Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҚАРОРИ

«Камбағал ва ишсиз аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🇺🇳 БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми иштирокчиларига табригидан

〰️〰️〰️〰️〰️

🇺🇳 Из приветственного послания Генерального секретаря ООН Антониу Гутерриша участникам Самаркандского форума по правам человека

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Юнеско Бош директори Одри Азуленинг инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми иштирокчиларига табригидан

〰️〰️〰️〰️〰️

Из приветственного послания Генерального директора ЮНЕСКО Одри Азуле участникам Самаркандского форума по правам человека

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини такомиллаштириш ишлари давом этади

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати маълум қилишича, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги ЎзР Қонуни лойиҳасини янада такомиллаштириш мақсадида 2020 йилнинг 14 август куни хорижий экспертлар иштирокида халқаро семинар бўлиб ўтади.

💻 Семинар соат 10:00да бошланади. Маҳаллий ва хорижий экспертлар “Zoom” платформаси орқали иштирок этади.

🌐 Мамлакатимизда мавжуд карантин ҳолати инобатга олинган ҳолда семинар жараёнлари агентликнинг “facebook.com” (argos.pressa ) ва “Instagram” (argos_uzbekistan) даги саҳифалари орқали онлайн тарзда ёритиб борилади.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📈(+250) 2020 йил 12 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 32 465 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.

🦠Янги касалланиш ҳолатларининг 109 нафари
Тошкент вилоятида, 108 нафари Тошкент шаҳрида, 26 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 7 нафари Андижон вилоятида аниқланган.

▪️ Шайхонтоҳур туманида яшаган 84 ёшли А.А. (эркак) ҳамда Миробод туманида яшаган 67 ёшли Э.П. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтга қадар 1016 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, соғайганлар сони 25 106 (+1 016) нафарни ташкил этмоқда. Соғайиш кўрсаткичи эса 77 фоизга етди.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 7 149 нафар беморга
шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Вазирлар Маҳкамасининг қарори.pdf
3.3 MB
⚡️COVID-19 га қарши дори воситалари рўйхатига ўзгартириш киритилди

📝 Ҳукуматнинг "Вазирлар Маҳкамасининг Коронавирус пандемияси даврида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар муомаласини тартибга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги 2020 йил 22 июлдаги 449-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (474-сон, 11.08.2020 й) билан Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказмасдан ҳамда сертификатлаштирмасдан импорт қилинадиган, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган тиббий буюмлар ва тиббий техникалар рўйхати кенгайтирилиб, 5 турдаги тиббиёт буюмлари қўшилди.

📃 Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказмасдан, мажбурий сертификациялаштириш шарти билан импорт қилинадиган, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган дори воситалари ва биологик фаол моддалар рўйхатига ҳам тегишли ўзгаришлар киритилди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Сўх туманида самолёт ва вертолётлар учиш-қўниш майдончаси ташкил этилмоқда

✍️ 8 август куни қабул қилинган Президент қарорига кўра, Фарғона вилояти ҳокимлигига бир ой муддатда Сўх туманида самолёт ва вертолётлар учун учиш-қўниш майдончаларини ташкил этиш вазифаси юклатилган.

🏗 Сўх тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беришича, “Новобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида кичик аэропорт ташкил этилмоқда. Мазкур майдон салкам 10 гектар майдонни эгаллайди. Бу ердан илгари маҳаллий аҳоли аэропорт сифатида фойдаланган.

✈️ Авиақатновларга Ўзбекистондаги «Humo AIR» авиакомпаниясининг Ан-2 самолёти (12 та йўловчи сиғимига эга),

🚁 Ўзбекистон ҳаво йўлларининг «Uzbekistan Helicopters» МЧЖга қарашли МИ-8 вертолётларини (16 нафардан 20 нафаргача одам олиш имкониятига эга) жалб қилиш кўзда тутилмоқда.

🕰 Йўловчилар 35-40 дақиқада Фарғонадан Сўхга ёки Сўхдан Фарғонага етиб олиш имкониятига эга бўлади. Парвозларни ҳозирча кунига 2 тадан амалга ошириш мўлжалланмоқда. Келгусида талабга қараб авиқатновлар кўпайиши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев навбатдаги видеоселектор йиғилиши бошида коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди.
15 августдан бошлаб шахсий ва жамоат транспорти ҳаракати, қатор фаолият турлари, бозор ва маданий-маърифий муассасалар ишини босқичма-босқич қайта тиклаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Жамоавий иммунитет шаклланиш жараёнини мониторинг қилиб бориш учун антитаначалар таҳлилини ўтказишни йўлга қўйиш кераклиги таъкидланди.

В начале очередного видеоселекторного совещания Президент Шавкат Мирзиёев затронул ситуацию вокруг пандемии коронавируса.
Определены меры по поэтапному возобновлению движения личного и общественного транспорта, ряда видов деятельности, рынков и культурно-просветительских учреждений начиная с 15 августа.
Указано на необходимость налаживания систематического проведения анализов на антитела в целях мониторинга формирования коллективного иммунитета

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️ 15 августдан автотранспорт воситаларининг кун давомида юриши, маҳаллий авиа ва темир йўл қатнови учун рухсат берилади

Президент Шавкат Мирзиёев навбатдаги видеоселектор йиғилиши бошида коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди.

Санаторийлар, меҳмонхоналар, музейлар, болалар оромгоҳлари, дала ҳовлилар ижараси, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар, очиқ ҳавода хизмат кўрсатадиган умумий овқатланиш объектлари фаолияти ҳам тикланади. Белгиланган талабларга амал қилган ҳолда уйда 30 кишилик оилавий маросимлар ўтказиш мумкин бўлади.

17 августдан ҳудудлар ўртасида автотранспорт қатнови, жамоат транспорти (метрополитендан ташқари) ва шаҳар атрофидаги автобуслар қатнови тикланиши белгиланди.

20 августдан буюм ва қурилиш маҳсулотлари бозорлари, йирик савдо дўконлари, спорт заллари, фитнес клуб ва бассейнлар ишлай бошлайди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент: аҳолининг яшаш шароитини енгиллаштириш мақсадида карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш зарур

📌 Республика махсус комиссиясига ҳар бир фаолият тури бўйича қандай санитария талабларига амал қилиш зарурлигини аниқ белгилаш вазифаси қўйилди.

Эпидемиологик вазият яхши бўлган давлатлардан келган шахсларни карантинига олиш ва ундан чиқариш тартибини енгиллаштириш, пневмониядан тузалган аҳолини реабилитация қилиш марказларини ташкил этиш бўйича топшириқ берилди.

🔍 Санитария-эпидемиология хизматига коллектив иммунитет шаклланиш жараёнини мониторинг қилиб бориш учун антитаначалар таҳлилини ўтказишни йўлга қўйиш кераклиги таъкидланди.

Ҳар бир фуқаромиз соғлиғи ва ҳаёти учун курашни янада кучайтирган ҳолда, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитини енгиллаштириш мақсадида карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш зарур. Халқимизнинг ўзи шуни илтимос қилмоқда, – деди Шавкат Мирзиёев.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📢 ЭЪЛОН!

Эртага, 13 август, соат 15:00да АОКА анжуманлар залида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

⚡️Мавзу
: Анжуман “Экологик хавфсизлик – аҳоли саломатлиги гарови”.

Иштирокчилар:

🎙 Шавкат Абдуразаков – Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси

🎙Нарзулла Обломурадов – Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

🎙 Бунёд Абдуллаев – Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот котиби

Матбуот анжуманига саволларни @aokapressa га жўнатишингиз мумкин.

🔹Анжуман @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ҳудудларда саноатни ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йил якунигача саноат ишлаб чиқариш ҳажмини 3,5 фоизга ошириш имконияти борлиги, бунинг учун иш услуби ва ёндашувларни ўзгартириб, рақобатбардош товарлар занжирини ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.
Ҳудудлар ва тармоқлар ҳамкорлигини кучайтириб, ишлаб чиқариш марраларини кафолатли таъминлаш ва инвестиция лойиҳаларини якунлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития промышленности в регионах.
Указано на наличие возможностей для увеличения объемов промышленного роста на 3,5 процента по итогам года, для чего необходимо изменить стиль и подходы к работе, наладить цепочки производства конкурентоспособных товаров.
Даны указания по усилению взаимодействия регионов и отраслей, выходу на прогнозируемые объемы производства и завершению инвестиционных проектов.

#Mirziyoyev #videoselektor #sanoat #ishlabchiqarish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter