Расмий хабарлар I Официальные новости
28.7K subscribers
31.1K photos
6.73K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Пойтахт канализациясига тонналаб маиший, саноат чиқиндилари ташланмоқда — Бу ҳақда "Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати хабар берди.

"Ҳеч ким унитазни ахлат челаги билан адаштирмайди. Лекин... Тошкент шаҳридаги оқова сувларни тозалаш станцияларида бўлиб, пойтахтимиз канализацияси орқали оқиб келаётган турли маиший, ҳатто ишлаб чиқариш чиқиндиларига кўзи тушган инсон бу фикрга эътироз қилиши аниқ", — дейилади хабарда.

📍Тошкент шаҳрининг Бўзсув аэрация станцияга Қорақамиш ва Жануби-ғарбий коллекторлардан суткасига 630 минг куб метр оқова сув келиб тушмоқда.

👕 Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида оқова сувдан махсус мосламалар орқали ушлаб қолинган маиший (аҳоли томонидан канализацияга ташлаб юборилаётган озиқ-овқат қолдиқлари, елим идишлар, кийим-кечаклар, болалар тагликлари ва ҳоказо) ва саноат чиқиндилари (ишлаб чиқариш корхоналари томонидан канализацияга ташланаётган тўқимачилик қолдиқлари, кушхона чиқиндилари кабилар)нинг ҳажми 292 тоннага етган.

🔸 Ваҳоланки бу кўрсаткич 2017 йилда 110 тоннани, 2018 йилда 182 тоннани, 2019 йилда 164 тоннани ташкил қилган. Кўриш мумкинки, канализацияга ташланаётган маиший ва саноат чиқиндиларининг ҳажми йилдан йилга ошиб бормоқда.

❗️Канализация тизимидаги бузилишларнинг аксарияти эса юқоридаги келтирилган ҳолат каби, унитаз ёки канализация қудуғига маиший ва саноат чиқиндилари ташланиши оқибатида содир бўлади.

📒 Шу ўринда қайд этиш жоизки, бугунги кунда «Ўзсувтаъминот» АЖ томонидан айни йўналишда тарғибот ишлари бошлаб юборилган. Хусусан, канализациядан тўғри фойдаланиш бўйича қўлланмалар тайёрланиб, истеъмолчиларга тарқатилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
АОКАда Олий ва ўрта-махсус таълими вазирлиги матбуот котиби Фарҳод Бабашев иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Савол-жавоблар:

〰️〰️〰️〰️
Техникум ва коллежларда ўқув жараёни қачондан бошланади?

Ўқув жараёнини бошлаш учун биринчи навбатда саралаш имтиҳонларини ўтказиш ва натижаларни эълон қилиш керак бўлади.

🔰 Натижалар эълон қилингандан сўнг ўқувчилар ўртасида ўқув йилини бошлаш ва таълим жараёнини анъанавий ёки масофавий ташкил этиш бўйича сўровнома ўтказилади.

🏛 Янги ўқув йилини анъанавий тарзда бошлашга тайёр бўлган коллеж ва техникумларда ўқув жараёнини бошлаш масаласини туман (шаҳар) халқ депутатлари кенгаши муҳокамасидан ўтказилади.

Таълим муассасаларнинг тайёргарлик ҳолатини ўрганиш ва сўровнома натижалари таҳлили асосида ўқув йилини бошлаш муддатлари белгиланади ҳамда қўшимча равишда эълон қилинади.

〰️〰️〰️〰️
Университет қошидаги техникум бўлса, фақат ўша университетга топширадими ёки бошқа университетга ҳам йўналиши бўйича суҳбат билан қабул қилинадими?

Ўрта махсус таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.

🎓 Бунда Сиз ҳужжат топширган техникумга фақатгина тегишли олий таълим муассасалари эмас, ўқишга кирган йўналишига қараб бошқа олий таълим муассасаларига ўқишга кириш имконияти мавжуд.

📝 Бу бўйича алоҳида тартиб ишлаб чиқилади ва батафсил ахборот берилади.

〰️〰️〰️〰️
Имтиҳонга узрли сабабларга кўра келолмаса, имтиҳондан четлатиладими?

Абитуриент рухсатномасида кўрсатилган сана ва вақтда тест синовларида иштирок этади. Мазкур сана ва вақт қатъий ҳисобланиб, бошқа сана ва вақтда тест синовларида иштирок этишга рухсат берилмайди.

〰️〰️〰️〰️
Нукус шаҳри тиббиёт коллежига ўқишга топширдим, ёшим 27 да. Мен коллежга кира олмасам, супер контракт пулини тўлаб ўқисам бўладими?

Бу йилги қабул жараёнларидан келиб чиқиб, бу таклифлар ҳам албатта кўриб чиқилади.

〰️〰️〰️〰️
Коллежларда кириш имтиҳонлари ташкил этиш харажатлари бюджетдан ташқари маблағ бўлмаганда ким томонидан қопланади?

Бундай ҳолатларда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги
715-сон қарорига мувофиқ саралаш имтиҳонлари харажатлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

〰️〰️〰️〰️
2017/2020 ўқув йилларида ўқишни имтиёзли диплом билан битирганлар учун имтиёз, университетга 2-курсдан йўлланма йўқми?

Техникумларни битирганлар учун олий таълим муассасаларига киришлари учун имтиёз 2020/2021 ўқув йилидан ўрта махсус таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган (техникумларни) битирувчилар учун татбиқ этилади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Ёшларнинг ҳуқуқ-эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида прокуратура органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар

Бугун АОКА залида Бош прокуратура бошқарма прокурори Муродилла Турсунметов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

👉 Батафсил

@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Навбатдаги суверен халқаро облигацияларнинг бошланғич фоиз ставкаси эълон қилинди

✔️ Молия вазирлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 17-18 ноябрь кунлари бўлиб ўтган роуд-шоу тадбири доирасида:

🔹АҚШ, Буюк Британия, Дания, Австралия ва Бирлашган Араб Амирликлари каби мамлакатлардан 90 га яқин халқаро инвесторлар иштирокида аудиоконференция (Global Investor Call) ўтказилди;

🔹 15 га яқин йирик халқаро инвесторлар билан яккама-якка форматда виртуал учрашувлар ташкил этилди;

🔹 халқаро инвесторларнинг солиқ-бюджет сиёсати ва давлат қарзи динамикаси, пул-кредит сиёсати ва инфляцион таргетлаш режими ҳамда институционал ислоҳотлар, жумладан коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ бир қатор саволларига атрофлича жавоб берилди.

Халқаро облигацияларнинг миллий валютада чиқарилиши валюта хатарларини камайтиришга хизмат қилиш билан бирга келажакда ички молия бозорига, жумладан давлат ғазначилик облигациялари бозорига халқаро инвесторларни жалб қилиш учун замин яратади.

‼️Молиявий консультантлар – андеррайтерлар (“Сiti”, “JP Morgan”, “Societe Generale”, “VTB Capital” ва “Gazprombank”) томонидан инвесторлар таклифларига биноан 750 млн. АҚШ доллари миқдоридаги суверен халқаро облигацияларни 2 траншда – 10 йиллик муддат билан АҚШ долларида ва 3 йиллик муддат билан ўзбек сўмида – чиқариш ва Лондон фонд биржасида жойлаштириш бўйича бошланғич фоиз ставкалар, мос равишда, 4.25% атрофида ва 15.25% атрофида белгиланди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳозирда кўп қаватли уйлар олдида деярли спорт майдончалари йуқ, нега айнан шу йуналишга эътибор қаратилмаяпти?

АОКАда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилаётган матбуот анжумани ўтказилди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌐 Ўзбекистон шаҳарларидаги кўплаб марказий бинолар 19-20 ноябрь кунлари Бутунжаҳон болалар куни муносабати билан кўк рангда товланади. 20 ноябрь БМТ томонидан 1954 йилда Бутунжаҳон болалар куни деб эълон қилинган.

#ForEveryChild (#ДляКаждогоРебенка, #HarBirBolaUchun)

#WorldChildrensDay (#ВсемирныйДеньДетей, #JahonBolalarKuni)

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Фермер 40 тонна шолини камбағал оилаларга хайрия қилди

Хоразм вилояти Янгибозор тумани, «Минг Боғолон» маҳалласи ҳудудидаги «Хоразм фахри» фермер хўжалиги раҳбари Отабек Қурбонов 40,7 тонна шолини камбағал оилалар рўйхатида (темир дафтар) турган оилаларга беғараз тарқатди.

Жумладан, «Истиқлол» маҳалласидаги 43 та, «Қиёт» маҳалласидаги 39 та, «Минг Боғолон» маҳалласидаги 40 та ва «Оча-қалъа» маҳалласидаги 39 та шундай оилаларга шоли маҳсулоти бўлиб берилди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизмати долзарб мавзуда ижтимоий ролик тақдим қилди

Афсуски бугунги кунда иқтисодиётимизниг турли жабҳаларида хуфиёна келишувлар ва келишиб қилинган ҳаракатлар каби рақобатга зид ҳамда истеъмолчилар ҳуқларини бузувчи иллатлар сақланиб қолмоқда ва бу нафақат давлат бюджети, балки жамиятимизнинг ҳар бир аъзосининг манфаатларига путур етказиши мумкин.

Қўмита тадбиркорлик субъектлари ва истеъмолчиларни бу каби ҳар қандай ҳаракатларга нисбатан муросасизликка ва биргаликда курашишга чорламоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш соҳасига оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини реконструкция қилиш, Ўзбекистон давлат санъат музейига янги бино қуриш, Тошкент архитектура-қурилиш институти ҳудудида кластер ташкил этиш, Термиз шаҳри ва Денов туманида кўп қаватли уйлар барпо этиш лойиҳалари юзасидан кўрсатмалар берилди.
Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти ҳам ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов строительства.
Рассмотрены проекты реконструкции мемориального комплекса Имама Бухари, сооружения нового здания для Государственного музея искусств Узбекистана, организации кластера на территории Ташкентского архитектурно-строительного института, возведения многоквартирного жилья в городе Термезе и Денауском районе.
Представлены планы по созидательной работе в городе Ташкенте.

#Mirziyoyev #taqdimot #qurilish #loyihalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
‼️Лондон фонд биржасига 555 млн. доллар ва 2 трлн. сўм миқдоридаги суверен халқаро облигациялар жойлаштирилди

💵 Молия вазирлиги томонидан 750 млн. АҚШ доллари миқдоридаги суверен халқаро облигациялар икки траншда –
10 йиллик муддат билан АҚШ долларида ва 3 йиллик муддат билан ўзбек сўмида чиқарилди ва Лондон фонд биржасига жойлаштирилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

🖇 Жорий йилнинг 19-ноябрь куни молиявий консультантларнинг инвесторларнинг таклифларига асосланган тавсиясига кўра, халқаро облигацияларнинг бошланғич фоиз ставкалари мос равишда, долларда 4,25% атрофида ва сўмда 15.25% атрофида белгиланиб, Лондон вақти билан соат 09:00да буюртмалар китоби очиқ деб эълон қилинган эди.

📝 Буюртмалар ҳажми икки соат ичида доллар ва сўмдаги облигациялар учун мос равишда, 1,6 млрд. доллар ва 1,9 трлн. сўмни ташкил этди.

☑️ Шаклланган буюртмалар ҳажми ва молиявий консультант-андеррайтерларнинг таҳлилларидан келиб чиқиб, Лондон вақти билан соат 13:00да доллар ва сўмдаги облигациялар учун фоиз ставкалари, мос равишда, 3,875% ва 14,75% га туширилди.

🔹 АҚШ бозорлари очилгач, буюртмалар ҳажми ошишда давом этиб, мос равишда, 3,8 млрд. доллар ва 5 трлн. сўм максимал қийматга етиб борди ҳамда фоиз ставкаларини яна тушириш учун имконият яратди.

🔸 Савдо якунлари бўйича, халқаро облигацияларнинг ҳажми ва фоиз ставкалари қуйидагича белгиланди:

1️⃣ 10 йиллик АҚШ доллари транши: 555 млн. доллар 3,70% купон билан (дастлабки фоиз ставкадан 0,55% паст);

2️⃣ 3 йиллик ўзбек сўми транши: 2 трлн. сўм 14,50% купон билан (дастлабки фоиз ставкадан 0,75% паст).

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Атамуратов Неъматжон Ахмеджанович 1988 йил 20 ноябрда Хоразм вилоятида туғилган. У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Н.Атамуратов 2011-2020 йилларда Марказий давлат архиви (хозирги – “Ўзархив” агентлиги), Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасида фаолият кўрсатган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official