Расмий хабарлар I Официальные новости
28.3K subscribers
31.3K photos
6.88K videos
53 files
29.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from MA’NAVIYAT va MA'RIFAT
Республика Маънавият ва маърифат марказида “Президент мурожаатномаси – миллий юксалиш дастури” мавзусида анжуман бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари, БИИМ тингловчилари, профессор-олимлар иштирок этди.

Тадбирда Мурожаатномада белгиланган мамлакатимизни 2020 йил ва келгуси 5 йилда ривожлантириш бўйича барча соҳларни қамраб олган устувор йўналиш ва вазифалар, 2020 йил – “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”нинг мазмун-моҳияти инфографика, видео ва тарқатма материаллар асосида тушунтириб берилди.

Президентимиз илгари сурган “Ҳалоллик вакцинаси”, уни ҳар бир ватандошимиз қалбига жо этишда аждодларимиз мероси, хусусан, халқимиз озодлиги йўлида қурбон бўлган маърифатпарар боболаримиз таълимотлари ва эзгу давъатларини ўқиб ўрганиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

@manaviyat_uz
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 февралдаги “Самарқанд вилоятида мураккаб минерал ўғитлар ишлаб чиқариш кимёвий мажмуасини барпо этиш” инвестициявий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 61-сонли қарорига мувофиқ, 2023 йил 1 июлига қадар “Самарқандкимё” АЖ негизида мураккаб менирал ўғитлар ишлаб чиқаришнинг замонавий, экологик жиҳатдан зарарсиз мажмуаси ишга туширилади.

Батафсил: https://lex.uz/pdfs/4725138
—————————————————-
Веб-сайт ▪️ Telegram ▪️ Facebook
Forwarded from Feruza Madrakhimova
2020 йилда 2514 та умумий ўрта таълим мактабларини аттестациядан ўтказиш режалаштирилган.

Янги тартиб бўйича, аттестациядан ўтиш даврийлиги 9 йилдан 5 йилга, аттестация давомийлиги эса 10 кундан 3 кунгача қисқартирилди.
Аттестациядан ўтказувчи комиссия аввалгидек туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан эмас, балки бевосита халқ таълими бўлими томонидан бошқарилиши белгиланди.

Шунингдек, аттестациядан “шартли ўтди” деган тушунча бўлмайди. Аттестациядан ўтмаган таълим муассасаларининг нафақат раҳбарларига нисбатан, балки камчиликка йўл қўйган педагог ходимларига ҳамда уларни назорат қилмаган туман (шаҳар) халқ таълими бўлими методистларига нисбатан ҳам интизомий чоралар кўрилади.

👉@fmadraximova
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

ХИТОЙДАН ОЛИБ КЕЛИНГАН ФУҚАРОЛАР УЧУН ТАЙЁРЛАНГАН МУАССАСАЛАРДА БАРЧА ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛГАН (ФОТОРЕПОРТАЖ)

👉 https://bit.ly/2UyOfok

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали - @ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
КОРОНАВИРУСНИ ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИГА ЧЕТДАН КИРИБ КЕЛИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА ТАКТИК-МАХСУС ЎҚУВ МАШҚИ ЎТКАЗИЛДИ
Forwarded from Edu.uz
​​ОТМ талабаларига стипендия тайинлаш ва тўлаш масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

Бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 31 январдаги 59-сон қарори шарҳига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов, Молия вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Нодир Муслиддинов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев, олий таълим муассасаси ректорлари, талабалар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Стипендиялар бўйича тафовут қачон тўлаб берилади?

Тадбир аввалида дастлаб, талабаларга стипендия тайинлашнинг янги тартиби ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарор моҳияти борасида батафсил маълумот берилди. Хусусан, вазир ўринбосари Сарвар Бузрукхонов талабалар стипендиялар бўйича тафовутни тўлаш масаласида фикр билдирар экан, шундай деди:

– Талабаларга 10 февралдан стипендиялар бўйича тафовутни тўлаш амалга оширилади. Бу бироз вақт талаб қилувчи жараён. Шу нуқтаи назардан, узоғи билан 15 февралга қадар барча талабалар билан ҳисоб китоблар тўлиқ амалга оширилади. Шу билан параллел равишда 20 февралга қадар февраль ойи учун стипендиялар ҳам тўлаб борилади. Агарда қайсидир ОТМда январь ойида сессиялар якунланган бўлса, мазкур ойдан бошлаб, уларга янги тартибдаги стипендиялар тўланади.

Нега фақат грант асосида ўқийдиган талабалар?

Шунингдек, нима учун айнан грант асосида таълим олаётган талабалар билан қайта ҳисоб-китоб қилинишига тўхталадиган бўлсак, Президентимиз томонидан 2019 йил 17 июнда қабул қилинган 4359-сонли қарорида талабаларга стипендияли ва стипендиясиз таълим олиш имкони яратилди. Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тўлов-контракт қийматини белгилаш ваколати Молия вазирлигига берилди.

Белгиланган контракт қиймати, давлат комиссияси томонидан тасдиқланган ушбу меъёрий ҳужжатга асосланади. Белгиланган контракт қийматида тўланадиган стипендия миқдори 6 ой учун ҳар ойда 400 минг сўмдан 2 миллион 400 минг сўм этиб базага киритилган. Шунда талаба 6 ой давомида ўзи учун белгиланган 400 минг сўмни қайтариб олади ва унга қўшимча пул берилмайди. Грант асосида ўқиётган талабаларга компенсация тўланишининг асосий сабаби, уларнинг таълим олишлари учун харажатлар давлат томонидан қопланади.

Шунингдек, тадбир давомида янги тизим бўйича талабаларни рағбатлантириш, уларнинг университет бошқарувидаги иштирокини ошириш, талабалар орасида ўзини ўзи бошқариш тизимини йўлга қўйиш масалаларида ҳам таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from Feruza Madrakhimova
Ўқишни кўчириш истагидаги фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилади

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 4 февралдаги 12-сон баёни билан қўшни давлатлар (Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон)даги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ўқишини республикамиз олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича ариза қабул қилишга рухсат берилди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ўқишини кўчириш истагини билдирган ва ўқиши кўчирилишга рухсат берилган фуқароларга ўқиётган хорижий олий таълим муассасаларида тегишли ҳужжатларни олиш билан боғлиқ юзага келадиган муаммоларни бартараф этишда Ўзбекистон Республикасининг қўшни давлатлардаги элчихоналари ва ваколатхоналари орқали амалий ёрдам кўрсатилади.

Маълумот учун:

Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги элчихонаси
Фавқулодда ва мухтор элчи: Ниязходжаев Саидикром Фарходович
Манзил: 010000, Нур-Султон шаҳри, Комсомол массиви, Лайли ва Мажнун кўчаси, 7-уй
Телефон: +7 (7172) 95-42-52
Сайт: https://www.uzembassy.kz/
E-mail: [email protected]

Ўзбекистон Республикасининг Қирғизистон Республикасидаги элчихонаси
Манзил: Бишкек ш., Чингиз Айтматов кўчаси, 177-уй.
Телефон: 996-312 98-62-95
Факс: 996-312 98-60-43
Сайт: https://kyrgyzstan.mfa.uz/
E-mail: [email protected]

Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги элчихонаси
Фавқулодда ва мухтор элчи: Шаисматов Эргаш Рахматуллаевич
Манзил: 734003, Душанбе шаҳри, Санои кўчаси, 30-уй
Телефон: 992-37 224-76-57, 992-37-224-75-39, 992-37-224-75-42
Факс: 992-37 224-76-57
Сайт: https://uzbekistan.tj/
E-mail: [email protected], [email protected], [email protected]

👉@fmadraximova👈
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Пластик карта йўқолганда нима қилиш керак?

Тўлов картаси йўқолганда ёки ўғирланганда зудлик билан хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат қилиш лозим.

Тўлов картаси банк томонидан қуйидаги ҳолларда блокланади:

👉 банк картаси эгасидан унинг йўқолганлиги ёки ўғирланганлиги ҳақида ариза қабул қилинганда;

👉 ПИН-кодни кетма-кет 3 марта нотўғри терилганда;

👉 терговчи, суриштирувчи, суд ижрочиси ёки суднинг банк ҳисобварағидаги операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори олинганда;

👉 банк карточкаларидан фойдаланиш тўғрисидаги шартномада белгиланган бошқа ҳолларда.

Мижоз қуйидагилар орқали тўлов картасини мустақил равишда блоклаб қўйиши мумкин:

👉 банкнинг интернет-сайтидаги шахсий кабинети (интернет-банкинг хизмати ёқилган бўлса);

👉 хизмат кўрсатувчи банкнинг ёки тўлов хизмати кўрсатувчиларнинг (Uzcard, PayMe, Click ва б.) мобиль иловаси.

Пластик картани блокировкадан ечиш учун пластик карточка олинган банк филиалига шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан мурожаат қилиш керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Laylo Rustamova
Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти, Зомин тумани, Даштобод шаҳридаги 50-умумтаълим мактаби ўқувчилари уришаётгани акс этган видеолавҳа эълон қилинди.
Мазкур воқеани ўрганиш учун комиссия тузилди. Комиссияга ички ишлар бошқармаси ва Ёшлар иттифоқи вакиллари ҳам жалб этилган.
Ўрганиш натижалари ва кўрилган чоралар бўйича қўшимча маълумот ҳавола этилади.
Forwarded from Tashqi ishlar vazirligi
O‘zbekistonning Pekindagi Elchixonasi 2020-yil 7-fevral kuni Xitoyda tahsil olayotgan vatandoshlarimizga murojaat e’lon qildi

So‘nggi haftalarda O‘zbekiston fuqarolari qayerda bo‘lishidan, yoshi yoki ijtimoiy kelib chiqishidan qat’iy nazar Xitoyda 2019-nCoV koronavirusi yoyilgani munosabati bilan vatandoshlarimizni qaytarish jarayonlarini katta hayajon bilan kuzatib bordilar.

Xitoy oliy ta’lim muassasalarida tahsil olayotgan o‘zbekistonlik talabalar va ularning yaqinlariga ushbu murakkab damlarda qat’iyat va sabr-toqat, yuksak madaniyat va o‘zaro hamfikrlilik tuyg‘ularini namoyon etganlari uchun Elchixona samimiy minnatdorlik izhor etdi.

Prezident Shavkat Mirziyoyevning shaxsiy e’tibori va Hukumatning qo‘llab-quvvatlashi, shuningdek TIV va Elchixonamizning O‘zbekiston va Xitoydagi tegishli vazirlik va idoralar bilan birgalikdagi sa’y-harakatlari natijasida 600 nafar hamyurtimizni vatanga olib kelish bo‘yicha aniq va har tomonlama puxta ishlar amalga oshirildi.

Batafsil
https://t.iss.one/uzbekmfa
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Янги қонун лойиҳаси муҳокамаси юзасидан ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Батафсил👇
https://bit.ly/31zb1h6
Forwarded from Uzbektourism.uz
The New York Times Travel Show-2020: AQShdagi xalqaro turistik ko‘rgazmada O‘zbekistonning turistik salohiyati namoyish etildi
https://uzbektourism.uz/uz/newnews/view?id=1011#

The New York Times Travel Show-2020: АҚШдаги халқаро туристик кўргазмада Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти намойиш этилди
https://uzbektourism.uz/cyrl/newnews/view?id=1011

The New York Times Travel Show-2020: Узбекистан представлен в международной туристической выставке в США
https://uzbektourism.uz/ru/newnews/view?id=1011

TelegramFacebookInstagram
Forwarded from Bosh prokuratura
ИЖОБИЙ КЎРСАТКИЧЛАРГА МАҲЛИЁЛИК – ТУРҒУНЛИК ВА ИНҚИРОЗ ОМИЛИ

2020 йил 8 февраль куни Бош прокуратурада прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси ходимлари иштирокида кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Батафсил: https://www.prokuratura.uz/#/t_news?id=185

👉 @uzbprokuratura
Forwarded from Trastbank
​​Валюта сотуви амалиётлари ташкил этилди

Жорий йилнинг 7 февралидан бошлаб, “Бешқайрағоч”, “Қатортол”, “Бектемир”, “Сайрам”, “Буюк Ипак йўли”, “Next”, “Дахбед”, “Янгибозор ва “Сардоба” банк хизматлари марказларида жойлашган валюта айирбошлаш шохобчалари орқали сотув амалиёти жорий этилганини маълум қиламиз.

Мазкур банк хизматлари марказлари манзили ва телефон рақамлари билан банкнинг расмий веб сайти орқали танишишингиз мумкин.

-

Организованы операции по продаже валюты

Сообщаем о внедрении с 7 февраля операций по продаже валюты через обменные пункты, расположенные в центрах банковских услуг “Бешкайрагоч”, “Катартал”, “Бектемир”, “Сайрам”, “Буюк Ипак йўли”, “Next”, “Дахбед”, “Янгибозор” и “Сардоба”.

Адреса и телефоны данных центров банковских услуг можно найти на официальном сайте банка
Forwarded from Feruza Madrakhimova
Биринчи ва олий тоифага даъвогар ўқитувчилар учун онлайн-репетиция 11-12 февраль кунлари қуйидаги 5 та фан бўйича ўтказилади:
▫️Технология (меҳнат таълими ўғил болалар);
▫️Ўзбек тили (давлат тили);
▫️ Иқтисодий билим асослари;
▫️ Немис тили;
▫️ Француз тили.

https://test.tdi.uz/ манзили орқали кириб кўришлари мумкин.
Login – test
Parol – test

pka.tdi.uz -электрон базасига педагоглар ҳақида қуйидаги маълумотлар тўлиқ ва аниқ киритилган бўлиши керак:
▫️Вилоят;
▫️Туман;
▫️Таълим муассасаси (рақами ёки номи)
▫️Педагогнинг ФИШ (тўлиқ);
▫️Аттестациядан ўтаётган ўқув фани;
▫️Тўлов квитанциясининг нусхаси.

👉@fmadraximova👈
Forwarded from Геосиёсат
1838 йил 8 февралда Сэмюэл Морзе оммага биринчи бўлиб электромагнит телеграф тизимини ишлашини кўрсатиб берди.

Морзе Сэмюэл Финли Бриз (1791.27.4, Чарлотаун – 1872.2.4, Нью-Йорк) – америка рассоми ва телеграфия соҳасидаги ихтирочи.

t.iss.one/geo_siyosat