Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31.1K photos
6.73K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Олий Мажлис Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси давом этмоқда. Мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилмоқда.

🔎 Хусусан, махсус иқтисодий зоналарнинг рақобатбардошлигини ошириш бўйича қабул қилинаётган чоралар, никоҳланувчи ёшларни тиббий кўрикдан ўтказиш самарадорлигини ошириш, мамлакатимизда тошқинлар, сел оқимлари, кўчки хавфи мавжуд тоғ ва тоғолди ҳудудларида жойлашган аҳоли пунктлари ва иқтисодий объектлар хавфсизлигини таъминлашга оид қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўровлари юбориш тўғрисидаги масалалар муҳокама қилиниши режалаштирилган.

📍Шунингдек, Россия Федерациясида меҳнат фаолиятини вақтинча амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари муҳокама этилади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Фориш туманидаги туғуруқхона қачон ишга туширилади?

Олий Мажлис Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлисида ушбу саволга Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов жавоб қайтарди:

«Фориш туманида 13 миллиард сўмга туғуруқхона қуриб битказилди.

Бироқ ҳозирча тиббий ва техник ускуналар ўрнатилмагани боис ушбу муассасанинг очилиши 2021 йилга мўлжалланган».

@Rasmiy_xabarlar_Official
Ялпи мажлисда Сенат Раиси Танзила Норбоева мамлакатимиздаги тизимли ислоҳотлар изчиллик билан давом этаётганига урғу берди:

«Яқинда давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирларига оид фармони том маънода Учинчи Ренессанс пойдеворига асос солди.

Президентимизнинг Қорақалпоғистон Республикасини келгуси уч йилда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирларига доир яқинда қабул қилинган қарори қорақалпоқ диёрининг равнақига хизмат қилиши шубҳасиз.

❗️Хусусан, қарор билан ҳудуд аҳолисининг ҳаёт даражасини кўтариш, республика иқтисодиёти, ижтимоий соҳалар ва инфратузилмани ривожлантириш, экологик вазиятни яхшилаш мақсадларига 21 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилгани — Қорақалпоғистон тарихида бўлмаган янгиликдир».

@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Segment.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Орамиздаги қаҳрамон аёл ҳикояси

Ватан ичида “ватансиз” яшаш осон эмас... Гоҳида инсон ҳаётида шундай лаҳзалар бўладики, ғам уни кетма-кет синайди.

🔷 Ушбу лавҳамиз қаҳрамонини ҳам ҳаёт ўз синовлари билан "сийлади". Бахтсиз ҳодиса сабаб, аввал соғлигини, кейин эса бошпанасини йўқотди. 3 йил ичида 28 марта жарроҳлик столида ўтирди.

🔷 Шундай пайтларда у тақдирига тан бериши мумкин эди. Лекин ундай қилмади. Ҳукумат лавҳамиз қаҳрамонини “синган” пайтида ёлғиз қўймади ва унга яшашга умид ва ишонч берди. Унинг ҳаёти бугун мутлақо бошқача!

Лавҳамиз орқали қаҳрамонимиз ҳаётини қандай қилиб ўзгартиргани, иш ўрни яратгани ва Янги Ўзбекистондаги келажак орзулари ҳақида билишингиз мумкин...

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Давлат ташкилотларида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, айниқса раҳбарларнинг оммавий ахборот воситаларида чиқиш қилиши, ижтимоий тармоқлардаги мурожаатларга ўз вақтида жавоб бериши, жамоатчилик билан доимий алоқа қилиши кундалик фаолиятга айланиб бормоқда.

🔎 Олий Мажлис Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонуннинг вазирлик, идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимият органларидаги ижросини ўрганди.

Маҳмуд Парпиев, қўмита раиси ўринбосари

@aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Маҳмуд Парпиев, Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари:

⚠️ «Ҳокимият органларининг ахборот хизматлари туман ёки шаҳар аҳолисини қийнаб келаётган масалаларни жойига чиққан ҳолда ўрганмайди, таҳлил этмайди ва ўз вақтида ёритмайди.

Айрим вазирлик, идоралар, ҳокимликлар оммавий ахборот воситалари орқали мурожаатларга ўз вақтида муносабат билдирмай келмоқда.

☑️ Турли интернет тармоқларида танқид бўлаяпти, эътирозлар билдириляпти, лекин бунга жавоб йўқ, муносабат йўқ.

🚫 Масалан, Уй-жой хизмат кўрсатиш вазирлиги 420 та мурожаатнинг — 176 тасига, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 354 та мурожаатнинг — 132 тасига, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги 253 та мурожаатнинг — 140 тасига, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 83 та мурожаатнинг — 42 тасига, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 83 та мурожаатнинг — 39 тасига жавоб бермаган».

@aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Асаджон Ходжаев, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори:

🔰 «Ахборот танқислигига қарши курашишнинг ягона йўли — очиқликни таъминлаш. Бунинг учун давлат бошқарув органлари олиб бораётган фаолиятини кўрсатиб бериш ва матбуот хизматлари фаоллигини ошириш долзарб бўлиб турибди.

Биз Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган танқидий йиғилишда матбуот хизматлари фаолиятини кучайтириш бўйича тегишли вазифалар белгилаб берилган».

〰️〰️〰️〰️
Олий Мажлис Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлисидан.

@aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Асаджон Ходжаев, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори:

📈 «Бугунги кунда вазирлик ва идораларнинг матбуот хизматларида юкламалар жуда катта. Улар нафақат матбуот анжумани ёки брифингларни уюштириши, шу билан бирга ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларни ҳам юритиши, интернетда билдирилган фикрларга муносабат билдириб бориши лозим. Шу боис биз вазирлик ва идораларга матбуот хизмати штат бирликлари сонини ошириш, агар бундай имконият бўлмаса, шартнома асосида ишга жалб этиш бўйича таклифларни берганмиз.

🏛 Ноябр ойида Агентлик томонидан 120 нафар матбуот котибининг малакасини ошириш бўйича ўқув-семинарни якунлаяпмиз. Бу — матбуот котибларининг нохолис муносабатларга тезкор жавоб бериш имконини беради.

Шунингдек, биз белгилаган семинарлар циклида журналистларни ҳам ўқитиш ва малакасини ошириш масаласи ҳам кўзда тутилган.

🎙 Яна бир муҳим жиҳат — биз ахборот бериш имконини ошириш мақсадида нафақат АОКАда, балки Миллий матбуот марказида ҳам анжуманлар ўтказишни режалаштиряпмиз. Бу бўйича махсус медиа-режалар ишлаб чиқилган, тез орада расмий веб-сайтимиз ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда эълон қилинади.

Бундан ташқари, тегишли ҳокимликлар, бошқармалар билан ҳамкорликда ҳудудларда ҳам матбуот анжуманлари, брифинг ҳамда пресс-турлар ташкил этиш ишини кенгайтириш кўзда тутиляпти.

❗️Биз фақатгина мулоқотни кучайтириш, ташкилот ва идораларнинг очиқлигини таъминлаш ҳамда матбуот котибларининг фаолиятини такомиллаштириш орқали нохолис ва ёлғон ахборотлар тарқалишининг олдини олишимиз мумкин».

〰️〰️〰️〰️
Олий Мажлис Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлисидан.

@aoka_uz
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари, саноат корхоналари фаолияти билан танишмоқда.
Дастлаб Яшнобод туманидаги Технопаркда янги қувватлар – лифт ва эскалаторлар, форма ва қолиплар, сув насослари, саноат кондиционерлари ва совитиш тармоқлари корхоналарида ишлаб чиқариш жараёни билан танишилди.
Давлатимиз раҳбари маҳаллийлаштириш даражасини ошириш, таннархни тушириш, замонавий кадрлар тайёрлаш юзасидан кўрсатмалар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев знакомится с проводимой созидательной работой и деятельностью промышленных предприятий в Ташкенте.
Первым объектом посещения стал Технопарк в Яшнабадском районе, где глава государства осмотрел новые мощности по производству лифтов и эскалаторов, водяных насосов, промышленных кондиционеров и систем охлаждения, пресс-форм.
Даны указания касательно повышения уровня локализации, снижения себестоимости продукции, подготовке современных кадров.

#Mirziyoyev #tanishuv #Toshkent #Texnopark

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Фарҳод Боқиев, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси:

🔹«2019 ва 2020 йилнинг тўққиз ойи давомида 720 та оғир, 207 та ўта оғир турдаги жиноятлар фош этилмасдан қолган.

🔹2020 йилнинг тўққиз ойида 367 та бедарак йўқолган фуқаро топилмаган».

〰️〰️〰️〰️
Олий Мажлис Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлисидан.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент пойтахтимизда фаолият олиб бораётган шифокорлар ва педагоглар билан мулоқот қилди.
– Тошкентда сифатли тиббий хизмат ва мактаб таълимига қандай эришамиз? Мени шу савол қийнайди. Сизлар билан учрашишдан мақсад – қуйи тизимдаги масалаларни билиш, тўғри йўл тутиш, – деди давлатимиз раҳбари.
Учрашувда таълим ва тиббиёт соҳаларидаги ислоҳотларнинг аҳамияти, уларни қуйи тизимда амалга ошириш чоралари ҳақида суҳбатлашилди.

Президент побеседовал с врачами и педагогами, трудящимися в Ташкенте.
- Как добиться качественного медицинского обслуживания и школьного образования в Ташкенте? Меня беспокоит этот вопрос. Цель этой встречи - узнать, как обстоят дела на низовом уровне, выработать правильные решения, - сказал глава государства.
Cостоялся обмен мнениями о значимости реформ в образовании и медицине, мерах по их реализации на базовом уровне.

#Mirziyoyev #uchrashuv #tibbiyot #talim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter