Расмий хабарлар I Официальные новости
27.7K subscribers
31.9K photos
7.2K videos
53 files
30K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
❗️“Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ-635, 28.08.2020 й.). Бу ҳақда "Давергеодезкадастр" қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

🔹Мазкур қонуннинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг яхлитлиги ва бўлинмаслиги, қонунийликка асосланганлиги, маъмурий-ҳудудий бирликлардаги давлат бошқарувининг самарадорлигини таъминлаш баробарида ҳудудий бирликларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдан иборат.

🔸Шунингдек, ушбу қонун мамлакатимизнинг маъмурий-ҳудудий бирликларини ташкил этиш, тугатиш, мақоми ва чегараларини ўзгартириш соҳасидаги нормаларни белгиловчи ягона ҳуқуқий ҳужжат ҳамдир.

☑️1996 йил 30 августда, яъни 24 йил аввал қабул қилинган қонун 11 боб, 31 та моддадан иборат эди.
Янги таҳрирдаги қонун эса 8 боб, 45 та моддадан иборат бўлиб, бунда амалдаги қонуннинг 15 та моддаси қўшимча ва ўзгартишлар билан тўлдирилди ва яна 30 та янги моддалар киритилди.

Каналга уланиш:
👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Нотариуслар вақтинча ишламайди

❗️“Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимида кузатилаётган муаммоларни ҳал қилиш, тизимнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан маълумотларни янги сервер қурилмаларига кўчириш режалаштирилмоқда.

Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

🔺Шу сабабли, жорий йилнинг 29 август куни соат 19:00 дан 1 сентябрь куни соат 19:00 га қадар “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимининг иш фаолияти тўхтатиб турилади ва ушбу кунларда нотариуслар фаолият кўрсатмайди. Сизлардан мазкур ноқулайлик учун узр сўраган ҳолда, шу кунлари нотариус қабулига боришни режалаштирмаслигингизни сўраймиз.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Яшнобод туманида барпо этилаётган уй-жойларни бориб кўрди.
«Ассалом, соҳил» деб номланган 23 гектарлик мажмуада 22 та 9-16 қаватли уй қурилмоқда. Уларда 3236 хонадон бўлади.
Давлатимиз раҳбари хориж тажрибаси асосида қурилган енгил конструкцияли коттежларни ҳам кўздан кечирди. Бу уйлар арзонлиги, ўн кунда битказилиши билан ажралиб туради, буюртма асосида бир неча хил шаклда қуриб берилади.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с домами, строящимися в Яшнабадском районе Ташкента.
В комплексе "Ассалом, сохил" площадью 23 гектара возводятся 22 девяти- и шестнадцатиэтажных дома. В комплексе будет 3236 квартир.
Глава государства также осмотрел коттеджи, построенные с использованием легких конструкций на основе зарубежного опыта. Эти дома отличаются тем, что стоят недорого, могут быть построены за десять дней и в различных модификациях по заказу.

#Mirziyoyev #tanishuv #Yashnobod #uylar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️1 январдан хорижий ишчи кучларини жалб қилиш учун рухсатнома талаб этилмайди

🔰 Президент Фармонига мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларнинг бекор қилинадиган айрим турлари рўйхати ҳақида маълумот берилди:

🔸 Хорижий ишчи кучларини жалб қилишга рухсатнома;

🔹 Суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштириш чора-тадбирлари комплексини келишиш;

🔸 Банкларда аудиторлик текширишларини ўтказиш ҳуқуқига сертификат;

🔹 Объектлар, маҳсулотлар ва технологияларнинг лойиҳаларини ҳамда уларни фойдаланишга қабул қилиб олиш ишларини уларнинг темир йўл транспорти соҳасида белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан экспертиза хулосаси;

🔸 Локомотивлар, юк ва изотермик вагонларнинг хизмат қилиш муддатларини узайтиришга техник ечимлардан ишлаб чиқаришда фойдаланишни келишиш;

🔹 Сув ресурсларидан фойдаланиш ва дренаж-оқова сувларни ташлаш билан боғлиқ янги корхоналарни қуриш ва ишлаб турганларини реконструкция қилиш лойиҳасини келишиш;

🔸 Бино ва иншоотларни, сув таъминоти, канализация ва оқова сувларни тозалаш тизимларини, гидротехника иншоотларини, бошқа объектларни санитария нормалари, қоидалари ва гигиена меъёрларига риоя этган ҳолда лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилишни келишиш;

🔹 Кабель телевидениеси тармоқларини лойиҳалаштириш қуриш ёки сотиб олиш, ўрнатиш, олиб кириш ва фойдаланиш туридаги рухсатнома;

🔸 Тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатнома;

🔹 Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ёки спорт иншооти паспорти.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманидаги Технопаркка ташриф буюриб, маиший совутгичлар ишлаб чиқариш заводини очди.
Умумий қиймати 51,5 миллион АҚШ доллари бўлган корхонада Жанубий Кореянинг “Samsung Electronics” компанияси технологияси ўрнатилган. Ускуналарни монтаж қилиш ва лойиҳани ишга туширишга ҳам кореялик мутахассислар жалб қилинган.
Давлатимиз раҳбари жамоатчилик фаоллари билан мулоқотда саноатни маҳаллийлаштириш масалалари ҳақида сўз юритди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Технопарк в Яшнабадском районе и дал старт производству на заводе бытовых холодильников.
Предприятие стоимостью 51,5 миллиона долларов оснащено по технологии южнокорейской компании "Samsung Electronics". Корейские специалисты были привлечены к монтажу оборудования и запуску проекта.
В беседе с общественными деятелями глава государства коснулся вопросов локализации промышленности.

#Mirziyoyev #tanishuv #Yashnobod #texnopark

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Мактаблардаги эпидемик вазият қандай назорат қилинади?

🔹Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов бошчилигида мактабларда 2020-2021 ўқув йилини ташкил этишда санитария-эпидемиологик барқарорликни таъминлаш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.

🏫 Унда шу йилнинг 28 август куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йилига тайёргарлик масалаларига бағишланган видеоселекторда берилган топшириқлар ижроси, мактабларнинг янги ўқув йилига тиббий, санитария-эпидемиологик тайёргарлигини назорат қилиш, мазкур жараёнда тиббиёт ходимларининг иштироки, уларга юклатилган вазифалар ҳамда тегишли идоралар билан ҳамкорликда ҳал этилиши зарур бўлган муҳим масалалар муҳокама қилинди.

🔸Мамлакатимиздаги мавжуд 9942 та мактабнинг барчаси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмаган. Маҳаллий ҳокимликлар томонидан бу муаммо ҳал этилиши муҳимлиги таъкидланди.

— Таълим муассасаларида тозалик ва озодаликни сақлаш, дезинфекция ишларига алоҳида эътибор қаратишимиз муҳим бўлган масалалардан бири, — деди Алишер Шадманов. — Бу учун санитария хизмати марказлари шу йилнинг 5 сентябрига қадар ўз худудларидаги ўқув даргоҳларини тайёргарлик ҳолатини ўрганиб, мактаб жамоасини текширувчи бўлиб эмас, балки уларга ҳар жиҳатдан амалий кўмак бериб, дарс жараёнларида эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш борасида тренинг ва репетициялар ўтказиши зарур. 480 минг нафардан ортиқ ўқитувчи фаолият кўрсатадиган ва 6,2 миллион нафардан ошиқ ўқувчи таҳсил оладиган таълим муассасаларини эпидемик ўчоққа айлантириб қўйишга ҳаққимиз йўқ, — деб сўзини давом эттирди Соғлиқни сақлаш вазири.

☑️ Йиғилишда, шунингдек, таълим муассасаларининг 1 057 тасида тиббиёт хоналари мавжуд эмаслиги, тиббиёт хоналари ва изоляторларни ташкил этишда маҳаллий ҳокимликлар ва халқ таълими мутасаддиларига тиббиёт ходимлари ўз тавсиялари ва кўрсатмалари билан яқиндан ёрдам бериши айтилди.

💠 Бундан ташқари, мактаб ошхоналарининг ҳолати, уларнинг санитария талабларига жавоб бериши зарурлиги, сифатига шубҳа қилинган овқатларни муассаса ҳудудига киритиш ва ноқонуний савдонинг олдини олиш кераклиги, кўп мактабларда ҳожатхоналарнинг ҳам гигиена талабларига жавоб бермаслиги каби қатор муаммоларга ҳам тўхталиб ўтилди.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official