Расмий хабарлар I Официальные новости
28.7K subscribers
31.1K photos
6.76K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Поп туманидаги мева-сабзавотчилик кластери

Обновляющийся Узбекистан: плодоовощной кластер в Папском районе

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
12 519 нафар оилаларга 156 500 кг озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди

Юртимизда “Ҳайрияларни мувофиқлаштириш марказлари” фаолияти давом этмоқда. Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати маълум қилишича:

🔹Пойтаҳтимиз Тошкентдаги 1197 қисқа рақамли Call-Марказда хозирда 60 нафар кўнгилли ёшлар (волонтёрлар) қўнғироқларга жавоб бермоқдалар.

🔹55 нафар кўнгилли ёшлар маҳсулотларни туманларга ажратиб, қадоқлаш ишлари билан банд.

🔹22 нафар волонтёрлар бирламчи маҳсулотларни хонадонларга тарқатмоқдалар.

🔹Шу кунга қадар жами 12 519 нафар оилаларга 156 500 кг озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Жорий йилнинг 14 июлидан 20 июлига қадар мамлакатимиз бўйича ☎️ 1197 қисқа ҳамда “CALL CENTER” маркази телефон рақамлари орқали 47 405 та аҳоли мурожаатлари қабул қилинди. Улар:

🔹 озиқ-овқат - 46 386 та
🔹 дори-дармон - 393 та
🔹 бошқа масалалар - 626 та
мурожаатлар ташкил этади.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, ишонч телефони орқали жорий йилнинг 14 июлидан 20 июлига қадар юртдошларимиз томонидан қилинган 917 та мурожаат қабул қилинди. Келиб тушган мурожатларга кўра:

🔹 озиқ овқат — 822 та,
🔹 дори-дармон — 76 та,
🔹 бошқа масалалар — 19 та.

Мазкур мурожаатларнинг барчаси рўйхатга олиниб, ҳомийлик марказларига юборилди.

Жорий йилнинг 14 июлидан 20 июлига қадар
📞 телефон орқали мурожаатлар — 19 366 та,
🏘 ҳамда фуқаролар йиғинлари томонидан шакллантирилган рўйхатлар — 98 376 та мурожаатлар асосида жами
🛒 117 742 та эҳтиёжманд оилаларга 10 млрд 979 млн сўм миқдордаги озиқ-овқат маҳсулотлари,
💊 291 та оилага эса қиймати 50,2 млн сўм миқдордаги дори-дармонлар етказиб берилди.

Жорий йилнинг 14 июлидан 20 июлига қадар жойлардаги Ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказлари орқали ҳомий ташкилот ва фуқаролар томонидан
236 661 литр ўсимлик ёғи,
767 440 кг ун,
168 981 кг шакар,
184 543 кг макарон,
31 496 кг мол ва қўй гўшти,
40 111 дона товуқ гўшти,
304 765 кг картошка,
174 024 кг пиёз,
105 002 кг сабзи,
259 970 кг гуруч,
22 363 кг чой,
13 449 кг дуккакли маҳсулотлар,
102 146 решётка тухум маҳсулотлари,
102 364 дона тиббий ниқоб,
29 991 дона тиббий қўлқоп,
16 778 та антисептик,
36 725 та гигиена маҳсулотлари,
34 741 та бошқа турдаги маҳсулотлар
қабул қилинди ҳамда санитар-гигиена талабларига қатъий амал қилинган ҳолда эҳтиёжманд оилаларга етказиб берилди.

💳 Нақд пул шаклида ҳомийлик ёрдамлари Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви, фонднинг ҳудудий бўлинмалари ҳузурида “Саховат ва кўмак” жамғармалари ҳисоб-рақамларига ўтказилади.

Республика махсус комиссиясининг тегишли қарорига асосан, мазкур жамғармага ўтказилган маблағларнинг белгиланган қисми ўрнатилган тартибда озиқ-овқат, дори-дармон маҳсулотлари сотиб олиш ҳамда эҳтиёжманд оилаларга етказиб бериш мақсадида сарфланади.

Жамғарма маблағларини белгиланган тартибда сарфланиши учун Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви, фонднинг ҳудудий бўлинмалари ягона масъул ташкилот ҳисобланади.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
#ҚАБУЛ2020

Барно Ражабов, ДТМ бош бошқарма бошлиғи:

❗️«Имтиҳонни кейинга кўчириш бўйича таклиф берилган. Карантин чекловлари қачон бекор қилинса, тест синови ўшанда ўтказилади. Агар 15 августда бекор қилинса, 15 августдан кейин, 1 сентябрда бекор килинса, 1 сентябрдан кейин ўтказилади.

📍Имтиҳонлар ўтказиладиган жойлар ҳали тасдиқланмаган. Тасдиқлангандан кейин маълум қиламиз. Стационарга айлантирилган павильонда имтиҳон ўтказилмайди.

Тест синовлари учун танланган жойлар катта сиғимли иншоот бўлиши аниқ».

〰️〰️〰️〰️〰️

Бу ҳақда АОКА залида «2020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунлари, таҳлил ва хулосалар» мавзусида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Ўзбекистонда енгил зирҳли автомобил ишлаб чиқарилмоқда

Давлат мудофаа саноати қўмитаси ахборот хизмати хабар беришича, ўқлар ва портлашлардан ҳимоя этувчи ЕЗА шахсий таркибни ташиш, уларни жанг майдонида ўқ-дори ва портловчи моддалардан ҳимоя қилиш, хавфли ҳудудларда махсус вазифаларни бажариш, мобил гуруҳлар ва блокпостларга оловли мадад бериш, қўшинларни ва автотранспорт колонналарини ҳимоя қилиш, жанговар патруллик ва бошқа жанговар вазифаларни бажариш учун мўлжалланган.

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

В Узбекистане разрабатывается легкобронированный автомобиль

Как сообщила пресс-служба Госкомоборонпрома, ЛБА «TARLON» предназначен для перевозки личного состава, выполнения специальных задач в зонах повышенного риска, применяются для огневой поддержки мобильных групп и блокпостов, боевого патрулирования, боевого охранения войск и автотранспортных колонн, обеспечивающее защиту экипажа и десанта от пуль и взрывов.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Академик Саттор Турсунмуҳамедов вафоти муносабати билан ҳамдардлик

Соболезнования в связи с кончиной академика Саттара Турсунмухамедова


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Савол_жавоб
#Саховат_ва_кўмак

📥 Карантин режими вақтида фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан “Сахавот ва кўмак” жамғармаси фаолияти юзасидан келиб тушаётган савол ва мурожаатларларга Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Саодат Боймирзаева жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Бошқа маҳсулотлар турига қайси маҳсулотлар назарда тутилган ва харид қилиш мумкинми?

✍️ Жавоб:
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги 213-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган “Саховат ва кўмак” жамғармаси тўғрисидаги Низомнинг 6-бандида “Жамғарма маблағлари карантин даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп болали оилаларга, якка ёлғиз ва ногиронларга ҳамда ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган жисмоний шахсларга пул маблағлари, кундалик истеъмол товарлари, дори воситалари ва бошқа маҳсулотлар билан таъминлаш учун ишлатилиши” белгиланган.

Шунингдек, Низомни 7-бандида “жамғарма маблағларини тасарруф этиш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар миқёсида Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари, туман (шаҳар) миқёсида – Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашлари томонидан амалга оширилиши” қайд этилган.

🔰 “Маҳалла” фонди томонидан ҳомийлик ва ҳайрия ёрдами сифатида келиб тушган пул маблағлар ва уларнинг ишлатилиши ҳисобини юритади, шунга асосан Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари, Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашлари қарорларида маҳсулотлар тури ва пул маблағлари микдорига биноан аҳолининг кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп болали оилалар, якка ёлғиз ва ногиронлар ҳамда ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган жисмоний шахсларга эхтиёжидан келиб чиққан холда ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Тумандаги "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари ҳисобидан Сирдарё вилояти Сардоба сув омборидан ҳамда пандемиядан жабр кўраётган эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам қилиш ёки маҳсулотлар сотиб олиб берилиши мукинми?

✍️ Жавоб: Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари, Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашлари қарорларига асосан “Жамғарма маблағлари карантин даврида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп болали оилаларга, якка ёлғиз ва ногиронларга ҳамда ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган жисмоний шахсларга пул маблағлари, кундалик истеъмол товарлари, дори воситалари ва бошқа маҳсулотлар билан таъминлаш учун ишлатилиши” белгиланган.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
#Мурожаат

Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати мурожаати

🔍 Таҳлилларга кўра, карантин вақтида ДХМларга ташриф буюраётганларнинг аксарияти руҳий ва наркодиспансердан маълумотнома, субсидия ҳамда фарзанд туғилганда бериладиган суюнчи пулларини олиш учун келишмоқда.

📲 Бу каби хизматларни онлайн тарзда my.gov.uz портали орқали олиш имкони бор ва бу осон (видеода батафсил кўриш). Илтимос, хизматларни Интернет орқали олинг.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Республика махсус комиссияси марказий штаби аъзоси - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ходими Жўшқин Қосимов карантинга олинган хонадонлар, уй шароитида даволанаётган беморлар юзасидан
маълумот берди.

💉 22 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, мамлакат бўйича коронавирусдан уй шароитида даволанаётганлар сони 1 минг 706 нафарни ташкил қилмоқда.

📍Қорақалпоғистон Республикасида — 58,
📍 Aндижон вилоятида — 136,
📍 Жиззах вилоятида — 22,
📍 Навоий вилоятида — 40,
📍 Наманган вилоятида — 21,
📍 Самарқанд вилоятида — 96,
📍 Сирдарё вилоятида — 156,
📍 Сурхондарё вилоятида — 101,
📍 Қашқадарё вилоятида — 21,
📍 Тошкент вилояти — 637,
📍 Тошкент шаҳрида — 413
нафар бемор уйда даволанмоқда.

👨🏻‍⚕️ Уларнинг барчаси шифокорлар назоратида бўлиб, керакли тавсиялар бериб бориляпти.

💊 Бепул дори-дармонлар ҳамда бир марталик тиббий ниқобларни етказиб бериш йўлга қўйилган.

🗓 Уйда даволаниш амалиётини ўтаётган беморлар 10 кун давомида кузатувда бўлади. Тест натижаларига қараб, кузатув бекор қилинади ёки давом эттирилади.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
21 июль куни Тошкент шаҳридаги "Humo Arena” муз саройи ҳамда "Hilton” меҳмонхонасининг LED-экранларида Ўзбекистон шифокорларига ташаккур изҳор этилди

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ахборот хизмати хабар беришича, акциядан мақсад — коронавирусга қарши курашишда фидоийлик кўрсатаётган ҳар бир шифокор ва тиббиёт ходимларига миннатдорлик билдириш.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Forwarded from Times.uz
❗️Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказмасдан, мажбурий сертификациялаштириш шарти билан импорт қилинадиган, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган ДОРИ ВОСИТАЛАРИ ВА БИОЛОГИК ФАОЛ МОДДАЛАР РЎЙХАТИ

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
❗️Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказмасдан, мажбурий сертификациялаштириш шарти билан импорт қилинадиган, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган ТИББИЙ БУЮМЛАР ВА ТИББИЙ ТЕХНИКАЛАР РЎЙХАТИ

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Ўзбекистон 2 минг тоннадан зиёд тарвуз экспорт қилди

Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати маълум қилишича, 2020 йил 1 июль ҳолатига кўра, қиймати 886,4 минг AҚШ долларига тенг бўлган 2 068,3 тонна тарвуз маҳсулоти хорижга экспорт қилинди.

🍉 Тарвуз маҳсулотининг импорти бўйича Россия Федерацияси 1 179 тонна кўрсаткич билан етакчилик қилмоқда. Лекин бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 228 тоннага кам.

🧮 Қозоғистонга 319,2 тонна, Қирғиз Республикасига 216,5 тонна, Украина 184,5 тонна ва Белорусь Республикасига 148,1 тонна тарвуз экспорт қилинган.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Киберхавфсизлик маркази томонидан давлат органлари ва ташкилотларида ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш рейтинги аниқланди

📊 Адлия вазирлиги мазкур рейтингда 89,7 балл билан биринчи ўринни эгаллади.

🗂 Адлия вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, вазирликка Lex.uz, Project.gov.uz, Regulation.gov.uz, E-notarius.uz, E-ngo.uz, Davxizmat.uz, “Интеллектуал мулк” ахборот-қидирув тизими сингари ва бошқа йирик ахборот ресурслари тегишли.

📈 Адлия вазирлиги, шунингдек, машҳур ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар имкониятларидан ҳам фаол фойдаланмоқда. Масалан, телеграм каналлари обуначиларининг умумий сони қарийб 300 мингга яқин. АОКА томонидан тузиладиган матбуот хизматлари раҳбарлари фаолияти самарадорлиги рейтинги бўйича энг шаффоф вазирлик ҳисобланади.

Демак, энг шаффоф - бу заиф дегани эмас.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Jizzax viloyatida “Xayriyalarni muvofiqlashtirish markazi” faoliyati davom etmoqda.

☎️ 1197 qisqa raqamli Call-Markazda hozirda 120 nafar ko’ngilli yosh (volontyorlar) qo’ng’iroqlarga javob berib, birlamchi mahsulotlarni xonadonlarga tarqatmoqda.

📦 Shu kunga qadar jami 5927 ta oilaga birlamchi oziq-ovqat mahsulotlari yetkazib berildi.

❗️Eslatib o‘tamiz, Jizzax viloyati aholisi xayriyalarni muvofiqlashtiruvchi markazlarga 1197 qisqa raqami orqali qo‘ng‘iroq qilishlari mumkin.

Viloyatda parallel ravishda
☎️ (72)2242610 - 2242611,
hududlarda esa👇

🔴Arnasoy t. ☎️72 372-11-87
🔴Baxmal t. ☎️ 72 412-18-41
🔴G‘allaorol t ☎️72 432-15-19
🔴Do‘stlik t. ☎️72 335-49-45
🔴Sh.Rashidov ☎️72 342-12-63
🔴Zarbdor t. ☎️ 72 492-29-57
🔴Zafarobod ☎️72 472-20-74
🔴Zomin t ☎️72 392-17-08
🔴Mirzacho‘l ☎️72 312-26-93
🔴Paxtakor. ☎️72 353-10-57
🔴Forish t. ☎️72 452-16-24
🔴Yangiobod t. ☎️72 542-11-34
🔴Jizzax sh. ☎️72 226-22-15

Rasmiy sahifalarimiz👇
Telegram|Facebook