Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31.1K photos
6.72K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги эртага, 26 июнь куни ташкил этиладиган чартер рейслар ҳақида маълумот берди.

Нью-Йорк – Тошкент
Тошкент – Истанбул – Тошкент

❗️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

😷 Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёки пуллик меҳмонхонада ўтказиши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ Дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

⚠️ Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари Тошкент шаҳрида дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди. Бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

⛔️ Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар беришича, ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Л.Ҳ. умумий қиймати 54,8 миллион сўмлик 783 қути «Азалептол Клозапин» дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

🚨 Шундан сўнг, тезкор тадбир ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда Термиз шаҳрида давом эттирилиб, тадбир давомида фуқаро Х.Х. умумий қиймати 46,8 миллион сўмлик 810 қути «Азалептол Клозапин» номли дори воситаларини ноқонуний тарзда пуллаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

🔷 Шундан сўнг фуқаро Х.Х.нинг яшаш хонадони ҳам холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Натижада, ушбу шахс ўз хонадонида умумий қиймати 998,2 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларини сақлаб келаётгани аниқланган.


💵 Тезкор тадбир давомида жами 1,1 миллиард сўмлик дори воситалари ва тиббий буюмлар қонунбузардан ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. «Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда», дейилади қўмита хабарида.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Сарҳисоб
#27_июнь

‼️ Матбуот котиби бутун ташкилот "танаси"ни 24 соат ҳис қилиб туриши керак

✍️ Ортиқхўжа Норов, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

🔰 Мен учун мамлакатимиз тарихида 27 июнь санаси билан боғлиқ иккита муҳим воқеа бор: биринчиси, 1906 йилда жадидларнинг илк нашри бўлган “Тараққий” газетасининг чоп этилгани бўлса, иккинчиси, 2019 йилда “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорининг қабул қилинганидир.

❇️ Қарор қабул қилинганига бир йил тўлди. Шу даврда иккита ташкилот ахборот хизматида ишлаб, унинг моҳияти ва аҳамиятини борича ҳис этдим.

Таъкидлаш жоиз, қарор матбуот котибларига қатор ваколатлар бериши билан бирга, жиддий мажбуриятлар ҳам юклади.

☑️ Ўтган бир йил давомида матбуот котибларининг нафақат ўзи ишлаб турган ташкилот жамоаси ўртасида мавқеи ошди, балки кенг жамоатчиликка ҳам танила бошлади.

💢 Тан олиш керак, бугун шиддатли ўзгаришлар, тезкор ахборот оқими даврида қайси давлат ташкилотига саволлар ёки эътирозлар кўпайиб кетса, биринчи бўлиб ўша ташкилотнинг матбуот котиблари майдонга чиқмоқда.

⚡️ Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган ахборот тезкорлиги ва унинг оммага таъсирини ҳисобга оладиган бўлсак, давлат идораси ва ҳатто хорижий мамлакат ваколатхонаси номидан айтилган ҳар қандай фикрнинг залворини тасаввур этиш қийин эмас. Шу боис ҳам матбуот котиби биргина сўзни ҳам жамоатчиликка айтишдан олдин вазиятни тўғри баҳолаб, таҳлил эта олиши, маълумотнинг ҳаққонийлигини текшириши ва ахборотни саралаши ва уни тўғри услубда етказа билиши керак.

↗️ Ўзбекистон шароитида бугунги куннинг матбуот котиби том маънода, ташкилотнинг бутун танасини 24 соат давомида, дам олиш кунларисиз ҳис қилиб туриши керак. Ташкилот ва халқ ўртасида пайдо бўлган муаммо ва камчиликларни ўз вақтида англаши, бартараф этиши, очиқлик, шаффофликни таъминлаши лозим.

☑️ Фаолиятим давомида ҳатто байрам кунлари вазиятни тезкор ўрганиш ва баёнот беришга тўғри келган ҳолатлар бўлди. Ана шундай баёнотлардан бирини хорижий оммавий ахборот воситаларидан бири киноя билан “... дам олиш куни бўлишига қарамай, тезкорлик билан ўз муносабатларини эълон қилдилар” дея эътироф этган эди.

✔️ Ўтган бир йил давомида кўпчилик ташкилотлар раҳбарларининг ҳам фикри тескари томонга ўзгармоқда. Улар фаол матбуот котиби ёрдамида очиқлик, ошкоралик ва оммавий ахборот воситаларига яқинлик – фақат ва фақат манфаатли эканини янада чуқурроқ тушуниб етмоқда.

✔️ Албатта, матбуот котибларининг олдида янада кўпроқ ўрганиш, тажриба орттириш, кутилмаган вазиятларга тайёр туриш каби вазифалар турибди.

🔘 Ўйлайманки, бу очиқлик сиёсатининг суръати янада тезлашса- тезлашадики, бир дам тўхтамайди. Аксинча, жамиятнинг барча соҳалари ва мамлакатимизнинг барча ҳудудларида янада оммалашаверади.

❗️ Фурсатдан фойдаланиб, соҳа ходимларини касб байрамлари билан табриклайман ва шарафли хизматни адо этишда омад тилайман!

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📈 (+89) 2020 йил 25 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6990 нафарни ташкил этмоқда.

Бу ҳавда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 40 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 38 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 28 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 10 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Тошкент вилоятида чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 2 нафар Жиззах вилоятида, 1 нафар Андижон вилоятида аҳоли орасида, қолган 1 нафар Сурхондарё вилоятида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 4685 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (68 фоиз) соғайган.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 2286 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 14 нафари оғир, 5 нафари ўта оғир аҳволда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ Ўзбекистонга $500 млн кредит ажратилади
⚠️ 2020 йил 25 июнь куни Осиё Тараққиёт Банкининг Директорлар Кенгаши коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш учун Ўзбекистон Республикасига 500 млн. АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит маблағларини ажратиш бўйича қарорни бир овоздан маъқуллади. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

🔷 Маълумот учун: 500 млн. АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли қарз маблағлари 15 йил муддатга (шундан, 3 йил имтиёзли давр) Либор (6 ойлик) + спрэд (0,5%) йиллик фоиз ставкасида ажратилмоқда.

🔶 Жалб қилинаётган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ва давлат бюджетига коронавирус пандемияси ва глобал инқирознинг салбий таъсирини камайтириш чораларини молиялаштиришга йўналтирилади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, бу маблағлардан:

🦠 ўпкани сунъий нафас олдириш аппаратлари,
🌡тест тизимлари,
🧤шахсий ҳимоя воситаларини сотиб олиш ҳамда
🛒 соғлиқни сақлаш соҳасида фаолият юритаётган аёлларга алоҳида ижтимоий пакетлар бериш учун ҳам фойдаланилади.

Ушбу молиявий ёрдам минтақавий техник ёрдам доирасида ОТБ томонидан Ўзбекистон ҳукуматига илгари тақдим этилган $1 555 900 миқдоридаги грант маблағларига қўшимча кўмак ҳисобланади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Қайси йўналишларда ижодий имтиҳон бўлади?

⚠️ Давлат тест марказининг ахборот хизмати тест синовларисиз, касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали ўқишга қабул қилинадиган таълим йўналишлари рўйхатини эълон қилди.


Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Пресс_служба_итоги
#27_июня

‼️ Пресс- секретарь — это должность, которую стоит заслужить

✍️ Манзура ХАСАНОВА, Руководитель Пресс-службы Антимонопольного комитета Республики Узбекистан — Советник Председателя по вопросам информационной политики

↗️ В этому году, я отмечаю свою маленькую победу! Победу над собой и своими страхами. О чем это я? Да о том, как летом прошлого года, сидя в декретном отпуске, я и не думала еще, что скоро в жизни поменяю что – то кардинально. Честно говоря, за время декрета передумала, пожалуй, тысячу раз, как поступить, когда декрет закончится?

❇️ С одной стороны, я безумно люблю телевидение, куда пришла еще студенткой и отработала там 17 лет. Я воспитана телевидением и мне казалось, что вне его просто не смогу «дышать профессионально». Но сознание мое требовало жизненных перемен.

💤 Села в раздумьях… Что поменять? Менять могу только то, что нажила за эти годы. Оглядываюсь… Семья – постоянная константа, а «измена» в ней наказуема! Дом – вопрос отложен на определенное время! Остается работа. А за ней и шанс «размять кости» в новом формате работы и понять, умею ли я учиться и совершенствоваться в новом векторе.

Пока раздумывала куда идти, случилось событие, важность которого сегодня, мне переоценить сложно. 27 июня 2019 года Президент подписал Постановление «О дальнейших мерах по обеспечению независимости средств массовой информации и развитию деятельности пресс-служб государственных органов и организаций». Мыслей работать в пресс-службе никогда не имела. Согласившись работать в данном направлении, признаюсь честно, испытала дикий страх и ужас о правильности своего решения: смогу ли, осилю ли? Ведь, требования другие, масштаб работы серьезный! Пресс- секретарь организации сейчас – это не просто вакантное место, а должность, которую стоит заслужить!

🤔 Заслужила ли? Оправдала ли? И над чем еще предстоит работать? Вопросов к самой себе много. И отвечать на них приходится постоянно.

🔰 Особо важно для меня и мнение специалистов АИМК. Кстати, там всегда дадут дельный совет. А уж первостепенно – мнение каждого представителя СМИ и каждого, кто обращается к нам за помощью. Если мы смогли помочь хоть кому – то, значит живем и работаем не зря!

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Сирдарё вилояти «Сардоба» сув омборида юз берган техноген ҳодиса оқибатида талофат кўрган автомобиль йўллари бўйича маълумот.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Шуҳрат Ғаниев: Чашмадаги ҳолатни "Сўх воқеалари" деб аталишига қаршиман

Фарғона вилояти ҳокими Сўхдаги воқеалар ва вилоятдаги ишсизлик ҳақидаги саволларга жавоб берди:

Анклав ҳудудда бўлган киши албатта, унинг муаммоларини яхши билади. Чашмадаги ҳолатни Сўх воқеалари деб аталишига қаршиман. Биз қирғизлар билан доимо дўст ва иноқ бўлганмиз. Айни кунларда Сўхда жуда катта ишлар бошланган. Туманда ҳозирга қадар 2 500 дан ортиқ ишсизларнинг бандлигини таъминлашга эришилди.

⚠️ Ишсизлик ҳар қадамда учраши мумкин. Ҳаётда бировга юким тушмасин дейдиганлар ҳам кўп. Асосийси, иш ва даромад топиш инсонни ўзига боғлиқ. Яқинда интернетда Фарғона вилоятида 84 мингдан ортиқ ишсиз хотин-қизлар бор, деган хабар тарқалди. Аммо бу ҳеч қандай асосга эга эмас. Ишсизликни бартараф этиш бу камбағалликни қисқартириш деганидир. Вилоятимизда ҳар йили 60-65 минг ёшлар меҳнат бозорига кириб келмоқда. Демак, олдимизда катта вазифалар бор.

❇️ Маддоҳлик бажармаган ишни гапиришдир. Мени ўз принципим бор. Кам гапириб, ишда ўзини кўрсатиш керак. Қайсидир ишни бажариб ташлайман деган ваъдаларга ишонмайман. Барча ишлар сўзда эмас амалда бўлиши керак.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📈 (+97) 2020 йил 25 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7087 нафарни ташкил этмоқда.

Бу
ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 65 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 26 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 19 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 7 нафари аҳоли орасида), 5 нафари Тошкент вилоятида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари аҳоли орасида), қолган 1 нафари Наманган вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида қайд этилган.

Айни пайтда юртимизда 4724 (+39) нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар соғайди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
🔥 25 июнь куни Тошкент вилояти Янгийўл туманида жойлашган “Global Comsco Daewoo” МЧЖ қоғоз ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлган

🚒 Воқеа юзасидан Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 36 та ёнғин-қутқарув гуруҳи тезкорлик билан ҳодиса жоийга етиб борган.

♨️ Бирламчми маълумотларга кўра, корхона ичидаги 5000 кв.м майдонда ёнғин келиб чиққан.

Айни вақтда аланга ўраб олиниб, вазият тўлиқ назоратга олинган. Ёнғин оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган. Ҳозирда ўт ўчириш ишлари давом этмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Бухоро ва Наманганда озиқ-овқат маҳсулотларида ГМО миқдорини аниқлаш лабораториялари ташкил этилади

"Ўзстандарт" Агентлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, “UzTest” қошидаги синов лабораторияларини Жаҳон банки кредити асосида модернизация қилиш ҳамда замонавий ускуналар билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Кредит маблағларини ўзлаштириш ҳисобига мамлакатимизда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини халқаро стандартлар талабларига мувофиқ сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларини аниқлаш имконияти оширилади, хусусан Бухоро ва Наманган вилоятларида янги йўналишдаги маҳсулотлар таркибидаги ГМО миқдорини аниқлаш лабораториялари ташкил этилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
​​Президент Шавкат Мирзиёев академик Бекжон Тошмуҳамедов вафоти муносабати билан таъзия билдирди:

〰️〰️〰️〰️

«Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради.

Таниқли олим, биофизика фанининг Ўзбекистондаги асосчиларидан бири, академик Бекжон Тошмуҳамедов 85 ёшида вафот этди.

Бекжон Тошмуҳамедов 1935 йил 27 январда Тошкент шаҳрида туғилди. 1958 йили Москва давлат университети ва унинг аспирантурасида таҳсил олди. 1962 йили номзодлик, 1971 йили докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1987 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб сайланди.

Меҳнат фаолиятини 1962 йили Тошкент давлат университетида (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) кичик илмий ходим сифатида бошлади. Ўзбекистон Миллий университети доценти, кафедра мудири, Фанлар академияси Физиология ва биофизика институти директори, Республика Олий аттестация комиссияси раиси, Фанлар академияси Президиуми Биология фанлари бўлими раиси, Биокимё институти биофизика лабораторияси мудири, Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти бош илмий ходими лавозимларида самарали хизмат қилди.

Б.Тошмуҳамедов биофизика, ҳужайра физиологияси ва табиатни муҳофаза қилиш бўйича йирик тадқиқотчи сифатида танилган олим эди. Унинг биофизика мактабини дунёга танитишда муҳим аҳамиятга эга бўлган долзарб мавзулардаги илмий мақола ва тадқиқотлари, рисола ва монографиялари юртимиз ва чет эл илмий жамоатчилиги ўртасида эътибор қозонди.

Олим ҳужайра мембранасига таъсир қилувчи фаол моддаларнинг тадқиқоти бўйича Ўзбекистонда илмий марказ яратди.
Халқаро миқёсда кенг эътироф этилган ушбу марказнинг биофизика лабораторияларида Хитой, Корея Республикаси, Ҳиндистон, Араб мамлакатлари, Польша ва бошқа давлатлардан изланувчилар келиб тадқиқот ишларини амалга оширдилар.

Б.Тошмуҳамедов АҚШ, Англия, Германия, Франция, Швеция, Дания каби мамлакатларнинг бир неча халқаро илмий марказ ва академияларининг фахрий аъзоси эди.

Жонкуяр олим кўплаб истеъдодли ёшларга устозлик қилди. Унинг раҳбарлигида ўнлаб фан докторлари ва фан номзодлари етишиб чиқди.

Академик Б.Тошмуҳамедовнинг мамлакатимиз илм-фанини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. У Беруний номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотига ва “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби” унвонига сазовор бўлган эди.

Атоқли олим, меҳрибон устоз, камтарин инсон Бекжон Тошмуҳамедовнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади».

Ш.Мирзиёев, Т.Нарбаева, Н.Исмоилов, А.Арипов, Б.Йўлдошев

@aoka_uz
📈 (+90) 2020 йил 25 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7177 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 74 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 11 нафари Тошкент вилоятида (шундан 8 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида), 5 нафар Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 4877 (+192) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (68 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2280 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ Шерзод Шерматов Чортоқда қурилаётган мактабга борди

🏗 Қайд этиш жоизки, тумандаги 2 та таълим объекти давлат Инвестиция, 1 таси Инқирозга қарши кураш жамғармаси дастурига киритилган бўлиб, шундан 2 та объектда реконструкция, 1 тасида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Мазкур бунёдкорлик ишлари учун 9 млрд. 788 млн. сўм маблағ йўналтирилиши кўзда тутилган. Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

🏢 Шерзод Шерматов таълим масканларини кўздан кечирар экан, мутасаддиларга лойиҳанинг сифати ва суръатини доимий кузатиб бориш, ҳар бир деталга, синф хоналар ининг рангига, қулайлик ва қиёфа уйғунлигини инобатга олиш юзасидан тошириқ берди.

Ташриф доирасида вилоят халқ таълими бошқармасида Халқ таълими вазири бошқарма бўлим бошлиқлари, халқ таълими бўлими мудирлари, мактаб директорлари ҳамда вилоятдаги таълим мутасаддилари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Сарҳисоб
#27_июнь

ОЧИҚЛИК, ОШКОРАЛИК ВА ХОЛИС АХБОРОТ ТАРҚАТИШДА ЯНГИ ДАВР

"Янги Ўзбекистон" газетаси 2020 йил 26 июнь, 116-сон

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official