Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31.1K photos
6.73K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from Hudud Inform
Сенатнинг янги аъзолари
Наримон Умаров, Борий Алихонов, Мурат Камалов

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
21 октябр — Ўзбек тили байрами куни муносабати билан мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўзига хос қутлов тайёрлади.

Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати

@Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда «Ўзархив» агентлиги ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиев иштирокида ўтказилган брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарлди:

〰️〰️〰️〰️
Мен идоравий архив архивчисиман. Ташкилотимизнинг сақлов муддати ўтган ҳужжатлари йиғилиб қолган. Уларни ўзим йўқ қила оламанми?

Йўқ. Идоравий архивчи сақлов муддати тугаган ҳужжатни шунчаки йўқ қилинишига йўл қўйилмайди. “Ўзархив” агентлиги директорининг 2012 йил 14 февралдаги 10 сон буйруғи (Адлия вазирлигидан 2347 сон билан рўйхатдан ўтган) билан “Ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом” тасдиқланган.

🔰 Мазкур Низомнинг 23-24 бандларига мувофиқ тегишли давлат архивининг ўрнатилган тартибда назорати остида ҳужжатларни йўқ қилишга ажратиш тўғрисидаги далолатномалар тузилади ва ташкилотнинг эксперт комиссияси томонидан маъқулланади. Шунингдек ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланганидан сўнг ҳужжатларни йўқ қилиш амалга оширилади.

〰️〰️〰️〰️
Мен давлат архивига бир танишим илтимоси билан керакли ҳужжатни сўраб мурожаат қилдим. Мендан ишончнома талаб қилишди. Архив ҳужжатини олиш учун ҳам ишончнома керакми?

Ҳа, бу ҳолатда архив ходимининг талаби тўғри. Шахсга доир маълумотлар фақат шу шахснинг ўзига ёки розилиги билан ўзга шахсга берилади. Тегишли қонуности ҳужжатларига кўра? мурожаат этувчиларнинг вакиллари орқали берилган мурожаатларга уларнинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши керак.

〰️〰️〰️〰️
Бобом Самарқанд вилоятида 1903 йилларда қози лавозимида фаолият юритганлар. Улар тўғрисидаги маълумотларни архивдан топа бўламанми?

Қозилар фаолиятига оид архив ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотларни Ўз МАнинг фондларидан топишингиз мумкин. Fлбатта, бунинг учун сиз Миллий архив директорига мурожаат этасиз.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолидан тушган муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

—————————-

Мактабларда ота-оналар мажлиси ўтказилиши мумкинми?

Карантин қоидалари юмшатилишига қарамасдан Махсус комиссиянинг баёнларида мактабларда оммавий тадбирлар ўтказилиши шу жумладан ота-оналар йиғилишларини ўтказиш тақиқланган.

Пандемия шароитига қарамасдан бугунги кунгда мавсумий касалликларни авж олишини ва коронавирус инфекцияси билан бирга учраши аянчли аҳволларга олиб келиши мумкин.

——————————-

СOVID-19 90 кунгача сақланиб қолиши ростми? Мактаб ўқувчиси касалликдан тузалгандан сўнг яна мактабга бориши мумкинми?

🔎 COVID-19 инфекцияси янги инфекциялар қаторига кириб ҳозирги кунда дунё олимлари томонидан ўрганишлар ва тажрибалар олиб борилмоқда.

🦠Россиялик олимларнинг таъкидлашича, вирус 90 кунгача одам организмида сақланади. Лекин юқувчанлиги ҳақида ҳозирги кунгача аниқ далиллар келтирилмаган.

———————

Коронавирусга чалиниб, уч кун иситмам чиқди, кейин соғлиғим яхшиланди, бир хафта даволандим. Ҳозир менда ҳеч қандай симптом йўқ, лекин тест менда ҳали ҳам вирус бор, деб кўрсатди. Мен соғломман, ҳеч қандай аломатлар қолмади, тест нотўғри чиқиши мумкинми?

📈 Даволаниб бўлгач албатта ПЗР тест таҳлилини топшириш тавсия этилади. Бу ҳолатда эса организмда иммунитет шаклланганлигини билиш учу ИФА ёки ИХЛА таҳлиларини ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлади. Унинг натижасига қараб организмда антитаначалар пайдо бўлганлигини кўришимиз мумкин бўлади.

———————

Коронавирусга тест топшириш марказлари дам олиш куни ҳам ишлайдими?

🏥 Поликлиникадан йўлланмага эга бўлган яъни шифокор томонидан коронавирус инфекциясига гумондор деб билган шахслар, мулоқотда бўлганлар ҳудудий санитария-эпидемиология хизмати лабораторияларига мурожаат этиб, ПЗР тест таҳлил топширишлари мумкин.

💉 Лабораториялар дам олиш кунларисиз ишлайди. Қолаверса хусусий клиникаларда ҳам ПЗР ёки ИФА таҳлилларини топширса бўлади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥩Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш бўича Учтепа туманида махсус гуруҳ тузилган бўлиб, ҳудуддаги Фарҳод деҳқон бозорида нарх-навонинг сунъий ўсишига йўл қўймаслик бўйича барча чоралар кўрилмоқда.
————
🥩В Учтепинском районе создана специальная группа для обеспечения продовольственной безопасности и поддержания стабильности цен на рынке, и принимаются все меры для предотвращения искусственного повышения цен.

Учтепа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун, 21 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Enter Engineering компанияси ишчилари акс этган видео эълон қилинди. Видеода компаниянинг Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги объектларидан бирида ишчи-ходимлар томонидан норозилик уюштирилиб компания мулкига зарар етказилган.

Ҳодиса 21 октябрь куни эрталаб соат 7:30да ишчилар учун мўлжалланган ошхонадаги моноблок тизимидаги (электрон кириш тизими) техник носозлик содир бўлган, оқибатда улар кундалик овқатланишга кира олмаган. Бу эса катта норозилик келтириб чиқарган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Ишчиларнинг норозилиги бош пудратчилар (Enter Engineering, Hyundai Engineering) шу жумладан Буюртмачи (Uzbekistan GTL) офис биноларининг дераза ойналари, офис жиҳозларини синдириш, шунингдек, бошқа вақтинчалик бино ва иншоотлар (ошхона, омборлар, назорат пунктлари ва бошқалар) бузилишига олиб келди.

Эрталаб соат 9:00 дан бошлаб қурилиш майдонида вазият барқарорлашди ва оммавий тартибсизлик тўхтатилди. Ҳозирда “Uzbekistan GTL” мутахассислари томонидан қурилиш майдончасидаги бузилишлар ва келтирилган зарарлар миқдори текширилиб, тизимдаги носозликларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, техник ходимлар ишчи гуруҳи моноблок тизимидаги носозликни тузатмоқда.

Айни пайтда Энергетика вазирлиги ишчи гуруҳи, “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари ва “Enter Engineering Pte. Ltd” раҳбарияти тафсилотларни билиш ва келажакда шунга ўхшаш ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида воқеа жойига учиб кетди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Қашқадарёдаги қурилиш майдонида вазият тўлиқ барқарорлашган бўлиб, барча масалалар ижобий ҳал этилди

Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, қурилиш майдонига Қашқадарё вилояти ҳокими, вилоят прокурори, миллий гвардия ва бошқа сектор раҳбарлари, “Enter Engineering” компанияси раҳбари, Энергетика вазирлиги ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари етиб борди.

Норозилик билдирган ишчилар билан очиқ мулоқот ташкил этилди ва ишчи-ходимлар томонидан кўтарилган барча муаммо ва масалалар жойида ҳал этилди ва тегишлилиги бўйича қарорлар қабул қилинди.

Айни вақтда вазият тўлиқ барқарорлашган бўлиб, барча масалалар ижобий ҳал этилди ва ишчи-ходимлар тез орада ўз иш жойларига қайтмоқдалар.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қадринг баланд бўлсин, она тилим!

🇺🇿 Тошкент ҳарбий округи томонидан тайёрланган ушбу видеороликни катта эҳтиром билан Сизга тақдим этар эканмиз, миллатимиз фуқароларини, тил жонкуярларини ўзбек тили ҳимоясига ҳар лаҳза шай турмоқликка чорлаб қоламиз.

Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ишончли, расмий ахборот ва тезкор янгиликларни излаяпсизми?

Кўнгилочар ва ижтимоий роликлар, мамлакатимиз ҳаётида содир бўлаётган воқеа-ҳодиласаларни ўзига хос услубда етказадиган “67 Студия” каналига обуна бўлинг.

Каналга уланиш 👉 https://t.iss.one/studio_67

#Объектив #креатив #оператив

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#onatilimfaxrim

2️⃣1️⃣ октябрь — Ўз Она тили, Ватани, миллатини севган ҳар бир киши учун байрам.

🇺🇿Ўзбек тили шу Ватанда яшовчи барча миллатларнинг бебаҳо бойлигидир.

🎊Ушбу байрам нафақат ўзбек халқи, балки Ўзбекистонда яшаётган 130 дан ортиқ миллат вакилларининг ҳам байрамидир.

Қадринг баланд бўлсин, она тилим!

Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Тайинлов

Давлат хизматлари агентлиги директорининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси тайинланди.

Хакимова Зебиниса Музаффаровна Давлат хизматлари агентлиги директорининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчи қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

• агентликда маънавий-маърифий соҳага ва давлат тилига оид қонун ҳужжатлари ҳамда дастурларнинг ижросини ташкил этади;

• маънавий-маърифий соҳага ва давлат тилига оид қонун ҳужжатларига сўзсиз риоя этилишини танқидий ўрганади, бу борада аниқланган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўради;

• давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш бўйича жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этади.

Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни
____

🇺🇿21 октября — День праздника узбекского языка

Адлия вазирлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📢 ЭЪЛОН!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида эртага, 22 октябрь куни

🕰 соат 11:00да

✔️Вазирлар Маҳкамасининг "Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тўғрисида"ги қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилган.

Иштирок этади:

🎙Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази

🎙Халқ таълими вазирлиги

🎙 Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси


Матбуот анжуманига саволларни @aokapressa га жўнатишингиз мумкин.

❗️ОАВ ходимлари ва блогерлар матбуот анжуманида иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиши мумкин.

🔹Тадбирлар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-навоси бўйича юртдошларимиз қандай фикрда? Тошкент шаҳридан репортаж (1 видео)

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Цены на продовольственную продукцию: что думают об этом наши соотечественники? (2 видео)

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
​​Сариосиё туманидаги “Вочах” қишлоғи аҳолиси учун муқобил энергия манбалари ўрнатилиш имкониятлари ўрганилади

Куни кеча “UzA.uz” сайтида журналист Анора Содиқованинг “Ўзбекистонда электр етиб бормаган, “солярка” тутатиб 19 аср шароитида яшаётган қишлоқ топилди” сарлавҳали танқидий мақоласи эълон қилинди. Унда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги “Вочах” қишлоғи фуқаролари узоқ йиллардан буён электр энергияси ҳамда бошқа коммунал хизматларсиз яшаб келаётганлиги маълум қилинган.

Энергетика вазирлиги ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан мазкур ҳолат ўрганилди ҳамда компания ахборот хизмати қўйдагиларни маълум қилди.

Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, “Ўзбекистон” ҚФЙ, Пахтакор маҳалласи “Вочах” қишлоғи туман марказидан 75-80 км узоқликдаги тоғли ҳудудда жойлашган бўлиб, 10 хонадонда 23 хўжалик истиқомат қилади. Мазкур қишлоқ тумандаги электрлаштирилган энг чекка қишлоқ “Қарш” қишлоғидан 12 км баландликда жойлашганлиги сабабли электр тармоғини тортишнинг техник имкони йўқ. Шу сабабли қишлоқ аҳолисининг мурожаатлари юзасидан “Сурхондарё ҲЭТК” АЖ томонидан ушбу қишлоқни электрлаштириш учун муқобил электр энергияси ўрнатиш бўйича вилоят ҳокимлигига таклифлар киритилган.

Ўз навбатида мазкур танқидий мақолага эътибор қаратган Энергетика вазирлиги томонидан юртимизда қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий этиш орқали ҳам истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлаш йўлга қўйилиши муносабати билан “Вочах” қишлоғи аҳолиси учун муқобил энергия манбаларини ўрнатиш ва шу орқали қишлоқ аҳолисини барқарор ҳамда ишончли электр энергияси билан таъминлаш имкониятлари ўрганиб чиқилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Саноат тармоқларидаги 9 ойлик натижалар ва келгуси вазифалар муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Шу даврда саноат маҳсулотлари бўйича умумий кўрсаткич 2,7 фоизга камайгани танқидий таҳлил қилиниб, йил якунигача ишлаб чиқариш ҳажмларини таъминлаш чора-тадбирлари кўриб чиқилди.
Саноат корхоналари фаолиятини такомиллаштириш, халқаро бошқарув тизимини жорий этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание, посвященное обсуждению продуктивности отраслей промышленности за минувшие 9 месяцев и задач на период до конца года.
Критически проанализированы причины снижения общего объема промпроизводства на 2,7 процента, рассмотрены меры обеспечения намеченных объемов до конца года.
Даны поручения по совершенствованию деятельности промышленных предприятий, внедрению на них международной системы менеджмента.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #sanoat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter