Расмий хабарлар I Официальные новости
28.2K subscribers
31.3K photos
6.89K videos
53 files
29.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Анқара шаҳрида Олий даражадаги Ўзбекистон–Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда мамлакатларимиз ҳамкорлигига оид барча масалалар ва уларнинг ечимлари, истиқболдаги асосий вазифалар ҳамда қўшма лойиҳалар келишиб олинди.
Шавкат Мирзиёев Стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш учун Режеп Таййип Эрдоғанни Ўзбекистонга таклиф қилди.

В Анкаре состоялось первое заседание Узбекско-Турецкого совета стратегического сотрудничества высшего уровня.
На заседании рассмотрены широкий спектр вопросов межгосударственного сотрудничества, пути их решения, ключевые задачи на перспективу, стороны согласовали реализацию совместных проектов.
Шавкат Мирзиёев пригласил Реджепа Тайипа Эрдогана в Узбекистан на очередное заседание Совета стратегического сотрудничества.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkiya #Strategikkengash #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from MINENERGY.UZ
РЕСПУБЛИКАМИЗНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИДА УЗИЛИШЛАР КУЗАТИЛМОҚДА

“Талимаржон иссиқлик электр станцияси” (ИЭС)нинг электр энергияси ишлаб чиқаришга мўлжалланган қурилмасида носозлик туфайли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан, Республикамизнинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар юзага келмоқда. Ушбу носозликни қисқа фурсатларда бартараф этиш чоралари кўрилаётганлигини ва мазкур носозлик бартараф этилгач электр энергияси таъминоти яхшиланишини маълум қиламиз.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

@minenergy_uz
Музокаралар якунида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши натижалари тўғрисида қўшма баёнот имзоладилар.
Шунингдек, иқтисодиёт, савдо, технологиялар соҳасига оид ҳужжатлар имзоланди.
Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказилди.

После переговоров Президенты Шавкат Мирзиёев и Реджеп Тайип Эрдоган подписали Совместное заявление об итогах первого заседания Совета стратегического сотрудничества.
Подписан также ряд документов по сотрудничеству в сферах торговли, экономики, технологий.
Состоялся брифинг для представителей средств массовой информации.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkiya #Strategikkengash #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Расмий тадбирлар якунига етгач, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Зироат Мирзиёева шарафига Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған ва унинг рафиқаси Эмина хоним томонидан қабул маросими ташкил этилди. Улар биргаликда суратга тушиб, самимий суҳбатлашди.
Тадбирда икки мамлакат расмий делегацияси аъзолари, давлат ва жамоат арбоблари иштирок этди.

По завершении официальных мероприятий в честь Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева и его супруги Зироат Мирзиёевой организован прием от имени Президента Турции Реджепа Тайипа Эрдогана и его супруги Эмине Эрдоган. Состоялись совместное фотографирование и беседа в искренней обстановке.
В мероприятии приняли участие члены официальных делегаций двух стран, государственные и общественные деятели.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkiya #qabulmarosimi #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Uchtepa tuman hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хабарингиз бор, туманимизда Республика ишчи гуруҳи томонидан кўп-қаватли турар жойлар, ижтимоий соҳа ва бошқа объектларида бир қанча камчиликлар аниқланди.

Хусусан, ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Фозилтепа кўчасида жойлашган Бўзсув канали атрофи чиқиндилар билан тўлганлиги танқид остига олинган эди. Шунингдек, 24-мавзеда жойлашган 23-24 уйларнинг ёнидан 199-мактаб олдига олиб кирувчи ички кўчаларнинг таъмирталаб ҳолати аниқланган эди.

Хозирда ушбу камчиликлар бартараф этилмоқда. Хусусан, канал атрофи чиқиндилардан тозаланиб,таъмирталаб кўчаларга шағал ётқизилмоқда. Ишчи гуруҳ томонидан аниқланган бошқа камчиликларни ҳам бартараф этиш ишлари давом этмоқда.

Учтепа туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi
ПРЕСС-ТУР

Бугун Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги санаторияси ҳамда Нурафшон туманидаги хонадонларда ўрнатилаётган Қуёш сув иситгичлари ва қуёш электр панелларининг қулайларини кўриш мақсадида журналистлар иштирокида пресс-тур ташкил қилдик.

Айни пайтда ҳамкасбларимиз билан ушбу энегосамарадор технологиялар тўғрисида кўплаб қизиқарли маълумотларга эга бўлиб бораяпмиз.

Мазкур энерготежамкор ускуналарнинг қатор имкониятлари ҳақида батафсил маълумотлар бериб борамиз.

@prminenergy
Forwarded from Sherzod Mirzajahonovich (Шерзод Ахматов)
Мобиль қурилмaлaрнинг IMEI кодлaрини истеъмолчи рўйхaтдaн ўткaзмайди!
2019 йил 14 декабрь куни “Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида “Мобиль қурилмaлaрнинг IMEI кодлaрини рўйхaтдaн ўткaзишни соддaлaштириш ҳақида” мурожаат жойланганди.
Ушбу мурожаат бўйича 2020 йил 17 февраль эрталабки 8.00 ларда Ўзбекистон фуқаролари томонидан 300 тадан ортиқ имзо қўйилган эди.
2020 йил 17 февраль куни 8.50 да “Kun.uz” сайтида “Ўзбекистонда IMEI-кодни рўйхaтгa олишда тўловни бекор қилиш таклиф этилди” номли мақола чоп этилди.
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталидаги мурожаатга 2020 йил 17 февраль бир кун ичида фуқаролар томонидан 17 мингтадан ортиқ электрон имзолар қўйилди.
2019 йил 14 декабрь куни “Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида “Мобиль қурилмaлaрнинг IMEI кодлaрини рўйхaтдaн ўткaзишни соддaлaштириш ҳақида”ги мурожаат 2 ой ўтгандан кейин бир кунда фуқаролар томонидан 17 мингтадан ортиқ электрон имзолар қўйилгани эътиборимни тортди. Шундан келиб чиқиб, ушбу масалада амалга оширилган ишларни яна бир бор таҳлил қилиб чиқдим.
Мобиль қурилмaлaрнинг IMEI кодлaрини рўйхaтдaн ўткaзиш бўйича узоқ жараёндан бошласам.
Биринчи, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида мобил қурилмаларни ҳисобга олиш тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 22 октябрдаги 847-сонли қарорига мувофиқ мамлакатимизда мобиль қурилмаларни ўзига хос иденфикацион рақамлари асосида рўйхатдан ўтказиш тизимининг жорий этилиши белгиланди.
Иккинчи, ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб келинадиган
ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида” 2019 йил 17 сентябрдаги 778-сон қарори қабул қилинди.
Учинчи, мазкур қарорга асосан 2019 йил 1 апрелдан бошлаб 1 ноябрга қадар мобиль қурилмаларнинг IMEI-кодлари автоматик тарзда рўйхатдан ўтказилди.
2019 йил 1 ноябридан 1 декабрига қадар мобиль қурилмаларнинг
IMEI-кодлари Тизим операторига мурожаат қилиш орқали рўйхатдан ўтказилди.
2019 йил 1 декабрдан бошлаб мобил қурилмаларнинг IMEI-кодлари рўйхатдан ўтказиш пуллик асосда амалга ошириш белгилаб қўйилди.
Энди эътиборни таҳлилларга қаратадиган бўлсак, тизимни жорий этишнинг биринчи босқичида, яъни 2019 йил 1 апрелдан 1 ноябрга қадар 38,1 млн. IMEI кодлар тизимда автоматик тарзда бепул асосда рўйхатдан ўтказилди.
Иккинчи босқичда (1 ноябрдан 1 декабргача) эса 1,46 млн IMEI кодлар тизим операторига мурожаат қилиш орқали бепул асосда рўйхатдан ўтказилди.
2019 йил 1 декабрдан мобиль қурилмаларнинг IMEI-кодлари рўйхатдан ўтказиш пуллик асосда амалга ошириш бошланди.
Бу жараён оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчилик учун кенг тарғиб-ташвиқот ишлари олиб борилди. Журналистлар учун матбуот анжуманлари, брифинглар ўтказилди. Ушбу тизим тўғрисида аҳоли ўртасида тушунтириш олиб бориш мақсадида телерадиоканаллар орқали ижтимоий роликлар эфирга берилиб, мобиль операторлари орқали доимий хабарлар юбориб турилди.
Шу ерда мазкур қарор ва тизим ҳақида ҳам батафсилроқ гапириб ўтсак. Мазкур тизимнинг долзарблиги ва муҳимлиги нимада? Уни жорий этишда қандай мақсад ва вазифаларни амалга ошириш мумкин бўлади?
Биринчидан, мазкур тизимнинг жорий этилиши фуқароларимизнинг хавфсизлигини таъминлашга замин яратади ¬– нафақат мобил қурилмаларни ўғрилаш билан боғлиқ жиноятларни камайтиради, давлат ва ижтимоий хавфсизликни таъминлаб берувчи чораларининг самарадорлигини оширади.(давоми )👇
Forwarded from Sherzod Mirzajahonovich (Шерзод Ахматов)
Масалан, Буюк Британияда 2005 йилда IMEI ягона базаси жорий этилишидан сўнг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан мобиль телефонлар ўғирликларига қарши олиб борилган курашда юқори натижаларга эришилди. Ўғирлик аниқлаганидан сўнг телефон 48 соат ичида IMEI коди орқали тизимдан узилади. Бу эса айнан шундай ўғирликлар сонини кескин камайтиришга ёрдам берди. Украинада эса, ўз навбатида, 2009 йилда мазкур жараён жорий этилиши мобиль телефонларни ўғирлаш сонини 4 бароварга камайтирди ва тегишли чораларни олиб боришда тезкорлигини янада оширди (тизимдан узилган ўғирланган ёки йўқолган телефонларнинг сони 600 мингга етди, бу ҳолда мазкур тизим ёрдамида 6 та қотиллиқ жиноятлари аниқланган эди).
Иккинчидан, мазкур тизимнинг жорий этилиши бозордаги шаффофлигини янада оширади, соҳта маҳсулотларни республика ҳудудига олиб келиш ҳажмини камайтиради. Ва бу жуда муҳим масала, чунки мазкур ўғирликлардан Давлат бюджети сезиларли даражада зарар кўради.
Масалан, Украинада сохта маҳсулотларнинг олиб кирилиши натижасида давлат бюджети 1,5 миллиардгача гривна зарар кўради. Россияда эса мобиль қурилмаларнинг нолегал ва ҳисобга олинмаган ҳолда олиб кирилиши натижасида давлат бюджетнинг йўқотишлари 16,6 миллиард рублга баҳоланяпти.
Ўзбекистонда таҳлилий натижаларга кўра, 2018 йилда республикамизга мобиль телефонлар импорти 13,5 мингта дона ва умумий қиймати 1,8 миллион АҚШ долларини ташкил қилган бўлса, 2019 йилнинг январь-октябрь ойларида мазкур рақамлар мос равишда қарийб 80 минг донага ва 5,5 миллион долларга кўпайган. 2019 йил ноябрь-декабрь ойларида эса Ўзбекистонга расман олиб кирилган мобиль телефонларнинг сони нақ 460,8 минг донага ва умумий қиймати 17,4 миллион долларга етган.
Рақамлар шуни яққол кўрсатадики, 2018 йилга нисбатан 2019 йил якунига кўра юртимизга мобиль қурилмалар импорти кескин равишда кўпайган. Лекин аслида, Ўзбекистонга 2018 йилда ҳам сохта кириб келган маҳсулотларнинг сони 500 минг дона ортиқни ташкил этган бўлиши мумкин. Кейинчалик сохта телефонлар рўйхатга олинмасдан, бозорларимизда ноқонуний сотилаверган. Бундай ноқонуний савдодан тушган маблағ ҳам давлат бюджетини четлаб ўтаверган.
Энг муҳим масала. Айрим фуқароларимиз, IMEI-кодларини рўйхатга олишда ташкил қилинган 44 600 сўм (битта IMEI коди учун базавий ҳисоблаш миқдори 20 фоиз) дан норози бўлиб, улар томонидан кўплаб мурожаатлар тушмоқда. Бундай мурожаатларнинг шаклланишига ижтимоий тармоқлардаги масалани тўлиқ ўрганмасдан бир томонлама ёзилаётган чиқишлар сабаб ушбу тўловларни истемолчи тўлайди деган нотўғри тушунчалар тарқалишига ва шаклланишига сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб келинадиган ва ишлаб чиқариладиган мобиль қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида” 2019 йил 17 сентябрдаги 778-сон қарорида аниқ қилиб ёзиб қўйилган, яъни мобил қурилмани импортёр республика ҳудудига олиб кирган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан бериладиган давлат божхона декларацияси асосида IMEI-кодлари рўйхатдан ўтказилади. Агар жисмоний шахслар республика ҳудудига мобиль қурилма олиб кирадиган бўлса, (қонунчиликда кўрсатилгандек божсиз олиб киришга рухсат берилганига) мобиль қурилмаларнинг IMEI-кодларини республика ҳудудига олиб кирган жисмоний шахс рўйхатдан ўтказади. Шу билан бирга Ўзбекистонда мобил ишлаб чиқарувчилар IMEI-кодларини рўйҳатдан ўтказади деб ёзиб қўйилган.
Демак IMEI-код мобиль қурилмани Ўзбекистон ҳудудига олиб кирган юридик, жисмоний шахс ва ишлаб чиқарувчилар томонидан рўйхатдан ўтказилади.
Бундан кўриниб турибдики, сотиб олаётган истеъмолчи мобиль қурилманинг IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказмайди! Чунки IMEI-код мобил қурилмани Ўзбекистон ҳудудига олиб кирган юридик ва жисмоний шахс томонидан ёки ишлаб чиқарувчилар томонидан рўйхатдан ўтказилган бўлади.(давоми )👇