Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақулов иштирокида брифинг ўтказилди.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Менга қўшни давлатдаги олий таълим муассасасида ўқишни таклиф этишмоқда. Ўқиш масофавий тарзда олиб борилар экан. Лекин дипломга ситрқи деб ёзилади, Ўзбекистонда тан олинади дейишмоқда. Уларга ишонсам бўладими?
🔰Амалдаги қонунчиликка мувофиқ хорижий давлатларнинг олий таълим муассасаларда масофавий тарзда таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасида тан олинмаслиги белгилаб қўйилган.
⛔️Шу сабабли масофавий таълим шаклида ўқишни тавсия қилмаган бўлардик. Чунки, хорижий олий таълим муассасасини тамомлаб, диплом олганингиздан сўнг уни Ўзбекистон Республикасида юридик кучга эга бўлиши учун тан олиш жараёнидан ўтказиш лозим бўлади.
🔎Хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш жараёнида ҳужжат ҳақиқийлиги ҳамда таълим шаклини аниқлаштириш бўйича расмий сўров амалга оширилади ва ўрганилади.
⚡️Янги таҳрирдаги «Таълим тўғрисида»ги қонуннинг лойиҳасига масофавий таълим шакли ҳам Ўзбекистондаги таълим турлари рўйхатига киритилмоқда. Бироқ бунинг ўзи хорижда масофавий тарзда олинган дипломлар ҳам тан олинади, деган маънони англатмайди.
Шу сабабли ҳам ёшларимизга мазкур ўзгартиришлар тўлиқ киритилиб, қайси мутахассисликлар ва қандай кўринишда масофавий таълим йўлга қўйилиши маълум бўлмагунга қадар шошиб қарор қабул қилмасликни сўраган бўлардик.
❗️Шу ўрнида таъкидлаб ўтиш жоизки, бугунги кунда бозори талабларига жавоб бера оладиган рақобатбардош кадрларга бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда. Кадрлар сифатига иш берувчилар баҳо бермоқда. Шундай экан, ёшларимиз диплом учун эмас, сифатли таълим олиб салоҳиятли кадр бўлиш учун олий таълим муассасасини танлашлари зарур.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️
❓Беларус Республикасидаги олий муассасаларидан бирида ўқиш таклиф этилмоқда. Ушбу давлатда олинган олий таълим муассасаси дипломи Ўзбекистонда тан олинадими?
🤝2019 йил 1 августда «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларус Республикаси Ҳукумати ўртасида таълимга оид ҳужжатларни, ўқишга оид ҳужжатларни ўзаро тан олиш тўғрисида битим» имзоланган.
Мазкур битимга асосан Битим кучга кирган сана (2020 йил 13 июль)дан бошлаб, икки мамлакатдаги давлат аккредитациясидан ўтган олий таълим муассасаларининг ўқиш давомийлиги 4 йилдан кам бўлмаган олий маълумот ёки бакалавр даражаси тўғрисидаги дипломлар ўз эгаларига ўқишни олий таълимнинг иккинчи босқичида (магистратура) таълим дастури бўйича давом эттириш ҳуқуқини берувчи таълимга оид ҳужжат сифатида ўзаро тан олинади.
Касбий фаолият билан шуғулланиш учун эса Ўзбекистон Республикасида ҳам, Беларус Республикасида ҳам амалдаги қонунчилик доирасида синов орқали ёки белгиланган имтиёзларга эга бўлган ҳолатларда махсус синовларсиз амалга оширилади.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Россиядаги олий таълим муассасаларидан бирида ўқимоқчиман. Дипломи Ўзбекистонда тан олиниши учун нималарга эътибор қаратишим лозим?
2019 йил 30 майда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Россия Федерацияси ҳукумати ўртасида таълим, малака ва илмий даражаларни ўзаро тан олиш тўғрисида битим имзоланган.
Унга кўра давлат аккредитациясига эга бўлган таълим дастурлари, ўқиш муддати тўрт йилдан кам бўлмаган, кундузги бакалавр дипломи билан тасдиқланган олий таълим иккала давлатда ҳам мос равишда тан олинади ҳамда мутахассислик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини беради.
Шунингдек, уларнинг эгаларига ҳар иккала давлатда магистратура бўйича ўқишни давом эттириш ҳуқуқини беради.
Россиянинг Фан ва таълим соҳаси назорати бўйича федерал хизмати (Рособрнадзор) веб-сайти орқали олий таълим муасаcсасиниг лицензияси мавжудлигини ёки давлат аккредитациясидан ўтганини текшириб кўриш мумкин.
Бундан ташқари, Таълим инспекцияси веб-сайти орқали Халқаро тан олинган ташкилотлар (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education ва Academic Ranking of World Universities) рейтингида ТОП-1000таликдан ўрин олган Россиядаги Олий таълим муассасалари билан танишишингиз мумкин.
@aoka_uz
#abituriyent2020

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓Олий таълим муассасаларида аънавий таълим қачондан очилади?
«Бугунги кунда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан шу масала бўйича ишламоқда. Янгилик бўлса тезкорлик билан эълон қиламиз. Нафақат талабалар, балки ўқитувчилар ҳам анъанавий таълимни соғинган.
Бундан ташқари, туманларда интернетга кириш имконияти йўқ талабалар учун марказлар ташкил этиляпти ва талабаларнинг онлайн таълим олиши учун имконият яратиляпти», — Абдували Холиқов, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи.
@aoka_uz
#abituriyent2020
«Бугунги кунда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан шу масала бўйича ишламоқда. Янгилик бўлса тезкорлик билан эълон қиламиз. Нафақат талабалар, балки ўқитувчилар ҳам анъанавий таълимни соғинган.
Бундан ташқари, туманларда интернетга кириш имконияти йўқ талабалар учун марказлар ташкил этиляпти ва талабаларнинг онлайн таълим олиши учун имконият яратиляпти», — Абдували Холиқов, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи.
@aoka_uz
#abituriyent2020
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Aбитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига!
📲2020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари 25-сентябр куни 15:00 да Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
@aoka_uz
#abituriyent2020
📲2020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари 25-сентябр куни 15:00 да Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
@aoka_uz
#abituriyent2020
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Тошкент шаҳридаги Аджу университети 2020–2021-ўқув йили учун ҳужжатларни қабул қилишни бошлади
Мазкур муассаса Президент қарори асосида Корея Республикасининг Аджу университети билан ҳамкорликда ташкил этилди.
✅ Университет талабаларга бакалавриатнинг уч йўналиши, яъни «Архитектура» (Architecture), «Электротехника ва компьютер муҳандислиги» (Electrical and Computer Engineering), «Қурилиш муҳандислиги» (Civil Systems Engineering) бўйича таълим беради. Ўқитиш фақат инглиз тилида олиб борилади. Ўқитувчиларнинг камида 25 фоизи Корея Республикасидаги Аджу университети профессорлари ҳамда чет эллик мутахассислардир.
💰 Шартнома бўйича бир йиллик тўлов нархи — 52 млн сўм. 2020-2021 ўқув йилига қабул қилинган Ўзбекистон фуқаролари, ўқиш тугаллангунча бўлган муддатда шартнома суммасининг 80% дан ортиқ миқдорда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш (субсидия)га эга бўладилар. Талаба томонидан тўланадиган шартноманинг йиллик қиймати “Архитектура” (Architecture) таълим йўналиши бўйича – 7,8 млн. сўмни, “Электротехника ва компьютер муҳандислиги” (Electrical and Computer Engineering) – 7,1 млн. сўмни ҳамда “Қурилиш муҳандислиги” (Civil Systems Engineering) – 7,1 млн. сўмни ташкил қилмоқда.
💼 Давлат таъминоти (субсидия)ни олган битирувчилар давлат ташкилот ва муассасаларида мутахассисликлари бўйича иш билан таъминланади.
📄 Университетни тугатгандан сўнг, битирувчилар Корея Республикасидаги Аджу университетининг халқаро дипломига эга бўладилар ва у дунёнинг барча нуқталарида тан олинади.
〰️〰️〰️〰️〰️
❗️2020-2021 ўқув йили учун университетга мурожаат этиш жараёни онлайн тарзда октябрь ва ноябрь ойларида ўтказилади. Абитуриентлар учун батафсил маълумот, шунингдек, онлайн рўйхатдан ўтишнинг аниқ бошланиш санаси ҳақида хабарлар Университетнинг www.ajou.uz веб-сайтида берилади.
Онлайн рўйхатдан ўтиш пайтида шахсий маълумотларни тақдим этиш ва қуйидаги ҳужжатларнинг сканерланган нусхаларини юбориш лозим:
🔸паспорт;
🔸умумий ўрта таълим мактабини тугатганлиги тўғрисида баҳолар қўйилган илова билан шаҳодатнома, академик лицей ёки касб-ҳунар коллежининг баҳолар қўйилган илова билан дипломи;
🔸3,5×4,5 ўлчамдаги фотосурат (олинган санаси 3 ойдан ошмаслиги керак);
🔸камида 5,0 балл тўплагани ҳақида IELTS сертификати (мавжуд бўлса);
🔸фахрий ёрлиқлар, сертификатлар, мукофотлар (мавжуд бўлса).
📎 Эслатма: ҳужжатларини рўйхатдан ўтказишда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари миқдорида бадал тўлови амалга оширилади (223 000 сўм).
📋 IELTS сертификати тақдим этилганда абитуриент инглиз тили бўйича кириш имтиҳонини топширишдан озод этилади.
Кириш имтиҳонлари инглиз тили, математика ва физика фанларидан ўтказилади.
👩🏻🏫 Кириш имтиҳонларини ўтказиш, шунингдек, талабаларни қабул қилиш тўғридан-тўғри Корея Республикасининг Аджу университети вакиллари томонидан амалга оширилади.
〰️〰️〰️〰️〰️
Батафсил маълумот учун:
🌐 www.ajou.uz расмий сайти
📞 71-207-65-66, 71-207-66-76, 95-195-33-66, 94-620-16-61
E-mail: [email protected]; [email protected]
Telegram: @ajou_uz
Facebook: https: https://www.facebook.com/ajou.uz
Instagram: ajou in tashkent city