Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️2020 йилда давлат бюджетига белгиланган 99,6 триллион сўм ўрнига 103,6 трлн сўм қўшимча маблағлар жалб қилинди

Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев маълум қилди:

〰️〰️〰️
📈 «2020 йилда давлат бюджетига белгиланган 99,6 триллион сўм ўрнига 103,6 триллион сўм (4 трлн сўмдан ортиқ) қўшимча маблағларни жалб қилдик. Бу 2019 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 24 фоизга кўпроқ.

💵 2019 йилда 16,3 фоиз ялпи ички маҳсулотга нисбатан солиқ йиққан бўлсак, 2020 йилга келиб, бу кўрсаткич 17,5 фоизни ташкил этди. Яъни биз солиқ юкини камайтириш орқали бунга эришдик.

Солиқ маъмурчилигини яхшилаш, Президентимиз томонидан белгиланган иқтисодиётдаги ислоҳотларни амалга ошириш, Солиқ концепцияси ва янги солиқ кодексининг қабул қилиниши мана шундай сифат ўзгаришларига олиб келди.

Солиқ органларининг трансформация қилиниши натижасида тўлов интизомлари ҳам мустаҳкамланди ва давлат бюджетига солиқ тушумларининг 95 фоизи ихтиёрий равишда ундирилди».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar
⚡️Ҳокимларнинг биринчи ўринбосарлари малакаси оширилмоқда

📂 2021 йил 11 январдан 27 январга қадар, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари учун иқтисодиёт тармоқлари ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш соҳасидаги малакасини замонавий билимлар ва усуллар асосида ошириш, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни бошқариш борасида билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ўқув семинар-тренинг ташкил этилмоқда.

Бу ҳақда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

📝 Жорий йилнинг 11 январида семинар-тренингнинг 1-куни бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий ва Бухоро вилоятлари ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари иштирок этишди.

❗️Семинар-тренингда вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, шунингдек, хорижий ва маҳаллий экспертлар ҳамда олий таълим муассасаларининг тажрибали ва малакали профессор-ўқитувчилари жалб этилди. Жумладан, Европа тараққиёт ва тикланиш банки ва БМТ Траққиёт Дастури экспертлари ўзларининг маърузаси билан иштирок этишди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев “Фориш” тоғ полигонига ташриф буюриб, унинг янгиланган инфратузилмаси ва Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар тайёргарлиги билан танишди.
– Бу полигон халқаро стандартларга мос бўлиши керак. Аскар ва зобитларни тайёрлаш шунга мувофиқ бўлиши зарур, – деди Шавкат Мирзиёев.
Давлатимиз раҳбари қўшинларнинг жанговар қобилияти ва тайёргарлигини мунтазам ошириб бориш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с обновленной инфраструктурой горного полигона “Фориш” и ходом боевой подготовки войск Минобороны.
– Данный полигон должен соответствовать международным стандартам. Надлежащим должен быть и уровень подготовки солдат и офицеров, – сказал Шавкат Мирзиёев.
Глава государства дал ответственным лицам соответствующие указания по регулярному повышению боеспособности и готовности войск.

#Mirziyoyev #safar #Jizzax #poligon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️«Ислом молияси» тушунчаси нобанк ташкилотлар тўғрисидаги янги қонунда кўриб чиқилади

Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Марказий банк раиси ўринбосари Бекзод Ҳамроев маълум қилди:

〰️〰️〰️
«Жорий йилда Марказий банк томонидан макродаражаги ишлар қатори микродаражадаги ишларни ҳам жонлантириш зарурлиги белгиланди. Хусусан, алоҳида мижозбай ва маҳаллаларда иш ташкил қилишга эътибор қаратилади.

📌 2020 йилда дунё молия тизимида бизнинг йиллик инфляция даражамиз 11,1 фоизни ташкил қилган бўлса, озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 15,3 фоизга ошди. Бу аҳолининг маълум харид қобилиятига ва уларнинг инфляцион кутилмаларига салбий таъсир кўрсатди.

2021 йилда Марказий банкка макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш вазифаси белгиланди, яъни инфляцияни 10 фоиздан оширмаслик ва озиқ-овқат нархлари, хусусан озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича чораларни кўриш топширилди.

📝 Молия бозорларида рақобат ривожлантирилади. 2021 йилда «Нобанк ташкилотлар тўғрисида»ги Қонун янгидан ишлаб чиқилади. Уларга кўпроқ хизмат кўрсатиш ҳуқуқлари берилади. Мурожаатномада айтиб ўтилган «Ислом молияси» тушунчаси ушбу қонунда кўриб чиқилади».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Марказий банк қошида Киберхавфсизлик маркази ташкил этилади

Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Марказий банк раиси ўринбосари Бекзод Ҳамроев маълум қилди:

〰️〰️〰️
💵 «2020 йилда 127 трлн сўм кредит ажратилган. Жорий йилда банк кредитлари сифатини ошириш вазифаси белгиланди.

Иқтисодиётда бизда долларлашув даражаси юқори, қарийб 50% атрофида. 2021 йилда кредитлар бўйича долларлашув 45% га тушириш вазифаси қўйилди.

👨🏻‍💻 2021 йилда валюта бозорида янгича онлайн платформа жорий қилиш, тадбиркорлар ва юридик шахслар учун банкларда валюта олди-сотдисини осонлаштириш режалаштирилмоқда.

🏛 Марказий банк қошида молия соҳасидаги Киберхавфсизлик маркази ташкил этилади».

@aoka_uz
Президент Шавкат Мирзиёев Қирғизистоннинг сайланган Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлатимиз раҳбари Садир Жапаровни Президент сайловидаги ишончли ғалабаси ҳамда Қирғизистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумнинг муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.
Жорий йил Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш, уларни сифат жиҳатидан янги мазмун билан бойитиш даври бўлиши лозимлиги қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел телефонный разговор с избранным Президентом Кыргызстана Садыром Жапаровым.
Глава нашего государства поздравил Садыра Жапарова с убедительной победой на президентских выборах и успешным проведением референдума по внесению изменений в Конституцию Кыргызстана.
Подчеркнуто, что этот год должен стать периодом дальнейшего укрепления узбекско-кыргызских отношений, их наполнения качественно новым содержанием.

#Mirziyoyev #muloqot #Qirgiziston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
“Андижон сув таъминоти” МЧЖ жамоаси “Хонобод-Андижон” марказий сув қувурининг Андижон тумани Хортум МФЙга қарашли “Арчазор” кўчаси ҳудудида жойлашган қисмида юзага келган носозликни бартараф этиш ишларини якунига етказди.

"Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати маълум қилшича, айни пайтда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ишларига тайёргарлик кўрилмоқда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
“Пахталикўл” сув узатиш иншоотида Д-1000 миллиметрли юқори босимли магистрал тармоқда носозлик юзага келганлиги сабабли бугун, 11 январь, соат 10:00 да иншоотдан сув узатиш вақтинчалик тўхтатилганди.

“Наманган сув таъминоти” МЧЖ ахборот хизмати
хабар беришича, олиб борилган таъмирлаш ишларидан сўнг бугун соат 18:25 да носозлик бартараф этилди.

Ҳозирда мазкур сув тармоғига уланган истеъмолчиларга сув узатиш тикланмоқда.



РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Мактабингиздаги қониқарсиз иссиқлик тизими ҳақида хабар беришга қўшимча имконият

Умумтаълим мактабларининг иситиш тизимининг куз-қиш мавсумида барқарор ишлаши, улардаги муҳандислик коммуникацияларнинг ишчи ҳолатда сақланиши, шу йўналишда олиб бориладиган қурилиш-таъмирлаш ишларига маҳаллий давлат ҳокимият органлари масъул этиб белгиланган.

Бугун 11 январь куни барча мактабларда янги III чорак бошланди. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига қишки мавсумда барча мактабларнинг иссиқлик тизимини барқарор ишлаши бўйича тегишли топшириқлар берилган, шунинг учун агарда жойларда муаммолар бўлса ҳудудий штаблар орқали оператив равишда чоралар кўриб борилмоқда.

Халқ таълими вазирлигининг ахборот хизмати хабар беришича, мазкур масалада вазирликнинг ҳудудлардаги штаблари ташкил этилган бўлиб, уларга мазкур ҳаволадаги рақамлар орқали мурожаат қилиш имконияти ҳам мавжуд.

Агар сиз ҳудудлардаги штабларга мурожаат қилган бўлсангиз, аммо ҳали хам мактабингизда иссиқлик тизимининг ишлаши билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлса, Халқ таълими вазирлигининг (71) 202 09 09 рақамли мурожаатлар марказига мурожаат қилишингиз ҳам мумкинлигини маълум қиламиз.

Ушбу мурожаатларни республика куз-қиш штаби ҳамда ҳудудий штаблар билан ҳамкорликда ҳал этиш чоралари кўрилади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Тижорат банклари томонидан 2021 йилда 120 трлн сўм миқдоридаги йирик инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, қурилиш материаллари, енгил саноат, қишлоқ хўжалиги, нефть-кимё, машинасозлик ва бошқа тармоқларда қиймати қарийб 1 млрд доллар бўлган 14 та лойиҳа ишлаб чиқилган.
Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти ҳам ўтказилди.

Президент ознакомился с презентацией инвестиционных проектов.
В 2021 году коммерческими банками намечено профинансировать крупные инвестпроекты на сумму 120 трлн сумов.
Кроме того, разработано 14 проектов на сумму около 1 млрд долларов в сфере производства стройматериалов, текстильной продукции, сельском хозяйстве, нефтехимической промышленности, машиностроении и других областях.
Состоялась также презентация проектов для реализации в городе Ташкенте.

#Mirziyoyev #taqdimot #investitsiya #banklar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter