Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.2K photos
6.79K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида иштирок этди.
Ўзбекистонга ЕОИИ ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини бериш масаласи кўриб чиқилди ва бу ҳақда бир овоздан қарор қабул қилинди. Бирлашма доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида ЕОИИ билан ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в заседании Высшего Евразийского экономического совета.
Рассмотрен вопрос и единогласно принято решение о предоставлении Узбекистану статуса наблюдателя при ЕАЭС. Обсуждены актуальные аспекты дальнейшего развития многопланового сотрудничества в рамках этого объединения.
В своем выступлении глава государства обозначил приоритетные направления взаимовыгодного сотрудничества с ЕАЭС.

#Mirziyoyev #sammit #EOII #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқининг кузатувчи-давлат иштирокчисига айланди

Президент Шавкат Мирзиёев 11 декабрь куни Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклидаги йиғилишида иштирок этди.

Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко раислигида ўтган тадбирда кенгашнинг Фахрий Раиси, Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Талант Мамитов ва Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян иштирок этди.

Бундан ташқари, учрашувда Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ҳузуридаги кузатувчи давлат раҳбари сифатида Молдова Республикаси Президенти Игорь Додон ҳамда таклиф этилган Куба Республикаси Президенти Мигель Диас-Канель Бермудес қатнашди.

Саммит кун тартибига мувофиқ Ўзбекистон Республикасига ЕОИИ ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини бериш масаласи кўриб чиқилди, шунингдек, бирлашма доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида Ўзбекистоннинг кузатувчи мақомини олиш тўғрисидаги мурожаати қўллаб-қувватлангани учун самимий миннатдорлик билдириб, ЕОИИнинг халқаро нуфузи тобора ортиб бораётгани, ташкилотнинг хорижий мамлакатлар билан амалий ҳамкорлик географияси кенг эканини алоҳида таъкидлади.

Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг йиғилиши якунида ЕОИИга аъзо мамлакатлар етакчилари Ўзбекистон Республикасига ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини бериш тўғрисида бир овоздан қарор қабул қилдилар.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев 11 декабрь куни Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклидаги йиғилишида иштирок этди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг миқёсли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бугунги муҳим босқичида Ўзбекистон барча халқаро шериклар билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни изчил кенгайтириб бориш, шу жумладан Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан мулоқотни ривожлантириш тарафдори экани қайд этилди.

Бу қуйидаги муҳим омиллар билан изоҳланади.

ЕОИИ мамлакатлари, энг аввало, Ўзбекистоннинг асосий, табиий савдо шерикларидир. Кейинги йилларда юртимизнинг ташкилот давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми икки баробар ортди.

Мамлакатларимиз иқтисодиётлари кўп жиҳатдан бир-бирини тўлдириб туради, турли тармоқларда самарали кооперация ва мингдан ортиқ қўшма корхоналар фаолияти йўлга қўйилгани бундан далолатдир.

Ўзбекистон ва ЕОИИга аъзо давлатларнинг транспорт коммуникациялари ва инфратузилмаси чуқур интеграциялашган ва ўзаро яқиндан боғланган.

Бундан ташқари, кенг Евроосиё минтақаси доирасидаги ўзаро манфаатли муносабатларга меҳнат ресурсларининг юқори даражадаги мобиллиги хосдир.

Давлатимиз раҳбари мамлакатларимиз иқтисодиётларининг улкан салоҳиятидан тўлиқ ҳажмда фойдаланиш, савдо муносабатларидаги тўсиқ ва ғовларни биргаликда бартараф этиш, ўзаро саъй-ҳаракатлар билан янги бозорларни шакллантиришга чақирди.

Ўзбекистон саноат кооперациясини кенгайтириш, илғор тажриба ва инновацион ёндашувлар асосида қўшилган қиймат яратишнинг барқарор занжирларини шакллантиришдан манфаатдор экани таъкидланди.

Транспорт ва транзит соҳасида ўзаро мувофиқлашган ёндашувларни ишлаб чиқиш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди. Бу эса транспорт йўлакларини янада фаол ишга солиш, уларнинг рақобатбардошлиги ва қувватини салмоқли даражада оширишга ёрдам беради.

Меҳнат миграцияси соҳасида яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди. Бу аҳоли бандлиги билан боғлиқ кўплаб долзарб масалаларни ҳал қилиш ҳамда иштирокчи давлатлар иқтисодиётларининг малакали мутахассисларга тобора ортиб бораётган эҳтиёжини таъминлашга хизмат қилади.

Юқорида қайд этилган барча омиллар мамлакатимизнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан кузатувчи давлат мақомида ҳамкорлик қилиши тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан маъқулланиши учун асос бўлди.

Таъкидланганидек, бу амалий ва кўп қиррали муносабатларнинг сифат жиҳатидан янги босқичига чиқиш, ташкилот доирасида рўй бераётган муҳим жараёнларни янада чуқур ва аниқ тушуниш имконини беради.

Давлатимиз раҳбари сўзининг якунида бундай шерикликни ривожлантириш мамлакатларимизнинг миллий манфаатларига жавоб бериши, тенг ҳуқуқлилик, ўзаро фойда ва манфаатларни ҳисобга олиш принципларига асосланган бўлиши лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Суҳбатда кўп қиррали муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Пандемия даврида мамлакатларимиз бир-бирини қўллаб-қувватлагани катта мамнуният билан қайд этилди.
Давлат раҳбарлари глобал ва минтақавий тузилмалар доирасидаги яқин мулоқотни қўллаб-қувватлашга келишиб олдилар, шунингдек, бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.

Президенты Узбекистана и Азербайджана провели телефонный разговор.
Обсуждены современное состояние и перспективы развития многоплановых отношений. С глубоким удовлетворением отмечена взаимная поддержка двух стран, оказанная в непростой период пандемии.
Лидеры условились поддерживать тесный диалог в рамках глобальных и региональных структур, рассмотрели график предстоящих мероприятий на высшем уровне.

#Mirziyoyev #muloqot #Ozarbayjon #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Туркманистон етакчиси ва қардош туркман халқини мамлакат Бетарафлигининг 25 йиллиги билан самимий муборакбод этиб, энг эзгу тилакларни етказди.
Савдо, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт ва транзит, ҳудудлараро ришталар ва гуманитар дастурлар каби муҳим соҳалардаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Состоялся телефонный разговор Шавката Мирзиёева и Гурбангулы Бердымухамедова.
Глава нашего государства сердечно поздравил лидера Туркменистана и братский туркменский народ с 25-летием Нейтралитета страны, выразив наилучшие пожелания.
Определены приоритеты взаимодействия на перспективу в таких ключевых сферах, как торговля, промышленная кооперация, сельское хозяйство, энергетика, транспорт и транзит, межрегиональные связи и гуманитарные программы.

#Mirziyoyev #muloqot #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
15–18 декабря 2020 года в Ташкенте состоится традиционная Неделя культурного наследия Узбекистана и IV Международный конгресс «Культурное наследие Узбекистана-фундамент нового Ренессанса».

Ключевое мероприятие Недели стартует 15 декабря в здании Дворца Молодежи (г.Ташкент). В Конгрессе примут участие представители официальных кругов и международных организаций, свыше 300 видных зарубежных ученых более чем из 40 стран мира, а также около 1000 отечественных ученых и национальных участников.

Многие из них выступят с докладами о том, что Центральная Азия являлась центром мощных всплесков научно-культурного подъема, оказавшего свое благотворное воздействие на процессы Возрождения в других странах мира.

Четыре дня конгресса отведены под доклады зарубежных ученых, посвященных раскрытию ценности культурного наследия Узбекистана. Кроме научных докладов, неделя культурного наследия обещает увлекательную и разнообразную программу.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
🔰Президент Шавкат Мирзиёев 11 декабрь куни Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклидаги йиғилишида иштирок этди

—-

🔰Сегодня, 11 декабря, Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в заседании Высшего Евразийского экономического совета в формате видеоконференции.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров Япония элчиси билан учрашув ўтказди

☑️ 10 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ва Япониянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор елчиси Ёшинори Фужияма ўртасида онлайн суҳбат бўлиб ўтди.

🔹Япония томони Президент Шавкат Мирзиёевнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида унумдорликни ошириш борасидаги изчил лойиҳаларни такомиллаштириш борасидаги ислоҳотларига қизиқиш билдириб, соҳада ҳамкорликни янада ривожлантирувчи лойиҳалар бўйича ишлаш таклифини билдирди.

🔸Ўзбекистон томони Япония давлати шу кунгача мавжуд лойиҳалар билан чекланиб қолмасдан, бир қатор янги соҳа ва лойиҳалар, жумладан, инсон капиталини ривожлантириш, IT соҳаси, сунъий интеллект, Бангладешда Япония қурган пуллик йўллар каби лойиҳалар ва бошқа инфратузилмалар бўйича ҳамкорликни кенгайтириш йўналишида таклиф кутиб қолишини билдирди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️2020 йилнинг 15-18 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон маданий мероси анъанавий ҳафталиги ҳамда «Ўзбекистон маданий мероси - янги уйғониш даври пойдевори» IV халқаро конгресс бўлиб ўтади.

📈 Ҳафталикнинг асосий тадбирига 15 декабрь куни Ёшлар саройи биносида старт берилади. Конгрессда расмий доира ва халқаро ташкилотлар вакиллари, 40дан ортиқ мамлакатларнинг 300 дан зиёд атоқли олимлари ҳамда 1000 га яқин ўзбекистонлик олимлар ва иштирокчилар қатнашади.

▶️ Тадбирда иштирокчиларнинг Марказий Осиё илмий-маданий юксалиш маркази сифатида кўплаб мамлакатлардаги уйғониш даврига ижобий таъсир кўрсатгани тўғрисидаги маърузалари ўқиб эшиттирилади.

🔰Конгресснинг тўрт куни хорижий олимларнинг Ўзбекистоннинг маданий мероси ва қадриятларига бағишланган маърузалари учун ажратилган. Илмий маърузалардан ташқари маданий мерос ҳафталигидан турли қизиқарли дастурлар ҳам ўрин олган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мактабларда учта таътил ўрнига узайтирилган қишки таътилни жорий этилаётгани, биринчи ва сўнгги қўнғироқ кунларини ўзгараётгани юзасидан Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамованинг расмий баёноти.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига жўнаб кетди.
Ташрифдан асосий мақсад - ислоҳотларнинг маҳаллабай тизимда йўлга қўйилганини, одамлар ҳаётидаги ифодасини кўриш, навбатдаги режаларни белгилаш.
Сафар давомида қишлоқ хўжалиги ва саноат корхоналари фаолияти билан танишиш, вилоят фаоллари, ёшлар билан учрашувлар ўтказиш мўлжалланган.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев вылетел в Хорезмскую область.
Главная цель поездки - изучить в разрезе махаллей, как проводимые реформы отражаются на жизни людей, определить дальнейшие планы.
В ходе поездки намечено ознакомиться с деятельностью сельскохозяйственных и промышленных предприятий. Запланированы встречи с активом области и молодежью.

#Mirziyoyev #safar #Xorazm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон иштирокидаги халқаро арбитраж ўзаро келишув билан тугатилди

Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистон ва даъвогарлар 2013 йилдан буён Инвестиция низоларини ҳал этиш халқаро марказида давом этаётган халқаро арбитражни тугатишга келишиб олди (Vladislav Kim and others v. Republic of Uzbekistan, ARB/13/6-сон иши) – “ICSID Арбитражи”.

2013 йилда Қозоғистоннинг ўн икки фуқароси давлат органларининг “Бекободцемент” АЖ ва “Қувасойцемент” АЖга нисбатан қилган ҳаракатлари муносабати билан ICSIDга арбитраж даъвосини киритган, даъвогарлар
ўша пайтда мазкур жамиятларнинг аксарият улушини эгалари бўлган.

Даъвогарлар давлат органларининг ҳаракатлари 1997 йил 2 июндаги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги “Инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Битимни бузганлигини таъкидлаган (“Инвестицияларни ҳимоя қилиш тўғрисида Битим”). Ўзбекистон томони даъвогарларнинг барча айбловларини рад этиб, Инвестицияларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги Битимнинг бузилиши ҳолатлари мавжуд эмаслигини таъкидлади, шу билан бирга, низони тинч йўл билан ҳал қилишга тарафдорлигини билдирди.

Олиб борилган музокаралар натижасида томонлар ўзаро манфаатли шартлар асосида ICSID арбитражини тугатиш бўйича келишувга эришдилар. Ушбу келишув доирасида Ўзбекистон томони “Бекободцемент” АЖнинг
51 фоиз акцияларини мазкур жамиятнинг акциядорига қайтарди.

Ўзбекистон томони мамлакатда кенг қўламли иқтисодий ислоҳотлар дастури амалга оширилаётганлигини ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар соҳасида фаол сиёсат олиб бораётганлигини қайд этади.

2020 йилнинг октябрига келиб томонлар келишув битимида назарда тутилган барча шартларни бажардилар.

Шундан сўнг, 2020 йилнинг
9 декабрида ICSID Трибунали арбитраж муҳокамасини қайта мурожаат қилиш ҳуқуқисиз тугатиш ҳақида қарор қабул қилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда Каннабис ўсимлигини етиштириш ва фойдаланиш бўйича маълумот тақдим этилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

🏥"Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, каннабис ўсимлигини фақат саноат мақсадларида етиштиришга рухсат берилган;

🌱Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божига мувофиқ таркибида 0,2% гиёҳвандлик моддаси мавжуд каннабис ўсимлигини:

💰гиёҳвандлик моддалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида (тола ва уруғ) етиштириш БҲМнинг 3000 баравари;

💰шунингдек, олиб кириш, қайта ишлаш, сақлаш, реализация қилиш (бериш), олиш ва ташиш учун БҲМнинг 200 баравари миқдорлари белгиланган.

⚠️каннабис ўсимлиги ва уни қайта ишлашдан олинадиган махсулотлар таркибида тетраканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоиздан ошганда, ушбу ўсимлик, шунингдек уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотлар белгиланган тартибда олиб қўйилиши ҳамда йўқ қилиниши ўрнатилган.
〰️〰️〰️〰️〰️

Мазкур Ҳукумат қарори билан каннабис ўсимлигини етиштириш ва фойдаланиш фаолиятини лицензиялаш тартибини ўз ичига олган низом тасдиқланди.

🔰Ушбу Низомга кўра каннабис ўсимлигини етиштириш ва фойдаланиш фаолиятини ЛИЦЕНЗИЯЛАШ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилади.

🌀Каннабис ўсимлигини етиштириш ва фойдаланиш билан боғлиқ бўлган фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия 5 йил муддатга берилади.

🚨Лицензия олган юридик шахс каннабис ўсимлигини етиштириш ёки сақлаш объектлари (жойлари)ни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда тегишли ҳимоя қилинишини (қўриқланишини) ташкил этиши лозим.

🚍Шунингдек, каннабис ўсимлигини ташиш билан боғлиқ бўлган фаолиятда автотранспорт воситаларини тегишлича кузатувини таъминлаши лозим.

Каннабис ўсимлигини саноат мақсадларида етиштириш учун қишлоқ хўжалигида ФОЙДАЛАНИШДАН ЧИҚАРИЛГАН ЕРЛАР ажратиб берилади.

💼Низомга мувофиқ каннабис ўсимлигини етиштириш ва фойдаланиш фаолияти фақат ЮРИДИК ШАХСЛАР томонидан амалга оширилади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Каннабис ўсимлигини етиштириш ва ундан фойдаланиш учун лицензия олиш тартиби қандай?

Лицензия кимларга ва қанча муддатга берилади?
〰️〰️〰️〰️〰️

🎙АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева саволларга батафсил жавоб берди.

@Rasmiy_xabarlar_Official