Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31.1K photos
6.73K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Танзила Нарбаева: Деярли ҳар куни буджет маблағларининг ноўрин сарфланиши билан боғлиқ ҳолатлар халқимиз томонидан кўтарилмоқда. Афсуски, халқимиз, яъни солиқ тўловчилар бундай саволларга асосли жавоб ололмаяпти

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Туркманистон энергетика тизимига қарашли Ўзбекистонга 750 МВтгача электр энергияси етказиб бераётган «Сердар-Мари ГРЭС» юқори кучланишли электр тармоғи фавқулодда ўчди. Носозлик қўшни давлат энергетиклари томонидан тез орада бартараф этилади

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ ахборот хизмати хабар беришича, ушбу ҳолат бугун, 21 октябрь куни тонгги соат 06:52 да содир бўлди. Носозлик туфайли, аварияга қарши автоматиканинг ишлаши оқибатида, Ўзбекистон энергетика тизимида 316 МВт қувват билан истеъмолчилар вақтинча тармоқдан узилди.

💡 Тонгги соат 7:00 дан бошлаб электр станциялардаги мавжуд резерв қувватларни ошириш орқали тармоқдан узилган истеъмолчиларга кучланиш бериш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

🔧 Ҳозирги пайтда Туркманистон энергетика тизими мутахассислари ҳаво тармоғини ишга қўйиш борасида созлаш ишларини олиб боришмоқда.

🙏 Компания юзага келган техник-муҳандислик ҳолати учун истеъмолчилардан узр сўради.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
“Ўзбекистонда 16 ёшдан автомобиль бошқаришга рухсат бериш ҳақидаги” “Mening fikrim” жамоавий мурожаатлар порталига жойлаштирилган таклифи юзасидан ИИВ ЙҲХББ маълумот берди.

💢 Бошқарма ахборот хизмати хабарида таъкидланишича, жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида ҳайдовчилик гувоҳномасини олганига 2 йил бўлмаган ҳайдовчилар томонидан 612 та йўл-транспорт ҳодисалари содир этилган бўлиб, уларнинг оқибатида 191 нафар фуқароларимиз ҳаётдан бевақт кўз юмишган бўлса, яна 571 нафари турли даражадаги тан жароҳатлари олишган. Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда ҳайдовчининг йўл ҳаракати қоидаларини ўзлаштирганлиги, тажрибаси, ёши ва маданияти жуда муҳим ўрин тутади.

🔍 16 ёшдан ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби жорий қилинган хорижий давлатлар ўрганиб чиқилди.

📌 Мисол учун: Швеция, Франция, Австрия, Эстония, Норвегия ва айрим Европа давлатлдарида ҳудди бизнинг норматив ҳужжатларда белгиланганидек 16 ёшда унча катта бўлмаган мотоциклларни, 18 ёшда автотранспорт воситасини бошқаришга рухсат этилади.

💼 16 ёшли бола ҳали мактаб ёки касб-ҳунар коллежи ўқувчисидир. Айнан ушбу ёшдаги болалар ўқишини давом эттириши, бошқа ишлар билан чалғимаслиги, жамият учун фойда келтирадиган билимли инсонлар бўлиб улғайишлари зарур.

🕺16 ёшли болаларда тиришқоқлик, изланувчанлик билан бирга мақтанчоқлик, олифталик каби ҳислатлар ҳам энг авжига чиққан вақт ҳисобланади. Бу ёшдаги болаларнинг транспорт воситасини ўзбошимчалик билан бошқариши салбий оқибатлар билан якун топганлиги ҳолатлари учрамоқда.

❗️16 ёшли болаларда ҳали “Мен” деган фикр сўнмаган бўлиши, мақтанишни, “олифталикни” яхши кўриши, бунинг оқибатида эса йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик, менсимаслик ёки қасддан тенгдошларига, дўстларига автомобилини мақтаниш учун йўл ҳаракати қоидаларига қарши ҳаракат қилиши мумкин, бу эса фожияли оқибатларга сабаб бўлиши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
​​Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Рустам Шодиев вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, таниқли олим, иқтисодиёт фанлари доктори, собиқ Меҳнат вазири ўринбосари, туризм соҳаси ривожига катта ҳисса қўшган мутахассис, профессор Рустам Хамидович Шодиевнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзиямизни изҳор этамиз.

Рустам Хамидович Шодиевнинг номи республикамиз илмий жамоатчилиги доирасида ҳамда таълим тизими ходимлари орасида юксак эҳтиром билан тилга олинади.

Рустам Шодиев 1938 йил 15 майда зиёлилар оиласида туғилди. 1955 йилда Тошкент шаҳридаги 28-сонли мактабни олтин медаль билан тугаллаб, Москва давлат иқтисодиёт институтига ўқишга кирди.

У ўз меҳнат фаолиятини 1960 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси иқтисодиёт институтида лаборантликдан бошлади ва 26 йил давомида кичик илмий ходимдан то илмий ишлар буйича директор ўринбосари лавозимигача бўлган поғоналарни босиб ўтди.

1967 йилда Москва шаҳрида — номзодлик, 1981 йилда эса докторлик диссертациясини ёқлади. 1983 йилда профессор унвонини олди.

1980-1984 йилларда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) “Сурия Араб Республикасида меҳнатни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш” номли лойиҳасига раҳбарлик қилди. Сафардан қайтгач, Меҳнат вазири ўринбосари ва Ташқи ишлар вазирлигида бошқарма бошлиғи лавозимларида ишлади. Банк-молия академияси илмий марказига раҳбарлик қилди.

1997 йилдан 2005 йилгача — Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида “Жаҳон иқтисодиёти” кафедраси мудири, 2005-2019 йилларда эса Тошкент давлат иқтисодиет унверситетининг “Халқаро туризм” кафедраси профессори лавозимида фаолият юритди.

У ўзбек тилида илк бор 2005 йилда ва кейинчалик қайта чоп этилган “Жаҳон иқтисодиёти” фани дарслигининг муаллифидир. 120 дан ортиқ мақолалари (улардан 18 таси хорижда) ва 4 та (биттаси инглиз тилида) йирик монографияси чоп этилган. 3 нафар фан доктори ва 30 нафар иқтисодиёт фанлари номзодини тайёрлаган. 1988 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби” унвонига сазовор бўлди, "Ўзбекистон Милий Энциклопедияси"га киритилди, Халқаро биографик марказининг (Англия) “ХХ асрнинг 2000 нафар атоқли интеллектуаллари” китобига киритилиб, ёрлиқ ва медаль билан тақдирланди.

Рустам Шодиев ЎзФА Кибернетика иснтитутида, кейинчалик узоқ йиллар нафақага чикишига кадар Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги қошидаги илмий текшириш институтутида катта илмий ходим лавозимида ишлаган.

Рустам Хамидович Шодиевнинг ёрқин хотираси қалбларимизда мангу яшайди.

@aoka_uz
Forwarded from Hudud Inform
Сенатнинг янги аъзолари
Наримон Умаров, Борий Алихонов, Мурат Камалов

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
21 октябр — Ўзбек тили байрами куни муносабати билан мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўзига хос қутлов тайёрлади.

Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати

@Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда «Ўзархив» агентлиги ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиев иштирокида ўтказилган брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарлди:

〰️〰️〰️〰️
Мен идоравий архив архивчисиман. Ташкилотимизнинг сақлов муддати ўтган ҳужжатлари йиғилиб қолган. Уларни ўзим йўқ қила оламанми?

Йўқ. Идоравий архивчи сақлов муддати тугаган ҳужжатни шунчаки йўқ қилинишига йўл қўйилмайди. “Ўзархив” агентлиги директорининг 2012 йил 14 февралдаги 10 сон буйруғи (Адлия вазирлигидан 2347 сон билан рўйхатдан ўтган) билан “Ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом” тасдиқланган.

🔰 Мазкур Низомнинг 23-24 бандларига мувофиқ тегишли давлат архивининг ўрнатилган тартибда назорати остида ҳужжатларни йўқ қилишга ажратиш тўғрисидаги далолатномалар тузилади ва ташкилотнинг эксперт комиссияси томонидан маъқулланади. Шунингдек ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланганидан сўнг ҳужжатларни йўқ қилиш амалга оширилади.

〰️〰️〰️〰️
Мен давлат архивига бир танишим илтимоси билан керакли ҳужжатни сўраб мурожаат қилдим. Мендан ишончнома талаб қилишди. Архив ҳужжатини олиш учун ҳам ишончнома керакми?

Ҳа, бу ҳолатда архив ходимининг талаби тўғри. Шахсга доир маълумотлар фақат шу шахснинг ўзига ёки розилиги билан ўзга шахсга берилади. Тегишли қонуности ҳужжатларига кўра? мурожаат этувчиларнинг вакиллари орқали берилган мурожаатларга уларнинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши керак.

〰️〰️〰️〰️
Бобом Самарқанд вилоятида 1903 йилларда қози лавозимида фаолият юритганлар. Улар тўғрисидаги маълумотларни архивдан топа бўламанми?

Қозилар фаолиятига оид архив ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотларни Ўз МАнинг фондларидан топишингиз мумкин. Fлбатта, бунинг учун сиз Миллий архив директорига мурожаат этасиз.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолидан тушган муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

—————————-

Мактабларда ота-оналар мажлиси ўтказилиши мумкинми?

Карантин қоидалари юмшатилишига қарамасдан Махсус комиссиянинг баёнларида мактабларда оммавий тадбирлар ўтказилиши шу жумладан ота-оналар йиғилишларини ўтказиш тақиқланган.

Пандемия шароитига қарамасдан бугунги кунгда мавсумий касалликларни авж олишини ва коронавирус инфекцияси билан бирга учраши аянчли аҳволларга олиб келиши мумкин.

——————————-

СOVID-19 90 кунгача сақланиб қолиши ростми? Мактаб ўқувчиси касалликдан тузалгандан сўнг яна мактабга бориши мумкинми?

🔎 COVID-19 инфекцияси янги инфекциялар қаторига кириб ҳозирги кунда дунё олимлари томонидан ўрганишлар ва тажрибалар олиб борилмоқда.

🦠Россиялик олимларнинг таъкидлашича, вирус 90 кунгача одам организмида сақланади. Лекин юқувчанлиги ҳақида ҳозирги кунгача аниқ далиллар келтирилмаган.

———————

Коронавирусга чалиниб, уч кун иситмам чиқди, кейин соғлиғим яхшиланди, бир хафта даволандим. Ҳозир менда ҳеч қандай симптом йўқ, лекин тест менда ҳали ҳам вирус бор, деб кўрсатди. Мен соғломман, ҳеч қандай аломатлар қолмади, тест нотўғри чиқиши мумкинми?

📈 Даволаниб бўлгач албатта ПЗР тест таҳлилини топшириш тавсия этилади. Бу ҳолатда эса организмда иммунитет шаклланганлигини билиш учу ИФА ёки ИХЛА таҳлиларини ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлади. Унинг натижасига қараб организмда антитаначалар пайдо бўлганлигини кўришимиз мумкин бўлади.

———————

Коронавирусга тест топшириш марказлари дам олиш куни ҳам ишлайдими?

🏥 Поликлиникадан йўлланмага эга бўлган яъни шифокор томонидан коронавирус инфекциясига гумондор деб билган шахслар, мулоқотда бўлганлар ҳудудий санитария-эпидемиология хизмати лабораторияларига мурожаат этиб, ПЗР тест таҳлил топширишлари мумкин.

💉 Лабораториялар дам олиш кунларисиз ишлайди. Қолаверса хусусий клиникаларда ҳам ПЗР ёки ИФА таҳлилларини топширса бўлади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥩Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш бўича Учтепа туманида махсус гуруҳ тузилган бўлиб, ҳудуддаги Фарҳод деҳқон бозорида нарх-навонинг сунъий ўсишига йўл қўймаслик бўйича барча чоралар кўрилмоқда.
————
🥩В Учтепинском районе создана специальная группа для обеспечения продовольственной безопасности и поддержания стабильности цен на рынке, и принимаются все меры для предотвращения искусственного повышения цен.

Учтепа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун, 21 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Enter Engineering компанияси ишчилари акс этган видео эълон қилинди. Видеода компаниянинг Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги объектларидан бирида ишчи-ходимлар томонидан норозилик уюштирилиб компания мулкига зарар етказилган.

Ҳодиса 21 октябрь куни эрталаб соат 7:30да ишчилар учун мўлжалланган ошхонадаги моноблок тизимидаги (электрон кириш тизими) техник носозлик содир бўлган, оқибатда улар кундалик овқатланишга кира олмаган. Бу эса катта норозилик келтириб чиқарган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Ишчиларнинг норозилиги бош пудратчилар (Enter Engineering, Hyundai Engineering) шу жумладан Буюртмачи (Uzbekistan GTL) офис биноларининг дераза ойналари, офис жиҳозларини синдириш, шунингдек, бошқа вақтинчалик бино ва иншоотлар (ошхона, омборлар, назорат пунктлари ва бошқалар) бузилишига олиб келди.

Эрталаб соат 9:00 дан бошлаб қурилиш майдонида вазият барқарорлашди ва оммавий тартибсизлик тўхтатилди. Ҳозирда “Uzbekistan GTL” мутахассислари томонидан қурилиш майдончасидаги бузилишлар ва келтирилган зарарлар миқдори текширилиб, тизимдаги носозликларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, техник ходимлар ишчи гуруҳи моноблок тизимидаги носозликни тузатмоқда.

Айни пайтда Энергетика вазирлиги ишчи гуруҳи, “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари ва “Enter Engineering Pte. Ltd” раҳбарияти тафсилотларни билиш ва келажакда шунга ўхшаш ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида воқеа жойига учиб кетди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Қашқадарёдаги қурилиш майдонида вазият тўлиқ барқарорлашган бўлиб, барча масалалар ижобий ҳал этилди

Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, қурилиш майдонига Қашқадарё вилояти ҳокими, вилоят прокурори, миллий гвардия ва бошқа сектор раҳбарлари, “Enter Engineering” компанияси раҳбари, Энергетика вазирлиги ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари етиб борди.

Норозилик билдирган ишчилар билан очиқ мулоқот ташкил этилди ва ишчи-ходимлар томонидан кўтарилган барча муаммо ва масалалар жойида ҳал этилди ва тегишлилиги бўйича қарорлар қабул қилинди.

Айни вақтда вазият тўлиқ барқарорлашган бўлиб, барча масалалар ижобий ҳал этилди ва ишчи-ходимлар тез орада ўз иш жойларига қайтмоқдалар.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қадринг баланд бўлсин, она тилим!

🇺🇿 Тошкент ҳарбий округи томонидан тайёрланган ушбу видеороликни катта эҳтиром билан Сизга тақдим этар эканмиз, миллатимиз фуқароларини, тил жонкуярларини ўзбек тили ҳимоясига ҳар лаҳза шай турмоқликка чорлаб қоламиз.

Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ишончли, расмий ахборот ва тезкор янгиликларни излаяпсизми?

Кўнгилочар ва ижтимоий роликлар, мамлакатимиз ҳаётида содир бўлаётган воқеа-ҳодиласаларни ўзига хос услубда етказадиган “67 Студия” каналига обуна бўлинг.

Каналга уланиш 👉 https://t.iss.one/studio_67

#Объектив #креатив #оператив

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#onatilimfaxrim

2️⃣1️⃣ октябрь — Ўз Она тили, Ватани, миллатини севган ҳар бир киши учун байрам.

🇺🇿Ўзбек тили шу Ватанда яшовчи барча миллатларнинг бебаҳо бойлигидир.

🎊Ушбу байрам нафақат ўзбек халқи, балки Ўзбекистонда яшаётган 130 дан ортиқ миллат вакилларининг ҳам байрамидир.

Қадринг баланд бўлсин, она тилим!

Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Тайинлов

Давлат хизматлари агентлиги директорининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси тайинланди.

Хакимова Зебиниса Музаффаровна Давлат хизматлари агентлиги директорининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчи қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

• агентликда маънавий-маърифий соҳага ва давлат тилига оид қонун ҳужжатлари ҳамда дастурларнинг ижросини ташкил этади;

• маънавий-маърифий соҳага ва давлат тилига оид қонун ҳужжатларига сўзсиз риоя этилишини танқидий ўрганади, бу борада аниқланган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўради;

• давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш бўйича жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этади.

Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни
____

🇺🇿21 октября — День праздника узбекского языка

Адлия вазирлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📢 ЭЪЛОН!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида эртага, 22 октябрь куни

🕰 соат 11:00да

✔️Вазирлар Маҳкамасининг "Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тўғрисида"ги қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилган.

Иштирок этади:

🎙Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази

🎙Халқ таълими вазирлиги

🎙 Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси


Матбуот анжуманига саволларни @aokapressa га жўнатишингиз мумкин.

❗️ОАВ ходимлари ва блогерлар матбуот анжуманида иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиши мумкин.

🔹Тадбирлар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official