Расмий хабарлар I Официальные новости
27.7K subscribers
31.9K photos
7.2K videos
53 files
30K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ремдесивир дори воситаси «Dori-Darmon» компанияси дорихоналарида 460 минг сўмдан сотилган

Абдуғани Комилов, «Dori-Darmon» АК бошқарув раиси ўринбосари:

— Ремдесивир дори воситаси АҚШнинг «Gilead Sciences» компанияси томонидан яратилган ва ишлаб чиқарилади.

📝 Ҳозирда «Gilead Sciences» компанияси Ремдесивир дори воситасини етказиш бўйича 127 та давлат билан лицензион битим тузди. Маълум бир давлатларга ушбу препаратни ишлаб чиқариш учун лицензия берди.

💵 Лекин ушбу дорига нарх белгилашда компания аралашмайди.

📍Ўзбекистон Ремдесивирни Ҳиндистондан импорт қилди.

🦠 Ремдесивир «Dori-Darmon» АК дорихоналарида 460 минг сўмдан сотилган. Препарат асосан коронавирус касаллигини даволашга ихтисослаштирилган марказларга етказиб берилмоқда.

Шунингдек, қонни суюлтирувчи Эноксапарин препарати ҳам Россиядан харид қилиниб, дорихоналаримизга етказилмоқда. Ушбу дори воситасининг нархи, дозасидан келиб чиқиб, 115 минг сўмдан 207 минг сўмгача сотилган.

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдуғани Комилов, «Dori-Darmon» АК бошқарув раиси ўринбосари:

— 2020 йил 9 ойи давомида 1,6 млрд сўмлик дори воситалари тайёрланган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 43% га ошган.

Шунингдек, хайрияларни мувофиқлаштириш марказлари орқали жами 1507 нафар фуқарога 131 млн сўмлик тиббиёт буюмлари етказиб берилди.

〰️〰️〰️〰️〰️
АОКА залида бўлиб ўтган матбуот анжуманидан.

@Rasmiy_xabarlar_Official
​​Самарқандда 100 йиллик тарихга эга кутубхонанинг замонавий биноси очилди

Самарқанд шаҳрида вилоят ахборот-кутубхона марказининг реконструкция қилинган замонавий биноси очилди.

Тарихи 1911 йилга бориб тақаладиган ушбу зиё маскани дастлаб 2 минг нусхага яқин адабиёт билан фаолият бошлаган. Кутубхона фаолиятининг дастлабки даврида унинг хизматидан 200–300 киши фойдаланган бўлса, ҳозир ўн минглаб китобхонга хизмат кўрсатилмоқда.

1937 йилда кутубхонага Пушкин номи ва давлат кутубхонаси мақоми берилган. Йилдан йилга китоб фонди кўпайиб борди.

Сўнгги йилларда ўлкашунослик бўлими, каталоглар ва картотекалар бўлими, ҳуқуқий ахборот маркази, Гёте институти кўмагида немис тилидаги адабиётлар ўқув зали, болалар адабиётлари бўлими ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ва 2019 йил 19 март куни Президентимиз томонидан ўтказилган селектор йиғилишида 5 та муҳим ташаббус илгари сурилди. Бу беш ташаббуснинг тўртинчиси бўлган ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Шундан келиб чиқиб, Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона маркази реконструкция қилинди. Бино замон талабларига мувофиқ таъмирланиб, ташқи кўриниши Самарқанднинг тарихий биноларига мослаштирилди.

Реконструкция ишларига маҳаллий бюджетдан 6 миллиард 600 миллион сўм маблағ сарфланди.
Президент Шавкат Мирзиёев БАА, Эрон, Украина, Италия, Исроил, Покистон ва Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
Давлатимиз раҳбари уларни Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятини бошлагани билан самимий табриклаб, уларга икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги шарафли ва масъулиятли вазифада катта муваффақиятлар тилади.

Президент Шавкат Мирзиёев принял верительные грамоты вновь назначенных в нашу страну послов ОАЭ, Ирана, Украины, Италии, Израиля, Пакистана и Индии.
Глава нашего государств искренне поздравил их с началом дипломатической деятельности в Узбекистане и пожелал больших успехов в реализации ответственной и почетной миссии по дальнейшему развитию двусторонних отношений и расширению многопланового сотрудничества.

#Mirziyoyev #qabul #elchilar #BAA #Eron #Ukraina #Italiya #Isroil #Pokiston #Hindiston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишмоқда.
Биринчи объект Мирзо Улуғбек туманида барпо этилаётган Геология фанлари университети кампуси бўлди. Шавкат Мирзиёев биринчи босқичдаги ишларни кўздан кечириб, иккинчи босқич доирасидаги режалар билан танишди.
Қурилиш сифатли, лабораториялар юқори технологияли бўлиши кераклиги таъкидланди.

Глава государства знакомится с созидательной работой, осуществляемой в городе Ташкенте.
Первым пунктом посещения стал кампус Университета геологических наук в Мирзо-Улугбекском районе. Президент осмотрел работу, проводимую на первом этапе, ознакомился с планами в рамках второй фазы проекта.
Подчеркнуто, что строительство должно выполняться качественно, лаборатории должны быть оснащены высокими технологиями.

#Mirziyoyev #tanishuv #Toshkent #universitet

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️2019/2020 йил куз-қиш мавсумида юз берган 6805 ёнғин оқибатида 82 нафар фуқаро ҳалок бўлган, келтирилган моддий зарар миқдори — 50 млрд. сўмдан ортиқ

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникуциялар агентлиги биносида матбуот анжумани ўтказилди.

👉 Батафсил

@Rasmiy_xabarlar_Official