Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Банклар молиявий ресурсларни мустақил жалб этиши керак

🤝 Ҳозирда 6 та тижорат банки – “Ипотекабанк”, “Саноатқурилишбанк”, “Туронбанк”, “Асакабанк”, “Алоқабанк” ва “Агробанк” молиявий диагностика, истиқболли стратегияларни ишлаб чиқиш ва хусусийлаштириш масалалари бўйича халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни бошлаган.

Бироқ, бошқа банкларни трансформация қилиш ишлари етарли даражада фаол олиб борилмаяпти, деди давлатимиз раҳбари банк соҳасида стратегия ижроси ва трансформация жараёнига бағишлаган йиғилишда.

📈 Давлат активлари бор тижорат банкларида ҳукуматдан олинган маблағлар ҳиссаси ҳамон юқорилиги танқид қилинди.

📨 Хусусан, бундай кредитлар улуши Қишлоқ қурилиш банкда 41 фоизни, Ипотека банкда 32 фоизни ташкил этади. Ўтган йили банкларга давлат кафолати остида қарийб 600 миллион долларлик кредит линиялари жалб қилинган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 570 миллион долларни ташкил қилади.

🤏 Шу билан бир қаторда, аҳолининг жамғарма ва муддатли депозитлари улуши йирик банкларда ўртача 5 фоизни ташкил этади, холос. Шу муносабат билан Марказий банкка тижорат банкларига аҳоли омонатларини жалб этиш бўйича қўшимча таклифлар ишлаб чиқиш топшириғи берилди.

❗️ Президентимиз банклар молиявий ресурсларни давлат ёрдами ва кўмагисиз, мустақил жалб қилишлари зарурлигини қайд этди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Ҳар бир тижорат банки ўз иш услубини ўзгартирмас экан, биз қўйилган вазифаларни бажара олмаймиз

Шавкат Мирзиёев: Пока каждый коммерческий банк не изменит стиль работы, мы не сможем выполнить стоящие перед нами задачи


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тарихда биринчи марта Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинлари ўтказилади

Бугун Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида I Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинларини ўтказиш масалаларига бағишланган видеоконференция ўтказилди.

Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. Унда вазирнинг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов ҳамда вазирлик вакиллари қатнашди.

Ҳозирда бутун дунёда коронавирус пандемияси сабабли спорт ўйинларини ўтказишда муаммолар туғилмоқда. Россия Федерациясидаги мавжуд санитария-эпидемиологик вазият туфайли айни пайтда илк маротаба ташкил этилаётган спорт ўйинларини 2020 йил 4 сентябрдан 11 сентябргача ўтказиш имконияти кўриб чиқилмоқда.

Видеоконференцияда спорт ўйинларини ўтказиш тартиби, хавфсизлик чоралари, тиббий ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама этилди.

Таъкидлаш жоиз, I Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинларида спортнинг 22 тури бўйича беллашувлар ўтказилади. Бокс, соҳил волейболи, стол тенниси, бадиий гимнастика, сув полоси шулар жумласидан. Спортчилар беллашувларда 284 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб боришади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам реформирования банковской системы

❗️ До 2025 года доля частного сектора в банковских активах будет увеличена с 15% до 60%. Это предусмотрено в рамках Стратегии реформирования банковской системы на 2020-2025 годы.

🔹 В настоящее время 6 коммерческих банков ("Ипотекабанк", "Саноаткурилишбанк", "Туронбанк", "Асакабанк", "Алокабанк" и "Агробанк") начали сотрудничество с международными финансовыми институтами в вопросах финансовой диагностики, разработки долгосрочных стратегий и приватизации.

⚡️ В целях активизации трансформации коммерческих банков поручено:

провести инвентаризацию несвойственных банкам функций;

организовать учебные программы в Корпоративном центре переподготовки при Центральном банке, в первую очередь для банковских сотрудников на местах.

🔹 Качество кредитного портфеля и проектов банков будет повышаться

❗️ Результаты стресс-тестов показали, что к концу текущего года доля проблемных кредитов может увеличиться с 2,2% до 8%, что является серьезным вызовом для банковской системы.

✔️ В связи с этим будут проанализированы проблемные кредиты в разрезе регионов и создан действенный механизм для сохранения качества кредитных портфелей.

⚡️ После инвентаризации кредитных портфелей банков Центробанк разработает конкретные меры для восстановления финансовых возможностей каждого клиента, оказавшегося в сложной ситуации.

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️ Президент подчеркнул необходимость принятия председателями банков жестких мер по искоренению коррупции, внедрению комплаенс-контроля и других действенных механизмов.

❗️ Подвергнут критике тот факт, что в коммерческих банках с государственными активами все еще высока доля средств, полученных от правительства. В частности, доля таких кредитов составляет 41% в "Кишлок курилиш банке", 32% в "Ипотекабанке".

🔹 В 2019 году под государственную гарантию привлечены кредитные линии на сумму около 600 млн. долл., в текущем году данный показатель составит 570 млн. долл.

🔹 Доля сбережений и срочных вкладов населения в крупных банках составляет в среднем 5%.

⚡️ Практика по привлечению под государственную гарантию кредитных линий в банки будет прекращена.

🔵 Шавкат Мирзиёев подчеркнул: «Каждый банк должен вести свой бизнес самостоятельно».

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Шавкат Мирзиёев банк тизимини ислоҳ қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди

❗️ 2025 йилга қадар банк активларида хусусий сектор улуши 15 фоиздан 60 фоизга оширилади. Бу 2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси доирасида амалга оширилади.

🔹 Ҳозирда 6 та тижорат банки (“Ипотекабанк”, “Саноатқурилишбанк”, “Туронбанк”, “Асакабанк”, “Алоқабанк” ва “Агробанк”) молиявий диагностика, истиқболли стратегияларни ишлаб чиқиш ва хусусийлаштириш масалалари бўйича халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни бошлаган.

⚡️ Банкларни трансформация қилиш ишларини фаоллаштириш мақсадида:

банклар фаолиятига хос бўлмаган функцияларни хатловдан ўтказиш;

Марказий банк ҳузуридаги Қайта тайёрлаш корпоратив марказида аввало жойлардаги банк ходимлари учун ўқув дастурларини ташкил этиш топширилди.

🔹 Кредит портфели ва банк лойиҳалари сифати оширилади

❗️ Стресс-тестлар натижаларига кўра, муаммоли кредитлар улуши 2,2 фоиздан йил якунига қадар 8 фоизга етиши мумкинлиги, бу эса банк тизими учун жиддий хатар экани қайд этилди.

✔️ Шу муносабат билан муаммоли кредитларни ҳудудлар кесимида батафсил таҳлил қилиб, кредит портфели сифатини сақлаб қолиш бўйича таъсирчан механизм ишлаб чиқилади.

⚡️ Марказий банк барча тижорат банклари кредит портфеллари хатловдан ўтказилгач, қийин аҳволга тушиб қолган ҳар бир мижознинг молиявий имкониятларини тиклаш бўйича аниқ чораларни ишлаб чиқиши лозимлиги алоҳида таъкидланди.

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️ Президент барча тижорат банклари раислари коррупцияга чек қўйиш, комплаенс-назорат каби таъсирчан механизмларни жорий қилиш бўйича қатъий чоралар кўриши лозимлигини алоҳида таъкидлади.

❗️ Давлат активлари бор тижорат банкларида ҳукуматдан олинган маблағлар ҳиссаси ҳамон юқорилиги танқид қилинди. Хусусан, бундай кредитлар улуши Қишлоқ қурилиш банкда 41 фоизни, Ипотека банкда 32 фоизни ташкил этади.

🔹 Ўтган йили банкларга давлат кафолати остида қарийб 600 миллион долларлик кредит линиялари жалб қилинган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 570 миллион долларни ташкил қилади.

🔹 Аҳолининг жамғарма ва муддатли депозитлари улуши йирик банкларда ўртача 5 фоизни ташкил этади.

⚡️ Банкларга давлат кафолати остида кредит линияларини жалб қилиш амалиёти тўхтатилади.

🔵 “Ҳар бир банк ўз бизнесини мустақил равишда ўзи тортиши керак”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
37-ўлим: Тошкентда 86 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди

Чилонзор
туманида яшовчи З.Р. 19 июнь куни қон босими юқорилиги, нутқи ўзгариши, қўл ва оёқлардаги кучсизлик сабаб Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган. 27 июнь куни аҳволи оғирлашгани сабабли ушбу марказнинг реанимация бўлимига ўтказилган.

🔎 Унга инсульт, бош мия шиши, гипертония касаллиги, юрак ишемик касаллиги, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, ўткир юрак ва нафас етишмовчилиги ташхиси қўйилган.

▪️Реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор мия шиши, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Афсуски, янги рекорд

📈 ССВ ахборот хизмати хабар беришича, 6 июль куни мамлакатимизда 342 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 204 нафари карантин муассасаларида, 116 нафари аҳоли орасида, 22 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган 3 нафар бемор вафот этди.

🕺 Бугун Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Наманган ва Сурхондарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 106 нафар фуқаро соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 10362 нафар бемордан 6628 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 64 фоизни ташкил этмоқда.

💉 Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3697 нафар бемордан 25 нафари оғир, 13 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати "Янгиланаётган Ўзбекистон" рукнини йўлга қўймоқда. Видеороликларда давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимиз иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аниқ натижалари яққол акс этади.

Пресс-служба Президента Республики Узбекистан запускает рубрику «Обновляющийся Узбекистан». Видеоролики наглядно показывают реальные результаты проводимых главой государства широкомасштабных реформ в экономической, социальной и общественной сферах, по пути повышения качества и уровня жизни населения.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот технологиялари мактаби

Обновляющийся Узбекистан: школа информационных технологий имени Мухаммада аль-Хорезми


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тошкентда синовдан ўтаётган онлайн навбат тизими орқали бир кунда 2386 та ариза қабул қилинди

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати
маълум қилишича, вазирлик томонидан жорий йилнинг 6 июлидан бошлаб 2020-2021 ўқув йилига қабулнинг электрон навбат тизими яратилгани ҳақида аввалроқ хабар берилганди. Фақат Тошкент шаҳрида синовдан ўтаётган ушбу тизим орқали ҳозиргача 2386 та ариза қабул қилинди.

Мазкур тизим пандемия шароитида болани мактабга қабул қилиш жараёнида дуч келадиган навбатда тўпланиб туриш ва ортиқча сарсонгарчиликларни бартараф этиш мақсадида яратилган.

Эслатиб ўтамиз, 1-синф қабулига навбатга туриш www.qabul.maktab.uz веб-портали орқали онлайн навбат асосида амалга оширилади. Тизим муваффақиятли синовдан ўтса кейинги ўқув йилларидан бошлаб Республикамизнинг бошқа ҳудудларида жорий этилади.

Жорий ўқув йилида республика бўйича жами 650 116 нафар бола 1-синфга қабул қилиниши режалаштирилган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Эртага — 8 июль куни ташкил этиладиган чартер рейслар

Ташкент – Сеул – Тошкент
Минск – Тошкент – Минск

❗️Миграция агентлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

😷 Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёки пуллик меҳмонхонада ўтказиши мумкин.

Бугун Тошкент-Истанбул-Тошкент чартер рейси амалга оширилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Коронавирус юқтирганлар сони 97 нафарга кўпайди

📈 2020 йил 7 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10459 (+97) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 35 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 59 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли орасида аниқланган.

🕺🏼Соғайганлар 6690 нафар.

💉 Даволанаётганлар 3732 нафар. Улардан 25 нафари оғир, 11 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
38-ўлим: коронавирусга чалинган 61 ёшли бемор вафот этди.

🛏 Самарқанд вилояти Ургут тумани яшовчи 61 ёшли О.Н. жорий йил 27 июнь куни коронавирусга чалинган бемор билан бирламчи мулоқотда бўлганлиги сабабли вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган ва даво муолажалари бошланган. Бу ҳақда ССВ ахборот хзмати
маълум қилди.

🦠 Унга “COVID-19” инфекцияси оғир кечиши ташхиси қўйилган.
Касаллик икки томонлама пневмония, ўткир нафас етишмовчилигининг 3-даражаси асорати билан кечган.

🩺 Бемор бундан аввал сурункали буйрак етишмовчилиги, гипертония касаллиги, юрак ишемик касаллиги, ўткир миокард инфаркти билан ҳам оғриган.

💉 Шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Каналга уланиш:
👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Дам олиш кунлари йиғилиш ўтказилмайди

Телеграм каналларининг бирида Халқ банки Қашқадарё вилояти бошқармаси шанба куни ҳам мажлисбозлик қилмоқда. Карантин талабига ҳам, меҳнат кодексига ҳам риоя қилинмаяпти, деган мазмундаги пост эълон қилинди.

Халқ банки матбуот котиби маълум қилишича, хақиқатдан ҳам 4 июль – шанба куни Халқ банкининг Қашқадарё вилояти филиалида мажлис ўтказилган. Аммо ходимларга тушунтиришлар берилгач бир соат ичида уларга рухсат берилган. Дам олиш кунлари йиғилиш ўтказмаслик бўйича Қашқадарё вилояти филиали раҳбарларига кўрсатма берилди.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Давлат хизматлари агентлиги 2019-2020 йиллар 1-ярим йиллиги давомида ФҲДЁ органлари томонидан қайд этилган фуқаролик ҳолатлари статистикасини эълон қилди.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ “Абу Сахий” савдо маркази вақтинча ёпилди

🦠 Чилонзор туман ҳокимлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, 6 июль куни юртимизда коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш мақсадида ўтказилаётган режали профилактик тадбирлар давомида Чилонзор туманида жойлашган "Tashkent Trade Center" (Абу Саҳий) савдо маркази маъмурияти ишчилари ва бу ерда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлардан коронавирус инфекциясига намуна олинди.

Тест таҳлиллари натижасига кўра, бир неча маъмурият ишчилари ва савдо ходимларида коронавирус инфекцияси борлиги аниқланди.

💉 Туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази мутахассислари хулосасига кўра, "Tashkent Trade Center" (Абу Саҳий) савдо маркази профилактика тадбирларини ўтказиш учун вақтинча ёпилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Жиззахда карантин талаблари кучайтирилди

✍️ Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Жиззах шаҳрида карантин талабларини кучайтириш тўғрисида Жиззах вилоят ҳокими Э.Солиевнинг қарори қабул қилинди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди.

🌐 Қарорнинг матни билан ушбу 👉 ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

🌡 Сўнгги кунларда Жиззах шаҳрида коронавирус инфекциясининг кўпайганлиги муносабати билан шаҳар ҳокимлиги ҳодимлари covid-19 тестидан ўтказилди.

🦠 Жиззах шаҳар ҳокимлиги ҳодимлари ва раҳбариятидан коронавирус инфекцияси аниқланмади. Аммо “Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш маркази” Жиззах шаҳар бўлимининг 1 нафар ҳодимида covid-19 инфекцияси аниқланганган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инвесторлар учун яратилган шароит пандемияга қарамай инвестиция мажбуриятлари бажарилишига ҳизмат қилмоқда. Батафсил - Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизмати видеоролигида.

Youtube да кўриш

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Барчамиз уйғонишимиз керак

⚡️Шавкат Мирзиёевнинг аввал-бошдаёқ Наманганга мақтов ёки олқишлар эшитиш учун келмагани, аксинча, уни ижтимоий муаммолар ва уларни ечишга қаратилган амалий таклифлар қизиқтириши ҳақида раҳбар ва мутасаддиларни огоҳлантириб айтган сўзлари ҳам ибратга молик. Шунинг учун ҳам сафар давомида ҳар бир мансабдордан амалий иш ва натижадорлик қаттиқ талаб қилинди”.

🔶 Бу фикрлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Ариповнинг “Янги Ўзбекистон” нашрига берган интервьюсида билдирилган.

📝 Мазкур интервьюда Президентимизнинг Наманган вилоятига амалга оширган ташрифи, унинг амалий натижалари ва одамлар ҳаётидаги ўзгаришлар ҳақида сўз боради.

👉🏻 Очиқ, таҳлилий ва долзарб фикрлар билдирилган ушбу мақолани ўқишни тавсия қиламиз.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Давергеодезкадастр ахборот хизмати раҳбари Неъматжон Атамурадов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Кадастр ҳужжатининг рақамини уйдан туриб билиш имкони борми?

❗️Имкони бор, davreestr.uz сайти орқали кадастр рақамини билишингиз мумкин. Бунда жисмоний шахслар паспорт рақамлари орқали, юридик шахслар эса СТИР рақамини киритиш орқали кадастр рақамларини олишлари мумкин бўлади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Қўшниларим ўзбошимчалик билан шахсий автотураргоҳ қуриб кўчани катта қисмини тўсиб қўйди. Кимга мурожаат қилсак бўлади?

❗️Ҳовлилар ва уйлар атрофидаги ҳудудларни сақлаш қоидаларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назорати Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан амалга оширилади.

📎Ўзбекистон Республикаси Ер Кодексининг 91-моддасига асосан, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади

〰️〰️〰️〰️〰️

Маҳалламизда 4 сотихча ер майдони бўш ётибди. У ерга маҳалла фуқаролари ахлат ташлашади. Бу ерни мен олиб озиқ-овқат дўкони қурмоқчиман. Бугунги кунда ер аукцион орқали ажратилади дейишди. Бироқ бу ер аукцион сайтида йўқ. Шу ерни қандай олсам бўлади.

🌐E-kadastr.uz” электрон портали орқали Сиз томонингиздан аниқлаган бўш ер майдонини харитада белгилашингиз ва ваколатли органлар томонидан кўриб чиқилиши учун юборишингиз мумкин.

📧 Сизнинг таклифингиз 5 иш куни давомида “Давергеодезкадастр” давлат қўмитаси мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилади ва натижаси ижобий бўлса, “E-kadastr.uz” электрон порталига жойлаштирилади. Кейинги қадам эса аукцион бўлиб Сиз e-auksion.uz сайтига кириб аукционда иштирок этиб ғолиб бўлиб кўзлаган ерингизни тасарруф этишингиз мумкин.

Батафсил: https://t.iss.one/aoka_uz/2491

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official