раиси лавозимига тайинланди.

http://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Тошкентдаги кўнгилочар-савдо марказлари, дўконлар ва бошқа муассасалар раҳбарларидан махсус чеклов мосламаларини ўрнатишни сўради

«Ҳурматли Тошкент кўнгилочар-савдо марказлари, дўконлар ва бошқа муассасалар раҳбарлари!

Жорий йилнинг 7 январь куни Мирзо Улуғбек туманидаги автомобилда қаровсиз қолдирилган вояга етмаган бола автомобилни ҳаракатга келтириб дўконга тўқнашиши билан боғлиқ ҳодиса тезкор тартибда хавфсизликни таъминлаш чоралари қўлланишини талаб этди.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси раҳбарияти сиздан автотураргоҳ ва савдо маркази (дўкон) биноси орасида махсус чеклов мосламаларини ўрнатишингизни илтимос қилади. Мазкур чора юқоридаги каби ҳодисаларнинг олдини олиш учун зарурдир», — дейилади хабарда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индекси жорий этилади

“Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш ҳолатини аниқлашнинг самарали механизмини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индекси қуйидаги йўналишлар бўйича статистик кўрсаткичлар ва ўтказиладиган ижтимоий сўровлар натижалари асосида аниқланади:

🔹 қонун ҳужжатларига риоя қилиниши;
🔹 фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг таъминланиши;
🔹 одил судлов ва суд қарорларининг ижро этилиши;
🔹 ҳуқуқ-тартибот ўрнатилганлиги ва хавфсизликнинг таъминланганлиги;
🔹 маҳаллий ижро органлари фаолиятининг самарали назорат қилиниши;
🔹 коррупцияга қарши курашишнинг самарадорлиги;
🔹 ҳокимият институтларининг шаффофлиги.

📊 Қарор билан Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индексини акс эттирувчи 32 та индикатор ҳам тасдиқланди.

🖥 Индекс “Huquq ustuvorligi” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали аниқланади.

▪️ Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индекси 182 та мезонга асосланади:

🏢 статистик маълумотларга асосланувчи 111 та мезон бўйича маълумотлар Олий суд, Бош прокуратура, Адлия, Ички ишлар вазирликлари каби 24 та ташкилот томонидан юритилади;

📄 социологик сўров натижаларига кўра шакллантирилувчи 71 та мезоннинг 49 таси бўйича сўровлар аҳоли ўртасида, 22 таси соҳа мутахассислари (судьялар, тадбиркорлар, журналистлар, адвокатлар, маҳаллий депутатлар, жамоат ташкилотлари) ўртасида ўтказилади.

🧾 Ахборот тизимига киритилган маълумотлар ҳар йили 1 майга қадар умумлаштирилиб, Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индекси тузилади.

📨 Адлия вазирлиги томонидан индекс бўйича маълумотлар ҳар йили 15 майга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий Мажлис палаталари, Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгашига киритиб борилади ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади.

🗓 2020 йил учун Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индексини аниқлаш ишлари 2021 йил 1 июлга қадар якунланади ва натижалари эълон қилинади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Қуролли Кучлар Академиясига ташриф буюрди.
Давлат раҳбари замонавий қурол ва ҳарбий техника намуналари билан танишди.
Шундан сўнг Академияда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони раислигида Қуролли Кучлар ва ҳарбий-маъмурий секторлар фаолиятининг 2020 йил якунлари ҳамда келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Академию Вооруженных Сил.
Глава государства ознакомился с образцами современного вооружения и военной техники.
Затем в Академии под председательством Президента Республики Узбекистан, Верховного Главнокомандующего Вооруженными Силами состоялось расширенное заседание Совета безопасности, посвященное итогам деятельности Вооруженных Сил и военно-административных секторов в 2020 году и приоритетным задачам на перспективу.

#Mirziyoyev #yigilish #QurolliKuchlar #xavfsizlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter