Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.2K photos
6.79K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
"Омонқўтон" МФЙ ҳудудидаги 600 ёшдан катта бўлган кенглиги 22 одамнинг кулочига тенг бўлган чинор дарахти туман ҳокимлигига давлат кадастрига киритиш учун тақдим этилди.

Бу ҳақда Самарқанд вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

🌳 Ургут тумани ҳудудларида мавжуд бўлган жами юзлаб тут, ёнғоқ, чинор ва тол дарахтлари тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари билан "Давлат табиат ёдгорлиги" деб эълон қилинмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ Академияда “Ахборот хавфсизлигини бошқариш” таълим йўналиши очилди

🔷 Ўзбекистон халқаро ислом академиясида замон талабларидан келиб чиққан ҳолда янги — “Ахборот хавфсизлигини бошқариш” бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассислиги очилди. Бу ҳақда Академия ахборот хизмати хабар бермоқда.

🔶 Хабарда, ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий билимлар ва хорижий тилларни ўрганишга қизиқувчи абитуриентларни мазкур янги йўналишга ҳужжат топширишлари мумкинлиги, қайд этилган.

❗️2020/2021 ўқув йилида “Ахборот хавфсизлигини бошқариш” таълим йўналишига жами 25 нафар талаба қабул қилиниши назарда тутилмоқда. Шундан 12 нафар талаба давлат гранти асосида таълим олиш имкониятига эга бўлади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ҳудудлар раҳбарлари қайси ОТМларни битирган?

“Юксалиш”
умуммиллий ҳаракати ахборот хизмати хабарига кўра, 6 нафар ҳоким (Тошкент шаҳар, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент ва Хоразм вилоятлари) Тошкент давлат иқтисодиёт университети битирувчиларидир. Шунингдек, вилоят раҳбарлари орасида ҳудудий ОТМларни тамомлаганлари ҳам бор.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон ҳукумати раҳбарияти қайси ОТМларни тамомлаган?

“Юксалиш”
умуммиллий ҳаракати ахборот хизмати хабарига кўра, Бош вазирнинг 5 нафар ўринбосаридан 4 нафари Тошкент давлат иқтисодиёт университетини битирган. Шу билан бирга, уларнинг 3 нафари хорижий ОТМларда таълим олган. Жумладан, Бош вазир ўринбосари — Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров Колорадо штати иқтисодиёт институти (АҚШ)ни, Бош вазир ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Рединг университети (Буюк Британия)ни, Бош вазир ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Хитоцубаси университети (Япония)ни тамомлаган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📈 (+92) - Коронавирусга чалинганлар сони 9 мингга яқинлашди

🔺2020 йил 2 июль соат 17:00 ҳолатига кўра,
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8996 (+92) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 77 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 30 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 47 нафари аҳоли орасида), 4 нафари Тошкент вилоятида (барчаси аҳоли орасида), 8 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 3 нафари Қашқадарё вилоятида (барчаси карантинга олинган фуқаролар орасида) аниқланган.

🕺 Айни пайтда юртимизда 5847 нафар
коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (65 фоиз) соғайган.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 3122 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ташқи ишлар вазирлиги тезкор штаби ахбороти

Мамлакатимизнинг Россиядаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари берган маълумотга кўра, Россия-Қозоғистон чегараси «Маштаково» ва «Сагарчин» назорат-ўтказиш пунктлари яқинида Ўзбекистон фуқаролари тўплангани кузатилмоқда.

ТИВ ахборот хизмати маълумотига кўра, мазкур масала мамлакатимизнинг Москва ва Нур-Султон шаҳарларидаги элчихоналари, Қозон ва Ақтау шаҳарларидаги бош консулхоналари томонидан назоратга олинган, Россия ва Қозоғистоннинг ваколатли органлари билан музокаралар олиб борилмоқда.

ТИВ Оператив штаби ушбу вазият тўғрисида маълумотни Республика махсус комиссиясига киритди.

1 июндан буён Россиянинг турли шаҳарларидан 25 та чартер рейслари ташкиллаштирилди ҳамда ҳафта охиригача Новосибирск, Қозон, Екатеринбург, Москва, Ростов-Дон шаҳарларига навбатдаги рейсларни амалга ошириш кутилмоқда.

Шу муносабат билан Россия ҳудудида бўлиб турган фуқароларимиздан Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасини кесиб ўтиш пунктларига боришга уринмасликларини, ҳозирда бўлиб турган жойларида қолишларини ва барча карантин чораларига қатъий риоя этишларини сўраймиз.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Университетнинг янги филиалига хужжатлар қабул қилиш бошланди

Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти абитуриентларини 2020/2021 ўқув йили учун ҳужжат топширишга таклиф этади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали маълум қилди.

⚖️ Филиал Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия тизимига замонавий ва юқори малакали юридик кадрлар тайёрлаш мақсадида ташкил этилган.

💼 Филиалда “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш” мутахассислиги бўйича олий ноюридик маълумотга эга бўлган кадрлар ҳам қайта тайёрланади.

🔰 Филиалда ўқиш:
▪️ кундузги таълим шаклида;
▪️ уч йил;
▪️ давлат гранти асосида амалга оширилади.

🌐 Қабул қилинган ҳужжатлар бўйича ҳар кунлик маълумот Филиалнинг www.sbtsul.uz расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, Филиал дипломи ички ишлар органларига Ички ишлар вазирлиги Академиясида махсус касбий тайёргарликни ўтмасдан, “лейтенант” махсус унвони берилган ҳолда хизматга қабул қилиш учун асос бўлади.

Филиалнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:
👉 Телеграм канали: @tdyu_ixtisoslashtirilgan_filiali
👉 Facebook: https://fb.com/sbtsul
👉 Савол-жавоблар учун телеграм-бот: @sbtsulfikrbot

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Субсидия ажратиш бўйича 28,7 % фуқароларнинг аризалари рад этилган

💴 Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган аҳолига беғараз ёрдам сифатида давлатимиз томонидан субсидиялар берилиши бошланган эди. Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати маълум қилишича, ушбу ижтимоий акция фуқароларимиз томонидан ижобий қарши олинган бўлиб, жорий йилнинг 1 июль кунига қадар ДХМ ва my.gov.uz портали орқали уй-жой сотиб олишга субсидия олиш учун 17,2 мингдан ортиқ аризалар келиб тушган.

❗️ Аммо субсидия ҳаммага берилмайди. Фақатгина уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшлар ва шу тоифадаги бошқа Ўзбекистон фуқароларига ажратилади.

🔍 Шу боис, 2,2 мингдан ортиқ, яъни ариза берган 12,8 % фуқароларга субсидия ажратиш учун хабарномалар берилган, 5 мингга яқин, яъни 28,7 % фуқароларнинг аризалари рад этилган ва 1,2 мингдан ортиқ, яъни 7,4 % таси — фуқаролар томонидан бекор қилинган.

🚫 Ўтказилган мониторинглар давомида 550 дан ортиқ фуқароларнинг аризалари ваколатли ташкилотлар томонидан белгиланган муддатларда кўриб чиқилмаган ҳолатлари аниқланди.

📝 Ушбу ҳолатлар бўйича ваколатли ташкилотларга 64 та тақдимнома, 400 та огоҳнома киритилди ва 43 нафар шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича баённомалар расмийлаштирилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ишсизлик бўйича нафақаларнинг манзилли ажратилиши таъминланади

“Жаҳон банки иштирокида “Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4772-сон, 02.07.2020 й.) қабул қилинди.

📂 Қарор билан “Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш” лойиҳаси параметрлари тасдиқланди.

Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали маълум қилди.

📌 Лойиҳанинг мақсади Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш учун соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш, карантин тадбирлари амал қилиши даврида кам таъминланган оилалар ва ишсизларга вақтинчалик нафақалар бериш тизимини кенгайтиришдан иборат.

💰 Лойиҳанинг умумий қиймати 106 757,1 минг долларни ташкил этади.

🏢 Соғлиқни сақлаш ва Молия вазирликлари Халқаро тараққиёт уюшмасининг (ХТУ) кредитидан мақсадли фойдаланиш ҳамда лойиҳани самарали амалга ошириш учун масъул ҳисобланади.

☑️ ХТУ кредитидан самарали фойдаланишни мониторинг қилиш Вазирлар Маҳкамасининг тегишли котибияти томонидан амалга оширилади.

🧾 Лойиҳа доирасида тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун сотиб олинадиган тиббий буюм, тиббий техника ва жиҳозлар рўйхати тасдиқланади.

❗️Лойиҳа доирасидаги маблағлар ҳисобидан ишсизлик бўйича нафақаларнинг манзилли ажратилиши таъминланади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Президент қарори билан COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш лойиҳаси амалга оширилади

✍🏻 “Жаҳон банки иштирокида “Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.

📂 Қарор билан “Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш” лойиҳаси параметрлари тасдиқланди.

📌 Лойиҳанинг мақсади Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш учун соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш, карантин тадбирлари амал қилиши даврида кам таъминланган оилалар ва ишсизларга вақтинчалик нафақалар бериш тизимини кенгайтиришдан иборат.

💰 Лойиҳанинг умумий қиймати 106 757,1 минг долларни ташкил этади.

🏢 Соғлиқни сақлаш ва Молия вазирликлари Халқаро тараққиёт уюшмасининг (ХТУ) кредитидан мақсадли фойдаланиш ҳамда лойиҳани самарали амалга ошириш учун масъул ҳисобланади.

☑️ ХТУ кредитидан самарали фойдаланишни мониторинг қилиш Вазирлар Маҳкамасининг тегишли котибияти томонидан амалга оширилади.

🧾 Лойиҳа доирасида тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун сотиб олинадиган тиббий буюм, тиббий техника ва жиҳозлар рўйхати тасдиқланади.

❗️Лойиҳа доирасидаги маблағлар ҳисобидан ишсизлик бўйича нафақаларнинг манзилли ажратилиши таъминланади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Жамоатчилик билан алоқалар соҳасига қизиқсангиз, "Пресс-служба" журнали бош муҳаррири Тимур Асланов телеграм-каналига аъзо бўлишни тавсия қиламиз.

🎙У PR, медиа ва коммуникациялар ҳақида енгил ва юмор билан ёзади.

🛠 Қизиқарли кейсларни таҳлил қилади.

Киринг, ўқинг ва аъзо бўлинг 👇
https://t.iss.one/aslanovPR

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

Рекомендуем подписаться на телеграм-канал главного редактора журнала «Пресс-служба» Тимура Асланова.

🎙Он просто, легко и с юмором пишет про PR, медиа, коммуникации, продвижение.

🛠Разбирает интересные кейсы, дает полезные инструменты.

Заходите, читайте, подписывайтесь: 👇
https://t.iss.one/aslanovPR

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ Тошкент шаҳар ҳокимига янги ўринборсар тайинланди

Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан Абдуллаев Сардор Маҳмуджанович ҳокимнинг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари - Департамент раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу лавозимда бугунга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Телекоммуникациялар, IТ-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибиятининг мудири вазифасида ишлаб келган.

С. Абдуллаев 1983 йил 27 декабрда Тошкент вилоятида туғилган. 2001-2007 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг бакалавриат ва магистратура босқичларини тамомлаган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
“Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети”нинг Тошкент шаҳридаги филиали ҳужжат қабул қилишни бошлади ва бу йил учун қабул квоталари белгиланди.

Бу ҳақда "Ўзкимёсаноат" АЖ ахборот хизмати маълум қилди.

Унга кўра жами кундузги таълим шакли бўйича - 200 ўрин қабул квотаси ажратилди.

Таълим йўналишлари:

🩸Кимё технологияси - 125
⚠️ Техносфер хавфсизлик - 25
💠 Материалшунослик ва материаллар технологияси – 25
♻️ Материаллларни бадий қайта ишлаш технологияси - 25

Филиалга қабул кундузги таълим шакли йўналишлари бўйича 40 фоизи - давлат гранти,

60 фоизи- тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Таълим босқичи – бакалавриат
Ўқув муддати – 4 йил
Таълим бериш рус тилида амалга оширилади.
Йиллик контракт - 1500$ (Марказий Банк курси бўйича)

📑Керакли ҳужжатлар 👉https://t.iss.one/dmuctruz/20?single
📨Рўйхатдан ўтиш👉 https://postupi.muctr.ru/

Ҳужжатларни қабул қилиш 15 июлгача амалга оширилади.

📞Қўшимча маълумот учун:

+998997849344
+998996445238
+74999785960

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Репетитор и фотограф, косметолог и парикмахер, контент-менеджер и рекрутер, художник и специалист по мелкому ремонту на дому – что у них общего?

❗️Это самозанятые лица, которые с 1 июля могут пройти уведомительную регистрацию здесь, получают право на исчисление пенсии и легализацию своей деятельности.

Подробнее об этом в эфире программы "Новости 24" рассказала пресс-секретарь – советник председателя ГНК по вопросам информационной политики Елена Исмаева.

Каналга уланиш:
👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Коронавирусдан вафот этган беморнинг мурдаси 15 соат шифохонанинг ичида турди” мазмунидаги видеомурожаат юзасидан Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати муносабат билдирди

Қайд этилишича, мазкур видеомурожаат Ғузор тумани тиббиёт бирлашмаси хирургия бўлими (реанимация эмас) навбатчи ҳамшираси томонидан тарқатилган. Бу ҳамшира реанимация бўлимига олиб келинганидан сўнг коронавирусга чалингани аниқланган беморга тиббий ёрдам кўрсатиш ва вафотидан кейин уни дафн этиш жараёнларига аралашмаган.

Аввал хабар қилинганидек, Ғузор туманида яшовчи 64 ёшли С.Ҳ. шу йилнинг 29 июнь куни аҳволи оғирлашганлиги сабабли шифокорга кеч мурожаат қилган. Ғузор тумани тиббиёт бирлашмаси реанимация бўлимига икки томонлама ўткир пневмония оғир даражаси, юрак ва нафас етишмовчилиги ва қандли диабет оғир кечиши ташхиси билан ётқизилган.

Бемор реанимация бўлимига оғир аҳволда “Тез тиббий ёрдам” машинасида олиб келинган. У ва яқинлари “Тез тиббий ёрдам” шифокорига Тошкент вилоятига бориб келишганини айтишмаган. Бемор қандли диабет касаллиги билан оғриганлигини маълум қилганлиги сабабли юқумли касалликлар шифохонасига эмас, зудлик билан реанимацион муолажа кўрсатиш мақсадида уни жонлантириш бўлимига келтирилган. Навбатчи шифокор томонидан инфекционист чақиртирилган. Мутахассислар COVID-19га гумон қилганлиги сабабли бемордан суртма олинган ва вилоят вирусология лабароториясига юборилган. Бемор дарҳол изоляция қилиниб, шифокор ва ҳамшира махсус ҳимоя кийимида даволаш жараёнига жалб этилган.

Мутахассислар томонидан стандартлар асосида кўрсатилган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор 2020 йил 30 июнь куни ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган. Ундан олинган суртма республика вирусология лабораториясида такрорий COVID-19 таҳлилидан ўтказилган ва мусбат натижа аниқланган.

Ўлим қайд этилганидан сўнг марҳум барча санитария қоидаларига тўлиқ риоя этилган ҳолда дафн этилган. У билан мулоқотда бўлганларнинг барчаси карантин назоратига олинган. Карантинга олинган фуқаролардан фақатгина бир нафар шифокор ва бир нафар ҳамшира бемор билан бирламчи мулоқотда бўлишган.

Белгиланган тартибларга асосан марҳумнинг жасадини дезинфекция қилинган ҳолда дафн этиш чоралари белгиланган. Махсус вирусологик лаборатория таҳлили чиққунича (табиийки, бу жараён маълум вақт талаб этади), дезинфекция ва дафн этиш тадбирлари ташкил этилгунига қадар жасад реанимация бўлими изоляция хонасида сақлаб турилган. Шундан сўнг марҳумнинг жасади вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Миллий гвардия ходимлари иштирокида “Тез ёрдам” махсус машинасида олиб борилиб, дафн этилган. Марҳумни даволашда, жасадни дезинфекция қилишда, шифохонадан олиб чиқиб, дафн этишда ҳамшира ва шифокорлардан ҳеч ким иштирок этмаган.

Ғузор туман тиббиёт бирлашмасига қарашли карантиндаги тиббиёт ходимларига 30 июнь куни жами 45 миллион сўмлик тиббий буюмлар, ҳимоя кийимлари ва дори-дармон воситалари етказилган. Туман ҳокимлиги томонидан карантиндаги фукороларни овқатлантириш учун 44,5 миллион сўм ажратилмоқда. Карантин ҳудудида барча зарурий шароитлар яратилган. Карантинда ишлайдиган тиббиёт ходимларига иш ҳақига қўшимча тарзда 6 фоизлик рағбатлантириш тўловлари тўлаб берилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Шавкат Мирзиёев провел совещание по торгово-экономическому, инвестиционному и финансово-техническому сотрудничеству с Японией, Республикой Корея и Объединенными Арабскими Эмиратами

🔹 В Узбекистане совместно с японскими партнёрами реализуются 48 проектов на сумму 5,6 млрд. долл. в таких сферах, как геология, химия и нефтехимия, банковско-финансовый сектор, здравоохранение и образование.

Успешно реализуются проекты по возведению гостиничных комплексов с компанией «ЭчАйЭс», расширению производственных мощностей СП «СамАвто» с компаниями «Исузу» и «Иточу», строительству энергетических блоков на Навоийской ТЭС с привлечением льготных кредитов Японского агентства по международному сотрудничеству (JICA) и др.

❗️ Несмотря на пандемию, с начала года активизировались взаимные контакты между правительственными и деловыми кругами двух стран, в том числе посредством современных информационных технологий.

🔵 Президент особо отметил необходимость расширения практического сотрудничества между Узбекистаном и Японией путём продвижения конкретных экономических программ и проектов.

🔹 С начала 2020 г. товарооборот с Кореей достиг 1 млрд. долл., создано 60 новых предприятий с участием корейского капитала, а их общее количество достигло 855.

В текущем году успешно реализованы проекты создания Детского многопрофильного медицинского центра в Ташкенте и Узбекско-Корейского международного университета в Фергане, в рамках которого создано около 1 тыс. новых рабочих мест.

Продолжается строительство Инновационного научно-производственного фармацевтического кластера в Зангиатинском районе Ташкентской области, старт которому дал Президент 17 апреля этого года. Проектом предусмотрено создание Фармацевтического технического университета, а также современного производства лекарственных средств.

❗️ В качестве перспективных направлений обозначены такие сферы, как сельское хозяйство, инновации и ИКТ, химическая, фармацевтическая, легкая, электротехническая и ювелирная промышленности, образование и здравоохранение.

⚡️ В рамках программ финансово-технического содействия по линии Корейского агентства по международному сотрудничеству (KOICA) и Фонда экономического развития реализуются 17 проектов на сумму свыше 750 млн. долл., в том числе строительство Центра химических технологий, медицинской клиники для взрослых, оснащение оборудованием медучреждений и образовательных учреждений Узбекистана.

🔘 В результате реализации совместных проектов с Японией и Кореей предусматривается освоение зарубежных инвестиций на общую сумму свыше 1 млрд. долл.

⚡️ Практическая имплементация достигнутых договорённостей позволит создать свыше 50 тыс. новых рабочих мест, увеличить объёмы производства на 4,1 млрд. долл. и экспорта на 1,14 млрд. долл.

〰️〰️〰️〰️

❗️ В рамках достигнутых соглашений по итогам визита на высшем уровне в ОАЭ в 2019 г. предполагается реализация проектов в сферах энергетики, инфраструктуры, химии и нефтехимии, сельского хозяйства, туризма и других направлениях.

🔘 На сегодняшний день прорабатываются конкретные проекты на сумму свыше 4 млрд. долл., общее количество предприятий с эмиратским капиталом составляет 141.

⚡️ Договорённости с эмиратскими компаниями уже дают свои плоды.

Компания «Масдар» инвестирует в строительство в Навоийской области ветряной электростанции мощностью 500 МВт, общий объём инвестиций составит свыше 500 млн. долл.

При участии Абу-Дабийского фонда развития создана совместная инвестиционная компания с капиталом в 1 млрд. долл.. Компания приступила к финансированию первых проектов.

Абу-Дабийский фонд развития участвует в модернизации инфраструктуры города Самарканда.

С государственной инвестиционной компанией ОАЭ «Мубадала» ведётся проработка проектов в сфере энергетики, а также по увеличению добычи и глубокой переработке углеводородов.

🔵 Президент указал на необходимость полного и качественного выполнения определенных на 2020 год мер в соответствии с «дорожными картами» с Японией, Республикой Корея и ОАЭ.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз инвестицион ва ташқи савдо фаолияти прогноз кўрсаткичларининг жорий йил I ярмидаги ижросини муҳокама қилишга, шунингдек, қатор мамлакатлар билан устувор қўшма лойиҳаларнинг боришини ҳамда савдо-иқтисодий, инвестицион ва молиявий-техник ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини кўриб чиқишга бағишланган видеоанжуман тарзида йиғилиш ўтказди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел совещание в формате видеоконференции, посвященное обсуждению выполнения прогнозных показателей инвестиционной и внешнеторговой деятельности страны по итогам I полугодия текущего года, а также рассмотрению хода реализации приоритетных проектов и перспектив расширения торгово-экономического, инвестиционного и финансово-технического сотрудничества с рядом государств-партнеров.

#Mirziyoyev #yigilish #investitsiya #tashqiiqtisodiyfaoliyat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter