Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Бектемир туманининг имкониятлари жуда катта

Шавкат Мирзиёев: Бектемирский район обладает огромными возможностями

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маҳсулотларни ёрлиқлашга қандай талаблар қўйилган?

"UzTest" ДУК таркибида қандай лабораториялар мавжуд?

Маҳсулотларни ёрлиқлашда нималар кўрсатилиши керак?


〰️〰️〰️〰️

📹 АОКА ҳузуридаги штабда "Ўзстандарт" агентлиги Илмий-синов ва сифат назорати маркази директори Ақилбек Мустафоев иштирокида бўлиб ўтган брифингда соҳага оид саволларга жавоб қайтарилди.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги огоҳлантиради

Каналга уланиш:
👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Соғлиқни сақлаш вазири германиялик мутахассислар билан мулоқот ўтказди

ССВ ахборот хизмати хабарига кўра, бугун Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов нуфузли немис мутахассислари иштирокида ўзаро мулоқот ўтказди. Унда Германиянинг Роберт Кох институти, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси ва Дюссельдорф университети ҳамда Франкфурт-Майн университети клиникаларидан келган мутахассислар билан юртимизда пандемиянинг таъсирини имкон қадар камайтириш, касаллик тарқалишининг олдини олиш ва беморларни даволашда немис мутахассислари ва маҳаллий шифокорлар ўртасида ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Европалик мутахасассислар гуруҳи шу йилнинг 28 августига қадар юртимизда бўлиб, пойтахтимиз, Тошкент, Самарқанд, Бухоро вилоятиларидаги шифохоналарда коронавирусга чалинган беморларни даволаш жараёнларида бевосита иштирок этади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️«Ўзбек тилини ўқитишнинг энг яхши методикаси» илмий-ижодий ишлар Республика танлови эълон қилинди

Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаменти, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги «Ўзбек тилини ўқитишнинг энг яхши методикаси» илмий-ижодий ишлар Республика танловини эълон қилади.

Республика танлови ҳар бир йўналиш бўйича қуйидаги номинацияларда ўтказилади:

📖 Энг яхши дарслик;
📖 Энг яхши ўқув қўлланма;
📖 Энг яхши услубий қўлланма.

Танловга илмий, услубий, ижодий ишлар 2020 йилнинг 20 августидан 20 сентябрига қадар қабул қилинади.

〰️〰️〰️〰️
БAТAФСИЛ:👇
https://til.gov.uz/uz/news-and-announcements/news/104

Танлов Низоми: 👇
https://til.gov.uz/uz/literature/guide/4

📢 Қўшимча маълумотларни
https://www.til.gov.uz сайтидан, вазирликнинг https://t.iss.one/eduuz телеграм каналидан ёки ташкилий қўмитанинг (71) 246-16-24 телефони орқали олишингиз мумкин.

Манзил:
👉
https://til.gov.uz/uz/
👉
https://t.iss.one/dtrdep

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
АрМИ – 2020: Ҳарбий-тиббий эстафетасига қуръа ташланди

❗️Марказий ҳарбий округнинг “Фориш” тоғ дала ўқув полигони ўтган йили бўлгани каби жорий йилда ҳам халқаро армия ўйинларининг Ҳарбий-тиббий эстафета баҳсларига мезбонлик қилмоқда. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Бу йил мусобақаларда вакилларимиздан ташқари Тожикистон, Фаластин, Россия Федерацияси, Беларусь ва Вьетнам давлатларининг ҳарбий тиббиёт хизмати мутахассислари иштирок этяпти.

💪 Халқаро мусобақа шартига кўра, Ҳарбий-тиббий эстафета баҳсларида иштирокчилар индивидуал маҳорат ва жамоавий таркибда ғолиблик учун кураш олиб борадилар.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Officia
📢 Ўқишини кўчириш (тиклаш) истагини билдирган фуқаролар диққатига!

2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш (тиклаш) мақсадида онлайн рўйхатдан ўтган фуқароларнинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилди. Айрим аризалар маълум бир сабабларга кўра РАД ЭТИЛДИ.

Рад этилган аризаларни камчиликларини бартараф этган ҳолда таҳрирлашнинг СЎНГГИ МУДДАТИ — 2020 йил 25 август куни соат 23:59.

🚫 Ушбу муддатдан сўнг камчиликларни бартараф этишга (аризани таҳрирлашга) йўл қўйилмайди. Мазкур муддат ичида камчиликлари бартараф этилмаган АРИЗАЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛМАЙДИ.

‼️ Рўйхатдан ўтган барча фуқаролардан ўзларининг шахсий кабинетларига кириб, (рўйхатдан ўтишдаги логин ва парол орқали) аризаларининг кўриб чиқилиш ҳолатларини доимий кузатиб боришлари сўралади.

〰️〰️〰️〰️〰️
⚠️ Шунингдек, 2020 йилнинг баҳорги семестрида қўшни давлатлардан республика олий таълим муассасаларига ўқиши кўчирилишига рухсат этилган, аммо белгиланган тартибда буйруқ асосида талабаликка қабул қилинмаган талабалар ўқишини қайта кўчирилишига РУХСАТ ЭТИЛМАЙДИ.

Қабул қилинган аксарият ҳужжатлар қуйидаги сабабларга кўра қайта таҳрирлаш учун қайтарилди:

🔹 паспорт нусхаси (доимий яшаш манзилига рўйхатга қўйилган бети билан бирга) тўлиқ ёки сифатли юкланмаган (зеро ўқишни кўчириш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқишда талабанинг доимий яшаш манзили асословчи сабаблардан биридир);

🔹 ОТМда ўқиётганлик (ўқиганлик) тўғрисидаги белгиланган шаклдаги ҳужжат (академик маълумотнома ёки рейтинг дафтарчаси ёки транскрипт) нусхаси тўлиқ ёки сифатли юкланмаган;

🔹 ўқиган (ўқиётган) ОТМ ёки таълим йўналиши номи тўлиқ киритилмаган;

🔹 мавжуд бўлмаган ОТМ ёки таълим шакли ёки таълим йўналишига кўчириш бўйича рўйхатдан ўтилган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Officia
📊 Давлат дастури ижроси: иқтисодиётни ривожлантириш устувор йўналишлари бўйича ярим йиллик сарҳисоб

Иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича 2020 йилда қабул қилинган ҳужжатлар
Пандемия даврида инқирозга қарши кураш
Давлат бюджетининг 2020 йилдаги параметрларини мақбуллаштириш чоралари
Олтин-валюта захиралари
Инфляция даражаси
Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни
Давлат қарзи
Солиқ юкини камайтириш ва соддалаштириш
Ўзбекистоннинг инвестициявий фаолияти

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи, давлат ва жамоат арбоби Карим Камолов хотирасига бағишланган таъзия маросимларида иштирок этиш учун Бухоро шаҳрига жўнаб кетди.

Президент Шавкат Мирзиёев отбыл в город Бухару для участия в траурных мероприятиях в память о государственном и общественном деятеле Кариме Камалове, исполнявшем обязанности хокима Бухарской области.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #taziya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📣 «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги олдидан ижтимоий тармоқларда #MenUchunQadrli (#Ценю) флешмоб-танловини эълон қилади.

28 августга қадар
ижтимоий тармоқлар (Facebook, Instagram)даги ўз саҳифаларингизга Ўзбекистон билан боғлиқ энг қадрли хотиралар, таассуротлар акс этган фото ёки видеоларни жойлаштириштиринг. Сурат ва видео остига #MenUchunQadrli, #Ценю хештегларидан фойдаланиб ҳамда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати (@uzbyuksalish)ни белгилаб, қисқа изоҳ-таъриф ёзинг.

20 та энг қизиқарли ва оммабоп фото ва видеолар 28 август соат 20:00да овозга қўйилади. Овоз бериш жараёни 1 сентябрь соат 11:00да якунланади.

Ғолиб ва совриндорларга қуйидаги совғалар берилади:
1-ўрин
— ноутбук;
2-ўрин — планшет;
3-ўрин — смартфон.

Шу тариқа бир-биримизни байрам билан табриклаймиз ва яхши кайфият улашамиз. Челленжга қўшилинг!

Батафсил

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ҳайдовчи маъмурий баённомага ўз фикрини ёзиши мумкин

Ҳуқуқбузар маъмурий баённоманинг мазмуни юзасидан баённомага ўз фикр-мулоҳазаларини ёзиб қўйишга, шунингдек мазкур маъмурий баённомага имзо чекишдан бош тортиш сабабларини баён этишга ҳақлидир.

📝 Ҳуқуқбузар маъмурий баённомани имзолашдан ёки ёзма тушунтириш беришдан бош тортган тақдирда баённомага бу ҳақда уни тузган шахс томонидан ёзиб қўйилади.

🧾 Бунда гувоҳлар ёки холислар иштирокида далолатнома тузилади ва маъмурий баённомага илова қилинади.

Ҳуқуқий ахборот

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳридаги «Ҳазрати Имом» қабристонида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи, давлат ва жамоат арбоби Карим Камолов қабрини зиёрат қилди.
Марҳум ҳақига Қуръон тиловат қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил место погребения исполнявшего обязанности хокима Бухарской области государственного и общественного деятеля Карима Камалова на кладбище "Хазрати Имам" в городе Бухаре.
В честь покойного были прочитаны суры из Корана.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #taziya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter